ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ КРЕДИТЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Хўжагелдиев Чоршанби Пардаевич
PhD
Алимқулов Акмал.
Термиз иқтисодиёт ва сервис университети 2-курс магистранти
Хорижий мамлакатларда инвестиция фаолиятини билвосита қўллабқувватлашда тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш ананавий усул ҳисобланиб, тадбиркорларни молиявий ресурслар билан таъминлаш имконини беради. Давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш даражасида фермерларни кредитлаш амалга оширилади, кўплаб мамлакатларда уларнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш учун иқтисодиётнинг аграр соҳасини кредитлаш бўйича махсус дастурлар қабул қилинган. 1 Марказий банк йиллик статитик бюллетени.2021 й.
30 206,0
37 168,7
14 168,0
16 643,5
3 279,0 4 636,1
12 768,0
17 801,5
2 931,0 4 367,2
19 867,0
29 073,5
6 765,0
9 589,3
2020 2021
2020-2021 йилларда тармоқлар бўйича тижорат банклари
томонидан ажратилган кредитлар. млрд сўм
саноат Қишлоқ хўжалиги
Қурилиш Савдо ва умумий овқатланиш
Транспорт ва коммуникация Жисмоний шахслар
Бошқалар
Улар фермерларга кредит беришнинг давлат тизимини (шу жумладан, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари иштирокида) ташкил этишни, фермерларга кредит олиш ва тўлаш учун имтиёзли шарт-шароитларни яратишни, қишлоқ хўжалиги деҳқонлари кооперативларидан маблағ ва қисман капитални фаол жалб қилишни агробизнес компаниялари кредитлаш тизимини таъминлайдилар2.
Ушбу расмдан кўриш мумкинки, тижорат банклари томонидан йўналтирилган кредитлар улушида саноат 2020 йилда 30206 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 37 169 млрд сўмни ташкил этди.Пандемиянинг жаҳондаги салбий таъсрини юмшатиш, корхоналарни ишлаб чиқариш самарадорлигин бир меъёрда сақлаб туриш учун санот соҳасига йўналтирилган кредитлар миқдори камаймади.Бунга мос равишда қишлоқ хўжалигига ажратилган кредитлар миқдори 2020 йилда 14168 млрд сўмни, 2021 йилда эса 16643,5 млрд сўмга ошганлигини кўриш мумкин.Асосан саноатни ривожланиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмига боғлиқлигини эътиборга олсак, бу икки соҳани айри ҳолда тасаввур қилиш мумкин эмас.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш қатор молиялаштириш усуллари орқали амалга оширилади.Хар бир молиялаштириш усули узига хос хусусиятларига эга бўлганлиги сабабли, бир усул иккинчи усулнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди.
Халқаро банк амалиётида қишлоқ хўжалигини банклар томонидан кредитлашнинг қуйидаги усуллари кенг қўлланилади:
-қишлоқ хўжалиги субъектларини банкларнинг ўз маблағлари эвазига кредитлаш;
-банк кредитлари бўйича қисман кафолатлар тақдим қилиш;
-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тақдим қилинаётган кредитлар фоиз ставкасини субсидиялаш;
-Банклар билан ҳамкорлик қилувчи тегишли қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб- қувватлаш муассасаларини ташкил этиш.
Амалиётда кенг тарқалган усуллардан бири, қишлоқ хўжалиги субъектларини банкларнинг ўз маблағлари эвазига кредитлаш ҳисобланади. 2 Манба: http://www.hist.msu.ru/Labs/Ecohist/OB8/poberej.htm Модернизация: теоретико-методологические подходы Ушбу ҳолатда банклар берадиган кредит фоиз ставкалари юқорироқ бўлиб корхоналар учун ортиқча харажатни келтириб чиқаради.Бундай ҳолатда давлат субсидиялари қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўланади.Ушбу усулнинг устун жиҳатлари субсидияларни тўлаш имконияти кредитлаш муддати охирида амалга оширилиши ва ишлаб чиқарувчиларни назорат қилиш имкониятини мавжудлиги билан белгиланади.Умуман олганда кредит субсидиялари кредит олувчиларининг ўзларига салбий таъсир ўтказади, яъни арзон кредитларга эга бўлиш ишлаб чиқаручиларни самарали ишлаб чиқариш таркибини шакллантиришни рағбатлантирмайди.
2. Банк кредитлари бўйича қисман кафолатлар тақдим қилиш усули ўтиш даври иқтисодиётидаги мамлакатлар қишлоқ хўжалиги корхоналари дуч келаётган гаров мулки етишмаслиги муаммоси пайдо бўлган шароитда фойдаланилади.Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга бериладиган давлат кафолатлари муҳим рол ўйнайди. Айниқса, ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиб кетиши, ер бозорининг ривожланмаганлиги аграр секторда гаров муаммосини юзага келишига сабаб бўлади.Бундай шароитда давлат маълум мақсадда гаров ўрнини ўз кафолатлари билан алмаштиради.
3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тақдим қилинаётган кредитлар фоиз ставкасини субсидиялаш.Кредит субсидияларининг шаклларидан бири бу кредитнинг маълум қисмини бюджетдан тўлаб беришдир. Аммо бир қатор хориж давлатлари бу амалиётни табиқ этмайдилар.Чунки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларда боқимандалик кайфиятини келтириб чиқарувчи ҳолат деб тушунадилар.
4. Банклар билан ҳамкорлик қилувчи тегишли қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш муассасаларини ташкил этиш.Бу усул жаҳондаги кўпгина ривожланган мамлакатлар амалиётида кенг тарқалган ва ривожланаётган мамлакатлар учун хос бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни молиялаш усули ҳисобланади. Таъкидлаб ўтиш мумкинки, муваффақиятли фаолият олиб боаётган барча махсус муассасалар тарихан кооператив сифатида давлат кўмаги ёки иштироки асосида шаклланган.Ушбу ташкилотнинг асосий муваффақияти
1-расм. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллабқувватлаш жамғармаси маблағларини шаклланиши
Oлинган кредит бўйича барча аъзоларининг жамоавий жавобгарлиги ҳисобланади.Бундай муассасалардан кенг тарқалгани бу суғурта компанияларидир.Суғурта қишлоқ хўжалигини самарали молиялашитришнинг элементларидан бири бўлиб ҳисобланади.Хориж давлатлари тажрибасига таянадиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни суғурталашни суғурта лойиҳаларини давлат томонидан субсидияламасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Давлат учун қишлоқ хўжалиги субъектлари кредитор мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки тартибсиз қайтарилиши муаммосига дуч келганидан кўра қишлоқ хўжалиги суғурталашини чекланган субсидия схемаси билан таъминлаши анча фойдалироқдир. 3 Муаллиф ишланмаси
ЖАМҒАРМА
МАБЛАҒЛАРИ
Давлат бюджети
маблағлари
Ер
участкалари
ни сотишдан
тушган
тушумнинг
10 %
Хорижий хукумат
ташкилотлари ва
донорларнинг
кредитлари
ХМИ
маблағлари
ва
грантлари
Қишлоқ хўжалигини ривожланишида давлат томонидан ишлаб чиқилган дастурлар ва молиявий ресурслар билан таъминлашда ташкил этилган жамғармалар истиқболли аҳамият касб этади.
АДАБИЕТЛАР
1. Қузиева.Н. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар молия ва кредит механизмини такомиллаштириш йўллари. –Т.: «Iqtisod-moliya», 2006, 296 б.
2. Алтиев А.С., Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. 2018. –277 б.
3. Рудой Е.В. Совершенствование государственной поддержки сельскохозяйственного производства на уровне региона/Е.В.Рудой, С.А.Шелковников, А.Т. Стадник и др. - Новосибирск: Прометей, 2009.
-С. 56-59
4. Петухова М.С. Теоретические основы государственной поддержки воспроизводства в сельском хозяйстве / М.С. Петухова //Теория и практика современной аграрной науки: сб. Национал.(Всерос.) науч.Конф.-2011.-125 с.
5.
6. Боговиз А.В. Государственное регулирование сельскохозяйственного производства в рыночной экономике /А.В. Боговиз. - Барнаул: Изд-во Алт. гос. ун-та. - 2005. - Серия: Управление корпорацией. - 120 с.
7. МакНотон Д., Барлтроп К. Банковские учреждения в развивающихся странах. Пер. с англ. – Вашингтон: ИЭР МБРР, 1994. – С. 176-178.
8. Лаврушин О.И.Банковское дело. –М.:КноРус, 2008.-768 с.
9. Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари ва кредитлаш. - Т.: Молия, 2002.-320 б.
10. Хужакелдиев Ч.П. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини оширишни рағбатлантириш. - Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Т.: 2022. –6-8 б.
11. Scott J.A., Dinkelberg W.C., Dennis W.J. Credit, Banks and Small Business – the New Century – Washington: NFIB Research Foundation, 2003. – 96 p.
12. Craig B.R., Jackson W.E., Thompson J.B. Small-Firm Credit markets, SBA – Guaranteed Lending, and Economic Performance in Low-Income Areas. – Federal Reserve Bank of Cleveland. – January 2006. – 40 p.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.