(XVIII - XX АСР БОШЛАРИ)
Ярматов Турғунжон Жойловович.
Сурхондарё вилояти ангор туманидаги 14-мактабнинг
тарих фани ўқитувчиси
Аннотация: Мазкур мақолада дунё мамлакатларида XVIII-XX аср бошларида ҳарбий қуроллар ва техникаларнинг яратилиш тарихи ҳақида кенг қамровли маълумотлар келтирилган. Ҳарбий қуролларнинг яратилиш тарихи ва унинг вазифалари билан бир қаторда ҳарбий техникаларнинг яратилиши ва вазифалари тўғрисидаги маълумотлар мақолада ўз аксини топган.
Калит сўзлар: Ҳарбий, қуроллар, винтовка, мушкетлар, милтиқлар,техника, револьвер, шар, патрон, броненосец, самолётлар, минасозлик.
ИЗ ИСТОРИИ СОЗДАНИЯ БОЕВОГО ОРУЖИЯ И ВОЕННОЙ
ТЕХНИКИ
(XVIII – НАЧАЛО XX ВЕКА)
Аннотация: В данной статье представлена исчерпывающая информация об истории создания боевого оружия и военной техники в странах мира в XVIIIначале XX веков. В статье отражена история создания боевого оружия и военной техники, а также представлены сведения об их задачах и предназначении.
Ключевые слова: Ключевые слова: Военные, оружие, винтовка, мушкеты, винтовки, снаряжение, револьвер, шар, патрон, бронетехника, самолет, трофеи.
THE HISTORY OF THE CREATION OF MILITARY WEAPONS AND
MACHINES
(XVIII - EARLY XX CENTURIES)
Turgun Yarmatov
The teacher of history at school No 14 in
Angor district, Surkhandarya region.
Abstract: This article provides comprehensive information about the history of the creation of military weapons and equipment in the countries of the world in the XVIII-early XX centuries. The history of the creation of military weapons and their tasks, as well as information about the creation and tasks of military equipment, is reflected in the article.
Key words: Military, weapons, rifle, muskets, rifles, equipment, revolver, ball, cartridge, armored, aircraft, minecraft.
Бизга маълумки, мануфактура давридаёқ дастлабки қуроллар ишлаб чиқарадиган ҳарбий корхоналарда мушкетлар, милтиқлар ва ҳоказоларнинг деталлари нормаллаштирилган (стандартлаштирилган) эди.
Ҳарбий машинасозлик билан умумий машинасозликнинг ўзаро маҳкам боғланганлиги токарлик револьвер станоги яратган ихтирочилардан бири инглиз муҳандиси Уитвортнинг фаолиятидан (1-расм) ҳам кўриниб турибди[1, Б.41].
Уитворт станокка айланувчи барабан ўрнатиш фикрини тўппонча (револьвер) (2-расм) ихтиро қилган америкалик Кольтдан олган эди.
Уитворт 1841 йилда машина деталларининг нарезкасини стандартлаштирди. Шу билан бир вақтда Уитворт винтовканинг янги типини ихтиро қилган эди. (3-расм)
Рус муҳандислари паравозлар конструкциясини ҳам анча такомиллаштирдилар. Ҳавода сузишнинг пайдо бўлишида улкан янгиликлар амалга оширилди. Ҳавода сузиш аппаратларидан Францияда ХVIII асрнинг охирларидаги инқилоб арафасида ва шу инқилоб вақтида амалий равишда фойдаланила бошланди.
1783 йилда ака-ука Жозер (1740-1810) ва Этьен (1745-1799) Монгольфьелар иситилган ҳаво тўлдирилган шар ихтиро қилдилар, ўша йилнинг ўзида Жак Шарль (1746-1823) ичига водород тўлдирилган ҳаво шарни (4-расм) ясади[2, Б.57].
Водород тўлдирилган аэростатлар ХIХ асрда учиш аппаратларининг асосий тури бўлиб қолди. Боғлаб қўйиладиган аэростатлардан 1794 йилда душманлар иттифоқига қарши курашган якобинчилар Конвенти, жаҳонда биринчи бўлиб, ҳарбий кузатиш мақсадида фойдаланди. Ўша вақтда Конвент ҳавода сузувчилардан иборат махсус рота ташкил қилди.
Шундан кейинги ўн йилликлар давомида кўпгина европа (шу жумладан рус) ихтирочилари бошқариладиган аэростатлар яратишга, шунингдек ҳаводан оғир аппаратлар (аэроплан ва геликотерлар) барпо этишга ҳаракат қилдилар. Аммо, амалда, шамол эсган томонга қараб сузувчи бошқарилмайдиган шарларнинг ўзидангина фойдаланилди. Учиш учун бундай шарлардан айрим ҳоллардагина (масалан, 1870-1871 йилларда немислар Парижни қамал қилиб турганда француз ватанпарварлари томонидан) фойдаланилди.
Ҳарбий техника соҳасида ҳам кўплаб кашфиёт ва ихтиролар юз берди. Капитализмнинг ғалаба қилиши ва қарор топиши даврида ҳарбий техника ва, демак, техниканинг ҳарбий иш билан боғлиқ бўлган ҳамма тармоқлари жуда тез суръат билан ривожланди.
ХIХ асргача, одатда, оғзидан ўқланадиган силлиқ стволли чақмоқ милтиқ ишлатилар эди. ХIХ асрнинг 20 йилларидан бошлаб ҳамма жойда мис пистон расм бўлди. 1832 йилда француз Лефоше патрон билан орқа қисмидан ўқланадиган милтиқ ихтиро этди (5-расм).
1836 йилда немис Николаус Дрейзе ўз ўтмишдошларининг кўпдан-кўп тажрибаларни тугаллаб, нина тепкили затвори силжийдиган ва ҳозирги винтовкалар сингари унитор патрон билан орқа қисмидан ўқланадиган нрезкали милтиқ ясади (6-расм) .
Пистон нина тепки (ургич) воситаси билан портлатиларди ва, шунинг учун, бу милтиқ нина тепкили милтиқ деб аталди. Дрейзе милтиғи прус армиясида 1840 йилдан эътиборан ишлатила бошлади, бу ҳол пруссакларнинг муваффақият қозонишига кўп даража сабаб бўлди. Конструкцияси жиҳатидан Дрейзе милтиғига ўхшаш-Шапсо милтиғи 1866 йилда француз армиясида жорий қилинди. Силжийдиган затворли милтиқ ХIХ асрда машинасозлик саноати ютуқлари асосидагина пайдо бўлди, машинасозлик саноати ўзаро алмашинадиган стандарт деталларни кўплаб ишлаб чиқара бошлади. Артиллерия соҳасида ғоят катта муваффақиятлар қозонилди.
ХIХ асрнинг биринчи ўн йилликларида яхлит юмалоқ ўқ (ядро) билан оғзидан ўқланадиган силлиқ стволли тўп ишлатилиб келинар эди. Қалъа ва денгиз артиллерияси чўяндан, дала артиллерияси мисдан ясалиб, портловчи модда сифатида қора порох ишлатилар эди.
ХIХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб артиллерия соҳасида инқилоб қилинди:орқа қисмидан ўқланадиган, понали ёки поршенли қулф ўрнатилган, конус-цилиндр шаклидаги портловчи снаряд отадиган нарезкали тўплар ишлатила бошлади. Портловчи моддалар ишлаб чиқариш соҳасида инқилоб қилинди: орқа қисмидан ўқланадиган, понали ёки поршенли қулф ўрнатилган, конус-цилиндр шаклидаги портловчи снаряд отадиган нарезкали тўплар ишлатила бошлади. Металлургияда Бессемер усули жорий қилингандан кейин тўплар пўлатдан қўйиладиган бўлди.
Янги хил портловчи моддалар ҳам жорий қилинди. Бунга тез ривожланиб бораётган химия саноати янгидан-янги имкониятлар туғдириб берди. Портловчи моддалар ишлаб чиқариш соҳасида 1846 йилда ғоят муҳим иккита кашфиёт қилинди. Швейцар Христиан-Фридрих Шёнбейн пироксилин ва итальян Асканио Собреро нитроглицерин ҳосил қилди. 1862 йилда швед Альфред Нобель кўплаб нитроглицерин ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва шундан кейин, динамит (интроглицерин шимдирилган инфузория тупроғи) тайёрлашга киришди.
Флотда механизация ишлари жадал борди. ХIХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб, яъни пароход винти (парраги) жорий қилингандан кейин ҳарбий-денгиз ишида катта силжишлар юз берди. 50-йилларида биринчи броненосецлар пайдо бўлди (улар ҳали жуда қўпол ва секин юрар эди). Қрим уруши вақтида французлар учта броненосец(7-расм). ишлатилган эди.
Қрим уруши йилларида рус флотида броненосец у ёқда турсин ҳатто винтли ҳарбий пароходлар ҳам бўлмаганлигидан Россия ғоят оғир аҳволга тушиб қолган эди.
Америкада Шимолнинг Жанубга қарши олиб борган фуқаролар уруши йилларида броненосецлар янада ривожлантирилди. Денгиз артиллерияси билан зирҳли кемалар бел олишди.
XIX асрнинг 70 йилларидан эътиборан, барча мамлакатларда дала армиялари ва дала артиллерияси сони тўхтовсиз ўса бошлади, бу ҳол пиёда ва артиллерия қўшинлари учун қурол-яроғ ишлаб чиқаришнинг сон ва сифат жиҳатидан тез ўсишига сабаб бўлди [3, Б.892].
Минасозлик ҳам ғоят ривожлантирилди. Электр воситаси билан портловчи сув ости миналари ишлаб чиқишда П.А.Шиллинг билан Б.С.Якоби катта роль ўйнадилар. Рус қўмондонлиги минасозлик соҳасида эришилган ютуқлардан Қрим уруши вақтида муваффақият билан фойдаланди.
1916 йили рус ихтирочиси В.Фёдоров ҳозир автомат деб аталадиган янги қуролни яратди. Яна бир рус ихтирочиси В. Дегтарев бу куролни такомиллаштириш устида ишлади ва унинг янги турларини яратди.
Крупп фирмаси ишлаб чиққан артиллерия қуроли ўша пайтда энг узоққа - 39 километрга отарди. Германия армияси шундай артиллерия биланқуролланганди. Франция-Пруссия уруши йиллари (1870-1871) Париж қамал қилинганда уни немислар шундай тўплардан ўққа тутишганди. Биринчи жаҳон уруши йилларида “Катта Берта” деб ном олган немис тўплари Парижни 120 км масофадан ўққа тутганди.
Биринчи жаҳон уруши йилларида “Моторлар уруши” бошланиб кетганди. Англияда танклар тайёрлаш 1915 йили бошланди (“танк” - цистерна, бак). Инглиз оғир танклари қарийб 30 тонна оғирликка, 8 метр узунликка эга бўлиб, соатига 6 км тезликда ҳаракат қиларди. Французлар “Рено” русумли енгил ва ўртача оғирликдаги танкларни ишлаб чиқардилар.
Бу пайтга келиб ҳарбий ҳаво флоти ҳам яратилди. Германия ҳарбий мақсадлар учун дирижабллар1 эскадрильясини2 яратди. Ҳали 1900 йилдаёқ граф Фердинанд фон Цеппелин (1838-1917) ўзининг биринчи бошқариладиган, 128 метр узунликдаги дирижаблини (цеппелин) фазога кўтарди.
Бу дирижаблдан Биринчи жаҳон уруши даврида транспорт воситаси сифатида ҳам фойдаланилди. 1916 йил 2 сентябрда немислар 12 та “цеппелин” ёрдамида Лондонга ҳужум уюштирдилар. Шу йиллари ҳарбий авиация тобора кўпроқ аҳамият касб эта бошлади. Французлар ва инглизлар 1915 йилдаёқ қирувчи самолётлардан фойдаландилар, кейинроқ эса бомбардимончи самолётлар ҳам пайдо бўлди.
Урушнинг охирига келиб Францияда 500 метр баландликда учувчи икки моторли “Farman Ғ-50” русумли самолётлар[4, Б.93]. (8-расм) яратилди.
1Дирижабль - бошқариладиган аэростат.
2Эскадрилья -ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмаси.
Хулоса сифатида айтиш лозимки, ўрганилган даврда ҳарбий соҳада ана шундай кашфиётлар қилиниб, ўзига хос қурол-яроғлар ҳамда техникалар яратилиб, бу даврлар ўтиши билан такомиллашиб борди.
Адабиётлар
1.Ёрматов Ф.Ж. Фан ва техника тараққиёти ҳамда саноатдаги ўзгаришлар (XVII-XXI аср бошлари) Монография. Toshkent - “Metodist nashriyoti” – 2023.- B.34.
2. Ўша китоб.-Б.57.
3. Янги тарих. III-т.Т:, “Ўқитувчи”.1969.-Б.892.
4.Ёрматов Ф.Ж. Фан ва техника тараққиёти ҳамда саноатдаги ўзгаришлар (XVII-XXI аср бошлари) Монография. Toshkent - “Metodist nashriyoti” – 2023.- B.93.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.