МАДАНИЯТНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ КЎНИКМАЛАРИ
Самарқанд вилояти ИИБ ходими подполковник
Каримов Одилжон Икрамович
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақола виртуалистиканинг ахлоқий жиҳатларини очиб берган. Ахборотлашган жамиятда виртуал маданият унинг ижтимоий ҳаётга таъсири тўғрисида илмий маълумот берилган. Ижтимоий ҳаётни бугунги куринишлари яъни виртуал жамият, виртуал реалликлар уларнинг бугунги кун ижтимоий жараёнларга таъсири масаласи кенг баён этилган.
Калит сузлар: виртуалистика, билиш, ахлоқ, виртуал реаллик, виртуал образ, ахборот.
SKILLS OF FORMING VIRTUAL CULTURE IN YOUTH IN THE
INFORMATION SOCIETY
RESUME
This article has revealed the ethical aspects of virtualistics. Virtual culture in the information society is scientifically informed about its impact on social life. Today's view of social life, i.e. virtual society, virtual realities and their impact on today's social processes is widely explained.
Key words: virtualistics, cognition, ethics, virtual reality, virtual image, information.
НАВЫКИ ФОРМИРОВАНИЯ ВИРТУАЛЬНОЙ КУЛЬТУРЫ У
МОЛОДЕЖИ В ИНФОРМАЦИОННОМ ОБЩЕСТВЕ
РЕЗЮМЕ
В данной статье раскрыты этические аспекты виртуалистики. Виртуальная культура в информационном обществе научно информирована о ее влиянии на социальную жизнь. Широко объясняется сегодняшний взгляд на социальную жизнь, то есть на виртуальное общество, виртуальные реальности и их влияние на сегодняшние социальные процессы.
Ключевые слова: виртуалистика, познание, этика, виртуальная реальность, виртуальный образ, информация.
Бугунги кунда юртимизда ёшлар ахборот истеъмоли маданиятини юксалтириш, уларни виртуал макондаги турли кўринишдаги таҳдидлардан асраш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. “Айни пайтда бутун мамлакат миқёсида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш ва бунда қуйидаги жиҳатларни инобатга олиш: ахборот саводхонлиги, компьютер саводхонлиги, медиа саводхонлиги, коммуникатив саводхонлик, технологик инновацияларга ижобий муносабатни шакллантириш ҳам муҳим вазифа саналади”1. Бу вазифаларни амалга оширишда ахборот тўплаш, сақлаш ва узатиш механизмларини такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ ахлоқий мезонлар ва ижтимоий-ҳуқуқий асосларни илмий тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Виртуал макондаги “оммавий маданият”нинг таъсири туфайли баъзи ёшлар ўзларининг ижтимоий мавқеи ва қадриятларини йўқотиб бормоқдалар. Онлайн мулоқот инсонлар ўртасидаги алоқа имкониятларини кенгайтирса ҳам, инсонлар ўртасидаги юзма-юз мулоқот имкониятларини пасайтиради, шахслараро муносабатларни бегоналаштиради ва ҳатто бефарқликни юзага келтиради. Маълум бир даражада, ушбу “онлайн” мулоқот ёшларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга кўмак бермайди. Н.Қодиров фикрича, “Ҳозирда халқаро муносабатлар интеграцияси жаҳон ҳамжамияти томонидан инсониятнинг ахборот маданияти глобаллашуви ютуқларини сақлаб қолишнинг асосий имконияти сифатида эътироф этилмоқда.
Дарҳақиқат, глобаллашув туфайли “оммавий маданият” таҳдидининг олдини олишга қаратилган мафкуравий усуллар, ижтимоий-сиёсий механизмлар, технологик асослар, интеллектуал салоҳият, ахборот базаси, халқаро институционал тизимни ривожлантириш давр талабига айланди. Бу глобал 1 Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2021. – Б. 191-192. маънавий инқироз муаммоларини ҳал қилишда ҳар томонлама ва тизимли ёндашишни, алоҳида давлатларнинг утилитар-меркантил миллий эгоситик этноэгоцентрик манфаатларининг мутлақлашуви фонида халқаро институционал тизим, ҳуқуқий макон яратишни тақозо етади”2.
Замонавий ёшлар - бу янги давр билан бирга ривожланаётган авлод. Ёшларнинг кўплиги нафақат мамлакат келажаги учун пойдевор, балки янги даврнинг мақсад ва вазифаларини ҳам амалга оширишда асосий қатлам ҳисобланади. Зеро, янги медиа даври тармоқ муҳити ижтимоий муҳитни ҳам ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш жараёнида ижтимоий муҳит билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Аксарият ёшлар ҳалқимизнинг юксак маънавий-ахлоқий қадриятларини онгли равишда ўзлаштиришлари ва ўзларида эзгу фазилатларни юксалтиришлари керак. Янги оммавий ахборот воситалари асрида биз юксак маънавий-ахлоқий қадриятларнинг йўналишини янада кучайтиришимиз керак. Бунинг учун эса барча янги медиа платформаларда халқимизга хос юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни тарғиб қилишни кучайтириш ва уларни ёшлар таълими билан уйғунлаштиришимиз керак бўлади.
Медиа технологияларининг жадаллик билан ривожланиши инсонларга ўз фикрларини билдириш учун имконият яратади, шу билан бирга интернетдаги жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатади. Медиа маҳсулотларнинг баъзилари ёшлар дунёқарашига тўғри келмайди. Шунинг учун барча соҳага масъуллар ва тарғибот марказлари жамоатчилик фикрини бошқариш бўйича фаол иш олиб бориши ва жамоатчилик фикрининг ижобий муҳитини яратишлари лозим.
Виртуал олам ўйинлар билан чекланиб қолмай, тақдимотнинг долзарблиги даражасига қараб, компютер конференциялари ва матнли суҳбатларни ўз ичига олиши мумкин. Шу боисдан ҳам М.Н.Нормаматова “ХХ асрни иккинчи ярмида бир-биридан мустақил равишда фан ва техниканинг бир нечта соҳаларида виртуаллик ғояси вужудга келди. Виртуал обьектлардан ташкил топган виртуаллик оламига кириш ва уни тадқиқ қилиш бошланди. Физикада виртуал заррачалар, метереологияда виртуал ҳарорат, эргономикада виртуал ҳолат, 2 Кодиров Н. Ўзбекистон ёшларида ахборот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили// фал.ф.б.фал.д. (PhD) Автореферат. – Самарқанд. 2021. – Б.20-21 психологияда виртуал қобилият, санъатшуносликда виртуал театр, антропологияда виртуал инсон, компьютер технологиясида компъютерли виртуал реаллик ва бошқа тушунчаларни ишлаб чиқиш виртуалистик билиш объекти устида эпистемологик рефлексияни амалга ошириш имкониятини бермоқда”3 деб таъкидлайди.
Виртуал олам фалсафий нуқтаи-назардан қараганда, ҳар қандай субстратда техника воситалари ёрдамида яратиладиган ва инсонга унинг моддий дунёни идрок этиш имконини берадиган одатдаги сезгилари: кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва бошқа қобилиятлари орқали узатиладиган оламдир.
Шу ўринда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёвнинг фикрига эътибор қаратиш зарур: “Биз бир нарсани ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур. Агар “оммавий маданият” таҳдиди фақат четдан – Ғарбдан кириб келади, десак, қаттиқ адашамиз. Бу бало, афсуски, ўзимиздан, ўз орамиздан ҳам чиқиши мумкин. Мен бу гапларни осмондан олиб айтаётганим йўқ. Юртимизда нашр этилаётган айрим газета-журналлар, китобларни, суратга олинаётган баъзи клип ва киноларни, эфирга берилаётган қўшиқ ва рақсларни кузатиб,соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам шундай хулосага келиши табиий”4.
Шу нуқтаи назардан, “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида ёшларнинг илмий ва бадиий адабиётлар, шу жумладан, электрон асарларни мутолаа қилишга қизиқишини ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот маданиятини ошириш, уларни турли мафкуравий таҳдидлар, жумладан, диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ғояларга қарши кучли иммунитетни шакллантиришнинг муҳимлиги қайд этилган5.
Хулоса қилиб айтганда, ёшларни ахборот таҳдидларидан асрашда уларнинг интернет саводхонлигини ошириб бориш, виртуал макондаги қизиқишларини мунтазам равишда ўрганиб бориш, ахборот муҳитидаги ижтимоий онгини 3 Нормаматова М.Н. Виртуалистикада постноклассик эпистемология ғоялари. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018. –Б.13. 4 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси . Халқ сўзи. 2017 йил 5 август. 5Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорли гини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони. lex.uz мониторинг қилиш тизимини шакллантириш, виртуал макондаги қизиқиш ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларнинг онгига салбий таъсир этувчи ёт ва бузғунчи ғоялар, “оммавий маданият”нинг зарарли кўринишларидан асрашда уларга тўғри маълумотларни етказиш мақсадга мувофиқ.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2021. – Б. 191-192.
2. Кодиров Н. Ўзбекистон ёшларида ахборот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили// фал.ф.б.фал.д. (PhD) Автореферат. – Самарқанд. 2021. – Б.20-21
3. Нормаматова М.Н. Виртуалистикада постноклассик эпистемология ғоялари. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018. –Б.13.
4. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси . Халқ сўзи. 2017 йил 5 август.
5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёш ларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар и ттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони. lex.uz
6.Krueger Myron W. Artificial reality: Past and future // Virtual reality: theory, practice and promise / Ed. Sandra K. Helsel and Judith — Paris: Roth. Meckler; — Westport and London:-1991. — P. 19-26.
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.