ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

ЎҚУВЧИ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ТАРБИЯ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Özet

Ушбу илмий ишимизда ёш авлод тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни, ёш тарбиясининг аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритишга ҳаракат қилинган. Ушбу тезисимиздан олий ўқув юртининг бошланғич таълим йўналиши талабалари, доктарантлар ҳамда мустақил изланувчилар фойдаланишлари мумкин.


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Тожибоева Сурайё – Денов тадбиркорлик ва педагогика инситутити 2-курс

магистранти

Аннотация: Ушбу илмий ишимизда ёш авлод тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни, ёш тарбиясининг аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритишга ҳаракат қилинган. Ушбу тезисимиздан олий ўқув юртининг бошланғич таълим йўналиши талабалари, доктарантлар ҳамда мустақил изланувчилар фойдаланишлари мумкин.

Калит сўзар: Фаробий, ватан, комил шахс, ахлоқий тарбия, бошланғич таълим умумий таълим.

КИРИШ

Бугунги кунда миллатимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоя асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Мазкур ғоя таълимтарбия тизимига ҳам ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда. Ушбу талаблар доирасида давлатимизда таълим соҳасида педагогларнинг моддиймаънавий шароити тубдан яхшиланиб, таълим сифатини оширишнинг замонавий технологиялари жорий қилинмоқда.

Тарбия ва таълимни бир-биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил этилгандагина одобли, ахлоқий фазилатларга эга, юксак маънавиятли, шу билан бирга билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар ёшларни етиштириб беради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар тарбиясини миллий ва замонавий асосда илмий-технологик ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар уни бугунги кун эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда илмий асосланган таянч компетенсиялар, фазилатлар ва асосли психологик қонуниятлар асосида шакллантиришни талаб этмоқда.

Миллий тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда унинг психологик қонуниятларини ўрганиш, мазкур масалада оила, мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус касб-ҳунар, олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик ҳамкорлик ва узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади.

МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР

Кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, Ватанга садоқат, бурч ва масъулият, ташаббускорлик ва бошқа фазилатлар ёшлар онгида назарий тушунчалар сифатида қолиб кетгани ҳолда унинг характерида, психологик қонуният сифатида намоён бўлмаяпти, мазкур фазилатларга нисбатан амалий одатлар сифатида шаклланмаяпти. Бунинг оқибатида уларнинг ушбу фазилатлар ҳақидаги сўзлари билан амаллари орасида тафовут намоён бўлмоқда, бу эса ҳар йили мустақил ҳаётга кириб келаётган йигитқизларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида бир қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

Айрим ўқувчи-ёшларда юксак мақсадларнинг шаклланмаганлиги, ўзини ўзи ўқишга сафарбар қилиш, ирода, матонат, тиришқоқлик, ҳаракат фазилатлари етарли ривожланмаганлиги таълим сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Масала юзасидан адабиётлар таҳлили миллий ва маънавий тарбия соҳасида ўқитувчиларнинг фаолиятини методик таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, миллий ва маънавий тарбия соҳасига оид методик қўлланмалар, ўқувчилар учун зарур дарсликлар етарли эмаслини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан бугунги глобалашувнинг шиддатли ва ахборий шароитида миллий тарбиянинг ижтимоий-психологик қонуниятларини тадқиқ қилиш орқали оиладада фарзанд тарбияси учун таянч фазилатларни шакллантириш, мазкур фазилатларга уларни одатлантириш, тарбияда тушунтириш/кўрсатиш/ўргатиш/намуна бўлиш каби таъсирчан педагогикпсихологик усулларни ислоҳ қилиш ва шу орқали миллий, маънавий тарбия тизимини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.

Дунёда ҳар бир халқнинг асрлар, замонлар оша яшаб келаётган миллий қадриятлари бор. Ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялашда ҳам шубҳасиз, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланамиз.

Тарбия инсон умрининг охиригача давом этадиган жараён бўлиб, доимий равишда ривожланиб, такомиллашиб, комилликка интилиб яшайди.

Жамият тараққиёти, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган виждони пок, иймони бутун, софдил, ватанъарвар, халқсевар, мард, ҳар томонлама соғлом, интеллектуал салоҳиятли, бир сўз билан айтганда соғлом авлодни тарбиялаш давр талаби экан. Бу ишни амалга ошириш эса барчамизнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчимиздир. Шундай экан, ёшларимиз тарбиясига доимо эҳтиборли бўлайлик.

Китоб мутоала қилиш ёрдамида ўсиб келаётган бола одамийлик, садоқат, раҳм – шафқат, меҳр –мурувват каби эзгу фазилатларни ўзида шакллантиради.

Миллий қадриятларни ёшлари онги ва қалбига сингдириш усуллари тўғрисида фикр билдирганда шуни алоҳида қайд қилмоқ керакки, аввало маҳмурий йўл ва зўрлик усулига эҳтиёткор бўлиш талаб қилинди. Чунки имкони борича зўрлик қилиш, мажбур қилиш усулидан фойдаланмаслик мақсадга мувофиқдир.

Миллий тарбия ҳақида гап кетганда беихтиёр таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзлари инсон эътиборини тортади. Кўплаб олимлар ўз тадқиқотларида маънавий таназзулнинг асосий омиллари бўйича қатор изланишлар олиб боришди, ҳар хил қизиқарли таҳлилий маълутолар илмий асосланди, лекин буларнинг ичида одамни ташвишга соладиган бир қараганда эътиборсиздек туйиладиган, лекин оқибати таназзулга, жоҳилликка олиб борадиган бир омил, яъни оилада фарзанд тарбиясига эътиборсизлик, унинг психологик қонуниятларини билмаслик иллати миллатнинг маънавий танназулининг асоси десак ҳечам муболаға бўлмайди.

Хўш нега бугун ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсиз? Фарзанд тарбияси билан шуғулланишига қандай омиллар тўсқинлик қиляпти? Ота-оналар фарзанд тарбиялаш методларини биладими? Ота-оналар фарзанд тарбиясида қандай психологик қонуниятлардан фойдаланаяпти? Мазкур саволлар бизни масала юзасидан ҳамма учун бир тилдаги оптимал жавоблар топишдек масъулиятли вазифани қўймоқда. Бугун бутун дунёда инсон капитали учун кураш, энг катта сармоя фарзандни яхши билимли бўлишига, тарбиясига тикилаётган бир вақтда бизда фарзанд тарбиясига эътиборсизлик, унинг педагогик ва психологик қонуниятлари билан ҳисоблашмаслик каби иллат ва таҳдидлар кўпроқ кўзга ташланиб бормоқда.

Оилада фарзанд тарбиясига эътиборсизлик иллати бир қатор қарорларда жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ3160-сонли, 2019 йил 3-майдаги ПҚ- 4307-сонли, 2021 йил 26 мартдаги ПҚ- 5040- сонли Қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31декабрдаги 1059-сонли қарорида ички таҳдид сифатида қайд қилиниб, мазкур таҳдидларни юзага келтирувчи педагогик, психологик омиллар бўйича тадқиқотлар олиб бориш, мазкур таҳдидларга нисбатан психологик-ғоявий кураш олиб бориш вазифаси қўйилди.

Юқоридаги масалани нечоғлик хавотирли ва долзарблиги тўғрисидаги мулоҳазаларни асослашда биз томонимиздан бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш, баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш мақсадга мувофиқдир.

Зеро, буюк ватандошимиз Имом Ғаззолий айтганидек “Болалар отаоналарига берилган бир омонатдир. Боланинг қалби ҳар қандай нақшу тасвирдан холи бир қимматбаҳо гавҳардир. У қандай нақш солинса, қабул қилади, қаёққа букилса, эгилади.

Агар яхшиликка ўргатилса, шу билан ўсади ва дунё охиратда саодатга эришади. Унинг савобига ота-онаси ҳам, ҳар бир муаллиму устозлари ҳам шерик бўладилар. Агар ёмонликка одатлантирилса, ҳайвонлардек ўз ҳолига ташлаб қўйилса, охир-оқибат ҳалок бўлади. Гуноҳи эса унинг тарбияси учун жавобгар бўлганларнинг гарданига тушади”.

Тарбия масалаларига эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар ҳам, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлар ҳам барчамизни огоҳликка даъват қилмоғи лозим.

Педагогика фанлари доктори, профессор М.Қуронов ўзининг “Бугунги ҳар бир ота-она педагог бўлиши керак” деб номланган мақоласида бугунги отаоналарнинг фарзанд тарбиялашдаги таъсирчан методлар тўғрисида қуйидаги қарашларини илгари суради. Жумладан олимни таъкидлашича фарзанд тарбиясидаги энг таъсирчан метод бу- ўргатиш методи. Чунки унинг ичида тушунтириш ҳам бор, суҳбат ҳам бор, кўрсатиш ҳам бор, айтиш ҳам бор, намуна ҳам бор.

Шуни унутмаслигимиз керакки, юрт келажаги, ватанимиз тараққиёти ва халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимиз ва ёшларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқдир.

Хуллас, ғоявий дунёқараш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш зудлик билан ҳал қилинадиган иш эмас, ғоявий дунёқарашни шакллантириш, ёшлар онги ва қалбига миллий қадриятларни сингдириш учун тарбиявий ишнинг мавжуд барча усуллари, шакллари, воситаларидан ўз ўрнида самарали фойдаланиш умумий мақсадлармизни амалга оширишда муҳим ўрин эгаллайди.

Хулоса. Ёшларимиз таълим-тарбиясида эса миллий тарбия катта аҳамиятга эга. Энг муҳими, фарзандларимиз тарбиясига этиборли бўлайлик, айнан шу мезон болаларимизни маънан, рухан соғлом, ўз ота-боболарига, тарихимизга, Ватанимизга, она тилимизга, ўз миллий қадриятларимизга ҳурмат билан қарайдиган баркамол бўлиб ўсиб унишининг асосидир.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Мунавваров А.К. «Оила педагогикаси». – Т.: Ўқитувчи, 1994.

2. Мирқосимов М. Мактабни бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари. Т.: 1996 й.

3. Norbutaevna, N. D., & Kizi, M. R. S. (2022). PEDAGOGICAL SYSTEM

FOR FORMING SPIRITUAL COMPETENCE OF STUDENTS IN MODERN

CONDITIONS. Web of Scientist: International Scientific Research Journal, 3(3), 754- 760.

4. Donaeva, N. (2022). PEDAGOGICAL SYSTEM OF FORMING

SPIRITUAL MATURITY IN STUDENTS IN INFORMATION

ENVIRONMENT. Emergent: Journal of Educational Discoveries and Lifelong Learning (EJEDL), 3(12), 64-72.

5. Donayeva, N. N., & Normurodova, F. A. (2021). O’QUVCHILARDA

MANAVIY-AXLOQIY SIFATLARNI SHAKLLANTIRISHDA ZAMONAVIY

AXBOROT VOSITALARIDAN FOYDALANISH. Academic research in educational sciences, 2(NUU Conference 1), 214-216.

6. Donayeva, N. N. T. (2020). ZAMONAVIY AXBOROT MUHITIDA

O’QUVCHI YOSHLARNING MA’NAVIY-AXLOQIY QIYOFASINI

YUKSALTIRISH. Студенческий вестник, (22-8), 65-66.

7. Чарыев, И. Профессор кафедры Педагогики ТерГУ. Одинабобоев Фазлиддин, Магистрант 2-курса ТерГУ. СОВРЕМЕННЫЕ ПРИНЦИПЫ И МЕТОДЫ ПЕДАГОГИЧЕСКИХ ТЕХНОЛОГИЙ. Научно-практический журнал «Энигма» Выпуск № 32 (Апрель 2021)., 93.

8. Abdurazakov, F. A., & Meliev, S. K. (2022). Interactive Methods Used In The Formation Of Creative Activity (On The Example Of Primary School Students). Galaxy International Interdisciplinary Research Journal, 10(1), 257-262.

9. Abdurazakov, F. A., & ugli Odinaboboev, F. B. (2022). Pedagogical importance of using module educational Technologies in the system of continuous education on the basis of modern approaches. Web of Scientist: International Scientific Research Journal, 3(1), 173-180.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.