ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

МИЛЛИЙ ЭСТРАДА МУСИҚАСИ

Özet

Замонавий ўзбек мусиқасининг таркибий қисмига айланиб улгурган эстрада соҳаси тарихан жуда қисқа муддат ичида шаклланди ва маълум натижаларга эришди. Мақолада  ўзбек эстрада санъати соҳаси ташкилий ўзгаришлар билан бирга балки мазмун-моҳият жиҳатлари бўйича ҳам янгиланиб бораётгани, шу билан бирга эстрада мусиқа воситасида энг олижаноб ва муқаддас ҳисобланган Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқат туй-ғуларини ифода этиш, уларни миллионлар қалбига жо этиш имкони мавжудлиги ҳақида сўз юритилади.


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

М ИЛ ЛИЙ ЭС ТР А Д А МУ С ИҚ А С И

Абдукадиров Озоджон Махаматжонович Ўзбекистон давлат

консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада

санъати институти 2-курс магистри

Аннотация. Замонавий ўзбек мусиқасининг таркибий қисмига айланиб улгурган эстрада соҳаси тарихан жуда қисқа муддат ичида шаклланди ва маълум натижаларга эришди. Мақолада ўзбек эстрада санъати соҳаси ташкилий ўзгаришлар билан бирга балки мазмун-моҳият жиҳатлари бўйича ҳам янгиланиб бораётгани, шу билан бирга эстрада мусиқа воситасида энг олижаноб ва муқаддас ҳисобланган Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқат туй-ғуларини ифода этиш, уларни миллионлар қалбига жо этиш имкони мавжудлиги ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар. Эстрада, тарих, эстрада, мусиқа, телевидение, видео, клип, сюжет, мультипликация, компьютер.

Эстрада санъати ўзининг серқирралиги ва енгил идрок этилиши ва тингловчилар аудиториясининг кенглиги билан билан бошқа санъат турларидан ажралиб туради. Мустақил Республикамизда серкўлам мусиқа ижодиётининг нафақат жиддий йўналишларига, балки оммабоп эстрада санъатига, шунингдек, унинг узлуксиз ва узвийлик тамойилларига асосланган таълимига ҳам катта эътибор берилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Жумладан, 2002 йил 5 сентябрда йилда Ўзбекистон давлат консерваториясида Эстрада санъати факултетининг очилиши, Маданият ишлари вазирлиги тасарруфидаги мўъжазгина эстрада-цирк Студияси негизида илк бор махсус Эстрада-цирк коллежининг ташкил этилиши, энг сўнгги пайтларда эса пойтахт ва вилоятлар бир неча махсус ўқув юртларида эстрада бўлими ва синфларининг очилиши ва кўплаб иқтидорли ёшларни қамраб олганлиги бунга яққол мисол бўла олади.

Замонавий ўзбек мусиқасининг таркибий қисмига айланиб улгурган эстрада соҳаси тарихан жуда қисқа муддат ичида шаклланди ва маълум натижаларга эришди. Хусусан, 6угунги кунда эстрадага оид қўшиқ жанрлари юртимизда ўтказилаётган Мустақиллик, Наврўз ва бошқа оммавий халқ байрам танта-налари, шунингдек, махсус танловлар ("Янги тароналар"), фестивал ("Ўзбекистон — Ватаним маним"), маълум мавзу доирасидаги шоу-концерт ("Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон") ва Республика телерадио дастурлари ("Ёшлар", "Ўзбегим таронаси", "Гранд", "Водий садоси", "Сезам", "Орият доно", "Ҳамроҳ"), қолаверса, кўча-кўйда садоланаётган мусиқанинг салмоқли қисмини ташкил қилмокда.

Шу билан бирга Мустақил Ватанимиз халқаро, минтақавий ва республика миқёсидаги фестивал ҳамда кўрик-танловларни ўтказиш марказига ҳам айланиб бормоқда. Жумладан, 1995 йилдан эътиборан "Ўзбекистон — Ватаним маним" қўшиқлар фестивали, 1997 йилдан эса "Шарқ тароналари" Халқаро мусиқа фестивали ўтказила бошланди. Шунингдек, 1999 йили "Садо" Республика профессионал янги қўшиқлар фестивали, 2000 йили Болалар санъат фестиваллари, Ботир Зокиров санъати давомчилари , Офарин Республика кўрик танловлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда .

1991—2023 йиллар мобайнида улкан "индустрия" даражасига етган серкўлам Ўзбекистон эстрада мусиқаси тобора мустақил йўналиш ва ўзгача таъсирчан кучга эга бўлган оммавий санъат тури мақомига эришмокда.

Поп-мусиқа миллий кўринишларининг бутунлай бошқа, янги босқичга чиқиб олиши ҳам айнан 1990 йиллар билан боғлиқдир. Миллий санъат чегараларидан чиқиб, қисқа муддатда чет эл мамлакатларида ҳам донғи кетган Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров ва "Ялла" вокал-чолғу ансамбли, Ўзбекистон халқ артистлари Мансур Тошматов, Ғуломжон Ёқубов ва Насиба Абдуллаеваларнинг эстафетасини янги авлод эстрада санъаткорлари давом эттиришмокда. Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Юлдуз Турдиева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон, Дилноза Исмияминова, Лола Ахмедова, Зоя Цой хонандалар Согдиана. Мелена Мусаева, Хуршид Инагамов ва бошқа ўнлаб эстрада ижрочилари ўзлари устида ишлаб, қисқа вақт ичида тингловчиларнинг севимли санъаткорларига айланди. Эстрада мусиқасини телевидение ва видео техника воситаларида кенг оммага ёйишда "клип" жанри қўллана бошланди. Хусусан, бугунги кунда асосан шеър мавзусидан келиб чиққан сюжетли, тасвирий ҳамда мультипликация компьютер графикаси асосида ишланаётган "клип"лар қўшиқ жанрини тарғиб этишда кучли воситалардан бирига айланиб улгурди.

Дарҳақиқат, сўнгги ўн йилликда рўй берган сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар боис миллий-мусиқий эстрада соҳасида ҳам мазмунан, ҳам моҳиятан туб янгиланишга ҳал қилувчи асос яратилди. Маълумки, Шўро давридаги мафкуравий муҳит оммавий санъат турларига ўз таъсирини ўтказган эди. Собиқ йўлбошчи партия ва унинг "доҳий"ларига бағишланган қасидалар, "халқлар дўстлиги", собиқ иттифоқ давлатини мадҳ этувчи қўшиқлар эстрада санъатида тобора ижодий носамимийликнинг юзага чиқишига, қолаверса мавзулар доираси торайиб қолишига олиб келди.

Бу ҳол табиийки, эстрада санъати услублари ҳамда жанрларининг бир хиллигига, асосан "рухсат. берилган" шакллардагина ижод қилишга олиб келди. Ваҳоланки, инсониятнинг олижаноб мақсадларидан бўлган тинчликни мустаҳкамлашда, кишиларнинг ахлоқий фазилатларини юксалтириш ҳамда эстетик дидларини тарбиялаш ва ўстиришда санъат турлари орасида эстраданинг ўз ўрни бор. Шунинг учун ҳозирда давлатимиз унинг ривожига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу ўринда 1996 йилда Ўзбек давлат филармонияси ҳамда "Ўзбекконцерт" негизида "Ўзбекнаво" гастрол-концерт бирлашмасининг ташкил этилиши алоҳида аҳамиятга сазовордир. Ушбу бирлашмага Ўзбекистон халқларининг миллий мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатининг энг яхши ютуқларини ривожлантириш, асраш ва тарғиб қилишдек вазифалар белгилаб берилди.(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекнаво" гастрол-концерт бирлашмасини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони. Тошкент шаҳри, 1996 йил, 5 апрел. ПФ 1419-сон.)Ўтган йиллар мобайнида мазкур бирлашма кўмагида бир қатор эстрада хонандалари ва гуруҳларининг фаолияти янада самарали бўлди. Ўз ҳаёти, ижодини ўзбек эстрада қўшиқчилик санъатининг равнақи-ю, истиқбол келажагига бағишланган, номи мустақил юртимиздагина эмас, балки хорижлик санъат мухлисларига ҳам яхши таниш Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг ўзига хос ёқимли, ширали овози, юксак диди, ижро дастурининг кенг ва ранг-баранглиги минглаб тингловчилар юрагида чуқур из қолдирмоқда ("Самарқанд", "Ёқасиз жоним", "Тушингизга кирган малак", "Келасиз").

Ўзбек эстрада санъатининг истеъдодли намояндаларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова туғма санъаткорлик қобилияти, кенг нафасли, айни пайтда нафис ва дардли овози ила тингловчилар қалбидан чуқур ўрин олди ("Халқим", "Халқ бўл элим!", "Дунё", "Бегим, бегим", "Болажоним").

Чинакам изланувчи ижодкор, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов бадиий тафаккурининг кенглиги ва ўзига хос жўшқин овозининг таъсирчанлиги билан кенг тингловчиларнинг дилларини ром қилди ("Хуш келдинг, муборак сарварим Наврўз", "Дилором").

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқованинг ёқимли ва нафис овози билан таралган севинч ва муҳаббат қўшиқлари саҳна ҳаракатлари билан бир бутунлик, яхлитлик касб этади ("Ёмғир ёғди", "Сиз ёққансиз менга ҳамиша", "Мен сени ҳеч кимга бермайман").

Дарҳақиқат, миллий эстрада соҳаси энг навқирон санъат турларидан бири бўлсада, республикамизнинг ҳозирги замон маданияти тизимида ўта муҳим ўрин тутмокда. Чунки у, оммавий санъат тури сифатида, минг-минглаб кишиларга таъсир кўрсатиб, кундалик руҳий эҳтиёжларини қондириш қудратига эгадир.

Ўзбек эстрада санъати соҳаси ташкилий ўзгаришлар билан бирга балки мазмунмоҳият жиҳатлари бўйича ҳам янгиланиб бормоқда. Шу билан бирга эстрада мусиқа воситасида энг олижаноб ва муқаддас ҳисобланган Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқат туй-ғуларини ифода этиш, уларни миллионлар қалбига жо этиш имкони мавжуддир.

Кун сайин ривож топаётган, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни босқичмабосқич амалга ошираётган жонажон юртимизнинг равнақи, истиқлолининг порлоқ келажаги маънавият борасида аввало Ватанга меҳр-муҳаббат, боқий қадриятларимизни тараннум этиш мавзулари билан бевосита боғлиқдир. 1998 йил "Ўзбекистон — Ватаним маним" республика қўшиқ байрами танловида олий мукофотга сазовор бўлган "Ўзбекистон — дўстлик диёри" (А.Мансуров ва Н.Назруллаев), кўҳна Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" Халқаро мусиқий фестивалида баралла янграган "Фестивал мадҳияси" (Д.Омонуллаева ва У.Азим), Ғ.Ёқубов ижросида машҳур бўлган "Элим деб", "Ҳақиқат излаган армон" (Али-шер Расулов), "Менинг элим" (Юлдуз Абдуллаева), "Ҳақ дўст" (Равшан Номозов ва "Тошкент" гуруҳи), Сафия Сафтарова ижросидаги "Ватан — ягонадир", Дилшод Каттабековни эл-юртимизга танитган "Озод элнинг ўғлиман", Рашид Холиқовнинг "Эй, азиз юртим" каби қўшиқлари ўзбек замонавий эстрада санъатининг дурдоналарига айлангани бежиз эмас.

1990 йилларда кейин ижод этилган қўшиқларнинг салмоқли қисмини болалар мусиқий эстрадаси ташкил этади. Бу соҳада айниқса композиторлар Надим Норхўжаев, Аваз Мансуров, Дилором Омонуллаева, Алишер Расулов, Муҳаммад Отажонов, Хуршида Ҳасанова ва Гулнора Қўчқоровалар фаол ижодий меҳнат қилмокдалар. Хусусан Надим Норхўжаевнинг "Салом қўшиқ байрами", "Капалак ва камалак", Дилором Омонуллаеванинг "Туркистон фарзандимиз", "Хумо қушим", Муҳаммад Отажоновнинг "Болаларнинг кўзлари", "Онажон Ўзбекистон", Хуршида Ҳасанованинг "Турналар", "Соғлом авлод", Гулнора Қўчқорованинг "Ўзим айланай", "Баҳор" каби қўшиқларида болалар фольклор оҳангларига хос жиҳатлар поп мусиқасининг айрим услублари ("поп-фольк", "поп-рок" ва б.) билан моҳирона уйғунлаштирилган. Шу боис ҳам бундай услубдаги қўшиқлар минглаб ўзбек болалари томонидан севиб тингланади. Айниқса, Аваз Мансуровнинг "Рамазон", "Оқ теракми, кўк терак?" каби халқ маросим ва урф-одатлари негизида басталан-ган ажойиб саҳнавий ўйин-қўшиқларининг куйларида "жаз-рок", "Бу чаманзор кимники" қўшиғида эса "рэп" услубига хос бадиий хусусиятлар миллий оҳанглар билан узвий боғланган- Композиторнинг "Оҳангларда эртаклар", "Истиқлолим", "Хайр мактаб" сингари болалар учун лирик қўшиқлари шунчаки республика қўшиқ танловларида совринли ўринларни эгаллаб қолмасдан, балки минглаб ўзбек болалари, ўсмирлари ва, умуман, кенг тингловчилар қалбидан мустаҳкам жой олган, десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, Алишер Икромов, Дони Илёсов, Сарвар Қозиев, Вагиф Зокиров ва Файзулла Қўлдошевлар ўзларининг мусиқий-эстрада аранжировкалари билан минглаб ўзбек болаларига танилди.

Болалар (оммавий) қўшиқчилигини тарғиб этишда Ўзбекистон телерадио компания-си қошидаги "Булбулча" болалар қўшиқ ва рақс жамоаси (раҳбар Шермат Ёрматов), "Томоша" гуруҳи (раҳбар Нодира Қурбонова), шаҳар болалар ижоди маркази қошидаги "Севинч" гуруҳи (раҳбар Саодат Рустамова), шаҳар боғча, лицей, мактаб қошидаги "Ором" қўшиқ ва рақс жамоаси (раҳбар Гулнора Қўчқорова), "Юлдузча" поп-шоу гуруҳи (раҳбар Равшан Зокиров) ва "Оловуддин" болалар ва ўсмирлар вокал чолғу гуруҳларининг (раҳбар Вадим Кариев) фаолияти эътиборга моликдир.

Айни пайтда мазкур жамоалар фаолияти истеъдодли хонандаларни тарбиялаш ва "юлдузча"ларни кашф этишда ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда. Чунки ҳозирги кунда халқимиз орасида машҳур Илҳом Фармонов, Севара Назархон, Наргиза Мирзаева, Абдулла Қурбонов ва Достон Убайдуллаев каби эстрада хонандалари айни шундай ижодий жамоаларда вояга етиб "катта саҳна"га йўл олган эдилар.

Дарҳақиқат, Мустақил юртимизда миллий эстрада мусиқасини ривожлантиришга барча имконият ва шароитлар мавжуд. Бинобар биз шу соҳа ижодкорлари — хонанда-ю созанда ва бастакорлардан халқимизга манзур бўладиган янги бадиий баркамол қўшиқ ва куйлар ижод этишларини кутиб қоламиз. Ҳозирги замон ўзбек эстрада санъати фидокор иқтидорли ёш санъаткорларга бой.Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида очилган Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти фаолияти ва институт профессор ўқитувчиларининг эстрада хонандаларини тарбиялашдаги олиб бораётган таълим тарбия жараёни фикримизга ёрқин мисол бўла олади. Институт профессор ўқитувчиларидан профессор Д.Амануллаева, Ю.Тураев доцентлар Р.Исламова, Н.Аманова, катта ўқитувчилар К.Джалилова, Д.Бойбабаев, А.Мелдебековларнинг олиб бораётган илмий ва ижодий изланишлари натижасида етишиб чиқаётган иқтидорли талабалар, профессионал фаолиятлари ҳамда ижролари билан Халқаро ва Республика миқиёсида ўтказилган танловлар ва фестивалларда мувофаққиятли иштирок этиб келмоқдалар.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.