Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлигига доир
масалалар
Муртазаев Олим – и.ф.д., профессор, ТДИУ СФ директори,
Муртазаев Акбархон Олимович – мустақил тадқиқотчи
Калит сўзлар. Ислоҳатлар, меҳнат ресурслари, ресурслар ҳаракати, аҳоли бандлиги, ишсизлар, иш ўринлари, демографик жараён, реал иқтисодиёт, рақамлаштириш, миграция, ресурслар салоҳияти, иқтисодий салоҳият, меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлик.
Ключевые слови. Реформа, трудовые ресурсы, движение ресурсов, занятость населения, безработицы, рабочих месть, демографические процессы, реальная экономика, цифролизация, миграция, ресурсный потенциал, экономический потенциал, производительность труда, эффективность производства.
Keywords. Reform, labor resources, resource movement, employment, unemployment, job vacancies, demographic processes, real economy, digitalization, migration, resource potential, economic potential, labor productivity, production efficiency.
Кириш. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларининг шаклланиши, уларнинг ҳаракати, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг бандигини таъминлаш масалалари шу давргача ҳам, ҳозир ҳам ва бундан кейин ҳам айни долзарб масалага айланиб қолаеверади. Мамлакатда амалга оширилаётган, барча соҳадаги, жумладан қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатларнинг ҳам диққат марказида меҳнат ресурсларининг баланси ва ундан унумли фойдаланиш, бандлик даражасини кўтариш муҳим масала ҳисобланади. Реал иқтисодиётнинг барча соҳаларини босқичма-босқич рақамлаштириш жараёни бир томондан, ишлаб чиқариш жараёнининг унумдорлигининг оширишга хизмат қилса, бошқа томондан, меҳнат ресурслари иш ўринларининг маълум даражада қисқаришини келтириб чиқаради. Бу яна аҳоли бандилигини қисқартириб, ишсизлар сонининг тебраниб туришига олиб келади. Демак, бу жараён нафақат ривожланиши орқада бўлган ёхуд ривожланиб келаётган давлатларда, балки ривожланган давлатларда ҳам рўй бериши даврлар миқёсида бўлиб турадиган объектив ҳодисадир. Бу ерда, демографик жараён, меҳнат ресурсларининг асосий манбаи бўлган, ўсмирлар сонининг ошиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Усуллар. Мақолада статистик усуллардан кенг фойдаланилди. Жумладан динамик қаторлар, жадваллар, график, схема ва формулалардан фойдаланилди. График усулда Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари динамикаси ва унинг йиллар давомидаги ўзгариши таҳлил қилинди. Схемада, динамик қаторларда Ўзбекистон Республикасида аҳолининг бандлиги даражаси ёритилди. Шунингдек, келтирилган формулаларда меҳнат ресурсининг қиймати ва меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш ва ҳисоблашда фойдаланилган.
Натижалар. Шу йилнинг 14 февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган 3 та қарор: яъни: “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича” ПҚ-60 сонли, “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ61 сонли ва “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғисида” ги ПҚ-62 қарорлар айнан шу мавзуга бағишлангандир. Ўзбекистон республикаси учун, бу жараён ўзига хос жараёндир. Қуйидаги 1- ва 2-расмларда Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари динамикаси келтирилган бўлиб, 2023 меҳнат ресурслари сони 19739,6 минг кишини, шунингдек, 2023 йилда республикага келганлар сони 218,8 минг кишини ва чиқиб кетганлар сони 233,2 минг кишини ташкил этган бўлиб, аҳоли миграцияси сальдоси – 14,1 минг кишига тенг бўлган. 2005 йилда эса бу кўрсаткич -90,5 минг кишини ташкил қилган.
2023 йилда 2005 йилга нисбатан иқтисодий фаол аҳоли 4814,3 минг кишига ёки 47,1% га кўпайган. Шу жумладан аёллар 33,0 % га ва эркаклар 60,0 % га ошган. Шу даврда жами иқтисодий фаол аҳолининг 93,2 % и ёки 14014,3 минг киши иқтисодиёт тармоқларида банд бўлган. Бу ерда аёллар сони 43,2 % га ва эркаклар сони 56,8 % га ошган.Умуман иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар шу даврда 37,4 % га кўпайган. 1-расм. Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари динамикаси (2005-
2023 йй., млн киши)1 2-расм. Ўзбекистон Республикасида аҳолининг бандлиги даражаси (2005-
2023 йй., млн киши)2
Демак, кейинги 13 йилда меҳнат ресурслари таркибида аёлларнинг салмоғи ошиб борган.Бу иқтисодиётнинг турли соҳаларида тадбиркорликнинг 1 Ўзбекистон ҳудудларининг йиллик статистик тўплами (Тошкент, 2024). 2005-2023 йиллар маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси. 2 Шу маълумотлар асосида муаллиф ишланмаси.
10,22 10,49 11,30 11,60 11,93 12,29 12,54 12,85
14,88 14,80 14,98 15,04 15,04
4,89 5,02 5,33 5,36 5,52 5,65 5,69 5,83 6,43 6,38 6,45 6,52 6,50
5,34 5,47 5,97 6,24 6,41 6,64 6,85 7,02 8,44 8,41 8,53 8,52 8,54
0,00
2,00
4,00
6,00
8,00 10,00 12,00 14,00 16,00
2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2019 2020 2021 2022 2023
йиллар
Иқтисодий фаол аҳоли Аёллар Эркаклар
10,20
10,47
10,74
11,04
11,33
11,63
11,9212,22
13,54
13,24
13,54
13,71
14,01
4,87 5,00
5,02
5,06
5,20
5,30
5,425,55
5,61
5,48
5,60
5,65
5,84 5,32 5,46
5,72
5,98
6,13
6,33
6,506,67
7,93
7,75
7,94
8,06
8,17
0,00
2,00
4,00
6,00
8,00
10,00
12,00
14,00
16,00
20112012
Иқтисодиётда банд бўлганлар Аёллар Эркаклар ривожланиши ва бунда эркаклар билан бир қаторда аёллар меҳнатининг ўрни ошиб бораётганлигининг яққол исботидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2025 йил 17 январь, ПҚ-12-сонли қарорида: 2025 йил якунига қадар 60 та туман ва шаҳарни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар берилган бўлиб, унга мувофиқ, Самарқанд вилоятида вилоят, шаҳар ва 2 та туман: Жомбой ва Самарқанд туманлари кўрсатиб ўтилган. Қуйида ана шу мақсадли кўрсаткичлар маълумотлари берилган (1-жадвал).
1-жадвал
Самарқанд вилояти бўйича туман ва шаҳарни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар3 Ҳудудлар Самарқанд
вилояти
Самарқанд
шаҳри
Жомбой
тумани
Самарқанд
тумани Аҳоли сони (минг киши)
1 064 593 193 277 Маҳалла сони 327 215 38 74 Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш (нафар)
73122 33273 21699 18150 шундан, банклар томонидан: а) доимий ишга жойлаштириш
30054 16091 6283 7680 б) тадбиркорликка жалб этиш 23447 10360 7967 5120 Аҳолини камбағалликдан чиқариш (нафар)
30847 14250 8053 8544 Кредитлар ажратиш (млрд сўм): а) кичик ва ўрта бизнесга 3918,8 2887,5 375,8 655,4 3 ЎзР Президентининг 2025 йил 17 январь, ПҚ-12-сонли қарори маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси. б)дастурлар доирасида 265,9 159,1, 43,2 63,7
Меҳнат ресурслари ҳаракати, улардан самарали фойдаланиш, уларнинг бандлигини таъминлашнинг асосий жиҳатларидан энг асосийси меҳнат ресурсларининг ресурслар салоҳиятидаги ўрни, унинг улуши ва қийматини аниқлашдан бошланади. Чунки қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган барча омиллар, яъни ресурслар хўжалик балансида маълум бир қийматга эга бўлиб, умумий балансдаги ресурсларнин умумий қийматини акс этдириши керак бўлади.
Юқорида қайд этилганидек, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, жумладан фермер хўжаликларининг ихтиёридаги барча ресурсларнинг қийматини аниқлаш ва уни асосий восита сифатида бухгалтерия балансига киритиш масаласи мухим масала ҳисобланиб, у энг аввало ресурслар эгаларининг қанчалик иқтисодий қувватга эга эканликларини билдирса, бошқа томондан ҳар бир ресурснинг ишлаб чиқарилаётган товар ёки маҳсулотдаги улушини аниқлаш имконини беради.
Шундай қилиб, гап қийматини ёки баҳосини аниқлаш анча мураккаб бўлган 2 та ресурс: меҳнат ресурслари ва ер ресурслари ҳақида боради. Ушбу мақолада меҳнат ресурсларининг қийматини аниқлашнинг айрим жиҳатларини кўриб чиқамиз.
Маълумки, қишлоқ хўжалигида, эркаклар 16 ёшдан 60 ёшгача ва аёллар 16 ёшдан 55 ёшгача меҳнат ресурслари таркибига киради. Демак, бола дунёга келгунча ва ундан кейин то 16 ёшгача, яъни меҳнат ресурси бўлиб шакллангунча ҳам давлат томонидан, ҳам оиланинг ўзида озиқ-овқат ва кийим кечак билан таъминлашга сарф-харажатлар қилинади.
Шундай экан, меҳнат ресурслари шаклланиши билан боғлиқ харажатлар ҳам албатта, унинг қийматида ҳисобга олиниши керак. Шундан келиб чиқиб, меҳнат ресурслари қийматига бизнинг фикримизча қуйидаги харажатлар кириши керак:
1.Ҳомиладор аёлнинг бола туғилгунга қадар давлатдан оладиган маблағлари; Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат Кодексининг” 233- “Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари” моддасига асосан, аёлларга туққунга қадар етмиш календар кун ва туққанидан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календар кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланиши ва 234 - “Бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар” моддасида Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши белгилаб қўйилган. Бунда юқоридаги Кодекснинг 286-“Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси” моддасига асосан, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади ва 287- “Бола туғилганда бериладиган нафақа” моддасига асосан, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланади. Ҳар бир туғилган бола учун бериладиган нафақанинг миқдори ва уни тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. Бу миқдор “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 6-“Бола туғилганда бериладиган нафақа” параграфи 79-банди бўйича, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида берилади.
2.Туғилгандан кейин бола 16 ёшгача бўлган даврда давлат томонидан қилинадиган харажатлар;
Демак, бола туғилиши билан боғлиқ барча харажатлар юқоридаги 1 банд бўйича ҳисобга олинар экан. Бу ерда эса ундан кейинги, яъни камида бола 1 ёшга тўлгандан бошлаб то 16 ёшга киргунга қадар бўладиган харажатлар ҳисобга олинади. Бу харажатлар ҳам 2 га бўлиниб, бири давлат томонидан ва иккинчиси оилада сарфланадиган харажатлардир. Бу бандда давлат томонидан қилинадиган харажатлар ҳисобланади. Аҳолининг ҳаёти давомида саломатлигини сақлаш ва фаолиятини таъминлаш учун тиббий меъёрлар даражасида овқатланиши ва кийим-кечакка бўлган эхтиёжини қондириши зарур. Бу эса 5 йилда бир марта услубий тавсиялар асосида аниқлаштириладиган истеъмол савати деб номланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, бошқа ноозиқ-овқат товарлари, шунингдек аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг тўпламида ўз ифодасини топади. У таъкидланганидек озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизмат саватчаларидан иборат бўлади. Бир вақтнинг ўзида уччала сават ҳам инсоннинг фаолияти учун зарур ҳисобланади. Шулардан озиқ-овқат савати бир кишининг бир ойда овқатланиши учун кетадиган маҳсулотлар миқдорини билдириб, бу ерда маҳсулотлар истеъмол қилишнинг минимал меъёри асос қилиб ҳисобланилади. Демак, кишилар истеъмол қиладиган барча озиқ-овқат маҳсулотларининг тиббий меъёрлар даражасидаги миқдорини, 16 ёшгача бўлган ёш категориялари бўйича ҳисоблаб, шунингдек уларга кийим-кечак борасидаги харажатларни ҳам қўшиб ҳисоблаб тахминий ҳолатдаги сарф харажатларни ҳисоблаб чиқариш
3.Оилада бола 16 ёшга тўлгунча, сарф қилинадиган ўртача харажатлар; Худди юқоридагидек, оилада ҳам болаларни то балоғат ёшигача, яъни 16 ёшгача бўлган даврда уларга керак бўладиган озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур харажатларни меъёр даражасида ҳисоблаб чиқиб, аниқлаш мумкин.
Ҳисоб-китобларга қараганда энг кўп энергия талаб қилинадиган ёшлар – бу 13-18; 18-59 ва 10-13 ёшлар оралиғи бўлиб, уларда бир суткада мос равишда – 2914; 2834 ва 2738 к/кал. энергия талаб қилинар экан4.
Демак, 16 ёшгача бўлган ўсмирга ҳам давлат томонидан ва ҳам оилада сарфланадиган харажатларни биргаликда қўшиб, ҳисоблаб чиқиб ана шу ёшгача бўлган ўсмирни вояга етказиш билан боғлиқ жами харажатларни аниқлаш
Ушбу бандларнинг йиғиндиси бизнингча, 16 ёшли ўсмирнинг, яъни шаклланган меҳнат ресурсининг ўртача қийматини ташкил қилади.
Меҳнат ресурсларининг нафақа ёшигача бўлган давргача ишлайдиган вақтларини ҳисобласак: у эркаклар учун 44(60-16) йил ва аёллар учун 39(55-16) йилга тенг. Ўртача эса 41,5(44+39=83:2 ) йилни ташкил қилади. Ўрганилаётган даврга қараб, ана шу 41,5 йил(меҳнат ресурсининг ёшига қараб ўзгаради), ҳукумат томонидан турли даврда ўзгартириб туриладиган минимал иш ҳақи миқдорига кўпайтирилади. Шунингдек, меҳнат ресурсларининг қийматига, минимал иш ҳакидан ортиқча ва барча тўловлардан колган номинал иш ҳақи ҳам киритилади. Хорижий ва МДҲ давлатлари олимларининг тадқиқотларини таҳлил қилган ҳолда, ўзимизнинг амалдаги қабул қилинган ҳужжатлар асосида ва маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, меҳнат ресурсларининг қийматини қуйидаги формулада ҳисоблаш мумкин деб, уни тавсия қиламиз:
_ __ __
МРҚ = М + ДМ + ОХ + МИҲ*41,5 + (НИҲ - МИҲ)5
Бунда: МРҚ - 1 та меҳнат ресурсининг қиймати, сўм ҳисобида;М
- бола туғилгунга қадар давлат томонидан бериладиган ўртача маблағлар, сўм ҳисобида;ДМ
- бола туғилгандан кейинги 16 ёшга тўлгунга қадар давлат томонидан бериладиган ўртача маблағлар, сўм ҳисобида;ОХ
- бола туғилгандан кейинги 16 ёшга тўлгунга қадар оила томонидан унга сарфланган ўртача харажатлар, сўм ҳисобида; МИҲ - ўзгариб турувчи минимал иш ҳақи миқдори, сўм ҳисобида; 4 Ражабов Р.Қ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар бозори мувозанати ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги. Иқт.фан.доктори диссертация автореферати. 2006 йил.Т:. 16 бет. 5Муртазаев О., Ғаниев И., Ахроров Ф., Ҳасанов Ш., Муртазаев А. О. Пахтачилик мажмуаси тармоқлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш. Монография. Самарканд, 2012. 41,5 - меҳнатга қобилиятли давр(ёшга қараб ўзгариб турувчи рақам), йил; (НИҲ-МИҲ)- барча тўловлардан ва минимал иш ҳақидан кейинги номинал иш ҳаки, сўм ҳисобида.
Мазкур усул билан аниқланган 1 та меҳнат ресурсининг қийматини жами меҳнат ресурслари сонига кўпайтириб, жами пахтачилик мажмуаси корхоналаридаги меҳнат ресурслари қийматини ҳисоблаш мумкин. Пахтачилик мажмуаси самарадорлигини аниқлашда бир йиллик меҳнат ресурсларининг қиймати қўшилади, холос. Уни аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
МРҚ
МРЎЙҚ = ----------- 6)
ИЭД
бунда МРЎЙҚ - меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик қиймати, сўм; ИЭД - меҳнат ресурсларининг ишлаб чиқариш жараёнида ўртача иштирок этиш даври, йил.
Хулоса.Таҳлил натижаларидан шундай хулосага келиш мумкинки, ресурс сифатида баҳоланаётган меҳнат ресурсларининг қадр-қиммати, яъни нисбатан олиб қараладиган қиймати ёки баҳоси ҳар қандай шароитда ҳам муҳим ва ўринлидир. Чунки биз ҳар доим ҳам, ҳар қандай ходимни ишга олиш, яъни жойлаштириш пайтида, шартнома тузиш жараёнида, унинг истеъмол қиймати ва қиймати нуқтаи назаридан баҳолашимиз амалга ошади. Шундай экан, иш кучини ҳам товар сифатида баҳолаш зарурияти рўй бериб келган. Бозор иқтисодиёти шароитида, турли хил кўринишда меҳнат бозорининг мавжудлиги, уни сотиш ва сотиб олиш объекти сифатида тан олиниши ҳозирги этапда уни нисбий ҳолатда бўлса ҳам баҳолаш зарурлигини кўрсатади. Бу ерда маълум даражада албатта, алоҳида ақлий ва алоҳида жисмоний меҳнат билан банд бўлган меҳнат ресурсларнинг қийматини баҳолаш кераклигини тақозо қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Муртазаев О., Ғаниев И., Ахроров Ф., Ҳасанов Ш., Муртазаев А. О. Пахтачилик мажмуаси тармоқлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш. Монография. Самарканд, 2012. 6 Шу ерда.
2.Ражабов И.Қ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар бозори мувозанати ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент, 2006. – 42 б.
3.ЎзР Президентининг 2025 йил 17 январь, ПҚ-12-сонли қарори маълумотлари
4. Ўзбекистон ҳудудларининг йиллик статистик тўплами (Тошкент, 2024). 2005-2023 йиллар маълумотлари
5. Turobova, Hulkar. "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ МУАММОЛАР." ЦЕНТР НАУЧНЫХ
ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu. uz) 36.36 (2023).
6. Turobova, H., & Amonov, S. (2024). ECOLOGICAL ENTREPRENEURSHIP
AS A SUSTAINABLE BUSINESS MODEL. Miasto Przyszłości, 47, 466-476.
7. KM Matyakubovna, SF Kamolovna. O’ZBEKISTONDA YASHIL
IQTISODIYOTNI JORIY ETISHNING IMKONIYATLARI VA
RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI. Scientific Journal of Actuarial Finance and Accounting 4 (07), 214-221
8. Rustamovna, T. H., & Salimovna, N. G. (2022). Possibilities Of Bio Economic Development In Uzbekistan. European Multidisciplinary Journal Of Modern Science, 4, 860-866.
9. Bebudovna B. S., Xasan o‘g‘li S. R. QUVUR TRANSPORTINI
RIVOJLANTIRISH VA UNING LOGISTIKADAGI AHAMIYATI //FORMATION
OF PSYCHOLOGY AND PEDAGOGY AS INTERDISCIPLINARY SCIENCES. –
2024. – Т. 3. – №. 29. – С. 536-540
10. Туробова, Хулкар. "Агротуризмни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари." Экономика и инновационные технологии 6 (2019): 166-172.
11. Turobova, Hulkar, Feruza Axmedova, and Malika Buranova. "Foreign experiences in organizing cooperation relations in Uzbekistan." ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal 11.3 (2021): 2397-2400.
12. Turobova, H. (2021). ЎЗБЕКИСТОНДА АГРОБИЗНЕСНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ. ЦЕНТР НАУЧНЫХ ПУБЛИКАЦИЙ
(buxdu.Uz), 4(4). извлечено от
13. Turobova, Hulkar. "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
КООПЕРАТИВЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ МУАММОЛАР." ЦЕНТР
НАУЧНЫХ ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu. uz) 36.36 (2023).
본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.