ResearcherUz LogoResearcherUz
저널 보기

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА КИМЁ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

초록

Ушбу мақолада умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанидан лаборатория ишларини такомиллаштиришнинг педагогик асослари баён этилган.


전체 PDF 문서

관련 논문

전문

ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Д.А.Каримова, Г.Ё.Гадоева

Навоий давлат педагогика институти

Аннотация. Ушбу мақолада умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанидан лаборатория ишларини такомиллаштиришнинг педагогик асослари баён этилган.

Калит сўзлар: кимё, педагогика, методика, лаборатория, кўникма, малака, билим.

Мактаб таълимини ривожлантиришнинг давлат умуммиллий дастурини ижро этиш муддатларида – мактабларни замонавий ўқув лаборатория базаларини қайта ташкил этиш асосий масалалардан бири этиб қўйилган эди. Кимё фанини ўқитиш жараёнида кўп сонли ва кўп қиррали кўникмалар шакллантирилган бўлиши лозим, айнан дидактикага оид ишлар ҳамда кўникмалар умуммантиқий, умуммиллий, библиографик ва ташкилий-таълимий гуруҳларга ажратилади. Кўникма ва малакалар тузилиши жиҳатдан – вазифаси бўйича: ташкилий, амалий, шахсий ва психологик турларга бўлинади.

Бизнингча мустақил таълим ўқув дарсларида ўқувчи ёки талабанинг шахсий кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга, бунда махсус кимёвий кўникмаларини ажратиб бўлмайди, чунки шахсий кўникмалар уларнинг ичига сингиб боради. Уларни шакллантириш учун ўқувчи ёки талаба билан мустақил ишлаш асос бўлиб хизмат қилади. Кимё фанини ўқитишда учта кўникмани ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Таълимда бу кўникмалардан бирини эътиборга олмасак ёки етарлича баҳоламасак қолганларининг шакллантириши сезиларли сусайтирилади.

Шу сабабли кимё фанини ўқитишда қуйида келтираётган учта кўникма бизга асос бўлиб хизмат қилади: экспериментал кўникма, интелектуал ва умум ўқув, махсус (хусусий) кўникмаларга бўлинади. Бунинг психологик хусусияти талаба ёки ўқувчи билан алоҳида гуруҳ билан ёки ўқитувчи назоратисиз хусусий кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, интеллектуал кўникмалар деб турли масалаларни ҳал қилишда ақлий амалларни самарали бажариш қобилиятига айтилади. Умумий кимё фанидан амалий машғулотларининг ўқитиш сифатини яхшилаш, бўлажак ўқитувчиларнинг экспериментал тайёргарлиги даражасини оширишга хизмат қилувчи бир қатор имкониятларни очиб беради: лаборатория ишларини бажариш жараёнида талабалар билишнинг илмий методлари билан танишадилар, кимёвий ҳодисаларнинг табиатига, уларни ўрганиш имкониятларига, амалда қўлланилишига ишонч ҳосил қиладилар, талабаларнинг назарий ва амалий фикрлашларини ривожлантиришга шароит яратади, кимёвий назариянинг реал моҳиятини кўра билишга ўргатади, кимёвий амалий машғулотда маъруза курсида олинган маълумотлар билан талабанинг лаборатория ишларига тайёргарлик кўриш вақтида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа ўқув манбалар билан системали мустақил ишлаши натижасида тўпланган маълумотлар бирлаштирилади, талабаларни лаборатория экспериментини ўтказиш методлари билан таништиради, назарий билимларни амалда қўллашга ўргатади, кимёвий асбоблар билан ишлаш, мутахассисликка оид кўникма ва малакаларни эгаллашга ёрдам беради, талабалар ўлчаш хатоликларини аниқлашни ўрганадилар, тажриба натижаларини қайта ишлашда компютер технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллайдилар, экспериментал ишларни ташкил қилиш ва қўйиш, илмий-тадқиқот методлари билан таништириш, талабаларда илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш (тадқиқотчилик кўникмалари) иштиёқини уйғотади, қурилмалар билан ишлаш талабаларнинг билиш ва конструктив қобилиятларини, кузатувчанлик, диққат, сабр-тоқат, тасаввур қилиш ва бошқа сифатларини ривожлантиради, талабаларда индивидуал ва жамоа бўлиб ишлаш маданияти, олдиндан тузилган режа асосида ишлаш кўникма ва малакалари шаклланади, ўқитувчиларга умумий кимё курсидан талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда назорат қилиб бориш имкониятини беради.

Замонавий таълим олдида турган энг муҳим вазифа ўқувчи шахсининг илм олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган. “Биз кимни тарбиялашимиз керак?” – деган савол замонавий педагогика, дидактика ва фанларни ўқитиш методикаларининг бош масаласига айланган. Шундай экан ҳозирги глобаллашув жараёнида таълим технологияси, фанларни ўқитиш тараққиёт талабларига жавоб бера оладиган бўлиши лозимдир. Таълим жараёнида ўқувчига иложи борича қисқа фурсатда кўп маълумот етказиб бера олиш, шу билан бирга малакали кадрлар тайёрлай олиш ҳозирги кун ўқитувчисининг олдидаги долзарб вазифалардан биридир. Замонавий педагог эндиликда синф хонасига кириб, шунчаки иш режасидаги маърузани монолог тарзида баён этиши эмас, янги усуллардан фойдаланиб ўқувчи диққатини ўзига жалб қилиши, унинг психологиясини ўрганган ҳолда унга ёндошиши ва янги педагогик технологияларни қўллай билиши керак. Бунда эса ўқув ахборотларини етказиб бериш, тушунтириш, билимларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ўзлаштириш жараёнлари, яъни: маъруза, ҳикоя, тушунтириш, намойиш, видеоусул каби усуллардан фойдаланиш мумкин. Таълим жараёнига қўлланиладиган усуллар ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигида муайян таълим – тарбия мақсадларини, ўқув вазифаларини ҳал қилишга қаратилган фаолиятни таъминловчи омиллар тизими деб қараш лозим. Шунинг учун ҳам таълим усуллари ўқувчиларнинг билиш фаолияти босқичлари билан бевосита боғланган. Бунда асосан умумий ўрта таълимга эътибор қаратиш керак.

Замонавий инновацион технологияларни ўқув жараёнига татбиқ, этишда кўп омиллар салбий таъсир этади, уларга: таълим муассасаларининг компьютерлар ва электрон воситалар билан таъминланганлик даражаси унинг етарли эмаслиги; улар интернет ва бошқа ахборот тармоқларига уланмаганлиги; илмий-услубий манбаларнинг етарли эмаслиги (электрон қўлланмалар, лаборатория ишлари, тестларнинг етарли эмаслиги); педагогларнинг замонавий компьютер техникаси бўйича малакасининг етишмаслиги; бакалавр ўқитувчиларининг ҳам компьютердан етарли даражада фойдалана олмасликлари, электрон китоблар билан ишлашни билмасликлари сабаб бўлади.

Замонавий дарслардан мақсад-бакалавр ўқитувчиларининг ўзлаштириш кўрсаткичини кўтариш учун кимё фанини ўқитишда машғулотларни янада мазмунли, қизиқарли ва тушунарли ўтказиш, бакалавр ўқитувчилари фаолиятига янгилик киритиб, интерфаол методлардан фойдаланиш ҳамда ўз-ўзини тез ва самарали бахолашга эришишдир. Шу билан бирга замонавий дарслар бакалавр ўқитувчиларини мустақил фикрлай олишга, ижод қилишга, изланишга, тахлил эта олишга, ўзлари хулоса қилиб, ўз-ўзини баҳолай олишга ўргатади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Раҳматуллаев Н.Г., Омонов Х.Т. “Kимё ўқитиш методикаси”. T. Ўқитувчи. 2002. Б.35-44.

2. Нишонов М. ва бошқалар. “Kимё ўқитиш методикаси”. T. Ўқитувчи 2002. Б.36-53.

3. Каримова Д.А. Инновационные процессы в организации обучение химии. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти. Сайлов демократия кўзгуси мавзусидаги конференция материаллари. Навоий. 2014.

본문은 PDF에서 자동으로 추출되었으며 부정확할 수 있습니다.