ResearcherUz LogoResearcherUz
저널 보기

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти учун жавобгарлик белгилашнинг ижтимоий зарурати

초록

Ушбу маколада муаллиф томонидан пора олиш-беришда воситачилик килиш жиноятининг умумий тавсифи, ушбу жиноят учун жавобгралик белгилашнинг хукукий асослари ва шартлари, жавобгарлик белгилашнинг ижтимоий зарурати хусусида суз юритилган. Шунингдек, пора олиш-беришда воситачилик килиш учун жавобгарлик белгилаган хориж давлатлари тажрибаси тахлил килинган ва бу буйича конунчиликка таклифлар баён килтнган.


전체 PDF 문서

관련 논문

전문

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти учун жавобгарлик

белгилашнинг ижтимоий зарурати

Хожиева Рузигул Худайбердиевна Хукукни мухофаза килиш академияси Криминалистика ва экспертиза турлари

кафедраси укитувчиси, Тошкент давлат юридик университети докторанти,

kxojiyeva@bk.ru

Аннотация. Ушбу маколада муаллиф томонидан пора олиш-беришда воситачилик килиш жиноятининг умумий тавсифи, ушбу жиноят учун жавобгралик белгилашнинг хукукий асослари ва шартлари, жавобгарлик белгилашнинг ижтимоий зарурати хусусида суз юритилган. Шунингдек, пора олиш-беришда воситачилик килиш учун жавобгарлик белгилаган хориж давлатлари тажрибаси тахлил килинган ва бу буйича конунчиликка таклифлар баён килтнган.

Калит сузлар: пора, пора олиш, пора бериш, воситачилик, пора олишберишда воситачилик, жавобгарлик,.

Жаҳон банки маълумотларига қараганда, порахўрлик даражаси Канадада – 19, Германияда – 21, Буюк Британияда – 22, Японияда – 24, АҚШда – 26, Италияда эса 57 фоизни ташкил этади1. Тақдим этилган статистик маълумотлардан маълумки, ривожланган давлатларда кўрсатгич фоизи кам ҳисобланади. Бу борадаги кўрсаткичнинг энг қуйи даражаси 8 фоизни (Дания, Швеция, Финляндия), энг юқори даражаси эса 92 фоизни (Сомали, Жанубий Судан) ташкил этмоқда. Кўриниб турибдики, Скандинавия давлатларидан Швеция, Финландия ва Данияда атига 8 фоизни ташкил этиб, Сомали ҳамда Жанубий Суданда 92 фоиз, энг юқори кўрсатгични ташкил қилади.

Барчага маълумки, порахўрлик билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишга қаратилган бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сон Қонуни билан аъзосига 1 Шамсутдинов Б. Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик. Монография. – Т: ТДЮУ, 2020. – Б. 63. айланди. Шунингдек, 2017 йилнинг 3 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонун қабул қилинди. Бир қанча ривожланган хорижий давлатларда шунга ўхшаш махсус қонунлар давлат томонидан қабул қилинган. Масалан, АҚШда шунга ўхшаш махсус қонун “Foreign Corrupt Practices Act” деб номланган бўлиб, у Америка компанияларини шартномалар тузишда имтиёзлар ва кафолатлар олишда хорижий мансабдор шахсларга пора берганлик учун жавобгарлигини белгилайди.

Сўнги йилларида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган кенг қамровли ўзгариш ва янгиланишлар амалда кутилган самараларни бермоқда. Айтиш жоизки, бу борадаги туб ислоҳотлар ўз моҳиятига кўра, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилиши баробарида, кўплаб юртдошларимиз тақдирида том маънода ижобий ўзгаришлар ясамоқда. 2021 йилнинг 14 май куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонун бу борада амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мантиқий давоми бўлди, десак янглишмаймиз. Мазкур Қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 211 ва 212-моддалари янги таҳрирда баён этилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида порахўрлик жиноятлари учун жазони кучайтириш мазмунидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупсияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими, “коррупцияга оид жиноятлар” деган янги атама билан тўлдирилиб, 15 турдаги жиноят таркиблари коррупсияга оид жиноятларга киритилмоқда.

Коррупсияга оид жиноятлар учун айбдор шахсга нисбатан жазо чораларини янада кучайтириш мақсадида, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.

“Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санксияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Юқридаги санаб ўтилган ҳуқуқий чоралар порахўрлик билан боғлиқ жиноятларни кескин камайтиришга қаратилган бўлиб, бунинг замирида нафақат инсон ҳуқуқи ва манфаатларини, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам ётади.

Зеро статистик маълумотлар келтирилишича, мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2018 йилда 556 млрд, 2019 йилда 1,858 трлн, 2020 йилда 500,1 млрд, 2021 йилнинг 9 ойида 658 млрд сўм моддий зарар етказилган2. Бунинг оқибатида эса, давлатнинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий салоҳиятига катта зарар етган. Бу эса, порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар, хусусан пора олишберишда воситачилик қилиш жинояти учун жавобгарлик чораларини тудан ислоҳ қилиш, жазо чораларини янада қатъийлаштириш, кучайтиришнинг ижтимоий зарурлигини англатади.

Айтиш жоизки, порахўрлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жамият учун ижтимоий хавфи юқори ва оғир оқибатларга олиб келувчи жиноятлар тоифасига киради. Ушбу жиноятлар жамиятнинг маънавий-ахлоқий негизига путур етказибгина қолмай, янги жиноий қилмишлар содир этилишига ҳам йўл очиб бериши мумкин. Шу боис, пора берганлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жаваобгарликнинг тубдан такомиллаштирилиши ҳамда жиноий жазоларнинг кучайтирилиши юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ушбу жиноят коррупциявий жиноятлар ичида нисбатан янги бироқ кенг тарқалаётган жиноят бўлиб, Жиноят кодексига айнан ушбу модданинг киритилиши, Кодекснинг 2-модасида назарда тутилган Жиноят коексининг вазифаларини амалга ошириш, яъни қонун билан қўриқланаётган ижтимоий муносабатларни ҳимоя қилишни мақсад қилган.

Қуйида бу норманинг Жиноят қонунига киритилш сабаблари ва бу қилмиш учун жавобгарлик белгилашнинг ижтимоий зарурати хусусида батафсил сўз юритамиз.

Бунда шуни эслатиб ўтиш жоизки, ҳар қандай қилмиш таркибида жиноят таркибий элементлари: жиноят обьекти, обьектив томони, субьекти ва субьектив томони мавжуд бўлса, ўша ижтимоий хавфли қилмиш учун учун Жиноят 2 Узбекистон Республикаси Коррупцияга карши кураршиш агентлининг расмий сайти. кодексининг 10-моддаси ҳамда 16-моддасидан келиб чиқиб, жавобгарлик белгиланиши лозим.

Бунда муайян қилмишга жавобгарлик белгилашнинг зарурлигини қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши билан изоҳлаш лозим:

биринчидан, ўша қилмиш давлат ва жамият учун ижтимоий хавфли бўлиши;

иккинчидан, ўша қилмиш Жиноят қонунига хилоф бўлиши;

учинчидан, ўша қилмишда айб (қасд ёки эҳтиётсизлик) мавжуд бўлиши лозим.

Шундай экан таҳлилимизнинг дастлабги босқичида пора олиш-бериш қилмиши учун жавобгарлик белгилашнинг биринчи шарти – мазкур қилмишнинг давлат ва жамият учун қанчалик ижтимоий хавфлилигини таҳлил қиламиз.

Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги деганда Жиноят кодекси билан қўриқланадиган обьектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказишнинг реал хавфини келтириб чиқариши назарда тутилади. Шу ўринда савол туғиладики, Жиноят кодекси қайси обьектларни қўриқлайди?

Биламизки, Жиноят коексининг 2-моддасида Жиноят кодексининг вазифалари санаб ўтилган бўлиб, улар:

шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш;

жиноятларнинг олдини олиш;

фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш кабилардир.

Айни шу вазифаларда жамиятнинг тартибга солинган турли соҳадаги ижтимоий муносабатлари қўриқланади. Ушбу ижтимоий муносабатлар эса, Жиноят кодекси билан қўриқланадиган обьектлар ҳисобланиб, пора олишберишда воситачилик қилиш жинояти ушбу обьектларнинг аксариятиларига зарар етказмай қолмайди. Хўш, қандай қилиб?!

Бунинг учун санаб ўтилган обьектлардан айнан қайсиларига зарар етказилиши мумкинлигини алоҳида-алоҳида таҳлил қиладиган бўлсак, дастлабки обьектимиз шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинларига тажовуз етказиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатдир. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти содир қилинганда шахсларнинг Конституция ва бошқа ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши мумкин. Масалан, меҳнат муносабатларида бирор ходимни ишга қабул қилишда савиясиз ва билимсиз бир шахсни иш берувчи ёки бошқа ваколатли шахс томонидан пора олинса ва пора берувчи томонидан пора берилса, бунда пора олиш-бериш воситачилик орқали амалга оширилса, айнан ўша бўш иш ўрниа ишлаш учун меҳнат қобилияти ва тажрибаси, билими етарли бўлган шахс ишга кира олмаса, бу орқали ўша шахснинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши мумкин.

Кейинги обьектимиз эса, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз етказиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатдир. Бунай ҳолатда эса, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти орқали жамият ва давлатнинг манфаатларига путур етади. Мисол учун давлат харидлари билан боғлиқ бўлган муносабатларда пора олиш ва пора беришда бу қилмиш пора олиш-беришда воситачилик орқали амалга оширилса, давлатнинг иқтисодий салоҳияти, бозор муносабатлари билан боғлиқ салоҳтиятига зарар етади.

Навбатдаги обьектимиз эса, мулкга тажовуз етказиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатдир. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятини содир қилишда бир қақтнинг ўзида ҳам давалт мулкига ҳам фуқаронинг мулкига зарар етади.

Юқоридаги санаб ўтилган ҳолатлар ва асослантирилган сабаблардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун жавобгарлик белгилаш нечоғлиқ муҳим ва зарур эканлигини кўрсатаи.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, пора олиш-беришда воситачилик қилиш қилмишининг Жиноят қонунига нечоғлиқ хилоф эканлигини ушбу жиноятнинг Жиноят кодекси билан қўриқланаиган ижтимоий муносабатлар – обьектларга зара етказиши билан изоҳлаш мумкин.

Таҳлимизнинг навбатдаги босқичида эса, илмий фикрларимизни мазкур қилмишда айб мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хусусида давом эттирамиз.

Айб жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти бўлиб, Жиноят кодексининг 20-моддасига биноан, Жиноят кодексида назара тутилган ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эхтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этишда айбдор деб топилиши мумкин.

Дастлаб қасд тушунчасига ва қандай ҳолата жиноят қасддан содир этилишига тўхталиб ўтадиган бўлсак, Жиноят кодексининг 21-моддасига кўра, Жиноят Кодекси моддасида кўрсатилагн жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади.

Қасднинг ҳам икки хил кўриниши мавжуд бўлиб, Жиноят кодекси моддасида кўрсатилган жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли оқибат юз берган вақт деб топилган қилмишлар тўғри ёки эгри қасддан содир этилган бўлиши мумкин. Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини истаган бўлса, бундай жиноят тўғри қасддан содир этилган деб топилади.

Башарти шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай жиноят эгри қасддан содир этилган деб топилади.

Жиноятнинг эҳтиёсизликдан содир қилиш масаласига тўхталадиган бўлсак, Ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб топилади.

Эхтиёсизликнинг ҳам икки хил кўриниши бўлиб, агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чоратадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилган деб топилади. Башарти жиноят содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи етмасада, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик орқасида содир этилган деб топилади.

Қасд ва эҳтиётсизликнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, порахўрлик жиноятларининг, хусусан пора олиш-беришда

Бундан ташқари пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун

Шу билан бирга пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун жавобгарлик белгилаш жамията таниш-билишчилик, уруғ-аймовчиликнинг авж олишига ҳам олиб келишининг олдини олади. Сабаб пора олувчилар ва берувчилар жиноятни содир қилишда воситачи шахслар сифатида бегона шахслардан эмас, асосан қариндош уруғлари ёки таниш-билишлариан фойдланишади. Айнан шу танишбилишчилик ва уруг-аймокчиликка чек куйиш максадида хам бу жиноятучун жавобгарлик белгиланганлиги уринлидир.

Бундан ташкари, Жиноят кодекси 212-моддаси иккинчи ва учинчи кисмида

Жиноят кодексининг 212-моддаси тўртинчи қисмида мазкур норманинг рагбатлантирувчи кисми белгиланган булиб, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс, жиноий ҳаракатлар содир этилганидан сўнг ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилган ҳолларда, Жиноят кодексининг 237-моддаси тартибида огоҳлантирилади ҳамда чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши тушунтирилади. Бунда гарда ариза пора олиш-бериш жинояти иштирокчиларидан бири томонидан берилиб, бу ҳақда бошқа иштирокчилар мурожаат қилмаган бўлса, ариза билан мурожаат этган шахсдан ташқари бошқа иштирокчилар (ташкилотчи, бажарувчи, далолатчи, ёрдамчилар) жавобгарликдан озод қилинмайди.

Товламачилик йўли билан пора сўралганлиги ёки пора берилганлиги ҳақида ихтиёрий арз қилиш асосида пора берувчи ва воситачининг Жиноятпроцессуал кодексининг 84-моддаси, 1-қисми, 8-банди билан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши, бу шахсларнинг ҳаракатида жиноят таркиби йўқлигини англатмайди. Шу сабабли улар жабрланувчи сифатида эътироф этилмайди ва пора тариқасида берилган қимматликлар қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақли эмас.

Пора сўраб товламачилик қилинган ёки пора олиш-беришда воситачилик қилган шахсни жавобгарликдан озод қилиш: товламачилик йўли билан пора талаб қилинган ҳолат далиллар билан тўлиқ тасдиқланганида; ариза қонунда назарда тутилган муддатда, яъни ўттиз сутка мобайнида тақдим қилинганида; ҳар қандай ноқонуний ташқи таъсирлардан (жисмоний, руҳий) холи тарзда ўз ихтиёри билан арз қилинганида; пора берганлик ва воситачилик қилганлик ҳақида ариза берган шахс содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдирган ва ушбу жиноятни очишда фаол иштирок этган тақдирда жавобгарликдан озод қилинади.

Маълумки, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларида пора олувчи поранинг лоақал бир қисмини олган пайтдан тугалланган, деб топилади ва бўлиб, пора берилганида қонунда назарда тутилган ўттиз сутка дастлабки пора бериш амалга оширилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.

Тергов ёки суриштирув даврида аниқланган ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олдиндан маълум бўлган пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш ҳолатлари юзасидан берилган ариза жиноий жавобгарликдан озод қилишга асос бўлолмайди ва шахснинг жавобгарлик масаласи қонунда белгиланган умумий тартибда ҳал қилинади.

Бундан олдинги бобда таъкидлаганимиздек, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти Жиноят кодексининг 212-моддасида назарда тутилган ва ушбу жиноят учун тегишлича жазо турлари ҳам белгилаб ўтилган. Унга кўра, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади деб белгилаб қўйилган.

Пора олиш-беришда воситатчилик килиш жинояти юзага келиш сабаблари ва жиноят содир килиниши натижасида юзага келган окибатларига кура ушбу жиноят учун жавобгарлик белгилаш заруратини куийдагиларда куришимиз мумкин:

биринчидан, Қасд ва эҳтиётсизликнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, порахўрлик жиноятларининг, хусусан пора олиш-беришда

иккинчидан, ундан ташқари пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун

учинчидан, у билан бирга пора олиш-беришда воситачилик қилиш учун жавобгарлик белгилаш жамията таниш-билишчилик, уруғ-аймокчиликнинг авж олишига ҳам олиб келишининг олдини олади. Сабаб пора олувчилар ва берувчилар жиноятни содир қилишда воситачи шахслар сифатида бегона шахслардан эмас, асосан қариндош уруғлари ёки таниш-билишлариан фойдланишади.

туртинчидан, Жиноят кодекси 212-моддаси иккинчи ва учинчи кисмида

Фойдаланилган адабиётлар/ Сноски/ References:

1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. 22.09.1994.Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон, 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон; 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон, 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон; 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон

2. Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ЎРҚ-419-сон Қонуни. 03.01.2017. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; 24.05.2019 й., 03/19/542/3177 - сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармони. 26.06.2020. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 06/20/6013/1002-сон.

4. Рустамбаев М.Х. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Дарслик. – Т: “ILM

ZIYO”, 2006.

5. . Рустамбаев М.Х. Криминология. Дарслик. – Тошкент.: ТДЮУ, 2008.

6. Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Дарслик. – Т: ТДЮИ, 2009.

7. .Зуфаров Р.А., Ахраров Б.Ж., Мирзаев У.М. Коррупция. Қонун. Жавобгарлик. Монография. – Т.: ТДЮИ, 2011.

8. Шамсутдинов Б. Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик. Монография. – Т: ТДЮУ, 2020. – Б. 63.

본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.