ХУСУСИЯТЛАРИ
Толебаева Алия Ондасыновна,
Каракалпок Давлат университети, Чет тиллери факультети, Катта
укитувчи
Кўчма маънодаги сўзлар экспрессивлик ва эмоционалликни юзага келтирувчи муҳим воситалар бўлиб, улар медиаматннинг яъни публицистик матнларнинг ифодавий таъсирчанлигини оширишга хизмат килади. Англашиладики, тасвирий воситалар турига кирувчи метафора, метаномия ҳамда синекдохаларни стилистик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Лингвокультурология маданият генезисига кўра миллий ҳодиса сифатида қаралади ҳамда уни миллат томонидан шаклланади ва айнан шу миллиатнинг маданий унсурларини ўзида намоён қилади.
Калит сўзлар: лингвокультурология, матбуот, публицистика, маъно кўчиш, метафора, медиа тили, метафора
“Халқ тушунчасининг тойилмас тиргаги, унинг тафаккур ва тахайюл оламининг устувор устуни она тилидир, чунки шу тил, аввало, оломон шаклидаги одамларни яхлит қавм ўлароқ бирлаштиради, бу қавмнинг дунёни билиш, англаш тарзига мунтазам шамойил беради, шу тариқа уни тамаддун отлиғ буюк неъматнинг олий аршига олиб чиқади”1. Дарҳақиқат, ўзбек ва қорақалпоқ тиллари туркий тиллар қаторига киради. Ҳар иккала тил халқ тарихининг жонли гувоҳи сифатида ривожланиб, тараққий этмоқдаки, ўзбек ва қорақалпоқ халқи хаётидаги юз бераётган ўзгаришлар, илм-фаннинг ютуқлари уларнинг тилларида, хусусан, медиа тилида ҳам ўз аксини топмоқда.
Тилшуносликда медиа тилининг ўрганилиши муаммолари долзарбдир. Бугунги кунда жаҳон тилшунослигида, хусусан қорақалпок ва ўзбек тилшунослигида ҳам даврий матбуотда чоп этилаётган материал, хусусан, 1 Махмудов Н. Тилимизни тилла сандиғи. – Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012.-Б.4. матнларнинг лексик-стилистик ва структуравий композицион хусусиятларини ўрнатиш асосида илмий тадқиқ этиш ҳам зарурий, ҳам мураккаб вазифа ҳисобланади. Зеро, Д.М. Тешабаева таъкидига кўра: “Медиа тили таълимотининг назарий асосини миллий тилнинг оммавий коммуникация соҳасида қўлланишига доир доимий масалаларни тизимли илмий ўрганиш ташкил этади”2. Дарҳақиқат, медиа тилига бағишланган тадқиқотларнинг савияси жаҳон тилшунослигининг нафақат ҳолати, балки унинг эволюцион даражаси билан белгиланади.
Турли тизимли тилларда кўчма маънодаги сўзларни чоғиштирма аспектда тадқиқ қилиш эса ҳар иккала биринчи навбатда тил соҳиблари бўлган инсонларнинг дунёқараши, маданияти, металитети тўғрисидаги билимларнинг бойитишга хизмат қилади. Улар маъно жиҳатидан таъсирчан яъни экспрессив бирликлар сифатида қаралади ҳамда улар давр руҳига мос келади. Бу эса, ўз навбатида, кўчма маънога доир тадқиқотларнинг ҳозирги вақтда долзарб ва муҳимлигини яна бир карра исботлайди.
Дарҳақиқат, матнда кўчма маънодаги тушунчалар нутқ факти сифатида тил тизими томонидан берилади. У матнниг хусусиятлари ва воқеликни ифодалаш билан бирга ва унинг ривожланишидаги янги имкониятлар ва тенденцияларни башорат қилади, шу билан бирга жамиятнинг ҳаётий фаолиятининг қадриятлари тўғрисидаги билимлар моделига айланади. Метафора - бу унинг таркибий қисмларининг матн шартлилигига, уларнинг бутун публицистик матн доирасида бирлашишига асосланган вакиллик, динамик ҳодиса саналади. Метонимия - бу матнда акс эттирилган атрофдаги олам объектларининг рефлексли намоён бўлишига асосланган мажозий номинация манбаи ҳисобланади. Вазифадошлик қолган кўчма маънолар сингари маънонинг маълум коммуникатив вазият сифатида намоён бўлишига шароит яратади.
Публицистикада сўзлар ва тушунчаларни кўчма қўллаш тажрибасидан олинган эмпирик баҳоловчи компонентларнинг хусусиятларини белгилайди, бунинг натижасида матндаги экспрессивлик элементлари доимий равишда янгиланади ва ўзгача таъсирли маъно мазмун ҳосил қилишда иштирок этади. Замонавий газетада метафора, метономия ва вазифадошлик журналист муаллифнинг индивидуал услубини яратишда ўзига хос вазифани бажаради 2 Қаранг:Тешабаева Д.М. Медиалингвистика ва таҳрир. -Тошкент.: «Ўзбекистон», 2019. -С.49. ҳамда улар воқеликни акс эттиришда тасвирий восита сифатида иштирок этади ва журналистикада маданий ёндашувга асосланади.
“Лингвомаданиятшунослик – маданият ва фаолиятдаги тилнинг алоқаси ва ўзаро таъсирини ўрганадиган ва бу жараённи лисоний ва нолисоний мазмун уйғунлигида бирликларнинг яхлит тузилиши сифатида тизимли усуллардан фойдаланган ва замонавий устувор йўналишларга ва маданий қонун-қоидаларга йўналтирилган ҳолда акс эттирувчи синтезловчи типдаги комплекс илмий фан”3.
Албатта, юқорида тилга олинган бундай жиҳатлар публицист-журналист томонидан яратилаётган бирликлар ёки жамият вакиллари учун сиёсийижтимоий лексика таркибида қўлланилувчи кўчма маънода келувчи бирликларни киритиш мумкин. Зеро, босма медиада маъно кўчиш ходисасини тадқиқида ҳам тил эгаларининг миллий тафаккури, маданий қарашлари, уларни тил бирликлари орқали ифодалаши каби масалаларни ўзаро боғлиқликда ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса уларни олам лисоний манзарасининг таркибий унсурларидан бири сифатида лингвомаданий таҳлилини монографик аспектда ўрганиш, хусусан, қорақалпоқ ва ўзбек тилларида уларни миллий ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш долзарб ва зарурий муаммолардан бири эканлигидан далолат беради. Яна бир хил аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳар иккала тил инглиз тили билан чоғиштирилиш асносида олиб борилади.
Дарҳақиқат лингвокультурология борасида тўхталганда тилнинг жамиятдаги ўрни, уни тарихий ва маданий узлуксизликни таъминлаши борасидаги олимларнинг фикрига таянмай иложи йўқ. И.В. Рец бу борада қуйидаги омилларга таяниш кераклиги кўрсатади:
1) тил доимо ўзгариб туради ва унинг ривожланиши кўп ҳолларда ижтимоий тартиб билан боғлиқ бўлса-да, у босқичма-босқич ва тил ривожланишининг одатий ички қонуниятларига бўйсунади;
2) тил ифода воситаларининг бой захирасига эга, улар ички ихчамлик билан биргаликда енг кенг қамровли мазмунни беради;
3) тил марказ ва периферияга эга бўлиб, зарур ҳолларда фаол ва унинг пассив заҳирасидан бирданига фойдаланиш имконини беради; 3 Воробьев В.В. Лингвокультурология (Теория и методы). – М.: Изд-во РУДН, 1997. – С. 36-37.
4) тил маълумотни визуал ва эшитиш орқали идрок этишни белгилайдиган матнни тузатишнинг турли шаклларини таклиф қилади4.
Маданият узоқ ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнида шаклланган бўлиб, у мураккаб, ички зиддиятларга тўла, ранг-баранг тўқнашувлар, мунозара ва маданиятда давр талабларига мувофиқ ривожланиш, изланиш содир бўлади. Ушбу қатламга ҳалқ оғзаки ижоди, ҳалқ амалий санъати, байрамлари ва маросимлари, ҳалқ турмуш тарзи, муомала маданияти, эстетик маданият, ҳалктаълим тарбияси, илмий-маърифий изланишлари киритиладики бу ўз ўрнида тилга маъданиятни таъсирини кўрсатади.
“Менталлик хусусиятига ҳамда лисоний ифодага эга бўлган, этномаданий ўзига хослик билан ажралиб турувчи жамоа онги бирлиги”5 ҳисобланади.
Лингвомаданий ёндашувни ишлаб чиқиш зарурати шундан далолат берадики, троплар мазмуни нафақат лингвистик балки маданий омиллар таъсирида шаклланади. Лингвокультурология маданият генезисига кўра миллий ҳодиса сифатида қаралади ҳамда уни миллат томонидан шаклланади ва айнан шу миллиатнинг маданий унсурларини ўзида намоён қилади. Шунингдек, лингвокультурологияни объектларни и сифатида семантика, синтактика ва прагматика бирлигидан иборат тизимдир.
Шуни таъкидлаш керакки, газета тилидаги маълум бир матн ичида функциялардан фақат биттаси ишлай олмайди, чунки ўқувчи томонидан олинган ҳар қандай маълумот уни мантиқий хулосага келишга мажбур қилади, яъни билвосита бўлса ҳам таъсир эффекти кузатилади. Шу билан бирга ахборотни олмай туриб таъсир эффектига эришиш мумкин эмас6 .
Таъкидлаш ўринлики, оммавий ахборот воситалари турғун медиа мавзулар тизими ёрдамида дунёнинг лисоний манзарасини ўзгартиради. Метафора жамият 4 Рец И.В. Лингвокультурологические и эколингвистические аспекты неономинации. Автор.дис.канд..... филол.наук. –Волгоград, 2014. – 24 c. -С.13.
5 Худойберганова Д. Лингвокультурология терминларининг қисқача изоҳли луғати. – Тошкент: Турон замин зиё, 2015. – Б. 25. 6 Гальперин И.Р. Очерки по стилистике английского языка / И.Р. Гальперин. – М.: Издательство литературы на иностранных языках, 1958. –С.97. 462 с онгидаги дунё манзарасини акс эттиради. Зеро, “алоҳида шахс, шахслар гуруҳи, муайян халқ, инсоният олам манзараси субъекти бўлиши мумкин”7.
Публицистика замонавий луғатларда «долзарб ижтимоий-сиёсий, жамият ҳаётига оид масалаларга бағишланган нутқ услуби бўлиб, мақолалар, очерклар, памфлетлар, фельетонлар ва бошқалар» тарзида изоҳланади8. Аста-секин илмий адабиётларда бу атамага синоним кўплаб сўзлар пайдо бўла бошлади. Г.Я. Солганик ўз луғатида мазкур сўзга мос келувчи тўртта лексик маъно берувчи сўзларни келтиради: газета-публицистик, газетага оид, сиёсий, газетажурналга оид9.
С.Каримовнинг фикрича, «публицистик услубда унга хос бўлган ва бирбиридан ажратиб бўлмайдиган асосий тамойиллар сифатида информативликни ва таъсир характерини инобатга олиниб, экспрессивликка мойилликни келтириб чиқаради. Ушбу тамойиллар услубнинг муҳим хусусиятларини – стандартлик ва тасвирийлик хусусиятларини келтириб чиқаради. Бу бир-бирига қарама-қарши тенденциядаги ҳодисалар бир-бирини тақозо ҳам қилади ва яхлитликда олиб қаралади»,10 деб ҳисоблайди.
Замонавий стилистикада ижтимоий баҳолаш “газета (журналистика) тилининг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади ва бу нафақат фактлар, ҳодисаларни ёритишни, балки уларни ижтимоий баҳолашни, шунингдек талқин қилишни ҳам талаб қилади”11. Т. В. Матвеева газета ва журналистик матнни баҳолаш тизимини етакчи сифатида тавсифлайди: “Журналистни у ёки бу фактнинг ўзи эмас, балки ижтимоий баҳолаш нуқтаи назаридан қизиқтиради. Кўпгина жанрларда ушбу баҳолашлар ҳиссий рангларни ўз ичига олган шахсий муаллифлик баҳолари сифатида намоён бўлади”12.
7 Худойберганова Д. Лингвокультурология терминларининг қисқача изоҳли луғати. – Тошкент: Турон замин зиё, 2015. – Б. 33. 8 Музрукова Т.Г., Нечаева И.В. Популярный словарь иностранных слов: около 5000 слов / под ред. И.В. Нечаевой. М.: Азбуковник, 2000. – 496 с. 9 Солганик Г.Я. Публицистический стиль // Стилистический энциклопедический словарь русского языка / под ред. М.Н. Кожиной. М.: Флинта: Наука, 2003. – С. 312-315. 10 Каримов С. Ўзбек тили функционал стилистикаси. – Тошкент, 2010. – Б.72. 11 Солганик Г. Я. Публицистический стиль // Стилистический энциклопедический словарь / под ред. М. Н. Кожиной. М., 2003. С. 312–315 . -С. 311 12 Матвеева Т. В. Функциональные стили в аспекте текстовых категорий: синхронно-сопоставительный очерк. Свердловск, 1992. 172 с. С.84.
Таъсир функцияси ҳам бир хил даражада муҳимдир ва бу ерда тилнинг мажозий воситалари ва ҳиссий-экспрессив луғат фаол “ишлайди”, чунки публицист нафақат ижтимоий ҳаётнинг айрим масалаларини ёритибгина қолмай, балки потенциал ўқувчига таъсир ўтказишга интилади, М. М. Михайлов шундай деб ёзган: “Публицистик услубнинг асосий вазифаси – одамларнинг кенг оммасига мафкуравий таъсир кўрсатиш, уларда маълум бир дунёқарашни, ижтимоий-сиёсий онгни шакллантириш, уларни маълум бир ижтимоий ғоялар ёки муайян ҳодисаларнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқлигига ишонтириш ва шу орқали уларни муайян ҳаракатларга ундашдир”13. Зеро, А.Абдусаидов шундай ёзади: “Кейинги йилларда матбуот тилида таъсирчанликни ифодалашда бадиий тил элементларидан фойдаланиш ниҳоятда кучайиб бормоқда. Буни тасвирий воситалар, мақол ва ибораларни ишлатиш, очерк, лавҳа ва мақолаларда диалоглардан кенг фойдаланишда кўриш мумкин. Бу ҳолат, шубҳасиз, газетани жонли материаллар билан бойитади, газетхоннинг эътиборини тортади, материални тез тушунишга ёрдам беради, таъсирчанликни оширади”14.
Юқорида таькидлаб ўтилганидек, ҳар қандай тилда тилнниг тасвирий воситалари таркибига кирувчи маъно кўчиш воситаларини нутқда намоён бўлиши инсоният тафаккури ва ахлоқий қадриятлар ривожи билан боғлиқ. Уни нафақат тил ҳодисаси балки, инсоннинг нутқий вазиятни қайсидир маънода ўзгартиришга мойиллиги сифатида ҳам намоён бўлади.
Публицистикада, юқорида айтиб ўтилганидек, баҳолаш яширин ва очиқ бўлиши мумкин. Яширин баҳолаш биринчи навбатда баҳолаш метафорасида мавжуд. Баҳолашда кўчма маъноли сўзларни ўрни борасида қуйидагини таъкидлаш жоиз бўлади: “...жамоатчилик фикрини тартибга солиш, адресат учун зарур бўлган ёрқин, кўринадиган тасвирни яратиш учун мўлжалланган”15.
Маъно кўчиш ҳодисаси журналистика учун муҳим бўлган ишонтиришнинг энг кучли воситаларидан бири бўлганлиги сабабли, тадқиқотчилар журналистик 13 Михайлов, М.М. Стилистика русской речи / М.М. Михайлов. – Чебоксары, 1968. – 198 с. -С.174. 14 бдусаидов А. Журналистнинг тилдан фойдаланиш маҳорати. – Самарқанд, 2004. – Б. 83. 15 Клушина Л.И. Общие особенности публицистического стиля //Язык СМИ как объект междисциплинарного исследования. Учебное пособие. – М.: Изд-во МГУ, 2003. – С. 269 – 280. матнларда билвосита ишонтиришнинг иккита асосий турини ажратиб кўрсатадилар булар: ассоциатив-баҳоловчи ва эмоционал-эстетик.
Медиаматнда маъно кўчиш ҳодисаси семантик жиҳатдан янги маъно касб этиб, матн таркибида намоён бўлиши уларни лингвомаданий нуқтаи назардан маданий хосланган миллий маъноли бирликка айланишига сабаб бўлади. Айниқса, турли тизимли тилларда медиаматнни улардан экспрессив восита сифатида қўлланилишида миллий-маданий ўзига хослик ёрқин намоён бўлади. Шунингдек, бу сиёсий-ижтимоий жараённи ёритишда унинг маъносини изоҳлаш асосида ҳосил қилинишида ҳам миллий-маданий белгига эга бўлади ва бу медиа тилининг миллийлик хусусияти билан боҳлиқ ходиса сифатида кўриш мумкин. Бу ҳолат қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз матбуотида ҳам кузатилади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ
1. Абдусаидов А. Журналистнинг тилдан фойдаланиш маҳорати. – Самарқанд, 2004. – Б. 83.
2. Воробьев В.В. Лингвокультурология (Теория и методы). – М.: Изд-
во РУДН, 1997. – С. 36-37.
3. Гальперин И.Р. Очерки по стилистике английского языка / И.Р. Гальперин. – М.: Издательство литературы на иностранных языках, 1958. –С.97. 462 с
4. Солганик Г.Я. Публицистический стиль // Стилистический энциклопедический словарь русского языка / под ред. М.Н. Кожиной. М.: Флинта: Наука, 2003. – С. 312-315.
5. Каримов С. Ўзбек тили функционал стилистикаси. – Тошкент, 2010. – Б.72.
6. Клушина Л.И. Общие особенности публицистического стиля //Язык СМИ как объект междисциплинарного исследования. Учебное пособие. – М.: Изд-во МГУ, 2003. – С. 269 – 280.
7. Матвеева Т. В. Функциональные стили в аспекте текстовых категорий: синхронно-сопоставительный очерк. Свердловск, 1992. 172 с. С.84.
8. Махмудов Н. Тилимизни тилла сандиғи. – Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2012.-Б.4.
9. Михайлов, М.М. Стилистика русской речи / М.М. Михайлов. – Чебоксары, 1968. – 198 с. -С.174.
10. Музрукова Т.Г., Нечаева И.В. Популярный словарь иностранных слов: около 5000 слов / под ред. И.В. Нечаевой. М.: Азбуковник, 2000. – 496 с.
11. Рец И.В. Лингвокультурологические и эколингвистические аспекты неономинации. Автор.дис.канд..... филол.наук. –Волгоград, 2014. – 24 c. -С.13.
12. Тешабаева Д.М. Медиалингвистика ва таҳрир. -Тошкент.: «Ўзбекистон», 2019. -С.49.
13. Худойберганова Д. Лингвокультурология терминларининг қисқача изоҳли луғати. – Тошкент: Турон замин зиё, 2015. – Б. 25.
14. Худойберганова Д. Лингвокультурология терминларининг қисқача изоҳли луғати. – Тошкент: Турон замин зиё, 2015. – Б. 33.
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.