КОММУНИКАТИВ УСУЛЛАРИ
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Социология ва
ижтимоий иш кафедраси ф.ф.д.(DSc) доц.
М.Н.Нормаматова
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақола рақамлаштириш тушунчасини маъноси ёритилган. Ахборотлашган жамиятда рақамли жамият унинг ижтимоий ҳаётга таъсири тўғрисида илмий маълумот берилган. Ижтимоий ҳаётни бугунги куринишлари яъни рақамли жамият, рақамли реалликлар уларнинг бугунги кун ижтимоий жараёнларга таъсири масаласи кенг баён этилган.
Калит сузлар: рақамлаштириш, билиш, эпистемология, рақамли реаллик, рақамли образ, ахборот.
НАВЫКИ ФОРМИРОВАНИЯ ВИРТУАЛЬНОЙ КУЛЬТУРЫ У
МОЛОДЕЖИ В ИНФОРМАЦИОННОМ ОБЩЕСТВЕ
РЕЗЮМЕ
В данной статье раскрыты этические аспекты виртуалистики. Виртуальная культура в информационном обществе научно информирована о ее влиянии на социальную жизнь. Широко объясняется сегодняшний взгляд на социальную жизнь, то есть на виртуальное общество, виртуальные реальности и их влияние на сегодняшние социальные процессы.
Ключевые слова: виртуалистика, познание, этика, виртуальная реальность, виртуальный образ, информация.
MODERN COMMUNICATIVE METHODS OF SOCIAL SERVICE
RESUME
This article explains the meaning of the concept of digitization. In the information society, digital society is scientifically informed about its impact on social life. Today's views of social life, i.e. digital society, digital realities and their influence on today's social processes are widely explained.
Key words: digitization, knowledge, epistemology, digital reality, digital image, information.
Мамлакатимизда бугунги кунда аҳолининг турли қатламларига ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, жисмоний салоҳиятини инобатга олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш тизимини виртуаллаштириш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланмоқда.“Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун бизга замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбия керак. Бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини ҳал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессорўқитувчилар, ҳақиқий зиёлилар керак” [1]. Шу мақсад йўлида, ривожланган мамлакатларнинг синовдан ўтган тажрибалари асосида ижтимоий хизматлар тизимини янгича механизмларини ташкил этиш ва мамлакатимизда замонавий, ижтимоий хизматларни шакллантириш борасидаги тадқиқотларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бундан келиб чиқиб, истиқболли, ижтимоий хизматларини виртуаллаштириш қонуниятларини назарий-методологик таҳлил этиш объектив заруриятга айланмоқда.
Кейинги вақтларда шахсийлаштирилган хизмат моделлари шакллантирилмоқда. Мақсадли интернет - маркетинг, 3Д форматда босиб чиқариш ва бошқа рақамли технологиялар ҳар бир мижознинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишни шахсийлаштиришга, натижада, ресурсларни тежашга ёрдам беради, талаб ва таклифнинг тузилиши ҳамда ҳажмини мувофиқлаштиради, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширади[2].
Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро таъсир мавжуд. Ишлаб чиқарувчи ва охирги истеъмолчи ўртасида воситачилар занжирини қисқартириш, самарали саноат ва истеъмол кооперациясини яратиш "умумий иқтисодиёт"нинг "мулк ҳуқуқлари тўплами" тушунчасининг тарқалиши учун зарур шарт -шароитлар яратилган. Товарларга биргаликда эгалик қилиш феномени ривожланмоқда (айниқса, техник жиҳатдан мураккаб ва қиммат, масалан, автомобиллар), бу охирги фойдаланувчиларнинг харажатларини тубдан камайтириши мумкин.
Уни алоҳида иштирокчиларининг иқтисодий фаоллигига қўшган ҳиссаси ортиб бормоқда, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши, мослашувчан ва ҳаракатчан бўлгани каби, бизнес-жараёнларда муҳим роль ўйнайди; инновацион стартапларни жадал рағбатлантириш амалга оширилмоқда; "шахслар иқтисодиёти" сектори кенгаймоқда ва иқтисодиёт тузилмасининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.
Масалан, дунёдаги энг кўп Интернет фойдаланувчилари (720 миллиондан ортиқ киши) бўлган Хитойнинг рақамли бозори жаҳон бозоридан мустақил равишда мавжуд. Европа Иттифоқининг 400 миллиондан ортиқ Интернет фойдаланувчилари бор, лекин унинг бозори ҳали ҳам парчаланиб кетган. Шу муносабат билан, Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари ушбу интеграцион уюшма учун ягона рақамли бозорни яратиш устида фаол иш олиб бормоқда. Шунга ўхшаш муаммолар алоҳида мамлакатлар даражасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Масалан, Ҳиндистонда 460 миллиондан ортиқ интернет фойдаланувчилари бор. Аммо ҳинд рақамли иқтисодиёти кўп тилли (ундаги молиявий операциялар бир неча тилларда амалга оширилади), бу рақамли бозорнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатади. Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай бошқа кенг кўламли ҳодиса сингари, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши нафақат ижобий натижалар билан, балки ҳар хил хавф ва таҳдидлар билан ҳам боғлиқ[3]. Бу таъсирларнинг иккита асосий манбаи бор. Биринчидан, бу рақамли иқтисодиётга хос бўлган ва унинг технологик хусусиятларига асосланган янги турдаги хавф ва таҳдидларнинг пайдо бўлиши. Иккинчидан, рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида институционал трансформация содир бўлади, унинг ўзи сабаблари ва табиатидан қатъи назар, барқарор ва муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун беқарорлаштирувчи кучли омил ҳисобланади[4].
Хулоса қилиб айтганда, рақамлаштириш бугунги глобал жамиятда долзарб масала ҳисобланади. Жамиятни рақамлаштириш орқали фуқаролар давлат органлари фаолияти, қолаверса, виртуал хизмат кўрсатиш сифатининг бевосита гувоҳи бўлиш имкониятига эга. Масалан, ягона дарча фаолияти давлат ва фуқаро ўртасида бевосита рақамли боғланувчи ҳисобланади. Рақамлаштириш корупцион ҳолатлар ва таниш билиш билан боғлиқ муаммоларни олдини олади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Мирзиёев Ш.М. 2021 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқи.-Тошкент “Ўзбекистон овози” газетаси. № 223 (479), 2021 йил 7 ноябрь.
2. Бытие: коллективная монография. - Уфа, 2001. –С. 130-152;
3. Нурулин Р.А. Виртуальность как основание бытие бытия. Казань: Издво КГУ, 2004. – С. 336;
4. Грязнова Е.В. Виртуальная реальность: анализ смысловых элементов понятия //Философские науки. 2005. №2. -С. 125-143;
5.https://www.pv.uz/uz/news/raqamli-talimga-otishni-pandemiya-jadallashtirdimi
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.