ResearcherUz LogoResearcherUz
저널 보기

ЎЗБЕКИСТОНДА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВНИНГ АҲАМИЯТИ

초록

Мақолада Ўзбекистонни 2030-йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясига мувофиқ кластерлар инновацияларни рағбатлантиришга аниқликлар киритилган бўлиб, унга асосан кластерни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига кенг ёритиб берилган


전체 PDF 문서

관련 논문

전문

РИВОЖЛАНТИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВНИНГ АҲАМИЯТИ

Ф.Я.Умаров, М.И.Каримов

МИСиС АФ директор

ТДТУ мустақил изланувчиси

Аннотация. Мақолада Ўзбекистонни 2030-йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясига мувофиқ кластерлар инновацияларни рағбатлантиришга аниқликлар киритилган бўлиб, унга асосан кластерни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига кенг ёритиб берилган.

Аннотация. В статье, в соответствии с концепцией социальноэкономического развития Узбекистана до 2030 года, включены уточнения по стимулированию инновационной деятельности в кластерах, на основе которых широко разъясняются приоритетные направления кластерного развития.

Annotation. The article, in accordance with the concept of socio-economic development of Uzbekistan until 2030, includes clarifications to stimulate innovation in clusters, on the basis of which the priority areas of cluster development are widely explained.

Калит сўзлар: Металлургия саноатини ривожлантириш, кластер ёндашуви, кон-металлургия кластери, металлургия кластерларини шакллантириш, инновацияларни рағбатлантириш, ривожлантириш стратегияси.

Ключевые слова: развитие металлургической отрасли, кластерный подход, горно-металлургический кластер, формирование металлургических кластеров, продвижение инноваций, стратегия развития.

Keywords: development of the metallurgical industry, cluster approach, mining and metallurgical cluster, formation of metallurgical clusters, promotion of innovations, development strategy.

Ўзбекистон металлургия саноатининг бугунги кундаги стратегик вазифаси тегишли ресурслар ва ёқилғи-энергетика қувватлари билан етарли даражада таъминланган Шимолий-Шарқий минтақанинг ўрганилган темир рудаси ресурсларини халқ хўжалиги айланмасига жалб этишдан иборат ва унинг ўзлаштирилмаган ҳудудларида янги қувватларни яратиш, бу эса бутун мамлакат бўйлаб саноатни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш имконини беради.

Ўзбекистонни 2030-йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясига мувофиқ кластерлар инновацияларни рағбатлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий объекти бўлиши керак1.

Кластер ёндашувини қўллаш мураккаб иқтисодий тизимлар фаолиятининг самарали шакли ва тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг энг самарали усулларидан бири сифатида қаралади. Шу билан бирга, кластерларни, хусусан, кон-металлургия кластерларини шакллантиришнинг кўпгина методологик ва услубий жиҳатлари ҳали етарлича ўрганилмаган.

Масалан, қуйидаги саволлар: аниқ кон-металлургия кластерини яратиш ва ривожлантириш стратегиясини асослаш; тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ва ҳудудни ривожлантиришнинг энг истиқболли йўналишларини шакллантириш имконини берувчи кон-металлургия кластерини шакллантириш механизмини ишлаб чиқиш; кон-металлургия кластери доирасида иштирокчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш; мамлакатимиз конметаллургия саноатини кластерли ривожлантиришни давлат томонидан қўллабқувватлаш чора-тадбирлари ва механизмини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар долзарбдир. Юқоридаги масалаларнинг илмий-амалий аҳамияти тегишли илмий тадқиқотларни давом эттириш зарурлигини олдиндан белгилаб беради.

“Олмалиқ КМК” ва “Навоий КМК” негизида Тошкент ва Навоий вилоятларида металлургияни ривожлантириш стратегияси, бизнинг фикримизча, ҳам тармоқ, ҳам ҳудудий жиҳатдан кластерли ёндашув асосида белгиланиши керак.

Ўзбекистонда жаҳон андозалари даражасидаги металлургия кластерларини шакллантириш аллақачон бошланган бўлиб, уларнинг асосини Тошкент вилоятида жойлашган йирик вертикал интеграциялашган холдинглар ташкил этади. 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030-йилгача комплекс ижтимоийиқтисодий ривожлантириш концепцияси” 07.10.2019 й..

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-июндаги “Тоғ-конметаллургия саноатини ва турдош тармоқларни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5159-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турдош тармоқларда “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” кўп босқичли қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган мис маҳсулотлари ва юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластер яратилмоқда.

“Олмалиқ КМК” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган катодли мис тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар – Мис саноати кластери иштирокчилари учун хомашё бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги кунда катодли миснинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 148,0 минг тоннани ташкил этади. Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажмини бир неча баробар ошириш режалаштирилган.

Кластер доирасида мисни чуқур қайта ишлаш ҳажмини 80 фоизга етказиш, юқори қўшимча қийматга эга бўлган якуний маҳсулот чиқариш вазифаси қўйилди.

Кластерни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилар:

-юқори қўшимча қийматга эга бўлган мисдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш (кабел ва сим маҳсулотлари, қувурлар, арматура, мис кукунлари, электромобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва зарядловчи қурилмалар, қайта тикланадиган энергия манбалари элементлари ва бошқалар);

-Кластер иштирокчиларини кимёвий реагентлар ва моддалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар ва механизмлар билан таъминлаш;

-Кластер учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, ушбу йўналишларда тажриба-конструкторлик ва илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш.

Амалга оширилаётган фаолиятни мувофиқлаштириш, Кластер фаолиятининг стратегияси ва асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида “Олмалиқ КМК” АЖ қошида Мис саноати кластерини ривожлантириш хизмати ташкил этилди.

Металлургия саноатини ривожлантириш истиқболлари ва кон-металлургия инновацион кластерини яратиш нуқтаи назаридан энг истиқболли ҳудудлардан бири Тошкент вилоятидир. Вилоят Ўзбекистоннинг энг инвестицион жозибадор ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бунга мисол тариқасида “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш бўйича умумий қиймати 4,9 миллиард АҚШ доллари бўлган муваффақиятли фаолият юритаётган инвестиция лойиҳасини келтиришимиз мумкин, бу кўп жиҳатдан кончилик саноатинигина эмас, балки ҳудудда қайта ишлаш тармоқларини ривожлантиришни хам назарда тутади.

Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида кон-металлургия инновацион кластерининг ташкил этилиши ҳам саноат салоҳияти бўйича Тошкент вилоятининг ҳудудлар орасида 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистонда саноат юксалишининг локомотиви бўлгани билан боғлиқ. 1-расм. Тошкент вилояти саноат ривожланишининг хусусиятлари2.

Тошкент вилояти саноатининг ихтисослашув даражаси бўйича металлургия саноати 2-ўринда туради. 2 Муаллиф томонидан Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилган 2-расм. Тошкент вилоятида саноатнинг ихтисослашув даражасини баҳолаш3.

Тошкент вилоятида металлургия инновацион кластерини шакллантириш “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ангрен қувур заводи” ДК, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти, “Қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати» АЖ каби йирик ишлаб чиқариш қувватларининг, Тошкент металлургия комбинатининг йирик ишлаб чиқариш базаси, рангли металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш бўйича Ингичка, Қўйтош ва Олмалиқ мажмуалари билан ишлаб чиқариш алоқалари мавжудлиги билан белгиланади. 3 Муаллиф томонидан Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилган.

5,137

2,04

1,23

1,167

1,098

1,018

0,967

0,892

0,889

0,825

0,671

0,598

0,528

0,504

0,404

0,295

0,265

0 1 2 3 4 5 6

Кўмир қазиб олиш

Металлургия

Электр ва газ таъминоти

Ёғоч ва мантар маҳсулотлари

Металл рудаларини қазиб олиш

Металл бўлмаган минерал маҳсулотлар

Каучук ва пластмасса буюмлар

Кимёвий маҳсулотлар

Озиқ-овқат махсулотлари

Оптик маҳсулотлар, электр жиҳозлари

Тайёр металл буюмлар

Тўқимачилик, кийим-кечак, чарм маҳсулотлари

Мебел

Сув таъминоти

Транспорт воситалари ва ускуналар

Ёзиб олинган материалларни чоп этиш ва тинглаш

Фарматсевтика маҳсулотлари дорилар

Kspec>1

0,7<Kspec

<1 Kspec>0,7 3-расм. Тошкент вилоятидаги металлургия корхоналарининг 2020 йил ҳолатига кўра фаолият кўрсатиш схемаси кўрсатилган4.

Тошкент вилоятида металлургия инновацион кластерини ташкил этишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

- пойтахтга яқинлик, кучайиб бораётган англомерация таъсири;

- минтақани энг йирик саноат ва транспорт маркази сифатида белгиловчи қулай транспорт позицияси, транспорт-логистика марказининг жойлашуви;

- меҳнат салоҳияти ва истеъмол бозори ҳажмининг аҳамиятини ошириш омили бўлган аҳоли зич жойлашган ҳудудлиги;

- кадрлар салоҳияти, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш ва базавий корхоналарда тайёрлаш;

- республиканинг бошқа ҳудудларида ўхшаши бўлмаган ишлаб чиқариш қувватларининг мавжудлиги;

- иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи омиллари бўлган товар ва хизматларга ички талабнинг ошиши. 4 Муаллиф томонидан Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида тузилган

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

2030-йилгача комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

концепцияси” 07.10.2019 й.;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тоғ-кон-металлургия

саноатини ва турдош тармоқларни ривожлантиришга доир қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5159-сон қарори 2021-йил 24-июн;

3. www.stat.uz.

본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.