Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари ишчиларни саломатлигини тиклашда профилактик рационни афзаллиги
Kenjayev Yodgor Mamatqulovich
Termiz Iqtisodiyot va Servis universiteti
tibbiyot fakulteti o’quv ishlari bo’yicha dekan o’rinbosari
TEL: +99897-694-44-80
yodgortmatb@gmail.com
Аннатация: Соғлиқни сақлашни амалга оширишни услубий қўллабқувватлашга асосланган ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитнинг гигиеник хавфсизлигини таъминлаш, ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва тарғиб қилиш соҳасида янги профилактика йўналишини ишлаб чиқишда илмий ёндашувга асосланади. Ходимларнинг соғлиги учун хавфларни камайтиришда тиббий-профилактик чоралар тизимини, санитария-гигиена, ишлаб чиқариш ва иқтисодий тамойилларни ҳамда "тежамкор ишлаб чиқариш" ни ташкил этиш фалсафасини қўллаш самарадорлиги билан баҳоланади. Бироқ, баъзи саноат корхоналари ишчиларнинг касаланишини олдини олишга қаратилган чоратадбирларни ишлаб чиқиш бугунги кундаги долзарб муаммолардан биридир.
Калит сўзлар: профилактик рацион, нутриентлар, тўлақонли овқатланиш, чиқиндиларни қацта ишлаш, хавфсиз меҳнат шароити.
Янги илмий асосланган тушунчалар, иш усуллари ва амалий воситалар асосида ходимларнинг саломатлигини сақлашга қаратилган гигиеник чоратадбирлар ишлаб чиқиш, турли касалликларнинг олдини олиш ва касалликларга қарши курашишда иммун тизимини мустаҳкамлигини ошириш мақсадида профилактик рационларни ишлаб чиқиш талаб этилади [1, 2].
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 апрел 2019 йилдаги Фармони билан "2019-2028 йилларда Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси" тасдиқланди [3].
Маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш корхонаси «Био Еко Техно» МЧЖда жами 46 турдаги мутахассисликлар бўйича 376 нафардан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради.
Корхонанинг саралаш ва қайта ишлаб чиқариш цехи бўлинмаларида касбий хавфни баҳолаш учун саломатликка таъсир этувчи салбий омилларни ресурсларни тежаш технологиясини жорий этишдан олдин (2018) ва у жорий этилгандан кейин (2022 йиллар) меҳнат шароитларини ўрганиш ўтказилди. Бундан ташқари, корхона фаолияти давомида атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир этувчи хавф омилларини қиёсий таҳлили ўтказилди.
Шунингдек, корхона ишчи-ходимларидан танланган 100 нафаридан анкета – сўровномалари ўтказилганда, ходимларнинг 68 %и иш режимига кўра ўз вақтида рационал овқатланиш тартибига амал қилинмайди, 14 %и овқатланишида тўлақонли овқатланиш амалган оширилмайди, 32 %ида кундалик овқатланиш рационида ёғли ва оғир ҳазм бўлувчи овқат турларини истеъмол қилади. Ушбу сўровнома асосида ходимларнинг овқатланишини таҳлил қилганимизда, ҳодимлар ўртасида турли соматик ва аллергик касалликларнинг келиб чиққанлиги аниқланди.
“Био Техно ЭКО” масъулияти чекланган жамиятига қарашли қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда саралаш полигони Ангор туманининг “Каттақум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўлиб, чиқиндилар полигони учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан 55,0 га ажратилган, Жамиятнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш майдончасида девор билан ўраш, дезбарьер, қоравулхона ва ҳожатхона қуриш ишлари амалга оширилган, лекин ҳозирги кунда ҳудуднинг 1500 метр атрофидаги жойи бетон девор билан ўралмасдан қолган. Полигонда автотранспорт воситаларини ювиш мақсадида ювиш майдончаси ташкил қилинмаган, шу сабабли чиқиндиларни тўкиб чиққан автотранспорт воситаларида ювиш ва зарарсизлантириш ишлари олиб борилмаяпти.
Бу эса, атроф худудига яқин аҳоли яшаш пунктларига шамол ва турли экологик омиллар билан бирга юқумли ва аллергик касалликларнинг тарқалишига олиб келиш эҳтимоли мавжудлигини кўрсатади.
Полигонларда ишловчилар учун ишлаб чиқариш санитарияси талабларига асосан полигонларни эксплуатация қилувчи корхона томонидан полигоннинг регламенти ва иш режими, қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш йўриқномаси ишлаб чиқилиши ҳамда полигонга олиб келинаётган қаттиқ маиший чиқиндилар таркиби, уларнинг доимий ҳисоби, чиқиндиларни тақсимланиши ва чиқиндиларнинг алохидаланишининг технологик жараёни назорати олиб борилиши зарур [4].
Шунингдек, амалдаги 0157-04-сонли санитария қоида ва меъёрларининг 4 қисми 4.7.бандида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонида иккиламчи маҳсулотларни саралаш ва йиғиш ишлари санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда бажарилиши кўрсатилган бўлишига қарамасдан корхонанинг Денов, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон филиалларида бу талабларнинг қўпол равишда бузилишига йўл қўйилмоқда, саралаш ишлари бегона фуқаролар томонидан санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда бажарилмоқда.
0157-04-сонли санитария қоида ва меъёрларининг 6 қисми 6.1.бандида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонида ишловчилар учун ишлаб чиқаришмаиший хоналар, машина ва механизмлар учун гараж ёки бостирма назарда тутилган хўжалик зонаси қурилиши лозимлиги кўрсатилган. Корхонада ишловчилар ичимлик ва хўжалик-маиший сув билан етарли миқдорда таъминланиши, овқатланиш учун хона ҳамда хожатхона қурилиши лозим деб кўрсатилган. Лекин, унитар корхонанинг бирорта ҳам филиалида ҳам ишловчилар учун ишлаб чиқариш-маиший хоналар, машина ва механизмлар учун гараж ёки бостирма назарда тутилган хўжалик зонаси ва унда ишчилар овқатланиши учун хона ташкил қилинмаган. Шу сабабли санитария қоидаларига зид равишда полигонда ишловчилар кийимларини алмаштиришлари ва ишдан кейин ювинишлари ҳам йўлга қўйилмаган.
Ушбу санитария қоида ва меъёрларининг 6 қисми 6.2.бандида хўжалик зонасининг ҳудуди бетонланган ёки асфальт ётқизилган, ёритилган ҳамда енгил тўсиқ билан ажратилган бўлиши лозимлиги кўрсатилган бўлсада корхонанинг бирорта ҳам филиалида хўжалик зонаси ташкил қилинмаган, хўжалик зонасининг ҳудуди бетонланмаган ёки асфальт ётқизилмаган, ёритилмаган. Ҳудудга киришда автотранспорт воситалари учун чиқинди ташувчи машиналарнинг ғилдираклари ботиб ўтадиган бетон ванна, назорат-дезинфекция қурилмаси орқали ўтиши лозимлиги белгиланган. Лекин, 0157-04-сонли санитария қоидаларининг ушбу талаби унитар корхонанинг филиалларида бажарилмаяпти.
0157-04-сонли санитария қоида ва меъёрларининг 4 қисми 4.6.бандида полигонларга ўлган ҳайвонларни қабул қилиш таъқиқланганлиги кўрсатилган бўлишига қарамасдан “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Шеробод, Қизириқ, Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон филиаллари полигонлари ҳамда “Био ЭКО Техно” МЧЖ полигини томонидан ўлган ҳайвонларни қабул қилиш давом эттирилмоқда, ўлган ҳайвонлар тегишлича утилизация қилинмаяпти.
0157-04-сонли санитария қоида ва меъёрларининг 7 қисми 7.1.бандида қаттиқ маиший чиқиндиларни фақат ишчи харита орқали тахлаш; қаттиқ маиший чиқиндиларни оралиқ ёки якунловчи зичлаштириш ёзги пайтда ҳар куни бажариш лозимлиги кўрсатилган бўлсада, бу талаб Сурхондарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг бирорта ҳам филиалида бажарилмаяпти, яъни харита орқали тахлаш йўлга қўйилмаган. Шунингдек ёзги пайтда қаттиқ маиший чиқиндиларни ҳар куни кечаю-кундуз оралиқ ёки якунловчи зичлаштириш ишларини бажариш йўлга қўйилмаган.
Ушбу санитария қоида ва меъёрларининг 7 қисми 7.2.бандида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонида, унга келувчи йўлда ҳамда туташ ҳудудларда ишловчилар ва махсус автотранспорт воситалари ҳайдовчилари кучи билан ҳар 10 кунда санитария-ҳимоя зонасида тозалаш ўтказиш ва чиқиндиларни полигоннинг ишчи майдонларига чиқариш кўрсатилган бўлишига қарамасдан бу тадбир унитар корхонанинг бирорта ҳам филиали томонидан амалга оширилмаяпти.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13-ноябрдаги “Аҳоли яшаш жойлари атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш тўғрисида”ги санитария қоида ва меъёрлари (Сан ҚваМ 0350-17)нинг 6.4. қисми (коммунал соҳаси иншоотлари, транспорт инфраструктураси, спорт, савдо ва ҳ.к. объектлари), 2-бўлими, 2- банди (қаттиқ маиший чиқиндилар полигони) – санитария ҳимоя зонаси 500 (беш юз) метрга амал қилинишлиги назарда тутилган, шу сабабли ўрганиш ўтказилган “Био Техно ЭКО” МЧЖда ҳамда Сурхондарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Шўрчи филиалидан ташқари барча филиалларида санитария қоида ва меъёрларининг ушбу талаби бажарилган.
Ҳулоса: “Био Техно ЭКО” МЧЖ чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш корхонаси ишчиларни саломатлигини яхшилаш ҳамда турли аллергик касалликларни олдини олиш мақсадида овқатланиш жойини ташкил этиш, овқат маҳсулотлари таркибида оқсил, ёғ, углевод, витамин ва минералларга бой маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитиш ҳисобига тўлақонли овқатланишни ташкил этиш. Шунингдек, профилактик рационга амал қилган ҳолда ишчилар саломатлик кўрсаткичларини юқори даражага олиб назарда тутилган.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги "2019-2028 йилларда Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4291-сонли Қарори.
2. Онищенко Г.Г., Ракитский В.Н., Синода В.А. Сохранение здоровья работников при внедрении здоровье- и ресурсосберегающей технологии // Россий-2015; 59 (6): 4—8.
3. Денисов Э.И., Прокопенко Л.В., Чесалин П.В. Медицина труда за рубежом. Международные и национальные документы и практика / Под ред. акад. РАМН Н.Ф. Измерова. М.: РЕИНФОР; 2010.
4. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 12-июлдаги “Ўзбекистон шароитида қаттиқ маиший чиқиндиларни махсус полигонларда сақлаш ва зарарсизлантиришга қўйилган санитария талаблари тўғрисида”ги санитария қоида ва меъёрлари (Сан Қ ва М № 0157-04)нинг 4 қисми 4.2. банди.
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.