Профилактика инспекторининг Маьмурий назоратни амалага
ошириш жараёнида бошқа сохавий идоралар билан хамкорлиги
ИИВ Академияси 3 ўқув курси 308 гурух курсанти
Шохимардонов Дилшод Жамшидович
Аннотация: Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини илмий-назарий асослари, Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини методологик асослари. Бундан ташкари Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолиятини тартибга солувчи нормаларнинг амалиёт тахлили ҳамда ушбу фаолият доирасида юритиладиган процессуал хужжатлар, ушбу фаолиятдаги муоммо ва камчиликлар, шунингдек, айрим турдаги мавжуд муаомо ва камчиликларни бартараф етиш буйича бир катор таклифлар. Профилактика инспекторининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолияти бўйича бошқа давлатларнинг илғор хорижий тажрибаси хамда миллий конунчилигимиздан фаркли ва ухшаш томонлари, шунингдек, юкорида келтириб ўтилган жихатлари фойдаланган холда ушбу фаолиятни такомилаштириш йуналишлари ёритиб ўтилган.
Калит сўзлар: Профилактика инспектори, маъмурий назорат, муқаддам судланган, жазони ижро ижро этиш, норматив ҳуқуқий хужжатлар, профилактика инспекторларининг маъмурий назоратни амалга ошириш фаолияти,хамкорлик, бошқа сохавий хизматлар.
Профилактика инспекторлари махсус маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш жараёнида ички ишлар идораларининг бир қанча хизматлари билан қуйидаги асосий вазифаларни бажарадилар:
- Профилактика инспекторлари паспорт хизмати ходимлари билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган маъмурий назорат ўрнатилган шахсларни яшаш жойларига етиб келган кундан бошлаб, 3 кун ичида руйҳатдан ўтказиб, паспортларининг ўз вақтида берилишини таъминлайдилар. Паспорт хизматлари ҳам ўз навбатидаа 13 —шаклдаги варақалар бўйича бундай тоифадаги шахсларни ҳисобга олиб, билдирги билан шаҳар —туман ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосарини хабардор қиладилар ва тегишли кўрсатма олгандан сўнг биддиргининг биринчи нусхасини мазкур шахс қайд қилинган ҳудуднинг профилактика инспекторига, иккинчисини эса шаҳар — туман ИИБ навбатчилик қисмлари назоратига берадилар;
- Профилактика инспекторлари туман (шаҳар) ИИБдаги навбатачилик қисмлари билан ҳам маъмурий назоратдагиларнинг ҳуқуқбузарлик содир этиш холатларининг тез аниқлаш мақсадида ҳамкорлик қиладилар. Навбатчилик қисмида маъмурий назоратдагиларга нисбатан маълумот карточкалари юргизилади. ходимлар навбатчилик қисмидаги профилактик руйхатда бўлган муқаддам судланган шахсларга тўлдирилган 13 - шаклдаги варақалар тўғрисидаги маълумотларни аниқ билишлари шарт;
- профилактика инспекторлари маъмурий назорат ўрнатилган шахслар томонидан назорат қоидаларига ҳамда белгиланган чекланишларга риоя этилишини назорат қиладилар, уларнинг иш ва турар жойларида маъмурий назоратни амалга ошириш ишларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ва маҳалла посбонларини жалб қиладилар;
- профилактика инспекторлари тезкор ходимлар ва патрул —пост хизмати ходимлари билан назорат остидагилар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қиладилар, уларга назорат остидаги шахсларнинг яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари тўғрисидаги аниқ маълумотларни бериб, шу асосда вазифалар юклайдилар;
- маъмурий назорат остидаги шахс доимий яшаш жойини ички ишлар идораларини ҳабардор қилмасдан, бошқа жойга сабабсиз кетиб қолса, профилактика инспектори туман ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ ходими билан биргаликда холислар иштирокида ушбу ҳақда далолатнома тузадилар ва суднинг қарорига биноан белгиланган тартибда қидирувни амалга ошириш чораларини кўрадилар;
- Ички ишлар идораларининг Пост - патруль хизмати ходимлари жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат маршрутларида ўз бурчларини бажариш билан бирга, профилактика инспекторининг маълумотларига кўра маъмурий назорач остида турган шахслар кузатувини амалга оширадилар ҳамда улар томонидан назорат қоидалари ва чекланишлар бузилганлиги ёки ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланса, бу тўғрида туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғига билдирги билан хабар берадилар;
- профилактика катта инспектори ва профилактика инспекторлари таянч пунктига хизматга келган пост – патруль хизмати ходимлари ва бошқа хизмат ходимларига мазкур ҳудудда яшайдиган маъмурий назоратда турган шахслар тўтрисидаги маълумотларни (фамилияси, исми, шарифи, суд томонидан белгиланган чекланишлар, фотосурати ва яшайдиган манзили)ни уларнинг хизмат варақаларига ёздириб қўядилар;
- «Иш ва яшаш жойи ноаниқ шахсларни реабилитация қилиш» марказлари ходимлари, туман (шаҳар) ички ишлар идоралари навбатчилари, турли қонунбузарликлар учун ушланганлар орасидан назоратда турувчи шахсларни аниқлайдилар, бир кеча - кундуз ичида бу шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузарликлар ва назорат қоидаларининг бузилганлиги, шу жумладан, маъмурий назоратдан бўйин товлаган назоратда турувчиларнинг ушлангани ҳақида уларнинг турар жойларидаги туман (шаҳар) ички ишлар идораларига хабар қиладилар.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Мирзиёев Ш.М. Инсон манфаатларини таъминлаш учн аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак. // Халқ сўзи 2017 йил 10 февраль.
2.Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т. 8. – Т.: Ўзбекистон, 2000. – 528 б.
3.Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. Расмий нашр. – Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2017. – 632 б.
4.Ғуломов З.Х. Демократик ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида милиция фаолиятини такомиллаштириш муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. – 12.00.02. – Т., 1996.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.