ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология кафедраси
доценти
Джураев Ташпулат Сахиевич Калит сўзлар: ҳарбий соҳа, стресс, экстремал ҳолатлар, қатъий интизом, ҳарбий тизимда бошқарув, депрессия, психопрофилактика, психогигиена, психологик маслаҳат
Ҳарбий соҳада психологик билимларнинг зарурияти
Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ Қуролли Кучлар тизимини мустаҳкамлаш, ҳудудий яхлитлик ва тинчликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Миллий армияни янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жанговар руҳини ошириш билан бир қаторда, уларнинг интеллектуал салоҳияти, маънавий маърифий саъвияси айниқса, психологик-иродавий тайёргарлигини юксалтириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда нафақат ҳарбий ёки юридик фанлар балки ҳарбий хизматчиларнинг ички руҳий ҳолати, кечинмалари ҳамда шахсий фазилатларини билиш учун психологик билимлар, қобилиятлар ҳам керак бўлади ва бу борада ҳарбий психологиянинг аҳамияти каттадир. Ҳарбий психологиянинг вазифаси ҳарбий хизматчи шахсини шакллантиришда муҳит бера олмаган нарсаларни тарбия орқали ҳосил қилишдир. Ҳатто психологик таъсир этиш, тарбиялаш орқали ҳарбий хизматчилардаги камчиликларни ўзгартириб, улардаги юзага келиши мумкин бўлган психик иродавий муаммоларни ечиб бориш билан бир қаторда уларнинг дунёқарашига фаол таъсир этишдек ўзига хос мураккаб фаолиятни ўз ичига олади. Ҳарбий хизматчи бу-ҳарбий хизмат олиб бораётган шахсдир. Ҳарбий хизматчилар тоифасига қараб: аскар, сержант, курсант ҳамда офицерларга бўлинади. Шундан келиб чиққан ҳолда, юқори поғонада турувчи ҳарбий хизматчиларда шахсий таркибни бошқариш, тарбиялаш давомида ўзига хос психологик хусусиятлар, қобилиятларга эга бўлиб борса, бўйсинувчи қуйи поғонадаги ҳарбий хизматчиларда ҳам ўзига хос психик сифатлар шаклланиб, хизмат фаолияти мобайнида турли ўзгаришлар юзага келиши ҳам мумкин. Бундай пайтларда эса бошқарув жараёни учун раҳбарларнинг психологик хусусиятлари, маънавияти ҳамда касбий маҳорати муҳим аҳамият касб этади. Раҳбарнинг психологик саводхонлиги ҳар қандай алоҳида хусусиятли вазият, ҳолат, зиддият, шахс қаршилиги, муносабат, муаммо ечимига оқилона ва омилкорлик билан индивидуал ёки дифференциал ёндашишни амалиётга татбиқ этишда кенг кўламли имконият, пухта шарт-шароит, шахсий услуб вужудга келишида негиз яратади. Бинобарин, раҳбар ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал психологик хусусиятлари бўйича психологик билимлар билан қаноат ҳосил қилмасдан, керакли қобилиятларни шакллантириш, шунингдек, ижтимоий-психологик ҳолатлар, қонуниятлар, ҳодисалар ривожи, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, ҳаракатлантирувчи механизмлар, ижтимоий муаммоларнинг ечими, бу жараёнда қатъий қарор қабул қилиш ва уни бажарилиш босқичлари тўғрисидаги маълумотлар билан қуролланиши лозим бўлади.
Ҳарбий соҳадаги илк психологик тадқиқотларнинг вужудга келиши
Агар дастлабки тадқиқот ишларини назарда тутадиган бўлсак, ҳарбий психология бўйича тадқиқот ишлари тарихи бир асрдан кўпроқ даврни ўз ичига олади. Бу соҳадаги энг биринчи илмий – тадқиқот ишлари рус олими И. Турчинский номи билан боғлиқ бўлиб, у буни 1867 йили унтер-офицерлар (унтер офицер– кичик командирлар таркибига киради) мактаби тингловчилари мисолида ўрганиб чиққан.
Ҳозирги даврда бундай ишлар Америка Қўшма Штатлари армиясида намунали даражада ташкил этилган десак бўлади. Айнан психолог олимларнинг тавсиялари билан иккинчи жаҳон урушидан кейин уларнинг армиясида психолог ва руҳоний лавозимлари жорий этилган. Уларнинг фаолияти Қуролли Кучларда жанговар шайликни таъминлашга қаратилган. Бизнинг мамлакатимизда эса ҳарбий қисм ва муассасалардаги психологик хизмат ҳарбий хизматчилар ва бўлинмалар фаолиятида вужудга келадиган турли руҳий - эмоционал муаммолар диагностикасини ҳамда психологик профилактикасини бажариш, шунингдек, психологик коррекциясини ўтказиш, жанговар ва ўқув вазифаларини маромида бажариш мақсадида ўтказилади. Унинг заруратини қуйидаги омиллар билан асослашимиз мумкин:
- Сўнгги йилларда ҳарбий хизматчилар орасида суицид ҳолатларининг ортиб бораётганлиги;
- ҳарбийлар оилаларида ажралишларнинг кўпайиши;
- фаолият жараёнида стресс ҳолатларининг тез-тез содир бўлиши;
- ҳарбий хизматчилар оилаларидаги муаммоли ҳолатлар;
- ҳарбий хизматчилар ўртасида жиноятчиликнинг ошиб бораётганлиги. Шу нуқтаи назардан, ҳарбий қисм ва муассасаларда фаолият юритаётган амалиётчи психологлар учун муҳим ҳисобланган вазифалар сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
1. Ҳарбий хизматчилардаги психологик саводхонликни оширишга қаратилган таълимий - тарбиявий ишларни амалга ошириш;
2. Ҳарбий хизматчилар билан психологик диагностика ишларини бажариш;
3. Ҳарбий хизматчилар билан психологик коррекция ишларини ташкил этиш;
4. Психологик маслаҳат ишларини йўлга қўйиш.
Ҳарбий соҳада психологик хизматни ташкил этиш билан боғлиқ яна бир масала ҳарбий хизматчилар психологик тайёргарлиги бўйича масъул шахснинг фаолиятига нисбатан қўйиладиган талаблар билан боғлиқ бўлиб, бу нарса турли хил сўровномалар яратиш, шунингдек, психологик маслаҳатга пухта тайёргарлик кўришдан иборат.
Маълумки, Ўзбекистоннинг келажаги ҳар томонлама таълим – тарбия кўрган ёшларга, жумладан, ҳарбий хизматчиларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Билимга чанқоқ, истеъдодли ёшларни топиб, уларни Ватанга фидоий инсонлар қилиб тарбиялаш муқаддас вазифадир.
Ёшларни ҳарбий – ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг қабул қилингани, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг кучайтирилгани миллий армиямиз сафларини мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини бермоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 4- августидаги ПҚ-3898 сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият касб этади. Чунки қарор билан Қуролли Кучлар тизимига ҳарбий психолог ҳамда етакчи социолог лавозимлари жорий этилди.
Таниқли олим, психология фанлари доктори, профессор Ғ.Б.Шоумаров ҳақли равишда эътироз билдирганидек, мамлакатимизда ҳарбий психология соҳасида илмий – тадқиқот ишлари деярли олиб борилмаяпти. Шу жиҳатдан Исроил, Франция, Германия Федератив Республикаси, Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Норвегия каби мамлакатлардан ўрнак олсак арзийди.
Биз хозирча психология бўйича турли адабиётлар яратишда рус ва бошқа тиллардаги ўқув ва илмий манбалардан фойдаланаяпмиз. Бунинг яна бир салбий жиҳати шундаки, бу қўлланмалар ўша жой ва халқнинг менталитетига мослашган, табиийки, уларни ҳеч бўлмаганда ўзимизга мослаштиришимиз зарур.
Бугунги кунда ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар билан ишлаганда уларнинг аввалги авлодга нисбатан фарқли томонларини ҳам эътиборга олишимиз зарур, албатта. Улар замонавий ахборот, компьютер технологияларини, хорижий тилларни пухта эгаллаган ва энг асосийси – ҳаёт ҳақида ўзининг мустақил фикри ва қарашига, ахлоқий-маънавий қадриятларига эга бўлган ёшлардир.
Агар Қуролли Кучлар тизимида фаолият юритаётган психолог ва социолог мутахассислар фаолиятини рисоладагидек ташкил этилса, бу соҳадаги илмий– тадқиқотчилик ишлар ривожланади.
Миллий гвардия ҳарбий соҳада психологик хизмат фаолиятини
ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Ҳарбий соҳада психологик хизмат фаолиятининг асосий мақсади – шахсий таркибнинг психологик тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда касбий психологик муҳим хусусиятларини янада такомиллаштиришдан иборат. Бундан ташқари, турли хил лавозимларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга суҳбат олиб боришнинг психологик методларини, низоли, экстремал вазиятларни ҳал эта олишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таълим муассасаларига кириш истагини билдирган номзодларнинг касбий лаёқатини, раҳбарлик лавозимларига тайинланаётган раҳбар ҳарбий хизматчиларнинг раҳбарлик қобилятини, маънавий руҳий муҳит даражасини аниқлашдан иборат.
Миллий гвардия тизимида психология хизмат фаолиятининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
- миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг шахсий, шахслараро, гуруҳлараро муносабатларини ижтимоий-психологик қонуниятлар асосида ўрганиш ва соғлом психологик муҳитни тадбиқ этиш;
- миллий гвардия раҳбар ҳарбий хизматчиларига қўл остидаги ҳарбий хизматчилар билан ишлаш ва меҳнат жараёнини бошқаришда психологик маслаҳатлар бериш;
- касбий ва маиший стрес (зўриқиш), чарчаш ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш ва психологик корексияни амалга ошириш;
- экстремал ва фавқулодда вазиятларда ҳарбий хизматчилар фаолиятини психологик йўллар билан руҳий барқарорлигини таъминлаш;
- шахсий таркибни таъминлаш жараёнида масъул ҳарбий хизматчиларга психологик восита ва усуллардан кенг фойдаланиш тартибини ўргатиш;
- хизмат жамоаларида ижтимоий маънавий-руҳий муҳитни ва психологик вазиятни ўрганиш ва уни яхшилаш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш;
- салбий хулқ-атворга мойил ҳарбий хизматчиларни аниқлаш, ҳарбий хизматчиларда касб касаллиги ҳолатларини олдини олиш ва психологик кўмак бериш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан иднвидуалпсихологик суҳбатлар ўтказиш, шахсий ва оилавий қийинчиликлар ва муаммолани хал қилишда ёрдам бериш;
- миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида суицида ҳолатларини олдини олиш мақсадида психодиагностика ва профилактика ишларни олиб бориш;
- миллий гвардия рахбарлари лавозимга тайёрланаётган ҳарбий хизматчиларни бошқарувчанлик, касбий тайёргарлик, муайян тезкор хизмат вазифаларини бажаришга руҳий тайёргарлигини кўра билиш қобилятини ўргатишлардан иборатдир.
Бизга маълумки, Миллий гвардия психологлари ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девонининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўрсатилган талабларига мувофиқ истиқболдаги ва кундалик режалар асосида амалга оширадилар.
Психолог мутахассисга тегишли касбий масалаларни амалга оширишни истисно қилувчи ёки қийинлаштирувчи бошқа турдаги фаолиятини (психологик хизмат билан боғлиқ бўлмаган ариза, хизмат текширувларини кўриб чиқиш) юклаш тақиқланади.
Экстремал вазиятларда психологик ёрдам билан боғлиқ топшириқларни бажариш бундан холи.
Психологик хизматнинг асосий вазифалари эса қуйидагилардан иборат:
- ҳарбий хизматчилар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни бузиш, ўз жонига қасд қилиш (суицид) ҳолатлари, хизмат фаолияти давомида юзага келадиган турли қийинчиликлар ва йўл қўйиладиган интизом бузилиши сабабларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш борасида раҳбариятга таклифлар киритади;
- хизмат интизомини бузишга мойил ҳарбий хизматчилар ва хизматга янгидан қабул қилинган ҳарбий хизматчилар билан психологик усуллар орқали якка тартибда суҳбатлар олиб боради ва хулосалари тайёрлайди;
- қўшиннинг ахлоқий-руҳий тайёргарлигини, шунингдек ахборотруҳий хуружларга қарши курашиш тадбирларини, жамоа ва шахс билан руҳий ишларни (тайёргарликни) ташкил этади;
Шунингдек, ижтимоий-психологик фаолиятини ташкил қилиш ва ўтказиш соҳасида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- ҳарбий хизматчилар билан ижтимоий-психологик тадқиқотни амалга ошириш, хизмат жамоаларида психологик муҳитни ўрганиш, уни яхшилаш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш шунингдек, низоли вазиятларни олдини олиш ва ҳал қилиш;
- ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари ҳамда тезкор хизматини самарали бажаришда психологик мослигини ҳисобга олган ҳолда хизмат жамоаларини шакиллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
- рахбар лавозимларига захирани шакиллантириш фаолиятида иштирок этиш, ҳарбий хизматчиларини юқори лавозимга ўтказишда психодиагностик ишларни ташкил этиш ва кадрлар билан ишлаш бўлимига тавсияномалар бериш;
- шахсий таркиб билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича кадрлар бўлими раҳбарлари ва ҳарбий хизматчиларига психологик маслаҳат беришни ташкил қилиш.
Бундан ташқари, касбий-психологик тайёргарликни амалга ошириш соҳасида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- ҳарбий хизматчилар билан касбий тайёргарлик тизимида тезкорхизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик ва бардошлилик ва бошқа иродавий сифатларни шакллантириш бўйича психологик мавзуларда суҳбат ва машғулотлар ўтказади;
- Миллий гвардия раҳбар ҳарбий хизматчилари ва кадрлар бўлими учун ҳарбий хизматчилар билан ишлашда ижтимоий-психологик, шахсийтарбиявий ва реабилитация мазмундаги тавсияларни ишлаб чиқади;
- махсус малакага ва мутахассислик даражасига эга психологларга оператив-қидирув бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг оперативқидирув хизматининг психологик жиҳатлари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан маслаҳатлар беради.
- ҳарбий хизматчиларнинг ўзига хос сифатларини ўрганиш ва уларни ривожлантиришни прогноз қилиш, ўрганиб чиқиш натижасига кўра бошқарув фаолияти амалиётида руҳий ахборотдан фойдаланиш бўйича услубий ва ахборотмаълумот хужжатларини ишлаб чиқади;
- шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий аҳволи, ҳарбий хизматчиларнинг талаб ва қизиқишлари, жамоатчилик фикрини ўрганиб чиқади, ҳарбий жамоаларда ижтимоий-руҳий жараёнларнинг мониторингини амалга оширади, ўрганиб чиқиш натижасига кўра ҳарбий қисмлар (муассасалар) Қўмондонлигига ахлоқий-руҳий тайёргарлик самарасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
-ҳарбий жамоалар билан ишлашнинг турли услуб ва методлари самарадорлигини баҳолаш бўйича психологик изланишларни ташкил этади. Ўрганиш натижасига кўра уларнинг амалий фаолиятини янгилаш ва муҳимлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
-ҳарбий жамоаларнинг психологик изланишлар маълумотлар баъзасини шакллантиради, улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқади ва бошқарув қарорларини қабул қилишда фойдаланади, уларнинг амалга оширилиши самарадорлигини таҳлилини олиб боради;
-Миллий гвардия бўлинмаларида психодиагностика, психокор-рекциянинг янги усуллари ва бошқа турли ишларининг, моддий базани, руҳий ишларни такомиллаштириш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқади;
- ҳарбий хизматчилар билан руҳий тайёргарликни ташкил этиш бўйича хорижий армия тажрибасини ўрганади ва унинг асосида шахсий таркибнинг руҳий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишларни олиб боради;
-ҳарбий қисм ва муассасалар шахсий таркиби билан аноним(исми фамилияси кўрсатилмаган) анкеталаштириш ва сўровларни мунтазам равишда ўтказиш, натижасига кўра ахлоқий-руҳий муҳитни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Бугунги кунда, ҳарбий хизматчиларни ва номзодларни ўрганишда психологлар гуруҳи қуйидаги психологик усуллардан фойдаланади: психодиагностика;
психопрофилактика;
психологик консулльтация;
психокоррекция;
Ушбу усулларнинг мазмуни нималардан иборат эканлиги ҳақида тўхталамиз.
Психодиагностика психолиянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини психологик усуллар мажмуаси ёрдамида ўрганиш ва аниқлаш орқали шахсга ёки хизмат жамоасига нисбатан хулоса беради.
Психодиагностика йўналишида тест ва методикалардан фойдаланилади. Психодиагностик методикаларни амалий қўллаш учун мутахассис-психолог етарлича касбий тайёргарликка ва психологик билимга эга бўлиши зарур.
Психодиагностика усуллари психологлар томонидан шахсни (ҳарбий хизматчи, номзод), жамоани (бўлим, бўлинма, гуруҳни) ўрганиш мақсадида қўлланилади.
Психопрофилактика-психологиянинг ташкилий усулларидан бири бўлиб, асосий мақсади ҳарбий хизматчилардаги психик бузилишлар, асабруҳий касалликлар келтириб чиқариш мумкун бўлган ҳолатларини олдини олиш бартараф этиш ҳисобланади.
Психоконсультация ва психокоррекция эса психологик ёрдамнинг турлари бўлиб, унда шахсга ўзининг муаммоларини англашда, ўзига хос йўлни топишда ва ҳаракатларига тўғри баҳо беришни кўрсата билиш учун фойдаланилади.
Консультация босқича-босқич (суҳбат давомида мижоз билан контакт ўрнатиш, муаммони аниқлаш, режа ишлаб чиқиш, режани амалга ошириш, мижозга уй вазифасини бериш ҳамда якунлаш) индивидуал, оилавий, гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкун. Консультация алоҳида белгиланган хоналарда ўтказилади. Консультация вақти ҳар бир мижоз учун бир соатни ташкил этади. Консультация давомида мижознинг ёки бошқаларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкун бўлган маълумотлар аниқланганда раҳбариятга ушбу хақида ахборот берилади. Суҳбат давомидаги қолган маълумотлар сир сақланади.
Психокаррекция – (тузатиш) психологик таъсир кўрсатишнинг муаян психологик жараёнларнинг салбий эмоционал ҳолатларини бартараф этиш ва ҳарбий хизматчиларнинг ишчанлик қобилятини ошириш мақсадида амалга ошириладиган йўналиш ҳисобланади.
Психокоррекция психопрофилактик ҳисобга олинган, хавф гуруҳига кирувчи шахсий таркиб билан мақсадга йўналтирилган тизимли фаолиятдан иборат бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, руҳий ҳолатларини ва касбий ривожланишида вужудга келадиган бузилишларни махсус психологик ёрдам кўрсатиш асосида камайтириш, пасайтириш ва бартараф этишга қаратилган мақсадли тизимли, комплекс фаолияти ҳисобланади.
Касбий мувофиқлаштирувчи, тузатувчи ва шакллантириувчи тренинглар психопрофилактик ҳамда психокоррекцион тадбирларни амалга оширишнинг замонавий услуби бўлиб улардан орган ва ташкилот самарадорлигини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг фаоллигини, уларнинг касбий билимларини, кўникмаларини шакллантириш, ҳарбий хизматчи хулқида кузатиладиган салбий сифатларини тузатишда фойдаланилади.
Мухтасар қилиб айтганда, психологик хизмат фаолиятини ташкил этишнинг мақсад ва вазифаларидан кўзланган мақсад, шахсий таркибнинг психологик билим савиясини ошириш, психологиянинг усул ва методларидан тўғри фойдалана олиш, экстремал ва зиддиятли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қила билиш қобилиятини ривожлантириш, асабруҳий касалликлар келтириб чиқариш мумкун бўлган ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш, ҳарбий хизмачиларда чидамлилик ва бардошлилик сифатларини шакллантириш ҳамда соғлом психологик муҳитни яратишдан иборатдир.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.