ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

АХБОРОТ-ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ИШЛАРИНИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Özet

Мақолада олий таълим тизимида талабаларнинг мустақил таълим олишларини ташкил этиш масалалари умумий тарзда ўрганилиб, уларнинг турлари, мустақил таълим олишда арурий компетенциялар атрофлича ёритилган.


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

ИШЛАРИНИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Хайитова Ш.Д.

Самарқанд давлат тиббиёт университети в.б.доценти

Нормуродов С

Самарқанд давлат тиббиёт университети тиббий педагогика

факултети 5 курс талаба

Аннотация. Мақолада олий таълим тизимида талабаларнинг мустақил таълим олишларини ташкил этиш масалалари умумий тарзда ўрганилиб, уларнинг турлари, мустақил таълим олишда арурий компетенциялар атрофлича ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: таълим, компетенция, ахборот муҳити, индивидуал, мустақил таълим, ташкил этиш, кўникма, малака.

Кириш. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш кон-цепциясида “мустақил таълим соатлари улушини ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш” белгиланган.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги(МДҲ)мамлакатларидатаълим ваилмий тадқиқот муассасаларида таълим жараёни иштирокчиларининг мустақил иш фаолиятини такомиллаштириш, талабаларнинг шахсий-касбий, ижодий имконият ва интегратив тафаккурини шакллантириш, онлайн режимида ўқитишнинг психологик хоссаларини аниқлаштириш, тармоқлараро интеграциянинг педагогик имкониятларини кенгайтириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда талабаларнинг мустақил иш фаолиятини компотенталарини ривожлантиришда замонавий дидактик воситаларидан фойдаланиш касбий йўналтирилган таълим мазмунини такомиллаштириш, мультимедиа, ахборот-коммуникацияларидан кенг кўламда фойдаланиш, талабаларда креатив қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Таълимни ахборотлаштиришнинг мақсади ахборот ва телекоммуникацион технологияларни қўллаш ҳисобига интеллектуал фаолиятни глобал жадаллаштиришдан иборат. Ушбу масалаларни ҳал қилиш доирасида технологиялар ва ахборотлаштириш воситаларини бир тизимга бирлаштиришнинг педагогик, методик ва технологик асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган тадқиқотлар ва изланишлар ўтказилган ва бундай тизим сифатида ахборот-таълим муҳити энг мақбул ҳисобланади.

Ахборот-таълим муҳити - бу таълимий ахборотларни узатиш ва тезкорлик билан алмашишни таъминловчи восита ҳисобланади. Ушбу муҳит асосида таълим олувчиларни бир-бирини тушунишга, ўзгалар фикрини ҳурмат қилишга, ўз фикрини эркин баён қилишга ва биргаликда муаммоларни ҳал этишни ўргатишга имконият яратилади. Натижада ягона таълим соҳасига кириб борилади.

Ахборот-таълим муҳитини самарали ташкил этиш учун қуйидагилар эътиборга олиниши зарур: қўйилган муаммони ечиш учун табиий, физик, ижтимоий ва бошқа ҳодисалар устидан кўп, тизимли, бир марталик ёки узоқ муддатли кузатиш, турли минтақалардан маълумотлар тўплаш; турли жойларда юзага келадиган ҳодисалар, далиллар, воқеаларнинг аниқ тенденциясини аниқлаш учун таққослаб ўрганиш, қарорлар қабул қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш; тармоқ иштирокчиларининг маданий, этник, географик шартлари ўртасидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир муаммо ёки масалани ечиш йўлларининг (альтернатив ёки турли усулларини) самарадорлигини таққослаб ўрганиш; ўзига хос маданий, анъанавий ва бошқа хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий ва маданий қарашларни қиёсий таҳлил қилиш; биргаликда маълум бир муаммони ҳамкорликда тадқиқ қилиш шарти билан бирор бир (амалий, ижодий, илмий ва бошқа) ижодий ғояни ишлаб чиқиш; таълимий мумммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича мусобақалар ўтказиш ва бунда юзага келадиган муаммоли вазиятларни маданий, таълимдаги анъаналар бошқа соҳалар билан боғлиқ бўлишига қаратиш.

Ахбортлашган таълим муҳитида талабалар томонидан фаол ижодий ностандарт равишда билим олишга ўргатиш, ақлий фаолиятга уйиштириш, ташкил этиш усуллари, воситалари, ҳамда талаба томонидан шуғулланиш технологияси, ишлаш иштиёқи, мотиви, майли, қизиқиши, ҳиссий интилишини амалга ошириш юзасидан мутафаккирларимизнинг қомусий фикрлари қарашлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагича ифодаланган.

Ахборот технологияларини қўллаш талабалар мустақил ишини ташкил қилиш учун янги имкониятларни очади. Ахборот-таълим муҳитида мустақил ишлашни ташкил этиш талабалар томонидан янги, индивидуал билим олишига айланмоқда; мазмуни сифатида очиқ таълим ресурслари юзага келмоқда; таълимнинг техник воситалари глобал тармоқли технология, ўзаро алоқа воситаларида – Интернетнинг турли ижтимоий сервислари; таълимнинг устувор ташкилий шакли талабаларнинг мустақил фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда; мустақил таълим олиш, тармоқли ҳамкорлик ва биргаликдаги ижод етакчи таълим усулларига айланмоқда.

Илмий адабиётларда тақдим этилган “талабаларнинг мустақил фаолияти” тушунчаси моҳиятининг таҳлили, иккита асосий нуқтаи-назарни аниқлади: профессор-ўқитувчининг бевосита иштирокисиз, лекин унинг раҳбарлигида талаба томонидан мустакил амалга ошириладиган фаолият; таълим мақсадларига эришишни таъминловчи ўқув жараёни шакли ҳисобланади. Таълимнинг аралаш таълим шакллари томонига силжиши ва ўқув жараёнининг ахборот-таълим муҳитига ўтказилиши ўқув жараёнининг самарали шакли ва янги таълим парадигмасини амалга ошириш воситаси ўлароқ, талабаларнинг мустақил фаолиятига эътиборни кучайтиради.

Олий таълим муҳитида талаба ва профессор-ўқитувчининг мустақил таълимлаш фаолиятини самарали ташкил этишда профессор-ўқитувчи ва талабадан қуйидаги зарурий компетенцияларга эга бўлиш талаб этилади:

1. Ахборот-технологик компетенция;

2. Тадқиқотчилик компетенцияси;

3. Коммуникатив компетенция;

4. Ўз фаолиятини ўзи бошқариш ва ривожлантира олиш компетенцияси.

Ахборот муҳитида компетентли ёндашув билим ва кўникмаларнинг алоҳида-алоҳида эгалланишини эмас, балки, уларни мажмуавий ҳолда ўзлаштирилишини назарда тутади. Бу жараёнда информатика ва ахборот технологиялари умумтаълим фани муҳим рол ўйнайди. Чунки, ахбороткоммуникация технологияларининг жадал ривожланиши туфайли компьютерлар инсоннинг ҳам касбий, ҳам кундалик ҳаётига мустаҳкам кириб бормоқда ва компьютер билан ишлаш кўникмалари ҳар қандай касб эгаси учун ҳаётий заруриятга айланмоқда. Ахборот технологияларини ўрганиш амалий ва тадбиқий характерга эга. Турли масалаларни ҳал этишга ёрдам берадиган, ўз фаолиятининг воситаси сифатида компьютерга нисбатан талабаларнинг нуқтаиназарини шакллантириш лозим. Бу борада турли хил дастурий таъминот билан муайян вазифани ҳал қилишнинг мақбул воситалари ва усулларини танлашга тўғри келади. Фикримиз далили сифатида “Тарбиявий иш методикаси” фанидан электрон дастур яратилган бўлиб, дастур бевосита талабаларга ахборот коммуникацион технологиялар асосида дарсларни ташкил этиш масалаларига асосланган (4-илова).

Шунинг учун ҳам талабаларда муаммони тўғри ҳал қилиш кўникмаси, уни ҳал қилиш бўйича фаолиятни режалаштириш, натижаларни таҳлил қилиш, танқидий баҳо бериш ва мақсадга эришилганлигини тушуниш каби сифатларни шакллантириш зарур.

Ахборот-таълим муҳитида мустақил таълимларни бажариш нафақат ахборот технологияларига оид билимлар, балки, шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш, ўзини ўзи такомиллаштириш ва ўзини ўзи англашининг муҳим воситаси сифатида зарур. Шунинг учун ҳам талабалар илгари ўзлаштирган билим ва эгаллаган кўникмаларининг етарли эмаслигини ўзлари англаши ва тушунишлари, профессор-ўқитувчи билан биргаликда ўқув вазифасини шакллантириши, ўз-ўзини баҳолай олиши керак. Профессор-ўқитувчининг вазифаси эса талабанинг мустақил таълимлаши ва ўз-ўзини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, белгиланган вазифани ҳал қилишда уни мустақил фаолиятга ундашдан иборат. Бу жараёнда ўз фаолиятини ўзи бошқариш ва ривожлантира олиш компетенцияси муҳим ўрин тутади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Касимова, О. Х. (2023). Роль Инновационных Технологий В Качественной Организации Образовательного Процесса Женщин-Педагогов. Research Journal of Trauma and Disability Studies, 2(12), 397-401.

2. Qosimova, O. (2023). Technology for increasing the social activity of teachers. International Bulletin of Medical Sciences and Clinical Research, 3(5), 177- 179.

3. Normurodov, S. (2023). Activation of the independent work of a higher education student using a science textbook in the lecture lesson. International Journal of Advance Scientific Research, 3(06), 262-265.

4. Daniyarovna, K. S. (2023). Independent Education-As a Process of Professional Training of Students. Journal of Pedagogical Inventions and Practices, 17, 80-93.

5. Хайитова, Ш. Д., & Нормуродов, С. (2023). Бўлажак тиббий таълим ўқитувчиларини мустақил таълим методикасини такомиллаштириш. " xxi asrda innovatsion texnologiyalar, fan va taʼlim taraqqiyotidagi dolzarb muammolar" nomli respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi, 1(7), 70-75.

6. Daniyarovna, K. S., & Alisherovna, N. L. (2023). Methodological basis of activating students’independent learning in the study of general sciences. Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development, 12, 183-201.

7. Normurodov, S. (2023). Theoretical model of student independent learning activation based on mobile technologies. International Journal of Advance Scientific Research, 3(06), 257-261.

8. Daniyarovna, K. S., & Alisherovna, N. L. (2023). The Importance of Didactic Conditions in Improving the Independent Education of Students. Eurasian Journal of Learning and Academic Teaching, 17, 121-136.

9. Шахноза Хайитова (2021). Таълим тизими самарадорлигини оширишда мустақил таълимнинг ўрни. Academic research in educational sciences, 2 (4), 1478- 1486. doi: 10.24411/2181-1385-2021-00761

10.Daniyarovna, H. S. (2021). The Main Features of Organizing Students’ Independent Work in The Educational Process. Central asian journal of literature, philosophy and culture, 2(2), 16-21.

11.Хайитова, Ш. Д. (2021). Талабалар Мустақил Таълим Олишини Фаоллаштириш Бугунги Давр Талаби. Таълим ва Ривожланиш Таҳлили онлайн илмий журнали, 1(5), 153-158.

12.Хайитова, Ш. Д., & Розикова, Л. Т. (2021). Талабалар Мустақил Таълимини Фаоллаштиришда Ахборот Технологиянинг Ўрни. Таълим ва Ривожланиш Таҳлили онлайн илмий журнали, 1(5), 162-167

13.Хайитова, Ш. (2021). Таълим тизими самарадорлигини оширишда мустақил таълимнинг ўрни. Academic research in educational sciences, 2(4), 1478- 1486.

14.Hayitova, S. D., & Abdulhayev, I. A. O. (2022). Ta’lim muassasalarida va o’zbek oilalarida bolalar ma’naviyatini shakllantirishda kitobxonlikning o’rni. Science and Education, 3(2), 796-802.

15.Hayitova, S. D. (2022). The levels of students’independent learning activities and the ways to improve working independently. Mental Enlightenment Scientific-Methodological Journal, 2022(2), 136-149.

16.Daniyarovna, H. S. (2022). Mechanisms to activate student independent learning. Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development, 4, 293-296.

17. Daniyarovna, H. S. (2022). THe importance of independent learning in improving the quality of teaching. Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development, 4, 308-316.

18. Daniyarovna, H. S. (2022). The didactic model of activating students’independent work. Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development, 4, 303-307.

19. Daniyarovna, H. S. (2022). Activation of independent student study on the basis of modern approach. Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development, 4, 283-288.

20.Daniyarovna, H. S. (2022). Ways to activate student independent education. Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development, 4, 297-302.

21. Choriev, R. K., Khujakeldiev, K. N., Kucharov, S. A., Khayitova, S. D., Abdiev, N., & Amirqulov, X. Q. (2022). Pedagogical Problems Of Distance And Traditional Education. Journal of Pharmaceutical Negative Results, 2895-2904.

22. Hayitova, S. D., & Abdulhayev, I. A. O. (2022). Education in institutions and uzbek in their families children spirituality in shaping of reading place _. Science and Education, 3(2), 796-802.

23. Xudoynazarovna, Q. O., & Azamat o’g’li, N. S. (2023). Development of Teachers' Moral Competence is the Demand of the Times. American journal of science and learning for development, 2(5), 57-59.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.