ResearcherUz LogoResearcherUz
저널 보기

ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА АГРОТЕХНИК ОМИЛЛАРНИ ТАЪСИРИ

초록

Тажрибада ғўзанинг уч хил туп қалинлиги (гектарига 80; 100 ва 120 минг, шунингдек 1 погонометрда мос равишда 7,2; 9,0 ва 10,8 дона ўсимлик), тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига (ЧДНС) нисбатан икки хил суғориш режими (70-70-60 ва 75-75-60 %, шунингдек суғориш тартиби мос равишда 2-3-0 ва 2-4-0) ва икки меъёрдаги ўғитларнинг (NPK) ўзаро нисбатлари (1:0,7:0,5 ва 1:1:0,5) бўлган икки меъёри ўрганилди. Ўғитларнинг йиллик меъёри: N200 P140 ва K100 ҳамда N200 Р200 ва К100 кг/га ташкил этди.


전체 PDF 문서

관련 논문

전문

UNC-631.5

LBC-414.42.16

J-88

ТАЪСИРИ

q.x.f.nomzodi, dotsent D.T.Jumanov

Termiz agrotexnologiyalar va innovatsion rivojlanish instituti, 191200,

Surxondaryo viloyati, Termiz tumani, Yangiobod mahallasi.

*E-mail: dilshodjumanov31@gmail.com

Annatatsiya

Тажрибада ғўзанинг уч хил туп қалинлиги (гектарига 80; 100 ва 120 минг, шунингдек 1 погонометрда мос равишда 7,2; 9,0 ва 10,8 дона ўсимлик), тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига (ЧДНС) нисбатан икки хил суғориш режими (70-70-60 ва 75-75-60 %, шунингдек суғориш тартиби мос равишда 2-3-0 ва 2-4-0) ва икки меъёрдаги ўғитларнинг (NPK) ўзаро нисбатлари (1:0,7:0,5 ва 1:1:0,5) бўлган икки меъёри ўрганилди. Ўғитларнинг йиллик меъёри: N200 P140 ва K100 ҳамда N200 Р200 ва К100 кг/га ташкил этди.

Суғориш режими тупроқни ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % бўлган шароитда ўстирилган ғўзаларнинг ҳосилдорлиги 75-75-60 % режимда суғорилган вариантлардаги ҳосилдорликка нисбатан тажрибалар ўтказилган йилларда юқори бўлишлиги ҳисобга олинди.

70-70-60 % суғориш режимида туп қалинлиги ва ўғитларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ ҳолда ўртача 35,4-40,5 ц/га ҳосил олинган бўлса, 75-75-60 % суғориш режимида ҳосилдорлик вариантлар бўйича ўртача 33,5-36,5 ц/га ни ташкил этди. микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, 75-75-60 % суғориш режимига нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахта толасининг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги аниқланди.

Калит сўзлар

Cуғориш режими, туп қалинлик, ўғитлаш нисбати, ҳосилдорлик, сифат, чекланган дала нам сиғими, нам сиғими, ялпи, умумий, ҳаракатчан, азот, фосфор калий, гумус, иқтисодий самарадорлик, рентабеллик.

Ma’lumki, paxta xomashyosini chuqur qayta ishlab tayyor mahsulot ishlab chiqarish va qo‘shilgan qiymat zanjirini yaratish orqali olinadigan daromadni bir necha barobarga oshirishga erishiladi. Prezidentimiz ta’kidlaganidek, xomashyo bilan ta’minlangan to‘qimachilik bizga kam xarajat bilan yuqori daromad olish imkonini beradi. Undan samarali foydalanishimiz uchun paxtachilikda ilmga tayanishimiz, zamonaviy bio, nano-texnologiyalarni joriy qilishimiz zarur. Bugungi kunda dunyoda to‘qimachilik sanoati shiddat bilan rivojlanmoqda va sohani yangicha texnik va texnologik modernizatsiyalash jarayonlari paxta tolasi sifatiga yangidan yangi talablar qo‘ymoqda. Bu, o‘z navbatida, paxtachilikni ilmiy asosda rivojlantirishning ahamiyati nechog‘liq yuqori ekanini ko‘rsatmoqda. Oxirgi yillardagi tobora yaqqol kuzatilayotgan iqlim o‘zgarishi, suv resurslarining cheklanganligi, tuproq unumdorligi va yerlarning meliorativ holati bo‘yicha yuzaga kelgan muammolar, ekib kelinayotgan g‘o‘za navlarining miqdor va sifat ko‘rsatkichlarini oshirish va urug‘chilik tizimini yaxshilash hamda agrotexnik tadbirlarni yanada takomillashtirish hisobiga paxtachilikda hosildorlikni sezilarli darajada ko‘tarish hozirgi kundagi eng dolzarb masalalardan biridir. Ayniqsa, anomal issiq, kun va tungi harorat o‘rtasidagi nisbiy farqni yo‘qolib borayotgani va tunda ham havo haroratining yuqori bo‘lishi, suv taqchilligi g‘o‘zada kechadigan generativ (changlanish) jarayonlariga salbiy ta’sir ko‘rsatmoqda. Bu holat seleksioner olimlardan mazkur muammolar yechimiga mos g‘o‘za navlarini yaratishni taqozo etmoqda [2, 3].

Prezidentimiz tashabbusi bilan tarmoqda klaster tizimi jadal tatbiq etilib, ular tomonidan nafaqat tolani chuqur qayta ishlash tizimli yo‘lga qo‘yildi, balki yerdan samarali foydalanish, mashina-traktor parklarini yuqori unumli qishloq xo‘jaligi texnikalari bilan butlash, g‘o‘zani parvarishlashda suv va resurstejamkor texnologiyalarni keng joriy etishga ham alohida e’tibor qaratilmoqda. Shu bois, davr talabiga mos yangi navlarni yaratish, paxtakorlarni sifatli urug‘lik bilan ta’minlash, tuproq holatidan kelib chiqib mineral, organik va mikrobiologik o‘g‘itlarni qo‘llash hamda agrotexnik tadbirlarni to’g’ri qo’llash borasida olimlar bilan hamkorlikda ishlash o‘ta muhimdir. Bu borada soha mutaxassislari klaster va fermerlarimizga ilmiy tavsiyalar berishni tizimli yo‘lga qo‘yish zarurligiga alohida e’tibor qaratdilar. Ma’lumki, dunyo amaliyotida hosildorlik tola miqdori bilan o‘lchanadi. Demak, ushbu ko‘rsatkichni o‘zgartirish uchun ham bizga hosidorligi va tola sifati yuqori bo‘lgan, mintaqa tuproq-iqlim sharoitiga mos navlar zarur. Qayd etilganidek, g‘o‘zani mineral va organik o‘g‘itlar bilan oziqlantirish me’yorlari va muddatlarini ilmiy asoslangan tavsiyalarga muvofiq tuproqni oziqa-moddalar bilan ta’minlanganlik darajasiga qarab belgilash lozim. Buning uchun tuproq tarkibi tahlilini amalga oshirishda zamonaviy laboratoriyalarning ahamiyati beqiyosdir.

Olimlar tomonidan har bir tuproq – iqlim sharoitlariga mos dehqonchilik ishlari ishlab chiqdi. Dehqonchilik tizimida g‘o‘za bilan bir qatorda kuzgi g‘allalar, dukkakli don hamda paxtachilik majmui shunga 30 dan ortiq ziraotlar kiritiladi. Faqatgina yangi navlarni ishlob chiqarishga joriy qilish hisobiga hosildorlikni 10-12 foizga oshirish mumkin. Bundan ko‘ranadiki, respublikamizda ham tezpishar, serhosil, sertola, kasallik va zarrakunandalarga, keskin uzgaruvchan sharoitlarga chidamli navlarni yaratish va ularni ishlab chiqarishni keng joriy qilish hamda navga mos maqbul agrotexnologiyasini ishlab chiqish hosil miqdori va sifatini keskin oshirishga imkon beradi [3, 6].

Ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда ҳар бир деҳқончилик минтақасининг тупроқ иқлим шароитига мос бўлган агротехнологияларни яратиш ва жорий этиш, яъни экиладиган навлар учун мақбул бўлган сув, озиқ режимлари ва туп қалинлигини таъминлашнинг аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам ушбу муаммоларни ўрганиш долзарб ҳисобланади.

Ғўзанинг Зарафшон нави Самарқанд вилоятининг асосий майдонларида ҳамда Республикамизнинг қатор вилоятларида экилиб келинмоқда. Ушбу навнинг потенциал имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида турли туп қалинликлари, суғориш режими ва маъдан ўғитлар нисбатининг ўзаро уйғунлашувини ғўза ҳосилдорлигига, тола ва чигит сифатига таъсирини ўрганиш давр талаби ҳисобланади.

Шуларни инобатга олиб, Республикамизнинг қатор вилоятларида шу жумладан Самарқанд вилоятида ҳам кенг майдонларда экилиб келинаётган ғўзанинг Зарафшон навининг суғориш ва озиқа режимларини ўрганиш натижасида шу навнинг потенциал имкониятларидан кенг фойдаланишга сабаб бўлади. Шу мақсадда турли суғориш режимларини маъдан ўғитлар меъёрлари билан боғлиқ равишда ўрганиш мақсадида Пахта селекцияси ва уруғчилиги, етиштириш агротехнологиялари илмий текшириш институти Самарқанд тажриба станциясининг ўтлоқ-бўз тупроқлари шароитида дала тажрибалари ўтказилди.

Тажриба ўтказилган йилларда (2018-2020 йй.) CHDNS га нисбатан 70-70- 60 % лик суғориш режимида ғўзанинг суғориш олди тупроқ намлиги ўртача CHDNS га нисбатан 68,3 % дан 71,9 % гача, 75-75-60 % режалаштирилган суғориш режимида эса 74,1-76,5 % гача ўзгариши аниқланди.

Тажриба даласида ғўзани биринчи суғориш CHDNS га нисбатан 75-75-60 % режимда 70-70-60 % режимга нисбатан эрта бошланиб, 2018 йил шароитида 4 июнда, 2019 йил шароитида 5 июнда, 2020 йилда эса 7 июнда ўтказилди.

Тажрибанинг 70-70-60 % режалаштирилган суғориш режимида биринчи сув 2018 йилда 10 июнда, 2019 йилда 9 июнда, 2020 йилда 10 июнда ўтказилди.

Тажрибанинг 75-75-60 % суғориш режимида биринчи сувдан кейинги суғоришлар оралиғидаги муддат 2018 йилда 15-17 кун, 2019 йилда 14-15 кун, 2020 йилда эса 14-17 кунни, 70-70-60 % суғориш режимида кўпроқ, яъни 2018 йилда 18-22 кун, 2019 йилда 19-22 кун, 2020 йилда эса 20-22 кунни ташкил этди.

Ғўзанинг ўсув даврини охирида 70-70-60 % суғориш режимида мавсумий сув сарфи ҳар гектар майдон ҳисобига тажриба ўтказилган йиллар давомида (2018-2020 йй.) 5180 м3 дан 5280 м3 гача ўзгарди.

Тажрибанинг 75-75-60 % суғориш режимида мавсумий сув сарфи ҳар гектар майдон ҳисобига 5360 м3 - 5555 м3 миқдорида бўлганлиги аниқланди.

Фенологик кузатувларнинг натижалари таҳлил этилганда суғориш режими, туп сон қалинлиги, шунингдек, ўғитларнинг ўзаро турли нисбатда бўлиши, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсири катта эканлиги маълум бўлди.

Суғориш режимини тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига (CHDNS) нисбатан 70-70-60 % дан 75-75-60 % га оширилиши сабабли ғўзанинг бош пояси 7,6 см гача юқорилашиши кузатилса, кўчат қалинлигини гектарига 80 мингдан 120 минг гача кўпайиши билан ҳам ғўзанинг бўйини ўсув даврининг бошларида (1.VI да 1,2 см гача ва 1.VII да эса 3,4 см гача) суғориш режими ва ўғитлар нисбатига боғлиқ ҳолда баланд бўлганлиги аниқланди, аммо, август ойидаги кузатувларда эса аксинча, туп сонини гектарига 80 мингдан 120 минггача кўпайиши билан ўсимликларнинг бош поясини ўсишини 7,4 см гача сусайиши ҳисобга олинди. Чунки, бу даврга келиб, ўсимликларнинг барг сатҳи ва қуруқ массаси, ҳосил элементларини ортиши туфайли, ғўзанинг тупроқдаги сув ва озиқ моддаларга бўлган талабини кўпайиши ва уларни жадал миқдорда ўзлаштирилиши натижасида кўчат сонини 80-120 мингтага ошиши билан ўсимликлар бўйининг ўсишини секинлашганлиги кузатилди (1-жадвал).

1-жадвал

Туп қалинлиги, суғориш ҳамда озиқ режимларида ғўзанинг

ўсиши ва ривожланиши (2018-2020 йилларда ўртача)

Режала

ш-

тирилг

ан туп

и-ги,

дона/га

Ўсимлик бўйи, см

Чинбарг ва

симподиал шохи

сони, дона

Кўса

к сони,

Ш

ун-

дан

очи

л-

ган,

дон

а

ч

ин-

бар

г

симп

одиал

шохлар

1.VI 1.VII 1.VII

I

.VI

.VII

.VIII

.VII

I

.IX

.IX CHDNS га нисбатан 70-70-60 % да суғорилган

2,0

47,2±

90,9±

,1±1

2,0±0

0,8±

2100 13,9±

48,2±

4,8

,1±1

1,2±0

,9±1,

,6±0

3120 14,6±

48,5±

,1±1

0,6±1

,4±1

,8±0,

13,2±

48,8±

90,1±

4,8

,4±1

2,6±1

0,8±

5100 13,9±

48,2±

3,4

86,2±

,1±1

1,4±1

0,8

,1±1

6120 14,3±

49,4±

3,7

,0±0

0,7±1

,6±1

,0±0,

,4±0 CHDNS га нисбатан 75-75-60 % да суғорилган

1,6

52,7±

4,1

95,1±

1,7±1

0,6

,0±0

8100 14,0±

54,6±

4,1

92,0±

,0±1

0,9±1

,8±1,

9120 14,4±

56,1±

4,0

87,7±

,0±0

,9±1

0,4±2

,5±1,

,7±0

14,0±

52,5±

3,8

92,7±

8,3

,8±1

1,8±0

,3±0

0,3±

0,7

100 14,8±

53,6±

4,1

,0±0

0,8±1

,3±0

,3±1,

120 15,1±

54,5±

85,4±

8,0

0,4±2

,5±1,

,7±0

Тажрибанинг CHDNS га нисбатан 70-70-60 % суғориш режимида парвариш қилинган ғўзанинг 1 август санасида бош поясини баландлиги NPK нинг 1:0,7:0,5 нисбатида ва ҳар гектар майдон ҳисобига 80 минг туп кўчат қалинлигида, яъни назорат вариантида 90,9 см ва ҳосил шохлар сони ҳар бир ўсимликка ҳисоблаганда 12,0 донани ташкил этган бўлса, туп сони 100 мингга оширилган вариантда эса ғўза бош поясининг баландлиги 88,5 см га, ҳосил шохлари сони 11,2 донага, кўчат сони ҳар гектар майдон ҳисобига янада оширилганда, яъни 120 минг туп бўлганда ўсимлик бўйини 84,0 см ва ҳосил шохлари сонини эса 10,6 донагача камайиши ҳисобга олинди. Худди шундай ўзгаришлар ғўзалар 75-75-60 % режимда суғориш ўтказилган вариантларда ҳам кузатилди.

1 август ва 1 сентябр саналарида ҳар бир туп ғўзага тўғри келадиган кўсаклар ва очилган кўсаклар сони ҳам туп сон миқдорини 80 мингдан 120 минггача ўзгариши билан камайиши ҳисобга олинди.

NPK нисбатида фосфор элементини ортиши ёки туп сон қалинлигини гектарига 120 мингдан 80 мингача камайиши билан юқоридаги кўрсаткичлар ортишини битта ўсимликнинг озиқланиш майдони ҳамда фосфорни ортиши ҳисобига азот ва калийни ўсимлик томонидан ўзлаштирилишини мақбуллашиши ва ҳаво алмашинишни жадаллиги билан изоҳлаш мумкин.

Ғўза CHDNS га нисбатан 75-75-60 % режимда суғорилганда, 70-70-60 % суғориш режимига нисбатан барча ўрганилган туп сон қалинлиги ҳамда ўғитларнинг ўзаро нисбатида гуллаш жараёнини орқада қолиши ҳисобга олинди [7, 8].

2020 йилда ўтказилган тажрибада ўғитлар билан 1:1:0,5 нисбатда озиқлантирилган, суғориш 70-70-60 % режимда ўтказилган ва туп сони ҳар гектар майдон ҳисобига ўртача 80 минг тупни ташкил қилган вариантда 9 июл санасидаги ҳисобда 81 %, кўчат сони 100 мингга оширилган вариантда 62 % ва ниҳоят туп сони 120 минггача кўпайган вариантда 46 % ғўзанинг гуллаш фазасига кирганлиги аниқланди.

Ўғитларнинг ўзаро нисбатида фосфор элементини кўпайиши (1:1:0,5) ғўзанинг гуллаш жараёнига самарали таъсири борлиги маълум бўлди.

Ўсимликларнинг гуллаш фазаси каби сув сарфи ва туп сон қалинлигини кўпайиши ҳамда NPK нисбатида фосфор элементини камайиши билан пишиш фазасини нисбатан кечикишига сабаб бўлди [8].

2020 йилги тажрибада 11 сентябр санасида ўтказилган пишиш фазасининг охирги ҳисобида кўчат қалинлиги ўртача ҳар гектар майдон ҳисобига 80 минг туп режалаштирилган ва 70-70-60 % суғориш режими таъминланган, ғўза маъдан ўғитлар билан 1:0,7:0,5 нисбатда озиқлантирилган назорат вариантда 78 % ғўзада кўсакларни очилганлиги, 100 минг кўчат қолдирилганда эса 72 %, туп сонини 120 мингтага оширилганда бу кўрсаткич 69 фоиз бўлганлиги, ғўза 75-75-60 % режимда суғорилганда эса 70-70-60 % суғориш режимига нисбатан юқоридаги туп сонига қиёслаганда тегишлича 12; 10; 16 % га пишиш фазасини кечикканлиги маълум бўлди. Аммо, ғўзани ўғитлар билан озиқлантиришда фосфор элементи миқдорини (1:0,7:0,5 дан 1:1:0,5 нисбатга кўпайтирилиши) оширилиши суғориш режимларига боғлиқ ҳолда ғўзанинг пишиш фазасини сезиларли равишда (8 % гача) тезлашувига сабаб бўлиши маълум бўлди.

Бошқа йилларда ўтказилган тажрибаларда ҳам шунга ўхшаш маълумотлар олинди.

Ўсимликларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган омилларнинг мақбул меъёрда бўлиши ғўза тупларининг шаклланишида, уларнинг тузилишида (габитусида) ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги жуда кўп ўтказилган тажрибаларда аниқланган.

CHDNS га нисбатан 70-70-60 % суғориш режимида парвариш қилинган ва NPK нисбати 1:0,7:0,5 бўлган фонда ҳар гектар майдон ҳисобига кўчат қалинлиги ўртача 80 минг дона режалаштирилган назорат вариантда биринчи ҳосил шохининг баландлиги қисқа бўлиб, ўртача 14,4 см ни, кўчат сони 100 мингни ташкил қилган вариантда 15,3 см, туп қалинлиги 120 минг бўлган вариантда янада юқорироқ 16,1 см ни ташкил этди.

Суғориш 75-75-60 % режимда ўтказилган вариантларда эса юқоридагига мос равишда 16,6; 18,2; 18,7 см ни ташкил этиб, биринчи ҳосил шохини юқори масофада пайдо бўлиши туп қалинлиги 120 минг дона бўлган вариантлардаги ғўзада ҳисобга олинди.

Демак, иккала суғориш режими ва ўғитлар фонида ҳам кўчат қалинлигини ортиши билан биринчи симподия шохларини баландлиги ҳамда 1-10 ҳосил шохлари бўғим оралиқлари узун бўлиши, аммо, 11 ва ундан кейинги ҳосил шохларининг буғин оралиғини узунлиги ва пояларининг кундаланг кесимларини қисқа бўлиши ҳисобга олинди.

Ўғит меъёри 1:0,7:0,5 нисбатда берилган вариантларда ўстирилган ғўзаларга қиёслаганда 1:1:0,5 нисбатда, яъни ўғитлашда фосфор озиқ элементи миқдорини ошиши билан биринчи симподия шохларини баландлиги тажрибада ўрганилган иккала суғориш режимларида ҳам нисбатан қисқа бўлишлиги

Кўчат қалинликлари, суғориш режимларини ғўза шохларининг тузилишига, уларнинг ўлчамларига таъсирини мукаммалроқ билиш мақсадида, ўсув даврининг охирида ғўзаларда биометрик ўлчовлар ўтказилиб, ўсув ва ҳосил шохларини сони, уларнинг жами узунлиги, ўсимлик бош поясининг бўғин оралиқлари узунлиги, йўғонлиги, яъни ғўза тупининг габитус кўриниши ўрганилди.

Ғўза CHDNS га нисбатан 75-75-60 % режимда суғорилган вариантларда 70- 70-60 % суғориш режими таъминланган вариантларга нисбатан туп сон қалинлиги ва ўғитлар нисбатига боғлиқ ҳолда барча ўсув шохлари 16 см гача ва барча ҳосил шохлари 18,1 см гача узун бўлиши аниқланди.

Кўчат қалинлиги 80 минг туп қолдирилган вариантда ғўза 70-70-60 % режимда суғорилганда озиқ элементларининг нисбатига қараб ўсув шохларини жами узунлиги 63,4-66,5 см ни ташкил этган бўлса, 75-75-60 % суғориш режими сақланган вариантларда юқорида қайд этилган туп қалинлигида 79,2-81,4 см бўлганлиги маълум бўлди.

Суғориш режимини оширилиши билан барча ўсув шохлари ва барча ҳосил шохларининг узун бўлишлиги кузатилган бўлсада, NPK нисбати ва туп қалинлигини гектарига 80 мингдан 120 минггача оширилиши билан ўсув шохларини, шунингдек симподиал шохларини умумий узунлигини қисқариши

Ғўзанинг гуллаш ва ҳосил тўплаш фазасида назорат вариантида бир туп ғўза ўсимлигида ўртача 51,4 дона барг бўлганлиги ва уларнинг сатҳи 1392,2 см2 ни ташкил этиши, кўчат сони гектарига 100 минг донага оширилганда 80 минг туп қалинлигида ўсган ғўзаларга нисбатан барг сонини 8,2 донага, барг сатҳини эса 113,8 см2 га камайиши, янада кўпроқ фарқ туп сони гектарига 120 мингтагача оширилган вариантларда ҳисобга олиниб, юқоридаги суғориш ва озиқ режимида 80 минг дона кўчат қалинлигига қиёслаганда барг сони 18,9 донага, барг юзасининг сатҳи эса 452,4 см2 гача камайиши кузатилди.

Тажрибанинг иккала ўрганилган суғориш режими ва кўчат қалинлигида ҳам ғўза 1:0,7:0,5 нисбатда озиқлантирилган вариантга нисбатан 1:1:0,5 нисбатдаги вариантда барг сони ва уларнинг қуруқ массасини ошишига олиб келиши маълум бўлди [7].

Гуллаш ва ҳосил тўплаш фазасида 70-70-60 % суғориш режимига нисбатан 75-75-60 % сақланган суғориш режимида ғўза барг сони ва уларнинг қуруқ массасини кўпайиши маълум бўлди. Аммо, иккала ўрганилган суғориш режимида ҳам туп сон қалинлигини гектарига 80 мингдан 120 мингтагача ошиши билан бир туп ўсимликнинг озиқланиш майдонини қисқариши ҳисобига барг сони ва уларнинг қуруқ массасини кескин камайганлиги ҳисобга олинди.

Ғўзанинг пишиш фазасида назорат вариантида бир туп ўсимликнинг қуруқ массаси 141,7 г ташкил этиши, шундан 21,8 % поя ва шохлардан иборатлиги, барг салмоғи 19,1 % ни, генератив органлар (кўсак, шона, тугунча ва гуллар) 59,1 % ни ташкил этиши қайд этилди.

Ғўза 75-75-60 % режимда суғорилган вариантларда ўсимлик қуруқ массаси 70-70-60 % режим сақланган вариантларга нисбатан анча (37,9 г гача) юқори бўлиши, шунингдек уларнинг пояси ва шохлари (6,8 % гача) ҳамда барг салмоғи ҳам умумий қуруқ массада кўп бўлиши, аммо, генератив органлар миқдорини (7,9 % гача) сезиларли камайиши ҳисобга олинди. Бу ҳолатни 75-75-60 % суғориш режимида ғўзанинг бироз ғовлаб ўсиши билан таърифлаш мумкин.

Ғўза 70-70-60 % режимда суғорилганда барча ўрганилган туп сон қалинлигида ўғитлар нисбатида фосфор элементини ошиши (1:1:0,5) билан ўсимликларнинг қуруқ масса салмоғи 1,1 г гача ва генератив органлар миқдори 3,9 % гача ошганлиги, аммо, суғориш режими 75-75-60 % га кўтарилганда ўғитлар нисбатида фосфор элементини оширилиши натижасида вегетатив органларни ортиши ва генератив органларни 2,1 % гача камайганлиги кузатилди.

Ғўзанинг ўсув даврида суғориш 70-70-60 % режимда ўтказилганда ўғитларнинг ўзаро нисбати 1:0,7:0,5, кўчат қалинлиги гектарига 80 мингни ташкил этган назорат вариантидаги ўсимликларнинг поясида умумий азот элементининг миқдори 0,81 %, туп қалинлиги ҳар гектар майдон ҳисобига 100 минг бўлганда юқоридаги сув ва озиқ режимида 0,78 %, туп сони 120 мингга оширилганда эса 0,76 % гача камайиши ҳисобга олинди. Юқоридаги суғориш режимида ғўза 1:1:0,5 нисбатда озиқлантирилганда кўчат қалинлигига мос равишда поя таркибидаги умумий азот миқдори 0,82; 0,79 ва 0,75 % гача ўзгарганлиги маълум бўлди.

Демак, туп қалинлигини 80 мингдан 120 мингга ошиши натижасида тупроқдан озиқ моддаларни кўпроқ ўзлаштирилиши ва кейинчалик тупроқ таркибида ушбу моддаларни камайиши сабабли поя ва ўсимликнинг бошқа органлари таркибида умумий азот миқдорини озайиши кузатилди.

Тажриба даласида суғориш 75-75-60 % режимда олиб борилган вариантларда 70-70-60 % суғориш режимидаги ғўзага нисбатан ўрганилган барча туп қалинлиги ҳамда ўғитларнинг нисбатида поя ва бошқа органлар таркибида умумий азот миқдорини камайиши аниқланди.

Кўчат сонини ортиши ва суғориш режимини 70-70-60 % дан 75-75-60 % га кўпайиши билан ғўза органларида умумий фосфор элементини камайиши қайд этилди. Аммо, ўғитлар нисбатида фосфор элементини оширилиши (1:0,7:0,5 га нисбатан 1:1:0,5 бўлганда) ғўза органлари таркибида ҳам умумий фосфорни нисбатан кўпайишига олиб келди.

1-расм. Турли суғориш режими ва кўчат қалинлигида ғўза органлари орқали азот элементини олиб чиқиб кетилиши, кг/га (2019-2020 йй.)

Тажрибада ўрганилган омилларнинг барчасида азот ва фосфор элементини чигит ва барг билан кўп миқдорда олиб чиқиб кетилиши аниқланди.

Ғўза 70-70-60 % суғориш режимида парвариш қилинганда, туп қалинлигини ошиб бориши билан ўсимликлар томонидан азотни ўзлаштирилишини ортиши кузатилди. Аммо, ғўза 75-75-60 % суғориш режимида суғорилганда ва ўғитлар нисбати 1:0,7:0,5 бўлганда, кўчат қалинлиги ўртача 80 мингдан 100 мингга ошганда умумий азотни ўзлаштирилишини кўпайганлиги, туп қалинлиги янада 120 мингга оширилганда эса пасайганлиги, ўғитлар нисбати 1:1:0,5 бўлганда кўчат қалинлиги гектарига 80 мингдан 120 минг тупга ошиши билан азот элементини олиб чиқиб кетилишини озайиши ва берилган азотли ўғитдан фойдаланишни ҳам камайиши маълум бўлди (1-расм).

Ғўза 70-70-60 % режимда суғорилганда ўғитларнинг тажрибада ўрганилган иккала нисбатида ҳам кўчат сонини гектар ҳисобига ошиши билан фосфорни олиб чиқиб кетилишини кўтарилиши кузатилса, 75-75-60 % суғориш режимида туп қалинлигини гектарига 80 мингдан 120 мингга ошиши билан ўсимликлар томонидан фосфорни олиб чиқиб кетилишини камайиши кузатилди [3] (2-расм).

2-расм. Турли суғориш режими ва кўчат қалинлигида ғўза органлари орқали фосфор элементини олиб чиқиб кетилиши, кг/га (2019-2020 йй.)

Ўтказилган тажрибалардан маълум бўлишича, ғўза ўсув даврида тупроқнинг CHDNS га нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилганда ўғитларнинг иккала ўрганилган нисбатида ҳам кўчат қалинлиги ўртача 80 мингдан 100 мингтагача кўтарилиш билан ҳосилдорликни ошиши, лекин туп қалинлигини 120 минг донага ортиши билан ҳосилдорликни пасайиши кузатилди. Аммо, ғўза 75- 75-60 % режимда суғорилганда эса маъдан ўғитларнинг қўлланилган иккала нисбатида ҳам кўчат сонини ўртача гектарига 80 мингдан, 120 минггача кўпайиши билан ғўза ҳосилдорлигини камайиши маълум бўлди (2-жадвал).

Тажриба ўтказилган йиллар давомида ўртача энг юқори ҳосил (40,5ц) ғўза ўсув даврида тупроқнинг CHDNS га нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган, ўғитларнинг ўзаро нисбати 1:1:0,5 ва кўчат қалинлиги ўртача 97 минг дона/га бўлган шароитда олинганлиги аниқланди.

2-жадвал

Турли туп қалинлиги, суғориш ва озиқ режимларида ғўза ҳосилдорлиги, ц/га

C

HDNS

га

нисба

тан

суғор

иш

режим

и, %

Ҳ

осил

терими

олдида

н туп

иги,

д

она/ га

нинг

ўзаро

Тажриба ўтказилган йиллар Ўрт

ача

ж

ами

ҳос

ил

унд

ан

кўса

к

шак

ли-

да

ж

ами

ҳос

ил

унд

ан

кўс

ак

шак

ли-

да

ж

ами

ҳос

ил

унд

ан

кўс

ак

шак

ли-

да

ж

ами

ҳос

ил

унд

ан

кўс

ак

шак

ли-

да

0-70-

0,6 1

7,2

5,1

2 9

8,8

7,4

8,5

3 1

18,5

4 7

9,8 1

8,5

7,7

5 9

7,4

0,9

1,2

6 1

19,2

7,3

7,3

5-75-

9,9 1

4,7

6,9

5,3

8 1

00,7

5,8

5,8

4,9

9 1

18,6

2,1

3,5

1,5 1

9,6

5,6

18,0

3,6

й.:

А(сув).

ЭКФ0,5=1,22 ц/га

В(NPK).

ЭКФ0,5=1,22 ц/га

С(туп сон).

ЭКФ0,5=1,0 ц/га

й.:

А(сув).

ЭКФ0,5=1,59 ц/га

В(NPK).

ЭКФ0,5=1,59 ц/га

С(туп сон).

ЭКФ0,5=1,3 ц/га

й.:

А(сув).

ЭКФ0,5=1,25 ц/га

В(NPK).

ЭКФ0,5=1,25 ц/га

С(туп сон).

ЭКФ0,5=1,02 ц/га

Ғўза 70-70-60 % режимда суғорилиб, ўғитлар 1:0,7:0,5 нисбатда қўлланилганда гектар ҳисобига кўчат қалинлиги 80 минг бўлган назорат вариантида тола чиқиши 36,8 % ни, тола узунлиги 33,5 мм ни, узулиш кучи 4,6 гк ни ташкил этган бўлса, туп сонини ошиши билан ушбу кўрсаткичларни пасайиши

Ўғитлар 1:1:0,5 нисбатда қўлланилганда ғўза 70-70-60 % режимда суғорилганда гектар ҳисобига туп қалинлиги 80-100 мингта бўлган вариантларда тола чиқиши ва тола узунлигида ўзгаришлар кузатилмади, аммо, кўчат қалинлигини 120 минг тупга ошиши билан ушбу кўрсаткичларни пасайиши ҳисобга олинди [5, 6].

Айниқса, иккала суғориш режимида ҳам NPK нисбатида фосфорни камайиши ва туп қалинлигини гектарига ўртача 80 мингдан 120 мингга кўпайиши билан узилиш кучи, микронейр кўрсаткичи, етилиш коэффиценти ва 1000 дона чигит массасини камайганлиги маълум бўлди.

Суғориш 75-75-60 % режимда ўтказилганда туп қалинлиги гектарига 80 мингдан 100 минггача ва тола узунлигини 33,5-33,6 мм бўлиши, 1000 дона чигит массаси ўртача 120-121,1 г ни ташкил этиши, аммо, туп қалинлигини 120 мингтагача кўпайиши билан тола чиқиш фоизи, тола узунлиги, толаларнинг етилиш коэффициенти, шунингдек 1000 дона чигит массасини бошқа ўрганилган вариантларга қиёслаганда сезиларли камайиши аниқланди. микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, тажриба даласининг 75-75-60 % суғориш режимига нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахтанинг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги қайд этилди.

Ғўза 70-70-60 % суғориш режимида парвариш қилиниб, гектарига ўртача 100 минг туп сон қолдирилган ва ўғитлар 1:1:0,5 нисбатда қўлланилган вариантдан энг юқори ҳосилдорлик-40,5 ц/га, рентабеллик даражаси 34,0 % ни ташкил қилди, иқтисодий жиҳатдан энг самарали вариант эканлиги аниқланди. Шунингдек, назорат вариантига нисбатан рентабеллик даражаси 4,3 % га баланд бўлди [3, 6].

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғўзалар 70-70-60 % суғориш режимида парвариш қилиниб, гектарига ўртача 100 минг туп сон қолдирилган ва ўғитлар 1:1:0,5 (N200 P140 ва K100 ҳамда N200 Р200 ва К100 кг/га) нисбатда қўлланилган вариант иқтисодий ва пахта толасининг барча технологик сифат кўрсаткичлари жиҳатдан энг самарали вариант эканлиги аниқланди. Тажриба вариантларидан териб олинган пахта ҳосилида толанинг микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, 75-75-60 % суғориш режимига нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахта толасининг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги аниқланди.

Ғўза 75-75-60 % режимда суғорилганда 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардагига нисбатан пахтанинг саноат навини пасайиш ҳолати ҳам қайд этилди.

3-жадвал

Суғориш, озиқ режимлари ва туп қалинликларини пахта толасининг технологик кўрсаткичларига таъсири Тажриба вариантлари

Тола

чиқи

ши, %

Тола

узунлиг

и, мм

Узили

ш кучи,

гк

Микронее

р

Етили

коэф-

Сано

ат

нави

чигит

кўрсаткич

фицент

массаси

, г 1(назора т)

36,8 33,5 4,6 4,4 2,0 I 121,4 2 36,5 33,4 4,4 4,4 2,0 I 120,0 3 35,2 33,0 4,4 4,3 2,0 I 118,0 4 36,8 33,6 4,6 4,5 2,0 I 121,9 5 36,8 33,6 4,5 4,4 2,0 I 121,2 6 35,4 33,1 4,5 4,4 2,0 I 119,0 7 36,4 33,6 4,4 4,3 2,0 I 120,9 8 36,0 33,5 4,3 4,4 1,9 II 120,0 9 35,0 33,0 4,3 4,3 1,9 II 118,0 10 36,5 33,6 4,5 4,4 2,0 I 121,1 11 36,2 33,6 4,5 4,4 1,9 II 120,3 12 35,0 33,1 4,3 4,4 1,9 II 118,2

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Жуманов Д.Т. Суғориш меъёри. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали 2007 йил №4 18-бет.

2. Жуманов Д.Т., Ризаев А., Орипов Р., Тоштемиров А. - Ўйғунлашган технология элементларини асослаш. АГРО ИЛМ «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журнали илмий иловаси, Нишона сон, 2007 йил № 1 (1), 2-3-бетлар.

3. Жуманов Д.Т., Тухтамешова М., Назарова А., У.Бахромов - Технологик омилларнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири. Тошкент «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журнали 2011 йил №11. 26-бет.

4. Жуманов Д.Т., Евка В. - Ўйғунлашган технологияда ҳосил. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. 2007 йил № 12-сон 21-бет.

5. Жуманов Д.Т., Евка В.- Мақбул технология ва ҳосилдорлик. Самарқанд Сам ҚХИ «Картошка селекцияси, уруғчилик ва етиштириш, сақлаш технологиясини ривожлантириш муаммолари» Республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами 2007 йил 33-35 бетлар.

6. Жуманов Д.Т. Ўйғунлашган технологиянинг афзаллиги. Самарқанд Сам ҚХИ «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш-даги муаммолар ва ёш олимларнинг тадқиқотлари» Аспирант, докторант ва тадқиқотчиларнинг 2009 йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги йили»га бағишланган илмий-амалий анжумани 22-23 апрел 2009 йил 5-9 бетлар.

7. Жуманов Д.Т., Орипов Р. Агротехнология-лар уйғунлашуви ва ғўза ҳосилдорлиги. Самарқанд Сам ҚХИ «Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш истиқболлари» Профессор-ўқитувчиларнинг қишлоқ тараққийти ва фаравонлиги йили»га бағишланган илмий-амалий конференцияси материаллари ТЎПЛАМИ 1-қисм 6-7 май 2009 йил 30-33 бетлар.

8. Жуманов Д.Т., Қулатов Б. Омад ғўза навининг ҳосилдорлигига сув ва озиқа режимларининг таъсири. Самарқанд Сам ҚХИ «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда ёш олимларнинг эришган ютуқлари ва муаммолар» Стажиёр-тадқиқотчи-изланувчи ва ёш олимларнинг 2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»га бағишланган илмий-амалий конференцияси материаллари ТЎПЛАМИ 1-қисм 26-27 апрел 2011 йил 9-11 бетлар.

9. Жуманов Д.Т. Оқдарё-6 ғўза навининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига технологик жараёнларнинг таъсири. 06.01.09 – Ўсимликшунослик. Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Самарқанд-2008 йил. 178 бет.

10. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. - М.: «Агропромиздат», 1985.

11. Методика полевых опытов с хлопчатником. – Т.: 1981. (Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. – Т.: 2007.)

본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.