XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA
ФАРМАКОТЕРАПИЯ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Соатова Мақсуда Баҳодир қизи, талаба
Абдурашидов Шермуҳаммад Абдураҳмон ўғли, талаба
Xamzayev Dadaxon Ochildiyevich, assistent
Илмий раҳбар: Маҳмараимов Шавкат Тўхташович
Фармакология ва клиник фармакология кафедраси мудири, (PhD)
барчаси: ТошДавТУ Термиз филиали, Термиз шаҳри, Ўзбекистон Мавзунинг долзарблиги. Клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда талабанинг ўқув-амалий ишини ташкил этиш орқали талабанинг қўлланилаётган препаратларнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини таҳлил эта билиш, турли патологик ҳолатларда рационал фармакотерапия комбинацияларини баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилиш компетенциясини ривожлантириш имконини беради. Калит сўзлар. препарат, бемор, фармакодинамика, баён, компетенция, рационал, фармакотерапия. Тадқиқот мақсади. Клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда “Препаратнинг фармакодинамикасини текшириш баёни”ни қўллаш орқали талабаларда беморлар билан ишлаш, рационал фармакотерапия компетенцияларини ривожлантириш. Тадқиқот усули ва материали. Клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда “Препаратнинг фармакодинамикасини текшириш баёни” орқали турли патологик ҳолатларда беморларнинг субъектив ва объектив текширув натижаларини қўлланилаётган препаратлар таъсирида ўзгаришлари, ўтказилган фармакотерапия комбинациясининг самарадорлиги ва бемор учун хавфсизлиги даражасини тўғри таҳлил этиш ва баҳолаш учун талаба бемор ва унинг касаллик тарихи билан ишлайди. Ўқув хонасига қайтгандан сўнг, талабанинг ҳисоботи тингланади. Талаба (мустақил олиб борилган бемор курацияси ва касаллик тарихидаги мавжуд кўриклар, инструментал-лаборатор маълумотлар асосида) ўтказилган фармакотерапиянинг самарадорлиги ва бемор учун хавфсизлиги даражасига ўз баҳосини беради, ўқитувчи ва талабаларнинг саволларига жавоб беради. Ўқитувчи томонидан талабанинг мазкур бемор фармакотерапиясига берган тавсияларини тўғри талқин қилиши натижасида талабаларда беморни сўраб-суриштириш, инструментал-лаборатор ўрганиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш ва амалда қўллаш малакаси шаклланади. Тадқиқот натижалари. Амалий машғулот якунида талабалар конкрет патологияда ўтказилган фармакотерапия комбинациясининг самарадорлиги ва бемор учун хавфсизлиги даражасини тўғри таҳлил этиш ва баҳолаш, препаратларнинг турли патологик ҳолатларда мустақил қўллаш компетенциясига эга бўлади. Хулоса. “Препаратнинг фармакодинамикасини текшириш баёни” орқали талабаларда клиник фармакология фанидан амалий машғулотларда беморни
“FARMAKOLOGIYA, FARMATSEVTIKA VA XALQ TABOBATI
DOLZARB MUAMMOLAR VA INNOVATSIYALAR”
сўраб-суриштириш, касаллик тарихи билан ишлаш, инструментал-лаборатор ўрганиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш ва амалда мустақил қўллаш компетенцияси шакллантирилади.
Адабиётлар рўйхати.
8. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар / Таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2008. – 180 б.
9. Михайленко Т.М. Игровые технологии как вид педагогических технологий // Педагогика: традиции и инновации. Мат.междунар. науч. конф. (г. Челябинск, октябрь 2011 г.). Т. I. – Челябинск: Патриот, 2011. – С. 140-146.
10. Мухина С.А., Соловьёва А.А. Современные инновационные технологии обучения. – М.׃ “ГЭОТАР-Медия”, 2008. – 43 с.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.