Юксак маънавиятли ёшлар – келажагимиз пойдевори
Тожиев Нодирбек Баҳодир ўғли.
Termiz davlat universiteti yuridik fakulteti talabasi
tojiyevnodirbek349@gmail.com
TursunovBehruz Normurod o'g'li
Termiz davlat universiteti yuridik fakulteti o'qituvchisi
Аннотация.
Бу мавзу юксак маънавиятли ёшларнинг келажак жамиятимизни шакллантиришнинг пойдевор элементи сифатидаги аҳамиятини ўрганади. Изоҳ ушбу мавзу контекстидаги асосий фикрлар ва тушунчаларни таъкидлайди.
Маънавиятнинг ўрни: Изоҳ бугунги ёшлар ҳаётида маънавият муҳимлигини таъкидлайди. Унда маънавият кенг қамровли эътиқодлар, урфодатлар ва қадриятларни қамраб олиши ҳамда ёшлар учун мақсад ва маънонинг кучли манбаи бўлиб хизмат қилиши эътироф этилган.
Шахсий ривожланишга ижобий таъсир: Бу кучли маънавий пойдевор ёшларнинг шахсий ривожланишига қандай ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлайди. Бунга ҳамдардлик, ҳамдардлик, чидамлилик, жамият ва атроф-муҳитга нисбатан масъулият ҳисси каби фазилатларни тарбиялаш киради.
Ахлоқий ва ахлоқий асос: Изоҳ маънавият кўпинча ёш шахслар учун ахлоқий ва ахлоқий асосни таъминлашини таъкидлайди. Унда руҳий таълимотлар ёшларни ахлоқий қарорлар қабул қилишда ва мураккаб ахлоқий дилеммаларни ҳал қилишда қандай йўл-йўриқ кўрсатиши мумкинлиги муҳокама қилинади.
Калит сўзлар: маънавият, ёшлар, келажак.
Abstract.
This topic explores the significance of highly spiritual youth as a foundational element for shaping our future society. The annotation highlights key points and insights within the context of this theme.
The Role of Spirituality: The annotation underscores the importance of spirituality in the lives of today's youth. It acknowledges that spirituality encompasses a wide range of beliefs, practices, and values and can serve as a powerful source of purpose and meaning for young people.
Positive Impact on Personal Development: It emphasizes how a strong spiritual foundation can positively impact the personal development of youth. This includes fostering qualities such as empathy, compassion, resilience, and a sense of responsibility towards society and the environment.
Moral and Ethical Framework: The annotation highlights that spirituality often provides a moral and ethical framework for young individuals. It discusses how spiritual teachings can guide youth in making ethical decisions and navigating complex moral dilemmas.
Key words: spirituality, youth, future.
Бугун мамлакатимиз жадал ривожланаётган мамлакатлар қаторида ўз ўрнига эга. Бу ҳар бир ёшнинг қалбида ғурур ва ифтихор билан бир қаторда масъулият ҳам уйғотади. Мамлакатимизнинг эртанги куни ўсиб, улғайиб бораётган биз ёшларнинг қўлимиздадир. Биз кучли, билимли, доно бўлсак мамлакатимимизнинг этанги куни мана шундай фаровон, тинч ва осойишта бўлиши шубҳасиздир. Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотлардан мақсад мамлакатимизнинг янада юксалиши, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, биз ёшларнинг баркамол шахс сифатида камол топишимиз учундир. Ҳар қандай мамлакатнинг келажаги ўша юртда вояга етаётган ёшларнинг қай даражада билимли, доно, маънавиятли эканлигига боғлиқдир. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов шундай деганлар: “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак”.
Ҳозирда ёшларни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш, уларга тарихий, маданий бойликларни, миллий маданиятимиз ривожи, даврлари, тараққиёт қонуниятлари, маънавий бойликларни яратган йирик сиймолар, донишманд адибларнинг меросини, бошқа ривожланган мамлакатлар маданияти ютуқларини ўргатиш, ҳамда уларга нисбатан ҳурмат-иззатда бўлиш каби масалалар кенг таълим – тарбия ишларини олиб боришни талаб этади. Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг шундай сўзлари бор: “таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”. Бугунги инсоният турли хил ғоялар ва сиёсий курашлар бутун жаҳон миқёсида авж олаётган, ғоявий қарама-қаршиликлар кескинлашаётган бир шароитда яшамоқда. Бундай шароитда маънавий тарбиянинг икки муҳим жиҳатига эътибор қилишга тўғри келади. Биринчидан, ғоявий бўшлиқни бунёдкор ғоялар билан тўлдириш масаласи, иккинчидан, ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласи. Ёшлар таълим билан бирга тарбия ҳам оларкан, ёшларнинг онги ва тафаккури билим ва илм ёғдулари билан ривожланиб боради. Бу борада мамлакатимизда келажагимиз пойдевори бўлган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Бу борада бир қанча ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурлари қабул қилиниб, уларнинг ижроси таъминланди.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ушбу қонун ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишларини, уни рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг вазифа ва ваколатларини, ёшлар ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатларини, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни ҳамда ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чора-тадбирларини белгилаб беради.
Яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, илм-фан, маданият, санъат, спорт ва жамият ҳаётининг барча йўналишларида юксак марраларини эгаллаган кўпгина ёшларимиз бугунги кунда мамлакатимизни бутун дунёга танитиш, унинг нуфузини кундан-кунга оширишда ўз ҳиссаларини қўшиб келишаётганликларига барчамиз гувоҳмиз.
Ёшларнинг шаклланишида теварак-атроф, ташқи муҳитнинг таъсири кучли бўлади. Ташқи муҳитнинг ёшларга таъсири режалаштирилмаган, тартибсиз норасмий таъсир сифатида намоён бўлади. Ҳозирги кунда ёшларга таъсир этишнинг имкониятлари тобора ортиб бормоқда. Булар мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари, санъат, адабиёт ва айниқса оммавий ахборот воситаларидир. Ёшлар тарбиясига таъсир этувчи юқоридаги омилларни уйғун ҳолатда ушлаш, яъни бир тизимга солиш, уларни ташкилий бирлаштириш мамлакатимизда олиб борилаётган ҳаракатларнинг мақсадига мос келади.
Бугун мамлакатимиз энг тез суръатлар билан ривожланаётган мамлакатлар қаторидан ўрин эгаллагани айни ҳақиқат. Буларнинг барчаси мамлакатимизда инсонларнинг бахтиёр ҳаёт кечириши учун амалга оширилаётган ишлар самарасидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида мустақил тавшкилотлар гуруҳи ва халқаро экспертлар иштирокида 2015 йилда 158 та давлатда «Дунёнинг энг бахтли мамалакатлари» деган мавзуда тадқиқот ўтказилди. Ҳар қайси мамлакатнинг ўз фуқароларини бахтли ҳаёт билан таъминлаш қобилиятини ифода этадиган ушбу индекс бўйича Ўзбекистон 44 ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, юртимиз 2013 йилда бу рейтингда 60 ўринда эди. Булардан кўриниб турибдики, мамлакатимизда тинчлик осойишталик хукм сурмоқда. Буни ҳар бир интелектуал салоҳияти юқори бўлган инсон англаб етади. Бундан кейинги фаровон ҳаёт кечиришимиз учун ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учундир. Биз ёшлар ҳам бизга яратиб берилаётган имкониятлардан ўз ўрнида мақсадли фойдаланиб, мамлакатимизнинг келажагига ўз ҳиссамизни қўшадиган юксак салоҳият эгаси бўлишимиз даркор. Зеро, юксак маънавиятли ёшларгина мустақил Ўзбекистонимизнинг буюк келажагини яратишга қодир. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг “Она юртимиз бахт-у иқболи ва буюк келажаги йўлида ҳизмат қилиш- энг олий саодатдир” деб номланган асарларида: “Ўзбекистон - келажаги буюк давлат” деб, эртанги куннинг давомчилари бўлган биз ёшларга юксак ишонч билдирганлар. Ҳар бир шахс бор экан, у қайсидир бир соҳанинг вакили, у ўз соҳасига масъулият билан ёндашса, демак бу соҳада яхши натижаларга, ютуқларга эриша олади. Бу эса мамлакатимизнинг ривожланиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.