МУСТАҲКАМЛАНИШИ
Ихтиёр Адураззаков,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Бизнес ҳуқуқи
йўналиши магистранти
Аннотация: ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, электрон тижоратни амалга оширишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: электрон тижорат, товарлар, хизматлар, реклама, оферта, электрон хабар, электрон савдо майдончаси.
УСИЛЕНИЕ ЗАЩИТЫ ПРАВ ПОТРЕБИТЕЛЕЙ В СФЕРЕ
ЭЛЕКТРОННОЙ ТОРГОВЛИ С ПРАВОВОГО АСПЕКТА
Аннотация: согласно опубликованной в Республике Узбекистан статье, электронный дилер провел анализ ситуации, связанной с совершенствованием, внедрением и внедрением электронного дилера для защиты прав потребителей.
Ключевые слова: электронная коммерция, товары, услуги, реклама, предложение, электронная почта, сайт электронной коммерции.
STRENGTHENING OF THE PROTECTION OF CONSUMER RIGHTS IN
THE FIELD OF ELECTRONIC COMMERCE FROM THE LEGAL ASPECT
Abstract: this article analyzes the issues of further improvement of the ecommerce system in the Republic of Uzbekistan, as well as protection of consumer rights in the implementation of e-commerce.
Keywords: electronic commerce, goods, services, advertising, offer, electronic message, electronic trading platform.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат учун ижобий муҳит яратилмоқда ва қонун ҳужжатлари такомиллшатирилмоқда. Хусусан, 2022 йил 29 сентябрда “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонуннинг 3-моддасига кўра ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олдисотдиси электрон тижоратдир.
Таъкидлаш жоизки, электрон тижоратни ривожлантириш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Шу боисдан электрон тижоратни ривожлантириш ва иқтисодиётни ахборотлаштириш жараёнига мослаштириш борасида қабул қилинган қонунлар, Президент ва ҳукумат қарорлари, яратилган технологик асослар туфайли сўнгги йилларда электрон тижорат бозори шаклланиб, унга хизмат қилувчи механизмлар тизимли равишда такомиллашиб бормоқда.
Хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим асоси сифатида хизмат қилмоқда. Электрон тижорат соҳасининг бугунги ривожланиш босқичи давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2022 йилда “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши билан бевосита боғлиқдир. Ушбу қонун электрон тижоратнинг технологик ва телекоммуникацион ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга маҳаллий хўжалик субъектларининг самарали фаолияти учун қулай шароит яратиш борасидаги тизимли ишларнинг такомиллашувига олиб келди.
Қонун қабул қилиниши билан электрон тижоратнинг келгусидаги истиқболи билан боғлиқ ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш борасида бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ҳукумат қарорига асосан ўрта муддатли истиқболда электрон тижоратни ривожлантиришнинг, рақобат муҳитини кенгайтиришнинг, янги инфратузилма ўсишининг ва қўшимча иш ўринлари яратишнинг йўллари, шаклларини белгилашнинг, шунингдек, электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи концепция қабул қилинди.
Шу маънода янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг ҳаётга татбиқ этилишини ўрганиш, амалиётга қўллашдаги мавжуд тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда соҳага доир қонун ҳужжатларида учраётган бўшлиқларни тўлдириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда тизимли ва тадрижий давлат сиёсати олиб борилгани натижасида давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар ва тижорат банклари ўртасида тезкор алоқа ўрнатилиб, масофавий бошқарув орқали банк ҳисоб рақамларини бошқариш, замонавий электрон иловалар ва тўловларни амалга ошириш имкониятини берувчи янги ахборот технологиялари кенг жорий қилингани, бу эса, ўз навбатида, телекоммуникация инфратузилмасининг кескин ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Ахборот-коммуникация технологияларининг иқтисодиёт соҳасига кенг жорий этилиши ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида товар ва хизмат кўрсатишдаги алоқаларнинг янги ривожланиш босқичини бошлаб берди. Айни пайтда Ўзбекистонда электрон тижоратни хўжалик технология жараёнларига фаол жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш, мижозларнинг интернет глобал тармоғи ва мобиль алоқа воситалари орқали интерактив хизмат кўрсатишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Иқтисодий интеграциялашув ва глобаллашув шароитида хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, кичик бизнес вакиллари ва тадбиркорларнинг ўз фаолиятида электрон тўлов ва электрон тижоратни жорий этиши уларнинг рақобатбардошлигини ошириш билан бирга миллий иқтисодиётда юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришишларига сабаб бўлмоқда.Дарҳақиқат, янги қонун электрон тўловлар тизимини янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Чунки шу асосда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада рақамлаштиришга кенг йўл очилди. Бу савдо операцияларини амалга ошириш бўйича харажатларни камайтириш, электрон тижорат субъектларининг бир-биридан узоқлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, сотувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномавий муносабатларни ўрнатиш, халқаро стандартларга жавоб берадиган технологик бозор инфратузилмасини яратишга кўмак беради.
Шу ўринда электрон тижоратни ривожлантириш, янги таҳрирда қабул қилинган “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун талабларини амалиётга самарали равишда татбиқ этиш борасида бир қатор масалалар алоҳида эътибор талаб қилаётганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусан, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, электрон тижоратда шартномаларни электрон тарзда тузишда ҳануз қоғоз шаклидан фойдаланиш ҳолатлари мавжуд. Бунинг асосий сабаби аҳолининг кўпчилиги, шу жумладан, жойлардаги тадбиркорлар ҳам электрон тижорат ҳақида етарли маълумотларга эга эмас. Электрон тижоратда шартномалар тузилганидан сўнг уни амалиётга татбиқ қилиб, шартнома бўйича реал вазиятда уни ижро этиш, хусусан, ҳисоб-китоб ишларини амалга оширишда турли тушунмовчиликлар мавжуд. Фойдаланувчилар учун турли соҳа ва йўналишларга ихтисослашган, профессионал савдо платформаларига эга ахборот воситачилари сонини кўпайтириш ва қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.
Шу боисдан жамоатчилик ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, соҳа учун ахборот технологиялари ва тижорат ишларидан бохабар мутахассисларни тайёрлаш, маркетинг ишлари сифатини ошириш, товарларни харидорларга етказиб берувчи курьерлик хизматлари ташкил этиш, бизнес томонидан тижорат ишларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шу орқали харидорларга ишончли ва кафолатланган хизматларнинг таклиф этилиши соҳа ривожига ижобий туртки бўлади.
Шунингдек, тадбиркорларнинг электрон тижорат имкониятларидан фойдаланиш ва уларнинг электрон иқтисодий фаоллигини ошириш учун керакли рағбатлантирувчи давлат дастурларини ишлаб чиқиш зарурати ойдинлашмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. “Истемолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни// Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., 03/22/746/0032-сон.
2. “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори// Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., ЎРҚ-746-сон.
3. “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни// Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., ЎРҚ-792-сон.
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.