ResearcherUz LogoResearcherUz
저널 보기

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ТАШАББУСЛАР

초록

                  Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни муваффақиятли адо этиб келмоқда. Ўзбекистонда қисқа тарихий муддат ичида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди


전체 PDF 문서

관련 논문

전문

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ТАШАББУСЛАР

Жиноят ҳуқуқи ва Фуқаролик протсесси кафедраси катта ўқитувчиси

Бўриев Одил Қобилович

Термиз давлат университети

Юридик факултети „Юриспруденсия“ (фаолият турлари

бўйича) йўналиши 1-босқич талабаси

Хўжамуродова Дилдора

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни муваффақиятли адо этиб келмоқда. Ўзбекистонда қисқа тарихий муддат ичида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мамлакатимиз барча ривожланган ҳуқуқий давлатлардаги каби уч ҳокимиятга, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига тақсимланди. Халқ фаровонлиги йўлида кучли ҳуқуқий давлатдан фуқаролик жамияти сари илдам қадам қўйиш мақсадида эркин бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиёт барпо этилди. Шу тариқа, юртимиз халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли ва тенг ҳуқуқли субъектига айланди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини демократиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1996 йил 31 октябрдаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилди. Фармонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг мақсад ва асосий вазифалари аниқ белгилаб қўйилди. 1996 йил 13 ноябрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори Миллий марказ фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий соҳаси ҳисобланади. Ушбу қарор орқали Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги Низом ва Миллий марказ тузилмаси тасдиқланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази давлатга қарашли идоралараро таҳлил, тушунтириш ва мувофиқлаштириш органи ҳисобланади. Яъни, мазкур орган инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишлар миллий режасини ишлаб чиқади, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини тайёрлайди, давлат хизматчилари учун эса инсон ҳуқуқлари муҳофазаси соҳасида ахборот базасини яратади, уларни ўқитади, маслаҳатлар беради, ташвиқот ишларини олиб боради. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Марказнин гасосий мақсади бу устувор вазифаларни ҳар томонлама ҳал этиш йўли билан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий фаолият дастурини, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя этишнинг кўп жиҳатли тизимини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишдан иборат. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими институтционал базасининг кенгайтирилиши ва мустаҳкамланиши ушбу йўналишдаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементатция қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш йўналишида кейинги йилларда бажарилаётган ишларнинг натижаси бўлади. Жумладан, Президентимизнинг 2020-йил 22-июндаги “Инсон EURASIAN

JOURNAL OF LAW, FINANCE AND APPLIED SCIENCES Innovative Academy

Research Support Center UIF = 8.3 | SJIF = 5.961 www.in-academy.uz Volume 3 Issue 3, November 2023 ISSN 2181-2853 Page 3 ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши мазкур йўналишда қўйилган яна муҳим қадам бўлди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган ушбу муҳим ҳужжатда ҳам омбудсман фаолиятига бевосита алоқадор вазифалар белгиланган. Жумладан, омбудсман ўз фаолияти ва тажрибасидан келиб чиқиб, тегишли таклифлар киритган ҳолда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, умум эʼтироф этилган халқаро стандартлар ҳамда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларини, шунингдек, БМТнинг уставор органлари ва шартномавий қоʻмиталарининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшади. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияда жиноятчиликнинг, айниқса, одамсавдоси, коррупсия, қийноққасолиш, уюшган ва трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш ва бу иллатларга қарши курашиш, шунингдек, ушлаб турилганлар, қамоққа олинганлар ва маҳкумларни сақлаш жойлари тизимида одил судловга ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таʼминлаш каби белгиланган йўналишлар ҳам бевосита омбудсманнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бу йўналишларда у самарали ва таʼсирчан фаолият юритиши мумкин. Чунки у оддий халққа жуда яқин, мақбул ҳокимият ресурси ҳисобланади. Халқ дардига қулоқ солиб, уларнинг бузилган ҳуқуқларни тиклаш орқали омбудсман институти фуқаролар ва давлат ҳокимияти ўртасидаги уйғунлик мустаҳкамланишини таʼминлайди. Шунингдек, у парламентнинг ижро ҳокимияти, айниқса, унинг ўрта ва қуйи бўғини фаолияти устидан парламент назоратининг таʼсирчан воситасидир. Давлатимиз раҳбарининг парламентга мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек, фуқароларнинг конститутсиявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таʼминлаш ҳамда ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини ҳаётга фаол татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз олдига қатор вазифаларни белгилаб олди. Мурожаатномада белгиланганидек, омбудсман ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш боʻйича миллий превентив механизм доирасида вакил, жамоатчилик вакиллари ва ОАВ билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифларини амалга ошириб, уларнинг якунлари юзасидан парламентга ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга таҳлилий маʼлумотлар тақдим этиб боради. Бундан ташқари, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили ҳамда минтақавий вакилларнинг ахборотига асосланган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига олиб келувчи омиллар, сабаб ва шарт - шароитлар тўғрисидаги маʼлумотларни парламент палаталарига тақдим қилиб бориш ва кўрсатилган масалалар юзасидан қоʻмиталар, фраксияларда ва комиссияларда масʼул идора ва ташкилот вакилларининг эшитувини ташкил этиш амалиётини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, вакил номига келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлили асосида депута ва сенаторлар, қолаверса, ижро органлари вакиллари билан биргаликда сайёр қабуллар ташкил

этиб, EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center UIF = 8.3 | SJIF = 5.961 www.inacademy.uz Volume 3 Issue 3, November 2023 ISSN 2181-2853 Page 4 муаммоларни жойида ҳал этиш амалиёти кучайтирилади. Энг муҳими, аҳолининг мурожаатлари билан ишлашда натижадорликка, ҳар бир мурожаат эчими топилишига асосий эʼтибор қаратилади. Халқаро универсал ташкилот сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал халқаро механизм мавжуд бўлиб, у кўптармоқланган тузилмадан иборат. БМТнинг асосий органлари ҳам, ёрдамчи органлари ҳам у ёки бу даражада инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишга тааллуқли масалалар билан шуғулланадилар. БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари соҳасида резолютциялар қабул қилиш орқали аъзо давлатлар эътиборини инсон ҳуқуқлари борасидаги муаммоларга қаратади ва бу борада ҳамкорлик қилишга даъват этади. Бош Ассамблеянинг асосий вазифаларидан бири инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ирқи, жинси, тили ва динини ажратмаган ҳолда амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида инсон ҳуқуқлари масалаларини ўрганиш ва тадқиқ этишишларини уюштириш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Бош Ассамблея инсон ҳуқуқлари бўйича конвенциялар, декларатциялар ва турли резолюциялар қабул қилади ва БМТ органларининг ҳисоботларини қабул қилади ва кўриб чиқади. Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ЕКОСОС) инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя этишни ва ҳурмат қилишни таъминлаб беради. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш 2006 йил 5 март куни БМТ Бош Ассамблеясининг 60/251 резолютсияси билан ташкил этилган бўлиб, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда ва мунтазам равишда бузиш ҳоллари билан боғлиқ воқеалар ва амалиётни муҳокама этиб боради. Мазкур резолюция асосида Кенгаш ҳар бир давлатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларини бажарилишининг Универсал даврий таҳлилини амалга оширади ва шу орқали универсал миқёсда ва барча давлатларга бир хил муносабатни таъминлайди. Яъни, барча давлатлар Универсал даврий таҳлил доирасида инсон ҳуқуқларининг барча соҳалари бўйича Миллий маърузаларини ҳар 4 йилда Кенгашга тақдим этиб боришади. Кенгаш бирор-бир фарқларсиз ва адолатли ҳамда тенглик асосида барча учун инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини умум ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилишишига кўмаклашиши, инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқиши ҳамда улар бўйича ўзининг тавсияларини ишлаб чиқиши керак. Кенгаш доирасида, дунёнинг ҳар қандай ҳудудида ва ҳар қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, содир этилган ва тизимли ҳамда ишончли равишда тасдиқланган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг барча қўпол бузилиши ҳолатларини кўриб чиқиш мақсадида шикоятларни кўриб чиқиш тартиботи ўрнатилди. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачилари. Махсус маърузачи — инсон ҳуқуқлари бўйича муайян мамлакатдаги вазият ёки аниқ бир мавзуни ўрганиш ва бу ҳақда маърузалар тақдим этиш учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан тайинланадиган мустақил экспертдир. Бугунги кунда БМТ тизимида инсон ҳуқуқларининг турли соҳаларига ихтисослашган 44 нафар махсус маърузачи мавжуд. EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND APPLIED SCIENCES Innovative Academy Research Support Center www.inacademy.uz Volume 3 Issue 3, November 2023 Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича комиссия хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, фуқаровий, ижтимоий соҳалар ва таълим соҳасидаги ҳуқуқларини рағбатлантириш тўғрисида Иқтисодий ва ижтимоий кенгашга тавсиялар ва маърузалар тайёрлаш, шунингдек, эркаклар билан хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойилини амалга ошириш мақсадида хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги энг муҳим муаммолар бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш вазифалари киради. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш шунчаки одамларни ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатмасликни англатади. Инсон ҳуқуқларининг амалга оширилиши бу ҳуқуқни амалга ошириш учун босқичмабосқич чоралар кўрилишини англатади.

Хулоса сифатида айтиш керакки, юртимизда кечаётган улкан ислоҳотлар ва янгиланишлар даврида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифалардан бирига айлангани Ўзбекистонда ¬демократик ислоҳотлар ортга қайтмас жараён эканининг яққол ифодасидир. Бу борада БМТ ҳамда бошқа халқаро тузилмалар билан фаол ҳамкорликни янада кенгайтириш эса, албатта, давлатимизнинг миллий манфаатларига хизмат қилади. Инсон асли ҳур яралган. Уни камситишга, ўз манфаати йўлида ҳуқуқларини поймол этишга, руҳан ва жисмонан қийноққа солишга ҳеч ким ҳақли эмас. Шундаекан, омбудсман институти инсон ҳуқуқларини тиклаш, адолатни қарор топтириш йўлида барча фидоий инсонларни, давлат ва нодавлат ташкилотлари маъсулларини ҳамда ҳалқнинг ишончли вакилларини ҳамкорликка чақиради. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1. Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси. –Т.: Ўзбекистон, 2023

2. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсияси. –Т.Адолат, 2018

3. Каримов И.А. Юксакмаънавият – енгилмас куч. -Т.: “Маънавият”, 2009.

4. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Минг йиллик ривожланиш мажлисидаги нутқи, (2010 йил 20 сент.);

5. Хорижий ижтимоий-сиёсий доиралар вакилларининг муносабатлари ва шарҳлари/И.А.Каримов. - Т.: “Ўзбекистон”, 2010.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё форуми иштирокчиларига мурожаатномаси. ҳттп://уза.уз/ру/политиcс/участникамазиатского-форума-по-правамчеловека-22- 11-2018

7. Ш.М. Мирзиёев – Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз 2021 йил март

8. Азбука преподавание прав человека. –Женева, 2003. 9. Муминов А., Тиллабаев М. Инсонҳуқуқлари. –Т.: Адолат, 2013

본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.