ResearcherUz LogoResearcherUz
저널 보기

Жин Машинасининг Самарадорлигини Оширишга Бағишланган Илмий-Тадқиқот Ишлари Таҳлили

초록

Ўрта толали пахтадан тола ва чигит ажратиш, ишлаб чиқариш корхоналарини асосий машиналари тола ажратгичлар ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси пахтанинг таркибидаги чигит ва толани табиий хоссаларини сақлаган ҳолатда ажратиш ҳисобланади.


전체 PDF 문서

관련 논문

전문

Жин Машинасининг Самарадорлигини Оширишга Бағишланган

Илмий-Тадқиқот Ишлари Таҳлили

ТАШПЎЛАТОВ МАНСУР БЕКПЎЛАТОВИЧ

НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНАСТИТУТИ

Аннотация. Ўрта толали пахтадан тола ва чигит ажратиш, ишлаб чиқариш корхоналарини асосий машиналари тола ажратгичлар ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси пахтанинг таркибидаги чигит ва толани табиий хоссаларини сақлаган ҳолатда ажратиш ҳисобланади.

Калит сўзлар: пахта, калосник, ишчи камера, хом ашё валиги, тезланиш, тола, чизиқли тезлик

Кириш. Илк бор аррали тола ажратиш машиналари бўйича илмийтадқиқот ишлари Кетрин Кин ихтироси билан амалга оширилган. Эни Уитней давридан ҳозиргача муҳим конструктив ўзгаришларга эга бўлди. 1974 йили АҚШда яратилган тола ажратиш машинаси даврий циклик ишлаш органларига эга бўлган. Кейинчалик такомиллашган пахтадан тола ва чигитни ажратиш механизми Эни Уитней базасида давом эттирилди. 1796 йил Х. Холлис патент олган янги тола ажратиш машинасининг Э. Уитней машинасидан фарқи шуки, барабан ўрнига тишли пўлат диск ўрнатилган (1.1-расм) [1].

АҚШ машинасозлик фирмаларининг асосий йўналиши, аррали цилиндр валидаги арралар сонини кўпайтириб, арралар орасидаги масофани 18,5 мм, арралар диаметрини эса 0,4...0,5 м қилиб сақлаб қолишдан иборат.

1.1-расм. Дастлабки жин машинаси схемаси

1- аррали цилиндр, 2- колосник, 3-чўткали барабан, 4-ишчи камера,

5-олди фартук, 6-чигит тароғи.

Аррали цилиндр валидаги арралар сони 112, 119, 120, 128, 140 та бўлган жинлар борлиги маълум. «Континентал Мосс-Гордин» бирлашмаси жинининг диаметри 0,4064 м бўлган иккита моделдаги жинларни ишлаб чиқаради. Булар «Голден Комет» жини, арралар сони 119 та, самарадорлиги 11 кг/арра.соат ва «Гордин-Юнит» жини, арралар сони 140 та, самарадорлиги 13 кг/арра.соат (1.2- расм).

«Муррей» фирмаси 120-18 моделдаги, диаметри 0,457 м бўлган 120 та аррали жинларни тайёрлайди (1.3-расм).

«Люммус» фирмаси «Империал» моделдаги 128 та аррага эга бўлган жинларни ишлаб чиқаради (1.4-расм). Ишчи камера ичидаги хом-ашё валиги айланишининг механик тезлатгичи гидротизим орқали амалга оширилади. Жинлар самарадорлиги 12...13 кг/арра.соат.

«Хардвик-Эттер» фирмаси «Регал-224» моделидаги 112 аррали битта ишчи камерага иккита аррали цилиндр жойлаштирилган, мустақил равишда толани ажратиб, ҳар бир цилиндрдан алоҳида (1.5-расм). «Хардвик-Эттер» фирмасининг Регал-224 аррали жинларни ишлаб чиқаради. Жиннинг самарадорлиги 9,7...11,6 кг/арра.соат.

1.2-расм. Континентал-Мосс Гордин фирмасининг

«Голден Комет» аррали жини.

1-аррали цилиндр, 2-чўткали барабан, 3-улюк конвеери, 4-колосник

1.3-расм. Муррей фирмасининг 120-18 моделдаги аррали жини.

1.4-расм. «Люммус» фирмасининг «Империал» моделдаги аррали жини

1- ишчи камера, 2- колосник, 3- аррали цилиндр, 4- чўткали барабан

1.5-расм. Хардвик-Эттер фирмаси «Регал - 224» моделидаги аррали жин.

АҚШда янги жинларни ишлаб чиқишда асосий эътиборни жин иши бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган.

Жинни пахта хом-ашёси билан таъминлаб туриш, хом-ашё валигининг зичлигини ушлаб туриш, аррали цилиндрга нисбатан ишчи камера ҳолатини бошқарув механизми ва бошқалар учун автоматик ростлагичлар ишлатилади.

Материал ва методлар. Шундай қилиб, аррали жинлашнинг ривожланиши асосан самарадорликни ошириш ва тола сифатини яхшилашга йўналтирилган. Ўзбекистонда ҳам кўп аррали тола ажратиш машиналарининг оригинал конструкциялари ДП-130 ва 4ДП-130 яратилган.

Р.М.Каттахўжаев катталашган диаметрли арраларни тола ажратиш жараёнини асосий кўрсатгичларига таъсирини кўриб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келган: арра диаметрини 400 мм гача катталашганда хом-ашё валиги зичлиги камаяди, машина унумдорлиги ошади, тола ифлослиги, ундаги парраклар сонини абсолют қиймати камаяди. Кўрсатиб ўтилган тозалик самарасини ошириш тола ажратиш машинасини ривожланиши жараёнида такомиллашди, уни асосий ишчи органлари аррали цилиндр ва арра узели мукаммаллашди [2].

Р. М. Каттахўжаев турли режимларда жинлаш жараёнини технологик кўрсаткичларига арраларнинг диаметрини таъсирини тадқиқ қилди. Унинг аниқлашича, жинлаш жараёнининг стабиллигига таъсир қилувчи асосий омил бўлиб, хом-ашё валигидан туксизланган чигитларни ажратиб олиш ва уларни ишчи камерадан чиқиши экан. Чигитларни ажратиб олишнинг самарадорлиги хом-ашё валигининг зичлигига ҳамда арралар диаметрига ва аралаш ёйининг узунлигига қаратилган, ишчи камерадан чиқиши эса арранинг бўртиқ қисмга боғлиқ. Мавжуд бўлган ХДД жинининг ишчи камерасида арралар диаметрининг 0,32 м дан 0,4 м га катталаштирилса самарадорлик ошади ва тола сифати яхшиланади [3].

1.6-расм. ЗХДД маркали автоматлаштирилган аррали жин схемаси

1.7-расм. ДП-130 маркали автоматлаштирилган

аррали жин схемаси

Тишнинг профилли геометриясини текширишда бир қатор олимлар илмий изланишлар олиб борган. Асосий натижаларга эришганлар Б.А.Левкович, Б. И. Роганов, Г.И.Мирошниченко, Г.И.Болдинский, Р.Г.Махкамов, Р.В.Карабельников ва бошқа олимлар шулар жумласидандир [4].

Б.А.Левкович таклифига кўра томонларга ажралган тишларга эга бўлган арралар устида текширишлар ўтказилган тишларни қайириш станоги йўқлиги сабабли, бу иш қўл билан бажарилган. Машина унумдорлиги тола бўйича кўпайган. А.Д. Лисенгауз ўз ишида арра тишларни ҳар хил бўлишини ҳўллиги, тишлар профилини майдалигини характерлаб тўғри ва қобиқсимон тишларни ўрганишни ва тиш орқа қисмини парабола текислигида бўлганда уни эгилишга чидамли бўлишига механик мустаҳкам тишни рационал циклини тавсия этади. Аммо тиш тиғи ўтмас бўлиб, букри қисмини0

50 га тенг бўлганда қайта чархланиши натижасида тўғри бурчакли тиш профилига ўтиб қолади.. Арра тишлари, пахта толалари тўпламчасини тутиб, чигитдан толани узиб, колосник панжара юзаси бўйлаб олиб ўтади [5]. Арра тиши қанча кўп толаларни тутиб чигитдан узиб олса, вақт бирлиги ичида шунча унумдорлиги ошади.

Автор арра тишларини унумдорлиги пахта навларига боғлиқ эмаслигини исботлаб тишни юзаси сони ва аррали цилиндрларни функцияларига унумдорлик боғлиқлигини кенг ёрқин далиллар билан исботлайди.

В.Г.Гулидов ўз ишида унумдорлик ва хом-ашё валинингш тезлиги бир хил бўлганда аррали тишлар сони кўп ва тиш баландлиги баланд бўлади. Тишлар сони камайганда хом-ашё валиги зичлиги пасаяди, бироқ аррали цилиндрни айланишлар сони кўпайса унумдорлик анча ошади [6].

Асосий амалий тадбирлардан бири бу тишлар сонини камайтириш ҳисобидан хом-ашё валиги зичлагани пасайтириш яни 235 тишли аррани ўрнига 177 текслигини ошириш имконини беради.

Юқорида ўтказилган ишларни хулосалари асосида аррани тишларини параметрлари ГОСТ 1413-48 бўйича аниқланган.

Шу даврда Г.А Крилов томонидан арра материалини, пахта хом-ашёсини хоссаларига, ишлаш муддатига таъсири ўрганилган. Арралар сонини 280 тадан 235 тага келтирилганда, тола ажратиш жараёни яхшиланади, унумдорлик ошади.

Аррани чархлаш ва аррада тишли кесиш ва чархлаш харажатлари қисқаради, бироқ автор пахта хом-ашёсини хоссаларини ва айниқса чигит ўлчамларини ҳисобга олмаган.

Муаллиф, тишнинг мустаҳкамлигини ошириш фақат уни баландлигини 2,8 ммга камайтириш мумкин деб ҳисоблайди, тишни олд қиррасини қиялик бурчагини 45-50 қийматга бўлишини тавсия этади.

Г.И.Болдинский ўз ишида тишнинг иш қобилиятига таъсир этувчи факторларни кўриб чиққан, улар томонидан тишнинг оптимал қадами ва баландлигини аниқлаш формуласи келтирилиб чиқарилган, аррани тепани тутиш, элементлари, чигит тароғи зонасида кўрилиб, арра траекториясига боғлиқ бўлмаган ҳолда текширилган. Ўтказилган текширишларни таҳлил асосида таклиф этилган аррали тола ажратиш машиналари арралари профиллари бўйича уларни синфларга бўлинишини ишлаб чиқилган. Таҳлилдан кўринадики, тишни олдинги қиррасини қия бурчагини ошиши билан арра тишини тола тутиш қобилияти кўпаяди, ва унумдорлиги ошади, лекин бундай нуқтаи назардан қараш чигит чигит тароғи зонасига тишни толани тутиш кинематикасидан келиб чиқади, бунда арра билан хом-ашё валиги ўртасидаги асосий боғланиш эътиборга олинмаган [1].

Тадқиқот натижалари. Шу фикрлардан келиб чиққан ҳолда, кўрамизки, арра тиши тиғи асосан юқори баландлиги ишчи қисми ҳисобланиб, катта куч остида хом-ашё валигидан толаларни юлиб олиб кетади. Уни баландлигини камайтириш ҳам мумкин. Аммо пахтани дастлабки ишлов бериш корхоналарининг иш тажрибалари бундай ҳолатни тасдиқламайди.

Арралар иши бевосита тола ажратиш жараёнини миқдор ва сифат комплекс кўрсатгичларига таъсир кўрсатади, биринчи навбатда қуйидаги технологик кўрсатгичлар: толаларни юлиб олиш қобилияти, машина унумдорлиги, чигитдан толани тўла узиб олиш, электр энергиясини сарфланиш миқдори ва ҳоказоларга ўз таъсирини кўрсатади. Бу кўрсатгичларга албатта тишнинг шакли, профилининг чизиқли ва бурчакли параметрлари, ишчи юзаларининг сифати, тиш тиғининг ҳолати, кенглиги, қалинлиги киради [7].

Аррани геметрик ва бошқа параметрларини ягона нуқтаи назардан боғланмаганлиги кўп хам техник муаммоларини ечилмаганлигидан далолат беради. Аррали тола ажратиш машиналарини асосий ишчи органи арра сифатини ошириш комплекс ечимини топиш авваламбор уни функционал қўлланишга ва уни элементларига асосланиш зарур. Ҳозирги пайтларда арраларни функционал параметри тўпламини тўла ишини топишдаги маълумотлар етарли даражада охиригача якунланмаган. Арра параметрларини оптимизациялаш, яъни текширишларни қўйилишини талаб этади. Булар: Аррани геометрияси, толани юлиб олиш позицияси, тола ва чигитни шикастланиши ва толаларда парракларни ҳосил бўлиши ҳисобланади. Шуни ҳам тан олиш керакки, ҳозирги тола ва чигит ишлаб чиқариш корхоналарида экспериментал текширишлар ўтказиш, ишлаб чиқариш белгиланиш ҳамда ташкилий характерига қараб мураккаблаштирилган. [8]

Шу мақсадларга мувофиқ танланган илмий-техник вазифани ечимларини излашда қуйидаги асосий вазифалар қўйилди:

• 1.Тола ажратиш машиналари арраларини толалар массалари билан ўзаро таьсирини экспериментал текширишлар таъминловчи техник воситаларни махсус оригинал конструкцияларни излаш ва ишлаб чиқиш.

• Аррали жин ёрдамида толани чигитдан ажратиб олиш жараёнида ишчи камерада ҳосил бўладиган хом-ашё валигининг таркибини ўрганиш.

• Тола ажратиш машинаси элементларини оптимал ўлчамларини танлаш ва уларни чигит ва пахта толасини сифат кўрсатгичларига бўлган тасвирларни текшириш

Ўзбекистонда аррали жинлаш жараёнини ривожлантиришнинг бошланиши инженер И. Н. Ботвинкин томонидан ўтказилган тадқиқотлар ҳисобланади, деб билиш мумкин.

Хом-ашё валиги билан арраларнинг ўзаро таъсирини тажрибавий пахта заводида ўрганиш натижалари тўғрисидаги қатор мақолалар чоп этилган.

Б. А. Левкович жин аррасининг самарадорлигини тишнинг ботиқлик майдонига, арранинг тишлар сонига ва аррали цилиндр валининг айланишлар частотасига боғлиқлик формуласини келтириб чиқарди.

Н. Г. Гулидов аррали жин самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бўлиб, хом-ашё валигининг толадорлигини ошириш, тозаланган чигитларни тезлик билан чиқариб ташлаш билан ва бир текисда унинг зичлигини камайтиришдан иборат деб ҳисоблайди. Хом-ашё валигининг тезлигини сунъий равишда кўтариш самарадорликни оширишга олиб келади деган фикрни кейинчалик ўтказилган тадқиқотлар натижаси инкор қилди.

Н. Г. Гулидов ҳисоблашича жиннинг самарадорлигини ошириш бўйича амалий тадбирлар бўлиб, ишчи камеранинг ҳажмини ошириш, тишлар сонини камайтириш (280 та ўрнига 236 та), чёткали жиннинг аррали цилиндр айланишлар частотасини 550 дан 730 мин-1 га оширишдан иборат экан. Бироқ, тишлар қадамини ошириш тавсия эта туриб, у пахта хом-ашёсининг физик хусусиятларини, аксарият холларда эса чигитлар ўлчамини ҳисобга олган.

Хулосалар. Тажрибавий текширишлар шуни кўрсатадики, жинлаш жараёнида чигитлар арра тишларининг бўшлиғига тушиб қолади ва мунтазам равишда уларни синдириб ташлайди. Узоқ йиллар давомида қатор тадқиқотлар жиннинг самарадорлигини оширишнинг турли йўлларини танлади. Ишчи камеранинг конфигурацияси, ишчи камерадан жинланган чигитларнинг эркин чиқиши учун чигит тароғининг ҳолати, колосниклар шакли, арра тишининг геометрияси, аррали цилиндрнинг тезлик режими, аррали цилиндрнинг диаметри, арралар оралиқ масофаси ўзгартирилган.

Пахта тозалаш саноатида ҳажми катталаштирилган камераларнинг кенг қўлланилгани жинлар самарадорлигини 10 кг/арра.соатга ва ундан юқорига ҳам оширишга имкон берди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Г. Болдинский, О профиле фартука сырцовой камеры джина в зоне входа в нее хлопка-сырца, Uzbekistan: Хлопковая промышленность, 1975.

2. Г. И. Мирошниченко, Оборудование и технология производства первичной обработки хлопка, Uzbekistan: «Укитувчи» , 1980.

3. Г. Мирошниченко, Основы проектирования машин первичной обработки хлопка, Uzbekistan: «Машиностроение», 1972.

4. Э. Зикриёева, Первичная переработка хлопка-сырца., Toshkent: Мехнат, 1999.

5. С. Фазилдинов and Р. Каттаходжаев, Снижение пороков волокна при пильном джинировании хлопка-сырца., Uzbekistan: Хлопковая промышленность, 1981.

6. А. Гробер, Закономерности формирования вероятностных характеристик длины хлопкового волокна в процессе джинирования, Uzbeksitan: Хлопковая промышленность, 1970.

7. Sarimsakov O. Sh., Paxta sanoatida aerodinamika va pnevmotransport, Namangan: "Navro'z" nashiryoti, 2021.

8. Sarimsakov O. SH., Paxtani pnevmotransportga uzatish va xavo yordamida tashish jarayonini takomillashtirish, Namangan: "Namangan" nashiryoti, 2018.

9. Н. Сафаров, "Разработка методики определения динамических и технологических показателей пильного джинирования при различных плотностях хлопка-сырца," Диссертация на соискание ученой степени кандидата технических наук, Ташкент, 1997.

10. А. У. Саримсаков, "ПАХТАНИ ДАСТЛАБКИ ИШЛАШ

ТЕХНОЛОГИЯСИДА ЖИН МАШИНАСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШНИ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎЛЛАРИ БИЛАН АСОСЛАШ,"

Диссертация на соискание ученой степени кандидата технических наук., Namangan, 2017.

11. X. T. Axmedxodjayev, A. A. Obidov and O. S. Sarimsakov, Paxta chigitlarini ishlov berishni samarali texnologiyasini yaratish, Namangan: "Namangan" nashiryoti, 2020.

12. Sarimsakov O. SH., Aerodinamika va Pnevmotransport, Namangan: "Namangan" Nashiryoti, 2021.

13. Sarimsakov O. SH., Paxtani uzatish va pnevmotransport yordamida tashish jarayonlarini nazariy asosalari, Namangan: "Usmon Nosir Media" nashiryoti, 2021.

14. X. T. Axmedxodjaev, D. A. Adashboyev, X. S. Yo’ldashev and S. S.

To’xtaev, "INVESTIGATION OF FOREIGN LINT CLEANING SYSTEM," in “Paxta

I. D. Madumarov, O. X. Xoshimov, A. T. Qurbanov and X. S. Yo'ldashev,

"STUDY OF CLEANING PROCESSING OF SEED COTTON IN FOREIGN," in

“Paxta to‘qimachilik klasterlarida xomashyoni chuqur qayta ishlash asosida maxsulot ishlab chiqarish samaradorligini oshirishning iqtisodiy , innovatsion, texnologik muammolari va xalqaro tajriba" xalqaro ilmiy konferensiya, Namangan, 2022.

15. S. R. Madumarov, Y. Y. Jurayev and K. S. Yuldashev, "GENERAL

INFORMATION ON THE IMPORTANCE OF FEEDSTOCK DENSITY AND

SPEED IN THE FIBER SEPARATION PROCESS," ACADEMIC RESEARCH IN

MODERN SCIENCE, International scientific-online conference, vol. 8, no. 15, pp. 55- 59, 20 October 2022.

16. O. S. Sarimsakov, X. S. Yo’ldashev, X. N. Sharipov and S. R.

Madumarov, "INVESTIGATION OF SEPARATION OF USABLE FIBERS ADDED

TO CONTAMINANTS DURING CLEANING COTTON," O‘ZBEKISTONDA

FANLARARO INNOVATSIYALAR VA ILMIY TADQIQOTLAR, vol. 5, no. 12, pp.

90-95, 20 May 2022.

17. K. D. M. Y. X. S. J. Y. Y. Sarimsakov O. Sh., "INVESTIGATION OF

LOSING FIBER DURING CLEANING COTTON," in Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va yechimlar, Uzbekistan, 2022.

18. X. N. Sharipov, X. S. Yo’ldashev, Y. Y. Jurayev and Urinboyev B B.,

"RESEARCH OF LOSING FIBER CLEANER TECHNOLOGIES AND FOREIGN

LINT CLEANER TECHNOLOGIES," in Zamonaviy dunyoda amaliy fanlar: muammolar va yechimlar, Uzbekistan, 2022.

19. Sulaymonov, M. Inamove and K. Yuldashev, "THEORETICAL

STUDIES OF THE NATURE OF THE INTERACTION OF COTTON SEEDS IN

THE GAP BETWEEN THE AGITATOR BLADE AND THE SAW CYLINDER,"

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH, vol. 2, no. 11, pp. 666-672,

15 May 2022.

20. Tursunov, X. S. Yuldashev and O. G. '. Madiyarov, "ANALYSIS OF

CHANGES IN AIR PARAMETERS IN A COTTON SEPARATOR," in “Paxta

21. X. S. Yo’ldashev, O. X. Xoshimov and B. B. O ’rinboyev, "STUDY OF CLEANING PROCESSING OF SEED COTTON," Ijodkor O'qtuvchi, vol. 5, no. 12, pp. 209-213, 2021.

22. Yo'ldashev X. S, "INVESTIGATING OF MOISTURE CONTENT IN

STORING, DRYING AND CLEANING THE SEED COTTON," in “Paxta

23. K. S. Yuldashev, M. D. Inamova, M. A. Qobilov and A. A. Abduxaliqov, "Effect Of Moisture Continent In The Process Of Storing, Drying And Cleaning The

Seed Cotton," in SCIENCE, EDUCATION, INNOVATION IN THE MODERN

WORLD, USA, 2021.

24. K. S. Yuldashev, K. A. Abduraximov, M. D. Inamova and K. A.

Mirgulshanov, "DEVELOPMENT OF THE DESIGN OF A FEEDER OF

VIBRATION ACTION FOR SUPPLYING COTTON SEEDS TO LINTER

MACHINES," in SCIENCE, EDUCATION, INNOVATION IN THE MODERN

WORLD, USA, 2021.

본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.