ХИЗМАТНИНГ ЎРНИ
Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология
кафедраси доценти
Джураев Ташпулат Сахиевич
Калит сўзлар: оила, оила психологияси, оилага психологик хизмат, перинетал психология, оиланинг психологик функциялари
Оилага психологик хизматнинг зарурлиги
Оила–сир-синоатларга тўлиқ макон. Унинг фаровон, файзли ва барокатли бўлишини истамаган инсоннинг ўзи йўқ. Фозил инсон ва унинг жамияти пайдо бўлибдики, оила деб аталмиш муқаддас даргоҳга асос солинган. Яратганнинг ўзи уни нурга, илмга, сир-синоатга тўлдирган, эркак ва аёлнинг дастлабки муқаддас никоҳини ўқиган, фаришталар эса бу буюк уюшмага гувоҳ бўлган.
Оила илми, аниқроғи, никоҳга кириб, оила қуриб, фазилатли, юртпарвар, ақлли ва солиҳ фарзандлар ўстириб, камолга етказиш илми, XXI аср одами учун нақадар зарур ва эгалланиши мушкул бу илм барча бошқа илмлар каби игна билан қудуқ қазиган каби қийин, билганинг сари билишга иштиёқни орттирадиган илмлардан. Келинлик ёки куёвлик, оналик ёки оталик, бува ёки момо бўлиш илми – шарқона қадриятларимиз асрлар мобайнида эъзозлаб, ардоқлаб келаётган илмлар мажмуи бу.
Оила илмини эгаллаш зарур. Чунки оила ва никоҳ замиридаги барча эзгу ниятлар ҳар бир фуқаронинг қалб туридаги эзгу ниятларигина бўлиб қолмай, шу юрт, шу муқаддас тупроқни асраш, уни гуллаб-яшнашига бевосита алоқадор. Демак, Ватан истиқболи, маҳалла ободлиги, хонадонлар фаровонлиги бир-бирига боғлиқ, уйғун ва муштарак тушунчалардир. Бу мақсадлар оддий истаклар, орзу-ҳавас билангина амалга ошиб қолади. Улар захматни, изланишни, ўрганишни, фикран мушоҳада қилиш, энг аввало, одамийлик, гўзал хулқ ва феъл-атворни назарда тутади.
Машаққатсиз, заҳматсиз роҳат бўлмаганидек, оила илмини эгалламай туриб, унинг муқаддас остонасини босиб бўлмайди, инсон зотининг бахти тўкис бўлмайди. Соғлом ва оқила она, тадбиркор ва ибратли ота бўлиш, тўрт мучаси соғ, ақли зукко фарзандни тарбиялаш, унга ҳаётнинг барча сабоқларини бериш, ёмонликлардан, турли балою-қазолардан, хавф-хатардан, ёт мафкуралардан асрашнинг ўзи бўлмайди.
Маълумки, мутахассисга мурожаат этган оилали одамларнинг аксарияти турмуш ўртоғи ёки фарзандларининг феъл-атвори ўзгаришини истайди. Улар бу истагини, одатда, қуйидагича ифодалайди: “Ўғлим (қизим, эрим ёки хотиним) билан гаплашиб қўйсангиз, чунки у ўзгармаса яшаш қийин бўлиб қолди!” Аммо вазият биз ўйлаганчалик осон эмас.
Чунки атрофимизда пайдо бўлаётган барча ҳаётий вазиятларда бизнинг хам улушимиз, таъсиримиз борлигини тушуниш, яъни турли муаммоларнинг пайдо бўлаётганига ўзимиз ҳам сабабчи эканимизни англаш зарур. Баъзан ножўя феъл-атворимиз, хатти- ҳаракатимиз билан англаб ёки англамаган ҳолда нохуш вазиятларни келтириб чиқарамиз ва оқибатда узоқ вақт изтироб чекиб юрамиз. Психолог хизматига мурожаат қилишдан олдин айрим кишилар мавжуд муаммоларни мустақил равишда ҳал этишга уриниб, баъзан қалтис йўл тутиши, дейлик, уйдан бош олиб чиқиб кетади, бошқа иш жойига ўтади, фарзандларига “уруш эълон” қилади, аразлаб, кунлаб, ойлаб турмуш ўртоғи билан гаплашмай юради. Лекин ҳар сафар ҳафсаласи пир бўлиб, хатти-ҳаракатини самарасиз, деб топади. Чунки юзага келган янги вазият илгаригисидан ҳам чигалроқ эканини англаб етади. Натижада одам ўзини бахтсиз ҳис эта бошлайди, вазиятни ўзгартиришга куч топа олмайди, уни қийнаётган муаммолар чигаллашиб бораверади.
Ҳар қандай ижтимоий гуруҳ, жумладан, оиладаги муносабатлар муайян босқичда янгича қирралар касб этади. Масалан, деярли ҳар бир оилада ота-она ва улғаяётган фарзандлар ўртасидаги муносабатларда англашилмовчилик ва зиддиятлар кўпайиб боришини кузатиш мумкин. Бир тарафда — назорат қилишга ўрганиб қолган ота-она, бошқа тарафда ҳали ҳаттиҳаракати ва қарорлари учун маъсулиятни тўлиқ ҳис эта олмайдиган фарзанд туради. Масаланинг чигаллиги шундаки, фарзандлар ота-оналаридан мустақил бўлиш ва улар назоратидан қутулиш мақсадида баъзан, ҳатто ҳаёти учун хавф соладиган ҳаракатларни ҳам содир этиши мумкин. Қалби меҳрга тўлик отаона эса фарзандларни назорат этиш билан уларни қийин аҳволга солаётгани ва бахтсиз қилаётганини англаб етмайди.
Табиийки, инсонни ўраб турган муҳит унинг шаклланишида етакчи ўрин тутади. Улғайган сари инсонда унга хос бўлган, ён атрофидагиларда ҳам яхши маънода намоён бўладиган (демак, ўзгалар ҳам қўллаб-қувватлайдиган) хаттиҳаракатлар кўзга ташланади. Психологияда стереотип деб аталган бундай ҳатти ҳаракатлар кўпинча англанмаган ҳолда амалга оширилади. Стереотип (тарихан шаклланиб одатга айланган ҳолатлар)атроф муҳитга, турли вазиятларга мослашиш ҳамда ортиқча зўриқишларсиз қарор қабул қилишга имкон беради. Бироқ айрим ҳолларда стереотип шахс камолоти йўлидаги тўсиққа айланиши ва бунинг асорати шахслараро муносабатларга ҳам таъсир этиши мумкин. Инсон ички оламида бундай ҳолат ички зиддият, стресс ва дискомфорт сифатида акс этса, ташқи феъл-атвор ва хатти-ҳаракатда ишончсизлик, бефарқлик, тушкунлик ёки жаҳл, асоссиз тажовуз каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Бу ҳол инсоннинг ақлий салоҳиятига салбий таъсир этиб, унинг ижодий имкониятларини чеклайди.
Шундай қилиб, юқорида тилга олинган ҳолатлар шахс ривожини чеклаши ва табиийки, оилавий муносабатларда ҳам муайян муаммоларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Кўп ҳолларда стереотипларнинг(тарихан шаклланиб одатга айланган ҳолатлар) салбий кўриниши ёш эрхотиннинг ўз оиласидан олган тасаввур ва тушунчаларида намоён бўлади. Бу стереотиплар англанган ҳам, англанмаган ҳам бўлиши мумкин. Хусусан, хар қандай оилавий низони, эр ёки хотин назарида, бирон бир сабабга асосан оқлаш мумкин. Энг қизиқарлиси шундаки, бундай ҳолларда эр ёки хотин ўзи англамаган ҳолда ота-онасининг оиладаги ахлоқий тимсолига мурожаат этади. Масалан, янги келиндан “Бизнинг оиламизда ахлатни эркаклар олиб чиқарди”, – ёки ёш куёвдан “Ҳамма оилаларда тугмани аёллар қадайди”, – деган эътирозларни эшитиш мумкин. Худди шундай эътирозлар овқатланиш, кийиниш, дўстлар билан муносабатлар, болалар тарбияси каби ҳолатларда намоён бўлади. Илгариги ҳаётий тажрибасига ўзига хос омил сифатида мурожаат қилган эр-хотин бошқа минглаб имкониятларни қўлдан чиқаради ва ҳақлигини исботлаш йўлида қаттиқ руҳий изтироб чекади, асаби қақшайди.
Оилавий ҳаётнинг дастлабки палласида янгича ҳиссиётлар тўлқини турмушда пайдо бўладиган муаммо ва зиддиятларни юмшатиб туради. Бу даврда оиладаги нохуш вазият, эр ёки хотин ўртасидаги ички низо ташқи муносабатларда деярли намоён бўлмайди. Тўпланиб бораётган зўриқишнинг олдини олмаслик натижасида икки жуфт орасидаги ўзаро тушуниш, ишонч, таянч нуқталарида ўзгариш пайдо бўла бошлайди ва вақт ўтиши билан бу кескин низони келтириб чиқаради. Шу маънода, бошқалар олдида эр-хотин ўзларини бахтли қилиб кўрсатиши психологик нуқтаи назардан хатарлидир, чунки ички норозилик, иккиюзламачилик, айбдорлик ҳисси эртами кечми, самимийлик, ишонч, севги, ўзига ишонч, қувонч каби ҳислардан устун келишига ва аста-секин бу юксак инсоний туйғуларнинг сўнишига сабаб бўлади.
Демак, феъл-атвор ва хатти-ҳаракатни ўзгартириш орқалигина вазиятга, атрофдагиларга таъсир этиш ва улар билан ўзаро муносабатларни соғломлаштириш мумкин. Шундагина ҳар қандай кескин вазиятни ҳал этиш, янги оилага хос психологик муҳитни соғломлаштиришни эътиборга олиб, мавжуд муаммоларнинг оқилона ечимини топиш мумкин бўлади, оилада ўзаро ҳурмат, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тушунишга интилиш, ишонч ва муҳаббат туйғуси шаклланади. Оилага психологик хизмат кўрсатишда эса ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратишга тўғри келади.
Перинатал психология
Психология фанида ишлатиладиган “перинатал” тушунчаси билан тиббиётда ишлатиладиган тушунча ўртасида муайян фарқ бор. Тиббиётда перинатал давр ўз ичига ҳомиланинг она қорнидаги 28 ҳафталик давр оралиғини назарда тутади.
Перинатал психологияда эса ҳомила пайдо бўлган даврдан токи чақалоқнинг она билан биргаликда, эмоционал боғлиқликда кечадиган яхлит давригача бўлган вақт назарда тутилади. Психология учун боланинг эр ва хотин қўшилиши натижасида қандай конструктив ёки деструктив мотивлар асосида пайдо бўлиши ҳам аҳамиятлидир. Айниқса, аёлнинг ҳомиладорлик давридаги ҳис-кечинмалари, боланинг қанчалик кутиши каби психологик омиллар кейинчалик у билан амалга ошириладиган психотерапевтик ишларда амалий аҳамият касб этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади ва қадрланади. Лекин масаланинг муҳим жиҳати шундаки, никоҳга киришнинг энг долзарб мотиви фарзанд кўриш бўлгани сабабли, аксарият оилаларда аёлнинг перенатал даврида унга алоҳида меҳр кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш ҳам миллий анъаналаримизга айланган.
Оилавий муносабатларнинг энг таъсирли, жозибали ва муҳим бўлаги – бу она-бола муносабатларидир. Уларнинг муҳимлиги шундаки, айни дастлабки мулоқот ва меҳрли муносабатлар боланинг кейинги психик ва ақлий тараққиётини ҳамда онанинг хулқ-атворини шакллантиради.
Бола туғилишининг дастлабки онларида она ва бола ўзаро ҳисса ва психологик жиҳатдан боғланган бўлиб, иккаласи бир тан, бир вужуд ҳисобланади. Шу боис уларнинг муносабатларида симбиотиклик (бир хиллик, қўшилиб кетганлик, яхлитлик) бўлади. Бола улғайиб, катта бўлгани сари улар ўртасидаги масофа, психологик дистанция ортиб бораверади, симбиоз муносабатлар ақлий-когнитив муносабатлар шаклидаги психологик алоқаларга айланиб кетаверади. Чақалоқнинг жисмоний ўсиши ва ривожланиши табиийки, онанинг ғамхўрлигига бевосита боғлиқ. Шуниси муҳимки, бола учун ҳар қандай ғамхўр ва меҳрибон инсон унга она ўрнини босиши мумкин (бувиси, отаси, энагаси). Лекин кимнингдир доимий ғамхўрлиги, яъни, меҳрибон инсоннинг – “объект”нинг доимийлиги бола ривожланиши учун ўта муҳим ҳисобланади. Бола бир ёшга тўлгунча бўлган даври новербал мулоқот даври ҳисобланиб, ундаги барча ўзгаришлар онаси ёки яқинлари билан бўладиган эмоционал, бевосита муносабатларнинг натижаси бўлади ва бора-бора муомалага тил ва товушлар билан боғлиқ белгилар кириб кела бошлайди. Онанинг барча саъй- ҳаракатлари бу даврда бола психик ривожланишининг муваффақиятини белгилайди.
Агар ота-она томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик доимий ва самимийлик касб этса, бу Э.Эриксон таъбири билан айтганда, “мутлоқ ишонч”га асос бўлади. Яъни ҳақиқий ғамхўр она боласининг айни пайтдаги барча эҳтиёжларини қалбан ҳис этиб, ўша заҳоти қондиришга ҳаракат қилади, масалан, чанқаса, сув, оч қолса,кўкрак сути, пешоб қистаганда, тўсиш каби ишларни ўз вақтида бажариб боради. Онанинг бола эҳтиёжларини шу каби аниқ билиб, ўз вақтида мехр кўрсатиши баъзан интуитив тарзда кечса, баъзан она ўзини бола билан идентификация қилади, яъни ўзини унинг ўрнига қўйиш орқали унинг талаб-истакларини сезгандай бўлади, “вужуди билан ҳис этади”. Бундай ҳис қилишлар одатда она томонидан аниқ англанмайди, лекин, табиийки, онанинг кечинмалари ва сезишлари тўғри чикади. Бироқ, баъзан педиатр ёки бошқа мутахассис билан боланинг ҳолати ҳақида фикрлашганда айрим ҳолларда ўзининг интуитив қарорлари тўғри ёки нотўғри эканлигини англаб қолади.
Тан-вужуд билан она ва боланинг яхлитлиги ўзига хос ҳиссиёт бўлиб, у кўпинча “холдинг” (инглизча “тутиш” “ушлаш” сўзидан олинган) тажрибасидан келиб чиқади. Яъни, она ўз боласини қўлида ушлаб, бағрига босганида ҳис қиладиган кечинмалари орқали боладаги ўзгаришларни туяди, ҳис қилади.
Оилага психологик хизмат кўрсатишда бола нутқига ва унинг шаклланиши жараёнига муҳим аҳамият бериш талаб қилинади. Жумладан, гапириш, нутқ фаолияти билан боғлиқ психик функциялар, кўпинча, синхронизация жараёнида шаклланади. Боласини суйиб, унинг ҳискечинмаларини билиш қобилиятига эга бўлган она, одатда, фарзандининг психик ривожланишида барча қилиқларини, улардан қандай фойдаланиш малакаларини орттириб боради. Масалан, болада баъзан шундай ҳолат бўладики, унда онага бола билан фаол коммуникатив фаолиятни амалга ошириш ноқулай бўлади, гўдак инжиқлик қилиб, ҳеч нарсага кўнмай қолади, буни сезган она болага гапиравермай, жимгина тоза ҳавода сайр қилдираверса, вақт ўтгач, фарзандидаги чарчоқ ёки бошқа сабабли пайдо бўлган ҳолат ўтиб кетади, у яна жонланиб, оилага талпинади, у билан мулоқотни давом эттиради. Шуни инобатга олмаган ҳолатларда коммуника- тив омадсизлик (Винникотт) содир бўлади, бунинг оқибатлари психологияда яхши ўрганилган.
Боладаги когнитив ривожланиш, яъни фикрлар тарбияси, дунёқарашларнинг шаклланишига ҳам онанинг ҳулк-атвори катта таъсир этади. Инглиз олимларининг кузатишларида (У.Р, Бион) онанинг ҳар бир ҳаракати, мимикалари боланинг тепасида туриб, унга қиладиган муомаласи, эркалашлари бора-бора бола ўзлаштирадиган алоҳида иборалар, сўзларда намоён бўлади. Видео тасмаларда шу нарса намоён бўлганки, онанинг қилиқлари тобора боланинг нутқли-нутқсиз, мантиқий-мантиқсиз ҳаракатларига, ишораларига айланиб боради, кейинчалик бола алоҳида сўзларни талаффуз қила бошлаганда ҳам беихтиёр онанинг мимикалари, талаффуз услубларини қайтаради. Шу тариқа онанинг бевосита иштироки ва ёрдамида бола дунёни танийди, ўрганади.
Оламни она орқали билишга имкон берувчи психологик ҳолатлардан яна бири — бу ҳиссий-эмоционал боғланганликдир. Инглиз психиатри Жон Боулби томонидан ишлаб чиқилган, турли ҳаётий вазиятларда она-бола муносабатларида М.Эйнсворт деган олима томонидан текширилган эмоционал боғланганлик назарияси, одатда, етти ойликдан кейинги боланинг онага жуда боғланиб қолиши ва шу орқали бола учун муҳим психологик ривожланишлар pўй беришини исботлаган. Масалан, 12 ойликдан 18 ойликкача бўлган боланинг онасидан 3 минутга айириб туриб қайд этилган хулқига қараб, олимлар ҳиссий боғланганликнинг 4 хил шаклини қайд этишган.
Ишончли боғлиқлик. Бола бундай шароитда онасини ишонч билан қидиради, атрофни ўрганади; кетиб қолганини сеза бошлагач, тушкунликка тушади, хафа бўлади, онаси қайтгач, уни зўр хурсандчилик билан кулиб кутиб олади, онасига талпинади;
Четлашувчи боғлиқлик. Онаси кетиб қолганлигини билгач, атрофга қарайди, қидиради, лекин она қайтгач, унга талниниши минимал бўлиб, хаттоки, тескари қараб хам олади, ўйинчоқларини ўйнашда давом этаверади;
Авбивстент боғлиқлик. Онаси кетгач, гўёки қотиб қолгандай депрессияга тушади, ўйнамайди хам атрофга қарамайди хам; онаси қайтгач, онасига талпинмайди хам, ундан қочмайди хам. Унинг хафалигини хам, хурсанд эканлигини хам англаш қийин бўлади;
Тартибсиз боғлиқлик. Болада онага нисбатан боғлиқликни кузатиш қийин, гўёки болага барча нарса бефаркдай, қилиқларда мантиқни кузатиш мушкул.
Р.Ж.Мухсшедрахимов (1998) ўз тадқиқотларида “хавфсиз боғлиқлик” атамасини ишлатади. Бунда она-бола муносабатлари жуда текис, равон, бирбирига монанд, самимий кечади. Оила муҳитида, яхши ижобий муносабатлар доирасида кечган боғлиқлик билан ота-онасиз ўсган етимхонадаги болалардаги боғлиқлик ўрганилганда, айни хавфсиз боғлиқлик борасида улар ўртасида катта тафовут борлиги исботланган.
Психологик хизмат жараёнида оила илми билан боғлиқ ушбу ҳолатлар мунтазам равишда ҳисобга олиб борилиши керак.
Ҳозирги замон оиласининг психологик функциялари
Оилага психологик хизмат кўрсатиш жараёнида амалиётчи психологлар оиланинг бугунги асосий функциялари ҳақида етарлича билимга эга бўлишлари шарт. Жумладан, ҳар бир оила ижтимоий тизим сифатида жамият олдида бир маьлум функцияларни бажаради. Оиланинг ижтимоий функциялари ҳақида гапирганда, бир томондан жамиятнинг оилага таъсирини, иккинчи томондан эса умумий ижтимоий тизимда оиланинг ўрнини, оиланинг ҳал киладиган ижтимоий (жамоатчилик) функцияларини ҳисобга олиш
Барча олдинги жамиятларда оила қуйидаги асосий функцияларни бажарган: иқтисодий, репродуктив, тарбиявий, рекреатив, коммуникатив, регулятив (бошқарув).
Бу ҳақида Шарқ алломалари Абу Носир Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Аҳмад Дониш ва бошқалар ўз асарларида ёзиб колдирганлар.
Ҳозирги замон оиласида эмоционал ва ижтимоий-психологик жараёнларни қондириш функциясининг аҳамияти ортиб бормокда. Ҳатто соф моддий характерга эга бўлган функцияларда ҳам ҳиссийлик кўпроқ тус олиб бормоқда. Ҳиссий, эмоционал ҳолатларнинг аҳамияти шаҳар оилаларида кучлироқ англанмоқда. Қишлоқ оилалари эса уй ҳайвонлари ва томорқа ерларининг борлиги эвазига шаҳар оилаларига қараганда жамиятнинг ишлаб чиқарувчи бўғинилигини, ишлаб чиқарувчилик функциясини кўпроқ сақлаб қолмокда.
Инсоният тараққиётининг бугунги босқичида ҳозирги замон оиласининг асосий функциялари қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: иқтисодий, репродуктив, тарбиявий, рекреатив, коммуникатив, регулятив (бошқарув), фелиоцитологик кабилар. Психологик хизмат жараёнида эса оиланинг ушбу функциялари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиш талаб қилинади.
Иқтисодий функцияси
Оиланинг иқтисодий функцияси унинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Оила иқтисоди, бюджети, даромадини режали сарфлаш, кундалик харажатга, зарур буюмларга пул ажратиш, бир неча йилдан сўнг олинадиган нарсаларга маблағ йиғиш, тежаб рўзғор юритиш эр-хотиннинг катта тажриба, малакага эга бўлишларига боғлиқ. Шунингдек, оилада ўсаётган бола ҳам мана шу малака ва кўникмаларга эга бўлиб бориши зарурлигини унутмаган ҳолда болага иқтисодий масалаларни ҳал этишни ўргата бориш лозим.
Оиланинг репродуктив функцияси
Оиланинг муҳим бўлган функцияларидан яна бири бу унинг репродуктив,яъни жамиятнинг биологик узлуксизлигини таъминлаш, болаларни дунёга келтириш функциясидир. Бу функциянинг асосий моҳияти инсон наслини давом эттиришдан иборатдир.
Оила фақатгина янги авлодни дунёга келтирибгина қолмасдан, уларни инсоният пайдо бўлган даврдан бошлаб яшаб келаётган илмий ва маданий ютуқлари билан таништириш, уларнинг саломатлигини сақлаб туришдан ҳам иборатдир. Табиатан берилган авлод қолдириш инстинкти одамда фарзанд кўришга, уларни ўстиришга ва тарбиялашга бўлган эҳтиёжга айланади. Бу эҳтиёжларни қондирмасдан туриб, киши одатда ўзини бахтиёр ҳис қила олмайди.
Оиланинг коммуникатив функцияси
Оиланинг коммуникатив функцияси оила аъзоларининг ўзаро мулоқот ва ўзаро тушунишга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Психологик тадқиқотларда таъкидланишича, турли ижтимоий ориентациялар, ҳиссий маданият, одамнинг аҳлоқий, маънавий ва психологик саломатлиги — оиладаги ўзаро, ички мулоқот характери, оиладаги катта аъзоларнинг мулоқотда психологик установкаларни намоён қилишлари, оиладаги ахлоқий-психологик иқлимга тўғридан тўғри боғлиқдир.
Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида фан-техника тараққиётининг юксалиб, одамларнинг кундалик ҳаётининг урбанизациялашувининг (радио, телевидение, видео, компьютер ва бошқалар) ортиб бориши, оилаларнинг тобора нуклеарлашиб бораётганлиги билан оиланинг коммуникатив функциясининг аҳамияти, оила аъзоларининг бир-бирлари билан «одамларча» суҳбатлашиб олишнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бу ўринда ўзбек оиласининг ўзига хос хусусияти: кўп авлодлилик, кўп фарзандлилик кабилар бундай оилалар аъзолари ўртасида ўзаро мулоқот тўларок амалга ошишига асос бўлади, уларнинг ўзаро мулоқотга бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим роль ўйнайди.
Бироқ сўнгги йилларда баъзи оилаларда ота- оналар ва болалар ўртасида мулоқотнинг камлиги, бирбирига эътиборнинг пасайиши, оила аъзолари ўртасида фикр эркинлигининг чекланганлиги (айниқса, қишлоқ оилаларида), ҳолатлари ҳам мавжуд, ҳатто оиладаги ўзаро муносабатларнинг ёмонлашуви натижаси оила аъзоларининг айримларида стресс (асабий танглик), суицид (ўз жонига қасд қилиш) каби ноҳуш ҳолатларнинг келиб чиқиши ҳам кузатилмоқда. Бундай ноҳушликларнинг олдини олиш учун, энг аввало, оила аъзолари ўртасида ошкора, яқин, ўзаро тушунарли, ишончли мулоқотнинг амалга ошиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, лозим бўлса бу борада ёшларга тегишли билимларни бериш аҳоли учун психологик маслаҳатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, тренинглар ташкил этиш, «Ишонч телефонлари», «Қалб марказлари» кабиларни ташкил этиб, улар фаолиятини такомиллаштириш
Оиланинг рекреатив функцияси
Оиланинг рекреатив функцияси — ўзаро жисмоний, моддий, маънавий ва психологик ёрдам кўрсатиш, бир-бирининг саломатлигини мустаҳкамлаш, оила аъзолари дам олишини ташкил этишдир.
Никоҳ-оила муносабатлари юзага келган дастлабки, ибтидоий замонлардан буён унга характерли бўлиб келган хусусиятлардан бири, ундаги шахслараро муносабатлар талабларидан бири уни ўз аъзоларининг ахлоқийпсихологик ҳимояланишини таъминлаш, шунингдек болаларга ва меҳнатга яроқсиз ёки кекса қариндошларга моддий ва жисмоний ёрдам кўрсатиш кабилардан иборат бўлиб келган.
Бу ҳолат ўз навбатида оиланинг асосий функцияларидан яна бирини, унинг рекреатив функциясини ташкил қилади. Бу функция кейинги йилларда янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, оила аъзоларининг дам олишини ташкил этиш, оила аъзоларининг бевосита меҳнат, ўқиш ва бошқа ижтимоий фаолиятларидан холи ҳолда, яъни бўш вақтларни биргаликда ўтказишларини қандай ташкил қилишлари, унда буларнинг ўзаро муносабатлари характери қандай эканлиги бугунги кун оиласи мустаҳкамлиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган омиллардан ҳисобланади. Бўш вақт жамиятнинг ниҳоятда муҳим ижтимоий қадриятларидан биридир. Бу қадриятдан одамлар турлича фойдаланадилар.
Бўш вақтини мунтазам равишда қандай ўтказишига қараб ҳар бир одамнинг етуклик даражасига, маънавий дунёсига баҳо бериш мумкин. Бу борада эришилган ютуқларимиздан бири шуки — дам олиш ва соғломлаштириш ишларига давлат миқёсида аҳамият берила бошланди. Лекин кўпчилик турли сабаблар билан (уларнинг ўзлари кўпроқ моддий сабабни кўрсатишади) маданий дам олишга эътибор бермай қўйганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Ҳозирги вақтда оилавий дам олиш, оилавий туризм ва қатор оилавий тадбирлар доираси кенгайиб бормоқда.
Оиланинг фелицитологик функцияси
Ҳозирги замон оиласининг тобора аҳамияти ортиб бораётган функцияларидан бири унинг фелицитологик функциясидир (италянча «фелиците» — “бахт”). Шахсий бахтга эришишга интилиш оилавий муносабатлар тизимида кўп жиҳатдан ҳал қилувчи бўлиб бормоқда. Бахт нима ўзи? Ҳозирги замон оиласи ўз аъзоларининг бахтини таъминлашда қандай роль ўйнайди? Бахтга интилиш ҳар бир инсон учун табиийдир ва айни шу бахтга интилиш уларни оила қуришга ундайди. Инсон ўзига ато этилган бахтнинг тўртдан уч қисмини оиладан, чорактага етар-етмас қисмини бошқа нарсалардан топади.
Оилада эр-хотиннинг бир-бирини тўлик тушуниши уларнинг ўзларини бахтли ҳис қилишларини таъминлайди. Шунингдек, ўзидаги мавжуд табиий-ижодий имкониятлар (иқтидор)ни рўёбга чиқариш, жамият ва оила доирасида сарфлаш ҳам инсонга ўзини бахтли ҳис қилиш имконини беради. Кейинги вақтларда инсоннинг имконияти ортганлари унинг бахтга интилиш даражасини ҳам орттирмоқда.
Лекин баъзан нопок йўллар билан пул топиш орқали бахтли бўлишга интилиш ёки ўзгалар ҳисобига шахсий бахтга интилиш каби салбий ҳолатлар ҳам учраб туради. Баъзан эса оила аъзоларининг (айниқса, эр-хотиннинг) шахсий бахтга ўз-ўзича интилиши оилаларда нохуш ҳолатлар (хиёнат каби)ни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Баъзан эса оила аъзоларининг (айникса, эрхотиннинг) шахсий бахтга ўз-ўзича интилиши оилаларда нохуш ҳолатлар (хиёнат каби)ни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳар бир шахс ўзида кўпроқ виждонлилик, поклик, ҳалоллик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялашга эътибор бериши лозим.
Оиланинг регулятив функцияси
Оиланинг регулятив функцияси оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқариш тизимини, шунингдек, бирламчи ижтимоий назоратни, оилада устунлик ва обрўни амалга оширишни ўз ичига олади.
Бунда катталар томонидан ёш авлодни назорат қилиш ва уларни моддий ҳамда маънавий томондан қўллаб-қувватлаш назарда тутилади. Ўтган замонларда оилани бошқариш функцияси маълум даражада расмий тарзда белгилаб ҳам қўйилган. Унга кўра оилада ким оила бошлиғи бўлиши, унинг обрўси ва устунлиги қайд этилган ва оиланинг шу аъзоси (асосан, ота) бутун умри давомида ўз фарзандлари ва оила аъзолари ҳатти-ҳаракати, хулқи учун жавобгар бўлган. Ота-онасига бўйсунмаганларни жазолаш ҳоллари ҳам назарда тутилган.
Оиланинг релаксация функцияси
Ҳозирги замон оиласининг энг асосий функцияларидан яна бири релаксация функциясидир. Бу дегани оила аъзоларининг жинсий, эмоционал фаолиятини, руҳий-жисмоний қувватини, меҳнат қобилиятини яна қайта тиклаш демакдир. Фан-техника тараққиётининг ҳозирги босқичида, ишлаб чиқариш муносабатларининг жадаллашуви, халқ хўжалигининг турли жабҳаларида янги технологияларнинг жорий этилиши ва шу каби қатор омиллар инсон руҳиятига олдингиларига қараганда кўпроқ жисмоний, руҳий зўриқишлар бермокда.
Бугунги ва эртанги кун саноати, ишлаб чиқарилиши ишчи ходимдан бор имкониятини сафарбар қилиб, бутун вужуди билан ишлашни ва ўзининг касбҳунар маҳоратини мунтазам ошириб боришни тақозо қилади. Ишлаб чиқариш жараёнлари жадаллигининг бундай тарзда давом этиши шу жараёнлap иштирокчиси, бошқарувчиси инсонни тезда толиқиб, ўзининг меҳнат қобилиятини йўқотишига олиб келиши мумкин.
Бунинг учун эса унинг оиласида тинчлик, тотувлик, ўзаро тушуниш, ўзapo ҳурмат, меҳр-оқибат, ижобий психологик иқлим ҳукм сурмоғи лозим. Акс ҳолда одам бу оилада эмоционал жиҳатдан, руҳий жиҳатдан ўзини қайта тиклаб ола олмайди. Бу эса оқибатда одамнинг меҳнат фаолиятида турли хатоларга, ишда сифатсизлик, жароҳатларга йўл қўйишига, турли касалликларга дучор бўлишига олиб келиши мумкин. Юқоридаги функцияларнинг муваффақиятли бажарилиши ҳар қандай оила учун оила бахтини таъминловчи мезон ҳисобланади.
Психологик хизмат жараёнида эса юқорида қайд этилган оиладаги тарбия функциялари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган психодиагностик, психопрофилактик ва психокоррекцион ишларнинг тизимли равишда йўлга қўйилиши ҳар жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.