ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

Özet

Барчамизга маълумки, ҳамширалик ишида муомила маданияти енг муҳим ҳислат ҳисобланади. Ушбу мақолада ҳамширанинг мулоқоти, ундаги етика ва деонтологияси ҳақида сўз боради.


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

ҲAМШИРAЛИК МУЛОҚОТИ.

Хақназарова Дилором Тўраевна

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар

Aбу Aли ибн Сино жамоат саломатлиги техникуми

1-махсус килиник фанлар кафедраси мудири

Aннотация: Барчамизга маълумки, ҳамширалик ишида муомила маданияти енг муҳим ҳислат ҳисобланади. Ушбу мақолада ҳамширанинг мулоқоти, ундаги етика ва деонтологияси ҳақида сўз боради.

Калит сўзлар: “Ҳаёт билими”, “ рухий иқлим”, тиббиёт ҳамшираси, тиббий этика

Тиббиёт хамшираси мутахассис ҳисобланиб, мижозлар билан бевосита мулоқотда бўлади. Беморларга гинекологик хизматни адо этишда ўрта тиббиёт ходимининг ўзига хос ўрни бўлиб, аксарият кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш, ўтказилган амалиёт муолажаларидан сўнг тайинланган зарур муолажаларни ўз вақтида, тўғри бажариш ҳамширалар томонидан амалга оширилади. Беморни қабул қилиш, операцияга тайёрлаш, зарур таҳлиллар ўз вақтида олиш, диагностик текширув муолажаларига тайёрлаш, операциядан кейинги даврда беморни оқилона парвариши гинекология йўналишида даволашнинг асосини ташкил қилади. Тиббиёт ҳамшираси зикр этилган босқичларнинг барчасида фаол иштирок этади. Врачнинг энг яқин ёрдамчиси сифатида ҳамшира буюрилган муолажаларни сидқидилдан ва тўла-тўкис бажариши, беморларга меҳрибон ва ғамхўр бўлмоғи зарур. У касбий хулқ - атворга, фазилатга ва хислатларга бўлган талабларга жавоб бериши керак. Ушбу талаблар ичига этика ва деонтология қоидаларига риоя қилиши хам киради.

Этика бу юнонча – аетhoc деган сўздан келиб чиққан бўлиб, юриштуриш, аҳлоқ деган маъноларни англатади.

Аҳлоқ деганда кишиларнинг бир-бирига муносабатини, шунингдек, жамиятга, муайян синфга, давлатга, ватанга, оилага ва ҳоказоларга бўлган муносабатини тартибга солиб турадиган ва шахсий эътиқоди, бутун жамият ва ёки синфнинг кучи билан қўллаб қувватланадиган қоидалар ва ҳулқ-атвор нормалари мажмуини тушуниш қабул қилинган. Содда қилиб айтганда – ахлоқ ҳулқ-атвор нормаларининг йиғиндисидир.

Тиббий этикани юзага келиши жуда қадимга тақалади, ҳаттоки хиндларнинг «Аюведа» “Ҳаёт билими” китобида яхшилик ва адолат муаммолари билан бир қаторда шифокорга раҳмдил, ҳайрихоҳ, адолатли, сабр тоқатли, осойишта ва хеч қачон ўзини йўқотмаслиги уқтирилади. Шунингдек юнонистонлик Гиппократ тиббий этиканинг ривожига самарали хисса қўшди ва шу туфайли Гиппократ қасамёди юзага келди. Шифокорнинг вазифаси одамларнинг соғлиғини ва уларнинг ҳаётини сақлаш борасида ғамҳўрлигидир.

Тиббий ахлоқ қадимги Юнононистонда катта тараққиётга еришади ва Буқрот қасамёдида намоён бўлди . Буқрот қасамёди умуман тиббий ахлоқнинг ривожланишига катта таьсир кўрсатади . Кейинчалик тиббиёт ўқув юртларини битириб чиққан ўқувчилар хам қасамёд қабул қила бошладилар , унга Буқротнинг ахлоқий насихатлари асос қилиб олинган.

Тиббий ахлоқнинг асосий вазифалври жамият ва бемор киши саломатлиги йўлида халол мехнат қилиш , хамиша ва хар қандай шароитда хам тиббий ёрдам кўрсатиш, беморга диққат – эьтибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш, ўзининг барча хатти- харакатларида юксак инсоний қоидаларга риоя қилиш, тиббиёт ходимининг масьулиятини англаш, ўз Ватанига , хукуматига мехр- мухаббат ва садоқатни, интернатсионал бурчга содиқликни тарбиялаш, юксак инсонпарвар касбнинг олийжаноб аньаналарини сақлаш хамда, тиббиёт ходимини мехнатсеварлик рухида тарбиялашнинг мавжуд воситаларини умумлаштириш ва янгиларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Тиббий аҳлоқнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

 жамият ва беморнинг саломатлиги йўлида ҳалол меҳнат қилиш;

 ҳамиша ва ҳар қандай шароитда ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш, беморга диққат эътибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш;

 ўзининг барча хатти харакатларида юксак инсоний қоидаларга риоя қилиш;

 тиббиёт ходимидек юксак шарафли ва маъсулиятли вазифани англаш;

 ўз ватанига, хукуматига меҳр-мухаббат ва садоқатни, интернационал бурчга содиқликни тарбиялаш;

 юксак инсонпарвар касбнинг олийжаноб анъаналарини сақлаш ҳамда кўпайтириш;

 тиббиёт ходимини меҳнат руҳида тарбиялашнинг мавжуд воситаларини умумлаштириш ва янгиларини ишлаб чиқишдир.

Аҳлоқий тушунчалар.

Аҳлоқий тушунчаларга бурч, жавобгарлик, қадр-қиммат, виждон, номус(шараф) ва бахт тушунчалари киради. Улар минг йиллик тарихга эга бўлиб, турли ахлоқий назариялар ва таьлимотларда ишлаб чиқилган .

 Бурч тушунчаси касб ёки ижтимоий муносабатлар асосида қарор топган ўз вазифасини бажариш вақтидаги муайян касбий ва ижтимоий мажбуриятлар доирасини англатади. Бурч тўғри бажарилмоғи учун у охиригача тўғри англаб етилган бўлиши лозим. Бундай шароитда кишида ўз вазифаларини асосли равишда бажариш эхтиёжи пайдо бўлади.

Юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган ва ўз бурчини яхши англаб етган тиббиёт ходими бурчини тегишли талабларга мувофиқ аниқ ва сифатли бажаради. Тиббиёт ходимининг бурчи инсонпарварликни намойиш қилиш ва хамиша беморга ёрдам кўрсатиш , кишиларнинг жисмоний ва рухий соғлигига қарши қаратилган ёки уларнинг хаётига хавф солувчи хатти – харакатларда қатнашмасликдир.

 Жавобгарлик - тиббиёт ҳамширасининг ўз бурчини бажариш давомида зарур бўлган саранжом-саришталик, маъсулиятлилик, касбини суистеъмол қилмаслик ва ўз зиммасидаги вазифаларни тўла адо этишда ифодаланади. Хар бир тиббий ходим ўзининг пала – партишлиги , енгилтаклиги , беморлар ишончини суиистемол қилиш ва барча хато хамда камчиликлари учун жавобгарликка тортилади.

 Қадр-қиммат ва номус шахснинг ўз касбини ижтимоий аҳамиятини фақат англаши, унга бўлган мухаббати ва касбидан ғурурланишигина эмас, балки маънавий жиҳатидан такомиллашишга, иш малакаси ва иш сифатини оширишга бўлган доимий интилишидан ҳам иборатдир.

Тиббиётнинг етук арбоблари касб қадр қиммати ва шарафи туйғусини хамиша баланд сақлаганлар . Бу эса халқнинг тиббиёт намояндаларига зўр ишонч билан қарашига сабаб бўлган.

 Номус-(шараф) тушунчаси бурч тушунчасидан ажралмасдир. Бу тушунча анча умумий маънода кишининг ижтимоий аҳамиятини (шахс, фуқаро, ўз ишининг устаси сифатидаги ва хоказо аҳамиятини), онглилигини яъни ўз обрўси ва шуҳратини, ўз қадр-қимматини сақлашга интилишини ифодалайди.

 Виждон тушунчаси бурч, шараф ва қадр-қиммат туйғуси тушунчалари билан бирлашган. Аҳлоқнинг бошқа тушунчаларидан фарқли ўлароқ виждон тушунчасида кишининг ички ахлоқий, ўз-ўзини англаши ўз ҳулқи-атвори учун аҳлоқий жавобгарликни хис килиши, ўз фикрларига, хистуйғуларига ва хатти-ҳаракатларига жамиятда амал қилаётган аҳлоқ нормаларига мувофиқ равишда баҳо бериши намоён бўлади. Виждон кишининг ички аҳлоқий хакамидир.

Виждон кишининг ички ахлоқий туйғусидир . Виждон ахлоқий қадрятлар , чунончи , халолик ва ростгўйлик , адолат ва ахлоқий поклик бошқа кишиларнинг хуқуқларини хамда ўзининг вазифаларини хурмат қилиш кабилар билан чамбарчас боғлиқ.

Кенг халк оммасининг тушунчасида тиббиёт ходими соф виждонли, ниҳоятда ҳалол, адолатли ва юксак аҳлоқли кишидир. Кўпгина кишилар шифокор билан дилдаги энг ноёб кечинмаларини баҳам кўрадилар, маслаҳат сўрайдилар ва фақат унинг ўзигагина ишонадилар.

Бир қатор фалсафий-аҳлоқий тизилмаларда бахт тушунчаси бутун аҳлоқ учун бошланғич нуқта деб қаралади. Бахт, бахтли ҳаёт тушунчаси соғломлик тушунчасидан ажралмасдир. Соғлик яхши бўлмаса, тўлиқ бахтнинг бўлиши мумкин эмас. Тиббиёт ходимларининг ҳулқ-атвори аҳлоқи муаммоларини кўриб чиқиш вақтида асосий ва умумий масалаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш зарурки, тиббиёт ходими қаерда ишлашидан қатъий назар, бу масалаларга амал қилиши, шунингдек поликлиника ёки касалхонанинг ўзига хос шарт - шароитларига мувофиқ равишда хусусий масалаларга ҳам риоя қилиши зарур.

Ана шу масалаларни шартли равишда иккига ажратиш мумкин:

1. Ички маданият қоидаларига, яъни: меҳнатга муносабат қоидаларига риоя қилиш, интизомга риоя қилиш, жамоат мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, ҳамжиҳатлик ва коллегиаллик туйғуларига риоя қилиш.

2. Ташқи ҳулк-атвор қоидаларига, яъни: одоб қоидаларига, хушмуомалаликка ҳамда тегишли ташқи кўриниш қоидаларига риоя қилиш (ташқи покизалик, ўз танаси, кийим-бошлари, пойафзалнинг тозалиги, ортиқча безаклар ва пардознинг бўлмаслиги, оқ халат, оқ қалпоқ ёки рўмол кабилар). Булар тиббий аҳлоқ қоидаларини ташкил этади.

Ташқи маданият қоидаларига ҳамкасблар, беморлар ўртасида ўзини тута билиши, бажараётган вазифасига ҳамда шарт-шароитга қараб суҳбат олиб боришни билиш ва хоказолар киради.

Одоб ахлоқ қоидалари тиббиётнинг кўп асрлик тарихи давомида ишлаб чиқилган аьзоларнинг жипслиги , ўзаро дўстона муносабатлари , хар бир кишининг мехнатини хурмат қилиш соф ошкора танқид муайян “ рухий иқлим” ни вужудга келтиради , иш сифатига яхши таьсир кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Қодирхон Иномов “Ҳамширалик иши асослари” Тошкент – 2007 йил.

2. А. Гадаев , М.Х.Алимова , Х.С. Салиходжаева , Л.Х.Мусажонова “Умумий Амалиёт ҳамширалари учун амалий қўникмалар тўплами” Тошкент - 2011.

3. Т.Ю. Умарова , И.А. Қайумова , М.Қ. Ибрагимова “Ҳамширалик иши ” Тошкент- 2003 йил .

4. K.U. Zакирова , D.U. Tохтаматова “Ҳамширалик иши асослари” Тошкент – 2010 йил.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.