ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБГА ОЛИШ ” ФАОЛИЯТИ
Ўзбекистон Республиккаси Ички ишлар вазирлиги Академияси 3 - ўқув
курси 307- гуруҳ курсанти
Маннобжонов Қудратилло Эркинбой ўғли
Аннотация :Ушбу мақолада Ҳуқуқбузаркликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг чора-тадбирларидан бири бўлган “ профилактик ҳисобга олиш ”фаолияти , профилактик ҳисобга олиш қандай тоифадаги шахсларга нисбатан юритилиши, профилактик ҳисобга олиш ким томонидан ва қандай тартибда юритилиши , шахсни профилактик ҳисобга олишнинг хуқуқий асослари , қандай омиллар шахсни профилактик ҳисобга олиш учун сабаб бўлиши хақида фикр алмашилган .
Калит сўзлар: Ҳуқуқбузаркликларнинг якка тартибдаги профилактикаси, профилактик ҳисобга олиш ”фаолияти , шахсни профилактик ҳисобга олишдан мақсад , профилактик ҳисобга олиш фаолияти юритилиши лозим бўлган шахслар
Мамлакатимизда , ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчликка қарши курашиш ва уларнинг содир этилишига имкон бераётган шарт - шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора - тадбирлари Ички ишлар органлари томонидан кенг қўлланилади .Ҳуқуқбузаркликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг чора -тад бирлари ўзи, аввало ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги прифилактикасини бевосита амалга ошириш ваколатига эга бўлган профилактика инспекторлари томонидан ёки турли давлат органлари ва кенг жамоатчлик билан ҳамкорликда, ғайриижтимоий хулқ - атворли , ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган , ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш , уларнинг хисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатиш шунингдек бундай тоифадаги шахсларга нисбатан индивидуал ёндашувни, мажбурлов ва чекловларни қўллашни тақазо этади. Ҳуқуқбузаркликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг чоратартибдаги профилактиканинг энг самарали чора-тадбирларидан бири ҳисобланади . Профилактик ҳисобга олиш белгиланган тоифадаги шахсларга нисбатан уларнинг тузалиши ва такроран ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш учун амалга оширилади .
Профилактик ҳисобга олиш қуйидаги шахсларга нисбатан юритилади :
➢ Илгари судланганларга улар жиноий жазони ўтаганидан сўнг ўзига нисбатан маъмурий назорат назорат ўрнатилга шахслар бундан мустасно,
➢ ўзига нисбатан суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар;
➢ Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодекснинг 84- моддасига мувофиқ айбдорлик тўғрисидаги масала хал қилинмасдан туриб ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган ёхуд реблитация қилмайдигон асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор чиқарилган шахсларга;
➢ ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси тайнланган жиноят содир этишда айбланувчиларга;
➢ Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40, 41, 45, 47, 52, 56, 58, 61, 106, 131, 1651, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 187, 188, 1881, 189, 1891, 190, 191, 201, 202, 2021, 240, 241-моддаларида назарта тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганларга;
➢ ихтисослаштирилган ўқув - тарбия муассасаларидан қайтганларга.
Шахсни профилактик ҳисобга қўйишга қуйидагилар асос бўлади1:
1 ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори;
2 ваколатли органнинг ёки мансабдор шахснинг жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ёхуд реабилитация қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори;
3 ўзига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги терговчининг ёки прокурорнинг қарори;суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми;
4 шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома; 1 2016 – йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни
5 вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг қарори.
Бир шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун бир қанча асослар мавжуд бўлган тақдирда, асосларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида профилактик ҳисобга олиш амалга оширилади.
Шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва унга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари ўз вақтида қўлланилишини таъминлаш мақсадида шахс профилактик ҳисобга қўйилган кунда ички ишлар органлари томонидан профилактика иши очилади .
Шахсни профилактик ҳисобга олишдан мақсад мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатларга риояетиш рухида, тарбиялаш, шахсни жамиятга мослаштириш ва унга қўлдан келганча вакотатимиз доирасида ҳуқуқий,ижтимоий,иқтисодий ёрдам бериш чораларини ташкиллаштиришдан иборат . Шахсни профилактик ҳисобга олиш муддати шахс профилактик ҳисобга илнган кундан эътиборан 1 йил муддатгача этиб белгиланган . Агар профилактик ҳисобга олишни амалга ошириш даврида юқорида назарда тутилган янги асослар вужудга келса, шахсни профилактик ҳисобга олиш муддатини ҳисоблаш шахс янги вужудга келган асослар бўйича профилактик ҳисобга қўйилган пайтдан эътиборан амалга оширилади2.
Шу ўринда шахсни профилактик ҳисодан чиқариш тартиби ва асослари ҳам “Ҳуқубузарликлар профилактикаиси тўғрисида”ги3 қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган,унга кўра:
➢ профилактик ҳисобга олиш муддатининг тугаши;
➢ реабилитация қилувчи асосларга кўра жиноят ишини тугатиш тўғрисида терговчи ёки прокурор томонидан қарор қабул қилиниши ёки суднинг оқлов ҳукмининг қонуний кучга кириши;
➢ суднинг шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога ҳукм қилиш тўғрисидаги айблов ҳукмининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ажримининг қонуний кучга кириши;
➢ қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиши;
➢ шахснинг муддатидан олдин тўлиқ тузалганлиги тўғрисида далолат берувчи маълумотларнинг мавжудлиги; 22016 йил 14 сентябрдаги “ Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида “ги қонуни 32014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни
➢ профилактик ҳисобда турган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига қонунда белгиланган тартибда чиқиб кетган тақдирда;
➢ профилактик ҳисобда турган шахснинг вафот этиши.
Юқорида кўрсатилган асослардан бири мавжуд бўлганда, профилактик ҳисобни амалга ошириш учун масъул бўлган шахс шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш тўғрисида ички ишлар туман, шаҳар бўлимининг, бошқармасининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг чора тадбирларидан бири бўлган профилактик ҳисобга олиш фаолияти ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан муайян тоифадаги шахсларнинг тузалиши ва такроран ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишининг олдини олиш учун самарали чора -тадбир сифатида бахоланади .
Юқоридагилардан келиб чиқиб профилактик ҳисобга олиш фаолияти жамиятимизда жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш шунингдек жиноят ва хуқуқбузарликларни содир этишга имкон берган шарт – шароитларни аниқлаш ва бартараф этишда мухим ахамият касб этади . Шу ўринда таъкидлаш жоизки хуқуқбузаркликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг чоратартибдаги профилактиканинг энг самарали чора-тадбирларидан бири бўлиб Ички ишлар органларидан юксак маъсулят талаб этади ва жиноятчиликни барвақт олдини олишга имкон яратади .
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. 2016 – йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни
2. 2016 йил 14 сентябрдаги “ Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида “ги қонуни
3. 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни
4. 20.01.2023 - йил “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва ахоли билан янада яқин хамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли ПҚ
5. 5.29.11.2021- йил “ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсзлиги концепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги 27-сонли ПФ .
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.