ResearcherUz LogoResearcherUz
저널 보기

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг обьекти ва обьектив томонининг юридик тахлили

초록

Биламизки, муайян бир қилмишни жиноят деб топиш учун, ўша килмишда, албатта, жиноят таркибий элементлари: жиноят обьекти, обьектив томони, субьекти ва субьектив томони мавжуд бўлиши лозим. Шу таркибий элементларининг энг муҳимларидан бири жиноят обьекти ҳисобланади.


전체 PDF 문서

관련 논문

전문

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг обьекти ва

обьектив томонининг юридик тахлили

Хожиева Рузигул Худайбердиевна Хукукни мухофаза килиш академияси Криминалистика ва экспертиза турлари

кафедраси укитувчиси, Тошкент давлат юридик университети докторанти

kxojiyeva@bk.ru

Пора олиш-беришнинг обьекти

Биламизки, муайян бир қилмишни жиноят деб топиш учун, ўша килмишда, албатта, жиноят таркибий элементлари: жиноят обьекти, обьектив томони, субьекти ва субьектив томони мавжуд бўлиши лозим. Шу таркибий элементларининг энг муҳимларидан бири жиноят обьекти ҳисобланади.

Жиноят обьекти бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат бўлиб, Жиноят кодексининг 2-моддасига биноан, жиноят кодексининг вазифалари саналмиш шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлиги жиноят қонуни қўриқлайдиган ижтимоий муносабаатлар саналади. Шулардан шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаати, мулки билан боғлиқ ижтимоий муносабаатлар порахўрлик билан боғлиқ жиноятларнинг обьекти ҳисобланади.

Пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик килиш ўзаро боғлик ва ўзаро бир-бирини содир бўлишини келтириб чикарувчи жиноят саналади. Бироқ улар мустакил жиноятлар ва бу жиноятлар хар бирининг характери ва ижтимоий хавфлилик даражасига жиддий тарзда таъсир этадиган бир канча ўзига хос хусусиятлар бор. Қуйида айнан шулар хусусида сўз юритамиз.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси пора олиш-беришда воситачилик учун жиноий жавобгарликни белгиланган булиб, пора олишберишда воситачилик деганда пора олиш ёки бериш туғрисидаги келишувга эришишга каратилган фаолият, шунингдек, манфаатдор шахслар топшириғи билан порани бевосита топшириш тушунилади.

Пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик килиш ва пора олиш айнан битта объектга карши, яъни хокимият, бошкарув органлари ва жамоат бирлашмаларининг нормал ишлашига карши каратилгандир. Шунингдек, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти содир этилганида қонун билан билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга, яъни давлат ва жамоат ташкилотларининг тўғри фаолиятини бузиб, бу шахслар пора олувчи (мансабдор шахс)нинг хатти-ҳаракатлари оркали давлат ва жамоат ташкилотлари обрўсига путур етказадилар.

Порахўрлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар ва уларнинг обьекти хақида турли хил илмий-назарий қарашлар бўлиб, жумладан, Р.Зуфаровнинг фикрича, порахўрлик - кийин очиладиган жиноятдир. У содир этилганда, икки манфаатдор шахс харакат килади: пора берувчи ва пора олувчи, баъзан уларга воситачи хам қўшилади.1

М.Рустамбаевнинг фикрича эса2, ушбу жиноятнинг обьекти, пора олиш ва пора бериш жиноятидаги кабидир, яъни жиноятнинг обьекти, давлат хокимияти ёки бошкаруви органларининг обруйи ва нормал иш фаолияти, фукароларнинн конуний манфаатлари, давалт ва жамоат манфаатлари хисобланади.

А.Отажоновнинг фикрича3, Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг бевосита объекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолиятини амалга ошириш соҳасида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлардир.

А.С.Якубов фикрича эса, пора олиш-беришда воситачилик килиш объекти деганда жиноят конуни томонидан мухофаза килинадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади4.

Шунингдек, хорижий давлат ҳуқуқшунос олимларининг ҳам бу хусусида ўз қарашлари бўлиб, жумладан рус олими Р.A. Гребенюк мансабдор шахс, шунингдек мансабдор шахс бўлмаган давлат ёки муниципал хизматчининг давлат ёки коммунал хизматни амалга ошириш жараёнида ўз хизмат бурчини бажариши муносабати билан юзага келадиган жамоатчилик муносабатларини порахўрликнинг умумий объекти деб билади. Яъни унинг фикрича, 1 Зуфаров Р.А. Порахўрлик учун жиноий жавобгарлик. Монография. – Т.; ТДЮИ, 2004. –Б. 47. 2 Рустамбаев М.Х. Жиноят ҳуқуқи.Дарслик. Махсус қисм. – Т.; ТДЮИ, 2009. – Б. 341. 3 Отажонов А.А. Бошкарув тартибига карши коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик. Укув кулланма. – Т:, 4 Якубов А.С. Теоретические проблемы формирования правовой основы учения о преступлении. Т., 1996. – Б. 96. порахўрликнинг ўзига хос объекти - бу мансабдор шахснинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслардан ҳақ олишни тақиқлаш каби таркибий қисмини бажариш жараёнида ривожланадиган жамоавий муносабатлардир.

Бунда тажовузлар фақат давлат ҳокимиятини амалга ошириш тартибига, бир томондан, давлат органлари фаолиятининг ички тартибини, иккинчи томондан, ушбу органлар ва давлат бошқаруви билан боғлиқ муносабатларни ўз ичига олади. Бундай ҳолатда дастлаб давлат хизмати ҳақида, кейин эса давлатнинг бошқарув тартиби ҳақида гапириш керак.

Р.A. Гребенюк яна шуни ҳам ҳам таъкидлаб ўтадики, порахўрликнинг ўзига хос объекти - бу мансабдор шахснинг хизмат вазифаларини бажариш жараёнида юридик ва жисмоний шахслардан хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ҳақ олиши жараёнида ривожланадиган ижтимоий муносабатлар. Бизнинг фикримизча, жиноят қонунчилиги мансабдор шахснинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ундан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслардан ҳақ олиши ҳисобланади.

А.Я.Светлов “мансабдор шахслар мехнатига хак тулашнинг белгиланган тартибини» мазкур жиноятнинг бевосита объекти деб хисоблаган5.

И.Н.Кучерявиннинг фикрига кура6, бошкарув ва ижроия органларининг обрусини, уларнинг нормал фаолиятини, шунингдек, фукароларнинг хукуклари ва конуний манфаатларини порахурлик объекти деб эътироф этилиши мумкин эмас.Чунки, маънавий, яъни хукукий хамда жиноят-хукукий сохадан ташкаридаги муносабатларни камраб оладиган категориялар хисобланади.

Амалиётда кўпинча воситачи пора берувчини пора олувчи билан боғловчи шахс бўлиб, уларни таништиришга ва пора олиш-бериш туғрисидаги келишувга эришишга кўмаклашади.

Одатда, мансабдор шахс пора берувчини, пора берувчи эса мансабдор шахсни билади. Лекин пора берувчи бевосита пора олувчи билан учрашмаган ёки улар бир-бирини умуман билмаган хамда пора бериш туғрисидаги келишув, шунингдек, пора берилишининг ўзи хам воситачи 5 Светлов А.Я. Ответственность за должностные преступления. - Киев: Наукова думка, 1978. –Б 35. 6 Кучерявий Н.П. Ответственность за взяточничество,- Б. 57-58. орқали амалга ошириладиган холлар хам учрайди. Бу холларда воситачи жиноятни содир этиш ва яширишда жуда мухим хал килувчи роль уйнайди. Аммо таъкидланган фикрлар пора олиш-беришда воситачилик килиш билан бирга пора бериш ёки олишга ёрдамлашиш хам бўлиши мумкинлигини истисно этмайди.

Навбатдаги фикримизни жиноят таркибий элементининг навбатдагиси, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг обьектив томони ҳақида давом эттирамиз.

Биламизки, жиноятнинг обьектив томони деб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабаатларга қарши қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади.

Порахўрлик билан, хусусан пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятининг объектив томони – пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш ҳаракатида намоён бўлади.

Бу хусуда ҳам ҳуқушунос олимларнинг бир қанча илмий қарашлари мавжуд бўлиб, жумладан Р.Зуфаровнинг фикрича7, пора олиш-беришда воситачлик қилиш жиноятининг обьектив белгиси шундан иборатки, воситачи уз ташаббуси билан эмас, балки пора берувчи ёки пора олувчининг ташаббуси (илтимоси ёки топшириги) билан харакат килади.

М.Рустамбоевнинг фикрича эса, объектив томондан пора олиш-беришда воситачилик қилиш пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғига биноан порани бевосита беришда ифодаланади8.

Бунда пора олиш ёки бериш хакидаги битимга эришишга каратилган

Пора олиш-беришда воситачилик килишнинг яна бир куриниши пора предметининг пора берувчидан олиб, пора олувчига бевосита топширилишда 7 Зуфаров Р.А. Порахўрлик учун жиноий жавобгарлик. Монография. – Т.; ТДЮИ, 2004. –Б. 47. 8 Рустамбаев М.Х. Жиноят ҳуқуқи.Дарслик. Махсус қисм. – Т.; ТДЮИ, 2009. – Б. 341. ифодаланади. Бунда мазкур жиноят пора олувчи воситачидан поранинг тулик ёки бир кисмини олган пайтдан бошлаб тугаланган хисобланади.

Яна бир ҳуқуқшунос олим А.Отажоновнинг фикрича, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти объектив томондан пора олиш ёки бериш шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш ҳаракатларида ифодаланади9.

Ушбу олимнинг илмий фикридан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, воситачилик икки шаклда намоён бўлади:

Биринчиси – пора олиш-бериш тўғрисидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият;

Иккинчиси – пора предметини бевосита бериш.

Пора олиш-бериш ҳақидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият деганда шундай фаолият тушунилиши лозимки, унда воситачи пора берувчи ва пора олувчи шахс ўртасида боғловчи ролида намоён бўлади (масалан, келишув шартларини етказиш, уларнинг учрашуви учун хона тақдим этиш, келишувга эришиш ёки уни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш ва бошқ.).

Пора олиш-беришда воситачилик қилишнинг иккинчи шакли манфаатдор шахс топшириғи билан пора предметини бевосита беришда ифодаланиб, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти пора предметининг ҳеч бўлмаганда бир қисми пора олувчи томонидан олинган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Бунда тахмин қилинаётган пора олинмаса, воситачининг ҳаракатлари пора олиш-беришда воситачилик қилишга суиқасд сифатида квалификация қилинади.

Пора олиш-беришда воситачилик килишнинг объектив томонини тавсифловчи белгиларни тахлил килиш асосида шундай хулосага келамизки, конун чикарувчининг пора олиш-беришда воситачилик килишга нисбатан мустакил жиноят деб карайдиган нуктаи назари туғри деб ҳисоблаймиз. 9 Отажонов А.А. Бошкарув тартибига карши коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик. Укув кулланма. – Т:,

Юкоридаги тахлимиз якуни буйича хулоса киладиган булсак,

Биринчидан, пора олиш-беришда воситачилик килиш жиноятининг обьекти – хокимият, бошкарув органлари ва жамоат бирлашмаларининг нормал ишлашига карши каратилгандир. Шунингдек, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жинояти содир этилганида қонун билан билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга, яъни давлат ва жамоат ташкилотларининг тўғри фаолиятини бузиб, бу шахслар пора олувчи (мансабдор шахс)нинг хатти-ҳаракатлари оркали давлат ва жамоат ташкилотлари обрўсига путур етказадилар.

Иккинчидан, бьектив томондан мазкур жиноят пора олиш ёки бериш шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш ҳаракатида намоён бўлади. Бунда пора олиш ёки бериш хакидаги келишувга эришишга каратилган

Учинчидан, пора олиш-беришда воситачилик килишнинг яна бир куриниши пора предметининг пора берувчидан олиб, пора олувчига бевосита топширилишда ифодаланади. Бунда мазкур жиноят пора олувчи воситачидан поранинг тулик ёки бир кисмини олган пайтдан бошлаб тугаланган хисобланади.

본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.