Нодир Ахроркулович Кахоров
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни
муҳофаза қилиш академияси тингловчиси
Аннотaция: Давлат харидлари соҳасидаги коррупция харидлар жараёнининг яхлитлигига путур етказувчи ва давлат ресурсларининг исроф қилинишига олиб келадиган жиддий муаммо ҳисобланади. Ушбу мақолада давлат харидларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг турли шакллари, жумладан порахо'рлик, тил бириктириш, қариндош-уруғчилик, фирибгарлик ва манфаатлар то'қнашуви ҳамда ушбу ҳаракатларнинг содир этилиш схемалари ҳақида сўз юритилган.
Калит сўзлар: Коррупция, порахўрлик, манфаатлар тўқнашуви, давлат харидлари.
Nodir Axrorkulovich Kaxorov
A student of the Law Enforcement
Academy of the Republic of Uzbekistan
Abstract: Corruption in public procurement is a serious problem that undermines the integrity of the procurement process and wastes public resources. This article discusses the various forms of corruption related offenses in public procurement, including bribery, collusion, nepotism, fraud and conflict of interest, and the patterns by which these acts are committed.
Key words: Corruption, bribery, conflict of interest, public procurement.
Нодир Ахроркулович Кахоров
магистрант Академии правоохранительных
органов Республики Узбекистан
Аннотaция: Коррупция в сфере государственных закупок является серьезной проблемой, которая подрывает честность процесса закупок и приводит к растрате государственных ресурсов. В данной статье рассматриваются различные формы коррупционных правонарушений в сфере государственных закупок, включая взяточничество, сговор, непотизм, мошенничество и конфликт интересов, а также способы совершения этих действий.
Ключевые слова: Коррупция, взяточничество, конфликт интересов, государственные закупки.
Давлат харидлари соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар шакллари
Давлат харидлари ҳар бир мамлакат иқтисодиётида муҳим рол ўйнайди. Бу давлат хусусий корхоналардан товарлар, хизматлар ва инфратузилма лойиҳаларини сотиб олиш жараёнидир. Давлат харидлари жараёни ошкора, адолатли ва рақобатбардош бўлиши керак. Давлатчилик пайдо бўлган илк даврлардан бошлаб давлат харидига бўлган эҳтиёж сезилган ва бугунги кунгача ушбу соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг турли шакллари содир этилиб келинмоқда.
Бугунги кунда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар статистикаларидан келиб чиқиб, қуйидаги асосий шаклларини келтириш мумкин:
1. Порахўрлик. Порахўрлик давлат харидларидаги коррупциянинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади.1 Бу давлат мансабдор шахси ёки хусусий шахс харидлар жараёнида ижобий қарор қабул қилиш эвазига пора таклиф қилган ёки олганида юзага келади. Порахўрлик турли шаклларда (моддий ёки номоддий наф кўриш) бўлиши мумкин.
2. Келишув (картель келишув). Келишув харидлар жараёнида икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар жараённи маълум бир иштирокчи фойдасига ҳал қилишга келишиб олганларида юзага келади. Келишув турли шаклларда бўлиши мумкин, жумладан, тендерда сохталаштириш, бунда иштирокчилар маълум бир иштирокчи шартномада ғалаба қозонишини таъминлаш учун юқори таклифлар беришга рози бўладилар. Тендер иштирокчилари ўз товарлари ёки хизматлари 1 Бобошко Н.М. Коррупция в сфере государственных закупок как угроза экономической безопасности государства. Вестник экономической безопасности. 2020;(6):стр.22 учун маълум бир нарх белгилашга рози бўладиган нархларни белгилашни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
3. Непотизм. Непотизм давлат амалдори харид жараёнида дўсти, оила аъзоси ёки бизнес ҳамкорига хайрихоҳлик қилганда юзага келади.2 Непотизм давлат амалдорининг оила аъзолари ёки дўстларига тегишли бўлган компанияларга шартномалар беришни ўз ичига олиши мумкин, гарчи улар энг малакали ёки рақобатбардош иштирокчилар бўлмаса ҳам. Непотизм харид жараёнининг яхлитлигига путур этказади ва сифатсиз товарлар ёки хизматлар харид қилинишига олиб келиши мумкин.
4. Фирибгарлик. Фирибгарлик, харидлар жараёнида тарафлардан бири бошқа иштирокчиларга нисбатан устунликка эришиш учун фактларни нотўғри кўрсатса ёки маълумотни яширса содир бўлади. Харид қилишдаги фирибгарликка мисоллар қаторига товарлар ёки хизматларни сохта сертификатлаш, сохта ҳисоб-фактураларни тақдим этиш ёки компания ёки жисмоний шахснинг малакаси ёки тажрибасини нотўғри кўрсатиш киради.
5. Манфаатлар тўқнашуви. Манфаатлар тўқнашуви бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда унинг шахсий манфаатдорлиги билан давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келадиган ёхуд юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятдир, шунингдек аффилланганликнинг мавжуд бўлиши.3 Масалан, давлат мансабдор шахси шартнома тузиш учун иштирок этаётган компанияда молиявий манфаатдор бўлиши ёки таклифларни баҳолаш комиссияси аъзоси иштирокчи билан шахсий муносабатларига эга бўлиши мумкин. Манфаатлар тўқнашуви харид жараёнининг маълум бир иштирокчи фойдасига холис бўлишига олиб келиши мумкин.
Юқорида кўрсатилган давлат харидлари соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатларни 2 та турга бўлиш мумкин: 2 Б. Алиев, Т. Норов, Коррупция глобал ижтимоий иллат, Монография, Тошкент - “IQTISODIYOT”, 2022, 17 б. 3 Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни, ЎРҚ-684-сон, 22.04.2021 йил. 14-
а) давлат буюртмачиси ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (кейинги ўринларда иштирокчи) ўртасида тил бириктириш (коррупция);
б) иштирокчилар ўртасидаги тил бириктириш (картель келишуви).
Коррупционер давлат хизматчиси ўзига керакли тадбиркор тендерда ғолиб бўлишини таъминлаши учун амалиётда бир нечта схемалардан фойдаланади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу қоидабузарликлар қонунчиликдаги камчиликлар сабабли эмас, балки харидлар жараёнида инсон омилининг юқорилиги ва амалиётда уларга қарши кураш нисбатан самарасиз бўлганлигидан келиб чиқади.
Давлат буюртмачиси ва иштирокчилар ўртасида тил бириктириш коррупцион схемасига қуйидагиларни келтириш мумкин:
1. Сохта саралаш. Буюртмачи тендер талабларида товар (ишлар, хизматлар)нинг хусусиятларини керакли ишлаб чиқарувчи фирманинг маҳсулотига мослаб тавсифлайди ёки тендер талабларида фақат керакли фирмада мавжуд малакалар алоҳида кўрсатилиши мумкин. Бу эса потенциал тендер иштирокчилар сонини камайтиради ва ўзига керакли фирманинг ютиб олишига замин яратади.
2. Товар (хизмат)га зарурати йўқ талаблар қўйиш. Керакли фирма тендерда ютиб чиқиши учун буюртмачи маҳсулот (хизмат)га зарур бўлмаган талабларни қўяди. Масалан, тендер талабларида етказиб берувчининг расмий дилер бўлиши кераклиги кўрсатилади ёки рухсатнома сертификати айнан маҳсулотни ишлаб чиқарган завод томонидан тақдим этиш зарурлиги, ишни бажариш учун зарур бўлмаган ҳужжатлар, лицензия ва рухсатнома, сертификатлар талаб этилади. Аслида бундай талабларнинг қўйилиши товар (хизмат)нинг сифатига таъсир қилмаслиги мумкин. Бироқ бу керакли фирма учун рақобатни сезиларли даражада камайтиради ва ютиб олиш имкониятларини
3. Тендер ҳужжатларини мураккаблаштириш. Бунда тендер ҳужжатлари бир неча ўнлаб саҳифалардан иборат мураккаб (ноаниқ) техник топшириқларни ўз ичига олган бўлади. Натижада тендер иштирокчиларининг кўпчилиги уларни тўлдиришда хатога йўл қўйиши мумкин. Буюртмачи эса ҳужжатлардаги бундай хато ва камчиликларни асос қилиб иштирокчиларни тендердан четлатиши ёки балларини камайтириши мумкин. Натижада тендерда тўғри ва мукаммал «жавобларни» тақдим этган керакли фирма ғалаба қозонади.
4. Харидларни қисмларга бўлган ҳолда амалга ошириш. Бунда харид қилинаётган товар (ишлар, хизматлар)нинг суммасини тендер ёки аукцион орқали амалга ошириладиган харидлар мезонидан камайтириш мақсадида турли қисмларга (лотларга) бўлиш орқали электрон дўкон ёки энг яхши таклифни танлаш орқали амалга ошириш натижасида олдиндан келишилган иштирокчидан харидни амалга ошириш имконини беради. 2790 та ҳолатда 29,0 млрд. сўмлик харидлар қонунга зид равишда қисмларга бўлган ҳолда амалга оширилганлиги аниқланган.4
5. Нохолис (субъектив) баҳолаш. Бу комиссия томонидан аризаларни кўриб чиқишда иштирокчилар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини текширмаслиги ёки баҳолаш тартибида кўзда тутилмаган таклифлар учун ҳам қўшимча балл беришда намоён бўлади. Масалан, комиссия томонидан баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг харид предметига тааллуқли бўлмаган кўрсаткич ва ютуқларини инобатга олиш.
6. Юқори нархларда харид қилиш. Бунда, давлат буюртмачиси томонидан харид қилинадиган товар (иш, хизматлар) нархини атайлаб юқори баҳолаб, олдиндан келишилган корхона ютишига замин яратади ва товар (иш, хизмат)нинг реал нархидан ташқари қолган «фойда»ни ўзаро тақсимлашга келишиб олиши мумкин. 141 та ҳолатда 26,1 млрд. сўмлик харидлар юқори нархларда харид қилинганлиги аниқланган.5 4 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бош прокуратурага тақдим этган ҳисоботларга асосан 5 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бош прокуратурага тақдим этган ҳисоботларга асосан
7. Тендер аризаларининг асоссиз рад этилиши. Буюртмачи томонидан тендерда иштирокчиларнинг аризалари асоссиз ёки тегишли тушунтиришларсиз рад этилади. Шунингдек, ҳатто тезда бартараф этилиши мумкин бўлган ҳужжатлардаги майда камчиликлар важ қилиниб, фирманинг тендер ёки аукциондаги иштироки рад этилади. Техник топшириқда иш ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материаллар нархини ҳисоблаб, сметага киритиш зарурлиги ҳақида ҳеч қандай кўрсатма бўлмаган бўлсада, буюртмачи бундай ҳисобкитоблар йўқлиги сабабли аризани рад этганини мисол келтириш мумкин.
8. Жуда кам муддат кўрсатиш. Бунда, тендер лойиҳасини бажаришга атайин жуда кам муддат қўйилиши мумкин. Мисол учун, харидор мураккаб монтаж ишлари учун атиги бир кун ажратган. Табиийки, ушбу ишларни анча олдин бошлаган ёки олдиндан келишиб олган фирмагина тендерда ғолиб чиқиши
9. Буюртмачи томонидан тендер якунлангунча сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни очиқлаши. Масалан, буюртмачи танловда тадбиркорлар томонидан тақдим этилган пул котировкалари ҳажми ҳақидаги маълумотларни керакли фирмага ошкор қилади. Натижада, керакли фирма энг мақбул нархни таклиф этиб, тендер (аукцион) ғолибига айланади.
10. Алоҳида имтиёз бериш. Буюртмачи тендер ҳужжатлари ва талаблари билан керакли фирмани тендер эълон қилишдан анча олдин таништиради. Натижада ушбу фирма аризасини тайёрлашда маълум бир имтиёзга эга бўлади. Мисол учун, тендер ҳақидаги эълон берилгандан кейин ҳужжатларни топширишга бир ой вақт берилади, лекин аслида керакли ҳужжатларни тендерга тайёрлаш учун камида 2−3 ой кетиши мумкин.
11. Бир нечта техник ва функционал жиҳатдан мустақил лотларни биттага бирлаштириш. Бундай ҳийла рақобатни чеклаш учун ишлатилади, чунки бир иштирокчи бир вақтнинг ўзида бир нечта ўзаро боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга малакаси етишмаслиги мумкин. Одатда тадбиркорлар маълум турдаги товар ёки хизматларга ихтисослашган бўлади. Шу сабабли буюртмачи ҳар хил турдаги эҳтиёжларини битта харид (буюртма)га жамлаши потенциал иштирокчиларнинг тендерда иштирок этишига тўсиқ бўлиши мумкин.
12. Ноқулай шартлар. Мисол учун, давлат органи бажарилган иш учун кўпчилик тадбиркорларга мақбул бўлмаган тўлов шаклларини таклиф этади (узоқ муддатли ёки бўлиб-бўлиб тўлов шакллари) ва натижада кераксиз фирмаларнинг тендерга қизиқишини пасайтиришга эришиши мумкин.
13. Расмиятчилик. Иш бажарилгандан ёки қурилиш бошлангандан кейин тендер эълон қилинади. Мисол учун, давлат буюртмачиси ўзига тегишли бўлган ёки олдиндан келишилган корхона билан оғзаки шартларга асосан ишларни бошлаган бўлади, бироқ молиялаштириш мақсадида номига тендер эълон қилиниб, олдиндан келишилган корхона ғолиб деб топилади. Ваҳоланки ишлар бундан анча олдин бошланган бўлади.
14. «Яширин» харидлар. Агар буюртмачи тендерга бегона фирмалар эътиборини қаратишни истамаса, тендерни «яшириши» мумкин. Мисол учун, сотиб олиш предметини ёки тендерни аслига мос келмаган бошқача ном билан атайди, унинг тоифасини нотўғри белгилайди. Натижада бу тендерга камроқ фирмалар ариза топширади ва ўзига керакли фирма ютиш имкониятларини
15. Тендерда иштирок этишдан бош тортишга ундаш. Буюртмачи ўзига керакли тадбиркор ютиб чиқиши учун тендерда ғолиб бўлиш эҳтимоли юқори бўлган тадбиркорга маълум бир ҳақ эвазига тендердан воз кечишни таклиф қилади.
16. Шартнома шартларини ўзгартириш ёки бажарилмаган ишни қабул қилиш. Керакли фирма тендер (аукцион)да ғолиб чиқиш учун бозор нархига мос бўлмаган зарарли нархларни ҳам таклиф этишига тўғри келиши мумкин. Лекин кейинчалик шартномани бажариш жараёнида шартнома шартлари икки томонга манфаатли тарзда ўзгартирилади. Амалиётда шартнома нархи ўзгармаган, лекин амалда харид кам ҳажмда етказиб берилган ҳолатларни ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, шартномадан фарқли турдаги маҳсулотлар буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши ҳам коррупция мавжудлигидан далолат беради.
17. Қонунга зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш. Бунда давлат буюртмачиси тотмонидан қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари ўзига тегишли бўлган ёки алоқадор фирмадан товар (иш, хизмат)ларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали харид қилиши 1051 та ҳолатда 82,2 млрд. сўмлик товар (ишлар, хизматлар) қонунчилик талабларига зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар орқали харид қилинганлиги аниқланган.6
18. Лоббизм. Бу энг агрессив схемалардан бири. Бунда давлат органи томонидан тендер ўтказмасдан керакли хусусий фирма билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун махсус ҳукумат қарори чиқартириб олинади. Амалиётда бу турли кўринишларда амалга оширилишини кўриш мумкин:
а) қарорда айрим давлат органларига тендер ўтказмасдан ўзи хоҳлаган хусусий фирмалар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ҳуқуқи берилади;
б) айрим қарорларда тендерсиз давлат буюртмалари бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш керак бўлган хусусий фирма (корхона) номи аниқ кўрсатилади.
в) давлат харидлари тўғрисидаги қонунга асосан тўғридан-тўғри шартнома асосида харидни амалга ошириш соҳаларини кенгайтириш орқали.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ–3953-сонли Қарорида тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати берилган. Бироқ, манфаатдор тузилмаларнинг етарли асосларсиз киритган таклифларига мувофиқ ушбу Қарор 2020-2021 йиллар мобайнида 24 та янги банд билан тўлдирилган ва бу жиҳат давлат харидлари жараёнига сезиларли салбий таъсир кўрсатган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ–6257-сонли Фармонининг 7-бандига кўра, давлат харидларида рақобатли савдо турларини чекловчи тўғридан-тўғри шартномалар тузишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқиш қатъиян тақиқланган.
Ана шу қоида кучга кирганидан кейин ҳам юқорида қайд этилган рўйхатнинг 3 тасига қўшимча харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қўшилган бўлса, 5 та янги банд билан товарлар (ишлар, хизматлар) 6 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бош прокуратурага тақдим этган ҳисоботларга асосан рўйхати тўлдирилгани айрим давлат буюртмачиларининг харидларни тўғридантўғри шартномалар тузиш орқали амалга ошириш баҳонасида коррупцияга интилаётганини англатади.
Давлат харидлари борасидаги шу каби долзарб муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ– 3953-сонли Қарорида белгиланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридантўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини аввало, 45 тадан 20 тага қисқартириш, қисқарган рўйхатни эса “Давлат харидлари” тўғрисидаги Қонунга ўтказиш мақсадга мувофиқ, деган фикрдамиз.
Бу билан асоссиз равишда ушбу рўйхатга қўшимча киритишнинг олди олинади, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг бу борадаги таклифларини эса, парламент ва кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш имкони яратилади.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.7
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ– 5780-сонли Фармонининг 27-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу Қонунга мувофиқ бўлмаган, шу жумладан Қонунда кўзда тутилмаган, ягона етказиб берувчидан тўғридан-тўғри харид қилиш имконини кўзда тутувчи баённомалар шаклидаги топшириқларини киритиш амалиёти қатъиян тақиқланган.
Шунга қарамасдан, 2021 йилнинг 9 ойида Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари баёнлари билан деярли 25 трлн. сўмлик давлат харидлари тендер ва танловларсиз тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали амалга оширилган.8
Шу боис, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 71-моддасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар 7 Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни, ЎРҚ-684-сон, 22.04.2021 йил. 71- 8 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Президент Андминистрациясига киритган маълумотига асосан тайёрланди. бўйича давлат харидларини амалга оширишга оид нормани чиқариш лозим, деб ҳисоблаймиз.
References
1. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг “Коррупцияга қарши Конвецияси” (UNCAC), 2003 й;
2. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (OECD) порахўрликка қарши конвенцияси;
3. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни, ЎРҚ-684-сон, 22.04.2021 йил.
4. Б.Алиев, Т.Норов, Коррупция глобал ижтимоий иллат, Монография, Тошкент - “IQTISODIYOT”, 2022;
5. Бобошко Н.М. Коррупция в сфере государственных закупок как угроза экономической безопасности государства. Вестник экономической безопасности. 2020;(6);
6. Исмаилов Б. И. Коррупцияга қарши курашга оид халқаро андозалар: хорижий ва миллий амалиёт. Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: Юристлар малакасини ошириш маркази, 2012;
7. Исмаилов Б.И. Коррупцияга қарши кураш борасида хорижий давлатлар амалиёти ва халқаро стандартлар тизими шаклланиши. Ўқув қўлланма.-Т.: ЮМОМ. 2019.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.