Олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлашда талаба
ва профессор-ўқитувчилар мобиллигини оширишда раҳбар кадрлар
фаолиятини асосий йўналишлари
Бободўстов Шаҳриддин Мухаммадиевич
Тошкент давлат юридик университети “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” факультети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар
бўйича декан ўринбосари
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг академик мобиллигини ошириш, уларнинг халқаро таълим маконига киришларига кўмаклашиш, халқаро меҳнат бозорига рақобатлашишига доир масалалар ёритилган. Шунингдек, академик мобилликни таъминлашда олий таълим муассасаларига қўйилаётган талаблар, яратилиши лозим бўлган шароитлар ва академик муҳитнинг мавжуд бўлиши таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: академик мобиллик, талаба, интеграциялашув, таълим сифати, таълим траекторияси, глобаллашув(6).
Олий ўқув юртлари базаси ўзида интеграцияланган тадбиркорлик тизимини намоён этган ҳолда инновацияларнинг асосий етказиб берувчилари, шунингдек билимларни тижоратлаштириш масалаларини амалга ошириш талаб этилади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда университетларнинг талабалари, ўқитувчилари ва маъмурий ходимларининг академик алмашинувига катта еътибор қаратилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, академик ҳаракатчанлик Ўзбекистон университетларини халқаро таълим маконига интеграциялашув жараёнининг муҳим йўналишларидан биридир.
Таълим сифатини таъминлашда талаба ва профессор-ўқитувчилар мобиллигини оширишда раҳбар кадрлар фаолиятини асосий йўналишлари қўйидагича бўлиши лозим:
• Талабалар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда раҳбар кадрларнинг мобиллигини ошириш мақсадида етакчи олий таълим муассасалари билан илмий, академик ҳамда иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш чораларини кўриш;
• ECTS кретит тизими талаблари даражасидаги юқори малакали кадрлар тайёрлашга эришиш;
• Талабалар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда раҳбар кадрларнинг халқаро ҳамкорлик лойиҳаларда иштирокини жадаллаштириш;
• Таълим муассасаларида ҳорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари, илмий тадқиқотмарказларини очиш ва фаолиятини такомиллаштириш;
• Кадрлар мотивациясини ошириш;
• Жамоадаги рақобатчилик муҳитини шакллантириш.
Мобилликнинг асосий мақсади талабага танланган таълим соҳасида таълим олиш имкониятини бериш, унга етакчи илмий мактаблар шаклланадиган таниқли билим марказларига кириш имкониятини бериш, талабанинг маданиятнинг турли соҳаларида билимларини ривожлантиришдир. Бунинг натижасида:
талабалар индивидуал таълим траекториясини танлаш, яхши таълим хизматларини сотиб олиш имкониятига ега;
олий ўқув юртлари учун самарали рақобат ва ўзаро ҳамкорликнинг янги шартлари шакллантирилмоқда;
олимлар ва ўқитувчилар учун самарали илмий ва маърифий ҳамкорлик истиқболлари очилмоқда.
меҳнат бозори халқаро бўлиб, кейинчалик малакали кадрларни иш билан таъминлашга ёрдам беради.
Таълим сифатини таъминлашда раҳбар кадрлар эътибор қаратиши лозим бўлган ҳолатлар.
Кадрларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши масаласи ҳамма жойда, деярли бутун дунёда бор. Глобаллашув бунга ўз ҳиссасини қўшади. Глобаллашув нима? Бу мобиллик. Шу жумладан, академик соҳада ҳам ўқитувчилар, профессорлар ва тадқиқотчилар мамлакатдан мамлакатга кўчиб кетишади. Бу объектив ҳақиқат. Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, вазиятни ўзгартириш жуда қийин бўлади. Аксарият ҳолларда бу одамга моддий жиҳатдан қаердадир яхшироқ бўлгани учун ёки бирор жойда яхшироқ рағбатлантирилгани учун содир бўлади.
Кадрларимиз маълум вақтга чет элга кетиб, яхши тажриба, янги билимлар, кўникмалар ва алоқаларни орттириб, мамлакатга қайтиб, мамлакат фаровонлиги учун ишлашса, бу катта ижобий натижа бериши аниқ.
Раҳбар кадрлар бу вазиятда ходимларига адолатли меҳнат шароитларини таъминлаш, уларнинг меҳнатини раҳбатлантириш чораларини кўриш ҳамда бюракратик тусиқларни бартараф этиш лозим бўлдади.
Мисол учун, илмий муҳитда, тадқиқотчи чет элдаги ҳамкасблари билан ўзаро алоқада бўлишни, тажриба алмашишни хоҳлайди, у ердаги яхши кадрларга яратилган шароитлар ҳамда бериладиган иш хақи ўз ўзидан уша ерда қолишига сабаб бўлади. Aгар бу ҳолат оммавий хусусиятга эга бўлса, албатта бу муаммо келтириб чиқаради.
Академик мобиллик олий таълим тизимида юқори кўрсаткичларга эришишнинг муҳим омилларидандир. Бу таълим муассасаларини бир-бири билан солиштириш имконияти, муҳим жиҳатларини ўзлаштириш, жорий этиш орқали олий таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Мобиллик олий таълим муассасалари тузилмаларини, давлат таълим стандартлари, ўқув режаларини такомиллаштиришга замин яратади.
Унинг иштирокчилари талабалар, олий таълим муассасаларининг академик ва маъмурий персоналлари бўлиши мумкин. Аслида халқаро мобиллик глобал меҳнат бозори шароитида касбий мослашиш ҳамда таълимни давом эттириш имкониятини беради. Ички академик мобиллик талаба ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратади.
Масалан, бир талаба ўзи яшайдиган жойдан бошқа, узоқроқ ҳудуддаги олийгоҳга ўқишга кирса-да, бориб ўқишга, ётоқхонада яшашга имкони бўлмаса, ўз ҳудудидаги ОТМда яратилган академик мобиллик асосида муайян муддат давомида ўқиши мумкин. Бунда муҳим талаб, билим соҳалари, таълим йўналишлари ва фанлар ўзаро мутаносиб бўлиши керак.
Бунда муайян муддат ўқиганлиги ҳақида маълумотни асосий ўқишига тақдим этади, тегишли фанларни ўзлаштирган, кредитларни тўплаган ҳолда асосий олийгоҳда таҳсилни давом эттириши мумкин.
Хулоса ўрнида, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳам бугунги кунда ўзининг долзарблиги ҳамда амалий аҳамияти билан бошқа соҳалардаги ислоҳотлардан асло қолишмайди. Чунки ушбу соҳадаги ислоҳотларни янада кенг кўламда давом эттириш давр талабидир.
Мамлакатимиз таълим тизими халқаро стандартларга интеграциялашмоқда, самарали тажрибалар амалиётга татбиқ этиляпти. Мақсад таълим сифатини яхшилаш, ўқув ишларини бозор эҳтиёжидан келиб чиқиб ташкил этишга қаратилган.
Талабаларнинг ички академик мобиллик орқали ўқишини ташкил этиш ваколатини олий таълим муассасаларига ўтказиш эса улар мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. - Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. - 104 б.
2. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз /Ш. М. Мирзиёев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. - 592 б.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим Тўғрисида» ги Қонуни. Тошкент ш., 2020 йил 23 сентябрь, ЎРҚ-637-сон https://lex.uz/docs/5013007
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармони. https://lex.uz/docs/4545884
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2020 йил 2 мартдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон Фармони.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори”га 1-илова Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ. https://lex.uz/docs/5193564
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредитмодуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
8. Равшанова Ш.Д. Олий таълимда академик мобилликнинг Европа мамлакатлари тажрибаси. "Science and Education" Scientific Journal. April 2021 / Volume 2 Issue 4. 624-630 бетлар. www.openscience.uz
9. Ганиева Б. Олий таълимда академик мобилликни таҳлили ва ривожналиш тенденциялари. Оliy ta’lim taraqqiyoti istiqbollari To‘plam №3/ Vita Color – Т.: 2015. – 130 бет
10. Р.Хабибуллаев, В.Топилдиев, М.Инназаров. Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш одули бўйича ўқув–услубий мажмуа. Тошкент 2020. 19 бет.
11. Парпиев А., Марахимов А., Ҳамдамов Р., Бегимкулов У., Бекмурадов М., Тайлоқов Н. Электрон университет. Масофавий таълим технологиялари. Олий таълим муассасалари учун / ЎзМЭ давлат илмий нашриёти. Тошкент, 2008. 196 б.
12. Бегимқулов У. Олий таълим муассасаларининг ягона ахборот маконини ташкил этиш ва уни ривожлантириш истиқболлари. // “Халқ таълими” журнали. № 4, 2006. 47 б.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.