СУҒУРТАЛАШ
Ядгаров Акрам Акбарович
Иқтисод фанлари номзоди, доцент,
Алимов Жамшид
Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Магистратура талабаси
Аннотация. Мақолада иқлим ўзгариши ва унинг глобал даражада тус олиши бошқа тармоқлардан фарқли ўлароқ агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятига ҳам жиддий таъсир этиши барчамизга маълум. Республикамиз агросаноат мажмуи корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш жараёнини бевосита турли кутилмаган ва стихияли ҳодисалардан суғуртавий ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш талаб этилади. Шунингдек, агросаноат мажмуида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи соҳалар, хусусан қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларни суғурталаш кўрсаткичларига таянган ҳолда таҳлилий ёндашилган ҳамда суғурталашни ривожлантириш истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: агросуғурта, суғурталашдаги ислоҳотлар, ихтиёрий ва мажбурий суғурта, қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш, чорвачиликни суғурталаш..
Иқлим ўзгаришлари фонида юзага келаётган турли иқтисодий инқирозлар ёки кутилмаган эпидемиологик касалликларнинг авж олиши мамлакатимиз агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятига ҳам ўзининг сезиларли даражада таъсирини ўтказмоқда. Агросаноат мажмуи корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусан, қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, ғалла, шоли ва бошқа турдаги экинлар), чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, жун ва бошқа турдаги маҳсулотлар)ни етиштириш жараёнида юзага келадиган турли стихияли ҳодисалар (иқлимнинг кескин ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кутарилиши, қурғоқчилик, дўл, кучли шамол, қаттиқ ва қуруқ совуқ, ёғингарчилик миқдорининг кескин тушиб кетиши, турли ёнғинлар, турли зараркунда ва ҳашоратларнинг босиши, биологик касалликлар ва бошқалар) дан ҳимояланиш долзарб аҳамиятга эгадир.
Юртимизни истиқболли ривожлантириш борасида қабул қилинган Давлат дастури талабларидан келиб чиқиб айтиш жоизки, бевосита агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини устивор ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигида янги экин навларини жорий қилиш, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда сифатли экспортбоп мева-сабзавотлар етиштиришни кенг йўлга қўйиш талаб этилмоқда.
Олдимизга қуйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини кутилмаган ҳар қандай стихияли ва табиий офатлардан муҳофаза қилиш долзарб аҳамиятга молиқдир. Бугунги куннинг устивор масалаларидан бири сифатида агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғуртавий ҳимоялаш асосида уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида истиқболли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар шарҳи
Мамлакатимизда суғурта соҳасини ислоҳ қилиш ва суғурта бозорини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Молия вазирлиги ҳузурида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Ушбу агентлик суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида барча тармоқ ва соҳалардаги суғурта муносабатларидаги иштирокчларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида вазифаларни амалга оширмоқда.
Бевосита глобал даражада иқлим ўзгаришлари турли давлатларда қурғоқчиликни келтириб чиқараётганлиги ҳамда унинг чорвачилик соҳаларига кескин таъсир этувчи турли кутилмаган табиий офатлар ва ундан суғуртавий ҳимоялаш масалалари Felix Johna, Russell Toth, Karin Frank, Jürgen Groene veld, Birgit Müller каби бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган.
Тадқиқот методологияси
Агросаноат мажмуини суғурталашнинг ҳозирги ҳолатига таҳлилий ёндашилди ва истиқболли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари борасида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот ишлари ўрганилди ва аграр секторни суғурталаш даражаси баҳоланди. Мақолада назарий ва амалий мушоҳада юритилди, тизимли ёндашув, статистик маълумотларни умумлаштириш, таҳлил ва синтез каби усуллар қўлланилган ҳолда агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини суғурталашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида таклиф ва тавсиялар шакллантирилган. Ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялардан мамлакатимиз агросаноат мажмуини суғурталаш фаолиятини янада такомиллаштириш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Таҳлил ва натижалар
Агросаноат мажмуи корхоналари, хусусан деҳқон ва фермер хўжаликлари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички истеъмол бозорини таъминлаш билан бирга ташқи бозорларга ҳам экспорт қилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги улкан экспорт салоҳиятига эга давлатлардан бири бўлиб, серқуёш она заминда етиштирилаётган мевалар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари дунё бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаётганлиги ва импортёр давлатларнинг юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабанинг ортаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Иқтисодиётнинг йирик тармоқларидан бири сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчилар томонидан жаҳон бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда агросаноат мажмуа корхоналари ва унга хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятини ҳам бевосита суғуртавий ҳимоялаш кўламини кенгайтириш масаласи айнан ҳукуматимизнинг диққат марказида бўлиб келаётган узоқ муддатли стратегик масалалардан биридир.
Агросаноат мажмуи корхоналари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича таҳлилларга эътибор берадиган бўлсак, 2020 йилнинг январ – декабр ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 260,3 трлн.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 251,8 трлн.сўмни, ўрмон хўжалиги – 6,7 трлн. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 1,8 трлн.сўмни ташкил қилди.
Республикамиз иқлимий жиҳатдан хавфли қишлоқ хўжалиги ҳудудида жойлашган бўлиб, бевосита қурғоқчилик ёки сув танқислиги, ерларнинг мелиоратив ҳолатининг ёмонлашганлиги ва шўрланиш даражасининг юқорилиги ҳамда бошқа стихияли ҳодисаларнинг рўй бериш оқибатида катта талофатларнинг содир бўлиши аграр соҳа вакиллари фаолиятига жиддий таъсир этиб келмоқда. Бу эса мамлакат аграр секторини табиий офатлар таъсирига узвий боғлиқ бўлиб, унинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан агросуғурта тизими мазкур ҳолатда турли муаммоларнинг самарали ечими сифатида майдонга чиқади.
Агросаноат мажмуи корхоналари томонидан ўз вақтида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, агротехник тадбирларни ўз муддатида бажариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва етказиб бериш соҳаларини ривожлантириш асосида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш долзарб вазифаларидан биридир. Ҳар қандай шароитда ҳам қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришдаги асосий омиллардан бири сифатида ишончли суғурта хизматларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Агросаноат мажмуи корхоналарини суғурталаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида суғурта ташкилотларининг суғурта бозоридаги ўрни ва мавқеи ортиб бормоқда. Шу жиҳатдан, суғурта бозорида кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажми ва суғурта қамрови даражаси ортиб бормоқда.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг асосий мижозлари бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда қишлоқ аҳолиси ҳисобланади. “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан мижозларни турли хил табиий офат ва бахтсиз ҳодисалар оқибатида юзага келадиган ҳолатлардан суғурта қилишда муайян ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан табиий офатлар натижасида кўрилган зарарларни қоплаш мақсадида 2020 йил ҳолатига кўра, жамият ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатилган хизматлар натижасида жами 1475649 та юридик ва жисмоний шахслар билан суғурта шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра 178,2 млн.сўм суғурта мукофотлари йиғилган. “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан суғурталанувчилар томонидан кўрилган зарарларни қоплаш мақсадида 91,3 млн.сўм миқдорида суғурта товони тўлаб берилди.
“Ўзагросуғурта” АЖ нинг вазифаларидан бири сифатида суғурта хизматларини кўрсатиш орқали агросаноат мажмуи корхоналари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган. 2016-2020 йиллар мобайнида аграр секторни турли табиий офатлардан суғурталаш (барча суғурта турлари бўйича) тузилган шартномалардан келиб чиқиб, 2016 йилда 142,6 млрд.сўм суғурта мукофотлари йиғилган бўлса, 2020 йилда 178,2 млрд.сўм суғурта мукофотлари тушумига эришилган. Қишлоқ хўжалигини турли табиий офатлардан суғурталаш бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 30 фоизга пасайган.
Агросаноат мажмуи корхоналарини табиий офатлардан кўрилган зарарларини қоплаш мақсадида “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан 2016 йилда 29,4 млрд.сўм суғурта копламалари тўланган бўлса, 2020 йилда 91,3 млрд.сўм суғурта қопламалари тўланган. 2020 йилда 2016 йилга нисбатан 61,9 млрд.сўмга ортган. Таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки, ўтган йилларга нисбатан аграр секторда табиий офатлар ва кутилмаган стихияли ҳодисалар хавфи ҳажми ортиб бораётганлигидан далолат беради. бевосита молиявий зарарларини қоплаши билан бирга уларнинг иқтисодий таназулдан сақлаб қолишга хизмат қилади.
“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш бўйича жами 56,3 млн.сўм суғурта мукофотлари келиб тушган бўлиб шундан пахта ҳосилини суғурталаш бўйича 34,9 млн.сўм ва ғалла ҳосили суғуртаси бўйича 21,1 млн.сўм суғурта мукофотлари йиғилган. Ушбу даврда фермер хўжаликларининг табиий офатлар ва бошқа турдаги кутилмаган стихияли ҳодисалардан кўрилган зарарларини қоплаш мақсадида тўланган суғурта товони 44,4 млн.сўмни ташкил этган.
Шунингдек, агросаноат мажмуида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмини хўжалик тоифалари бўйича кўрадиган бўлсак, 2020 йилда 5,1 фоизи фермер хўжаликлари, 3,5 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, 91,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлар ҳиссасига тўғри келади. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан деҳқон хўжаликларининг улуши пасайганлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон аграр тармоғида чорвачилик соҳасининг ички имкониятларини янада ошириш бўйича ислоҳотларнинг амалга ошириб борилаётганлиги, шунингдек, уларга давлат томонидан тизимли ёрдам кўрсатилиб келинаётганлиги мамлакатимизда чорва моллари бош сонининг кўпайишига ҳамда ички истеъмол бозорларини чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга кенг имкониятлар яратиб бермоқда.
Агросаноат мажмуи корхоналарининг ҳудудларда чорвачилик хўжаликларини ривожлантиришда улар учун озуқа базасини кенгайтириш, чорва турларини кўпайтириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш ва етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали даромад манбаини ошириш каби чора-тадбирларни тўғри режалаштириш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, чорвачилик тармоғини суғуртавий ҳимоялашда асосан чорва ҳайвонлари турига боғлиқ ҳолда, суғурта қилинадиган суғурта таваккалчиликларига асосан: ёнғин, бўрон, довул, сув тошқини, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, заҳарланиш, транспорт ҳодисалари, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, ўғирланиш, мажбуран сўйилиш ва бошқа ҳолатларни айтиш жоиз.
Мамлакатимизда чорва ҳайвонлари ихтиёрий равишда суғурта қилинади. Суғурталаш тартибига кўра, чорва ҳайвонларининг суғурта қийматига нисбатан суғурта пулининг энг юқори миқдори қорамол, от, туя, қўй ва эчкилар учун 80 фоиз, мўйнали ҳайвонлар учун 60 фоиз ҳамда чўчқа, парранда, балиқ ва асалари учун 50 фоиз этиб белгиланган.
Бевосита жисмоний шахсларда мавжуд чорва ҳайвонларининг суғурта қиймати бозор нархларидан келиб чиқиб, суғурталовчи ва суғурта қилдирувчининг келишувига асосан суғурта шартномасида белгиланади. Чорва ҳайвонларини суғурта қилишда суғурта мукофоти чорва ҳайвонларининг суғурта пулига нисбатан 8,0 фоиз миқдорида белгиланади.
Агросаноат мажмуи корхоналарида мавжуд чорва молларини табиий офатлар ва турли касалликлардан суғурталаш борасида мамлакатимизда “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан суғурта хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, 2020 йил ҳолати бўйича деҳқон (шахсий) ва фермер хўжаликларида мавжуд чорва ҳайвонларини суғурталаш бўйича тузилган шартномага кўра 192309,4 млн.сўм суғурта мукофотлари йиғилган бўлиб, шу давр ичида кўрилган зарарни қоплаш мақсадида 19043 млн.сўм суғурта товонлари тўлаб берилган.
Агросаноат мажмуи корхоналарини суғуртавий ҳимоялаш уларнинг молиявий барқарорлигига ва бозорда мавқеини сақлаб қолишига ижобий таъсир этади. Шу сабаб, ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта ўз вақтида молиявий кўмакчи сифатида майдонга чиқади. Суғуртавий ҳимояланиш орқали агросаноат мажмуи корхоналари турли рисклардан ҳимояланиши ва табиий офатлардан кўрилган зарарларни қопланиши натижасида иқтисодий инқироз ва молиявий йўқотишларни олдини олишга эришилади. бевосита молиявий зарарларини қоплаши билан бирга уларнинг банкротликдан сақлаб қолишга хизмат қилади.
Аграр секторни турли хавф-хатарлардан суғурталаш қаторида “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ўз вақтида суғурта шартномаларини тузиш, иқлим ўзгаришларини ҳисобга олиб суғурталанувчилар манфаатини молиявий жиҳатдан ҳимоялаш, суғурта хизматларидан максимал даражада фойдаланиш ва барча турдаги табиий ва техноген хавф-хатарлар таъсиридаги йўқотишларнинг олдини олиш каби масалалар доимий диққатимизда бўлиши лозим.
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/ Recommendations)
Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуаси корхоналари фаолиятини суғурталашнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда аграр секторни суғурталаш жараёни истиқболини таъминлашда қуйидагиларга эътибор қаратишимиз мақсадга мувофиқдир:
- қишлоқ хўжалигида юз бераётган турли табиий ҳодиса ва табиий офатларни ҳудудлар хусусиятидан келиб чиқиб ўрганиш ҳамда қишлоқ хўжалигини суғурталаш тарифларини ҳудудий ёндашув асосида шакллантириш;
- агросаноат мажмуаси корхоналари фаолиятини суғурталаш омиллари ва шарт-шароитларини тубдан ўрганиш талаб этилади, хусусан агросаноат мажмуасининг марказий бўғини сифатида фақат фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнидаги турли рисклардан суғурталаш ишлари амалга оширилиб келинади, бироқ томорқа хўжаликларини суғурталаш ишлари орқада қолмоқда, шу сабабдан томорқа хўжаликлари фаолиятини суғурталашга бўлган эътиборни ошириш, бу борада янги суғурта тарифларини ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир;
- республика миқиёсида чорва молларини турли касалликлар ва табиий офатлардан суғурталашда суғурта тўловининг 50 % гача қисмини давлат бюджетидан қоплаш ёки хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда давлат томонидан субсидиялаш механизмини жорий этиш;
- чорвачилик тармоғини суғурталаш бўйича электрон суғурта полисларини жорий этиш;
- фермер хўжаликлари раҳбар ходимларининг “Суғурта” тўғрисида иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
- мамлакат аҳолисининг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган экинлар (ғалла ва шоли маҳсулотлари) ни ихтиёрий суғурталашдан мажбурий суғурталашга ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 29 декабрь, 2020 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайти: http://www.press-service.uz.
2. Ginder M, Spaulding A.D, Tudor K.W, Winter J.R. 2009. Factors affecting crop insurance purchase decisions by farmers in northern Illinois. Agricultural Finance Review, 69, 113–125.
6. Оʼzbekistоn Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyоyevning Оliy Majlisga Murоjaatnоmasi// Хalq sоʼzi, 29 dekabr, 2018 yil.
7. A.Yadgarov. (2020). AgroInsurance-As A Mitigating Financial Lever For Climate Change In Agriculture. International Journal of Advanced Science and Technology, 29(7), 2251 - 2258.
8. A.Yadgarov, А. Rakhimov. Reforms on the development of the livestock sector and insurance protection in Uzbekistan. Published online: 19 March 2021. E3S Web of Conferences 244, 12012 (2021) https://doi.org/10.1051/e3sconf/202124412012
9. A.Yadgarov, I.Xotamov, X.Uktamov, M.Maxmudov, R.Najmiadinov, G‘.Yuldashev. Prospects for the Development of Agricultural Insurance System. WEB OF SCIENCE. Alinteri Journal of Agriculture Science (2021) 36(1): 602-608/ e-ISSN: 2587-2249. info@alinteridergisi.com
10. A.Yadgarov. The importance of using the agricultural insurance system in increasing the volume of agricultural production in pandemic conditions. SAARJ Journal on Banking & Insurance Research (SJBIR) ISSN: 2319-1422 Vol.9, July 2020, Impact Factor: SJIF 2020 = 7.126. 31-37 page. https://saarj.com/wpcontent/uploads/sjbir-july-2020-full-journal
11. A.Yadgarov. Issues of food safety on the basis of agricultural insurance. The American Journal of Agriculture and Biomedical Engineering ISSN: 2689-1018. JULY 2020. Page No.: 43-52 Volume-II Issue-VII PUBLISHED: 30 JULY 2020.
12. Saidova, M., Yadgarov, A., Kodirova, D., Turdialiev, J., Embergenova, G. Econometric analysis of the influence of climate characteristics on the ecological condition of soils and the productivity of agricultural crops. E3S Web of Conferences, 2023, 377, 03017. https://www.e3sconferences.org/articles/e3sconf/abs/2023/14/e3sconf_icecae2022_03017/e3sconf_ice cae2022_03017.html
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.