ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

Ўрта Осиё хонликларининг савдо алоқаларида Бокунинг тутган ўрни

Özet

Ушбу мақолада Ўрта Осиё савдо алоқаларида Бокуни тутган ўрни ҳақида гап борган


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

Ўрта Осиё хонликларининг савдо алоқаларида

Бокунинг тутган ўрни

Фарҳод Адилов

Тошкент Молия институти доценти

Anotatsiya

Ушбу мақолада Ўрта Осиё савдо алоқаларида Бокуни тутган ўрни ҳақида гап борган

Kalit so’zlar: Боку, Карвон йўллар, Европа давлатлари, Савдо йўллари

Ўрта Осиёнинг қўшни ва узоқ давлатлар билан иқтисодий ва маданий алоқаларида карвон йўлларининг аҳамияти катта бўлган. Карвон йўллар орқали қадимги даврлардан Ҳиндистон ва Хитойдан зира, долчин, нил бўёғи, фил суяги, марварид, олмос, ипак газламалар, бронза ва чиннилар Ўрта Осиё орқали Византия ва Римга олиб борилган. Мазкур карвон йўллари Ўрта Осиёни Европа давлатлари билан боғлаган. Айнан ўша йўлларнинг марказида Бокунинг ўрни жуда катта бўлган.

Давлатлар ўртасидаги карвон йўллари орқали олиб борилган иқтисодий алоқалар ҳақида кўпгина қимматли манбалар, саёҳатномалар сақланиб қолинган. Абдураззок Самарқандийнинг «Матлаус садайн ва мажмаул баҳрайн», Сейди Али Раиснинг «Миръотул мамолик» (Мамлакатлар кўзгуси) асарлари шулар жумласидандир.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий, маданий алоқаларнинг янги босқичга кўтарилган бугунги кунда мазкур давлатлар ўртасидаги тарихий алоқаларнинг ўзига хос томонларининг ёритиб бериш долзарб мавзулардан биридир. Тарихдан маълумки, Ўрта Осиё ва Кавказортида жойлашган давлатлар ўртасидаги муносабатларда савдо алоқаларига катта эътибор берилган. Бу савдо алоқаларининг ривожланишида йирик шаҳарларнинг аҳамияти катта бўлган. Хива, Бухоро, Самарқанд ва Бокуни шундай шаҳарлар қаторига киритиш мумкин.

XVI-XIX асрларда Ўрта Осиё хонликларининг Европа давлатлари билан алоқаларида Каспий денгизи, жумладан Боку катта аҳамият касб этган. Боку биринчи марта V аср ёзма манбаларида, шунингдек Шарқ географлари Истахрий, Ал-Маъсудий асарларида эса IX-X асрлардан тилга олинади. Бу асарларда Бокунинг порт шаҳарлиги айтилган. Бокуда нефть конлари борлиги ҳақида Ёқут Ҳамавий, Закариё ал-Қазвиний, Ҳамидуллоҳ Казвиний, Авлиё Чалабий, Абдурашид Бакувий асарларида маълумотлар келтирилган1.

Каспий денгизининг асосий порти саналган Боку шаҳри ўрта осиёлик тужжорларнинг Европа савдогарлари билан тижорат ишларини олиб борадиган маркази эди. Бу даврда Озарбайжон ҳудудида карвон йўлларида кўплаб ўрта осиёлик савдогарларни учратиш мумкин бўлган2. Сайёҳ Борнснинг ёзишича XIX асрда Ўрта осиё шаҳарларидаги йирик бозорларида турли давлатлардан келган савдогарларни кўриш мумкин бўлган. Оренбург чегара комиссияси раиси Г.Генс “хиваликлар асосан Бухоро, Эрон, Россияга савдо карвонларини жўнатиш билан шуғулланади” деб маълумот берган. Бундан биз Ўрта Осиёда савдо сотиқ ишлари ривожланганлигини кўришимиз мумкин.

Савдо йўлларида сақланиб қолинган карвонсаройлар, кўприклар Бокунинг XVI-XVII аср бошларида савдо марказларидан бири эканлигига яққол исбот бўла олади3. XVIII аср охирларига келиб Сафавийлар давлати иқтисодий инқирозни бошдан кечирди. Бунинг асосий сабабларидан бири карвон йўлларининг ўз аҳамиятининг пасайишидир4. XVIII асрда Европа ва Осиёни боғловчи йўл Астрахандан Рештгача 1581 верстни5 ташкил қилган. Астрахандан Рештгача бўлган денгиз йўли эса 1000 верстни ташкил қилган. Орадаги фарқнинг катта бўлишига қарамасдан бу даврда ҳам Бокунинг савдо маркази сифатидаги аҳамиятини йўқотмаганлигини кўришимиз мумкин. Бокуда савдодан оладиган бож асосий даромадлардан бири ҳисобланган.

XVI асрда яшаган сайёҳ Авлиё Чалабий маълумотига кўра, Боку Ширвон вилоятининг савдо бандаргоҳи ҳисобланган.

1738 йилда Хива ва Бухорога қулай савдо йўлларини аниқлаш мақсадида келган инглиз ҳарбийси Д.Эльтон Европадан Ўрта Осиёга энг қулай йўл Каспий 1 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 2 том. –Т.: Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси давлат илмий нашриёти. 2001. 122 б. 2 Борнс А. Путешествие из Индии в Кабул, Татария и Персию. Т.2.-М., 1848. с. 389-397. 3 Алиев Ф. Место Азербайджана в международной транзитной торговле в XVIII в. Материалы по экономической истории Азербайджана. –Баку.:Элм.1970. с.57. 4 Бу ҳақида қаранг: Ашрафян К. Падения державы сефевидов (1502-1722 гг). Очерки истории Среднего Востока и др.; Петрушевский И. Очерки по истории феодальных отношений в Азербайджане и Армении в XII – нач. XIX в . – Л., 1949. 5 Рус ўлчов бирлиги. Киймати 500 саженга, яъни 1,0668 км га тенг. йўли деган хулосага келади6. Инглизлар ҳам 1735 йилдан бошлаб Россия орқали Шарққа ўтадиган энг қулай йўлни қидирмоқда эди. Шу мақсадда Хивага келган Д.Ханвей “Хиваликлар асосан Бухоро ва Эрон билан савдо-сотиқ ишларини амалга оширадилар. Улар асосан пахта, ипак, тери маҳсулотлари билан савдо қилади”-, деб маълумот бериб ўтади7. Шунингдек бу даврда ўрта осиёлик савдогарлар асосан газлама, гуруч, совун маҳсулотларини сотганлар. Хорижий давлатлардан бархат, жун ва ипак газламалар каби мануфактура маҳсулотларини олиб келганлар.

Савдо йўлларида жойлашган давлатларда транзит савдонинг аҳамияти бошқа мамлакатларга нисбатан катта аҳамиятга эга бўлган. Ҳукумат доирасида карвонсаройлар, савдогарлар ва савдо фаолиятига доир қонунлар қабул қилинган. Европага шарқ моллари чиқариладиган асосий савдо йўллари чорраҳасида жойлашган Эрон билан инглизлар XIX асрнинг бошида икки йўл: Трапезунд, Табриз ва Кавказорти орқали савдо қилган. Бу икки йўлдан фойдаланган инглизлар Эрон бозорида мустаҳкам ўрнашиб олиб, рус молларини сиқиб чиқара бошлаганлар. 1830-1844 йиллар оралиғида Эрон бозорларидаги ҳукмронлик руслардан инглизлар қўлига ўтган. Бу даврда Ўрта Осиё савдогарлари Машҳад орқали ўтиладиган карвон йўлида бож солиқларининг юқорилиги туфайли арзон ва қулай Каспий денгиз йўли танлайдилар. Каспий денгиз йўли Астраханнинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо маркази сифатида мавқеининг ошишига сабаб бўлди. 1801 йил 29 апрел куни шаҳарга биргина Бокудан эллик олти нафар савдогар келган. XVII асрда Астрахандан ўтган рус савдогари Федот Котов “бу йўл ўзбекларга олиб боради” 12деб ёзади.

1857 йилдан бошлаб Поти-Тифлис-Нахчиван савдо йўлида Эроннинг Европага олиб ўтиладиган маҳсулотлардан бож олинмаган. 1863 йилдан бошлаб Кавказорти ҳудудининг аҳамиятини янада ошириш мақсадида Россия ҳукумати буйруғи билан Боку ҳам шу йўл таркибига киритилади. 6 Юнусова Л.И.Торговая экспансия Англиии в бассейне Каспия в первой половине XVIII века.-Баку., 1988. с.58. 7 Бу ҳақида қаранг: Юнусова Л.И.Торговая экспансия Англиии в бассейне Каспия в первой половине XVIII века.- Баку., 1988. 12 Валиева Д. Среднеазиатско-иранские торговые отношения в первой половине 19 века. Взаимоотношение народов Средней Азии и сопредельных стран Востока. –Т.: Из-ва АН . 1963. с. 55.

XIX асрда Ўрта Осиёга Европа давлатларидан олиб келинадиган маҳсулотлар асосан икки йўл орқали 1) Боку орқали Каспий денгизи Красноводск ундан Хива хонлиги ҳудудлари орқали 2) Эроннинг шимолий-шарқий ҳудудлари орқали Бухоро амирлигидан ўтган. 1883 йилда Россия Ўрта Осиёга олиб келинадиган маҳсулотларнинг камайтириш орқали рус маҳсулотларини сотиш мақсадида Кавказ транзит йўли ёпиб қўйилади. Бу эса ўз навбатида Эроннинг шимолий ҳудудлари ва Ўрта Осиёга олиб кириладиган маҳсулотларнинг камайишига сабаб бўлди. Россия узоқ йиллар давомида Европа давлатларига маҳсулотларини Эрон ва Ўрта Осиёга Кавказ транзит йўли орқали сотишларига шароит яратиб келган эди13. 1883 йилда Кавказорти темир йўлининг ҳам ишга туширилади.

1894 йилда Россия ҳукумати томонидан Ўрта Осиёга Ҳиндистондан чой олиб келиш мақсадида Батуми-Баку-Узундара-Ашхабод-Бухоро транзит йўли очилди. Бу йўл Эрондан чойни олиб келишни бартараф қилиш мақсадида ишга туширилади. Амалиёт бу йўлнинг қулайлигини кўрсатади. Натижада бу йўл орқали 1894 йилнинг ўзида Бухорога 20869 пуд14, Ашхабодга 17343 пуд жами 38212 пуд чой олиб келинади. 1898 йилда келиб бу кўрсатгич 91 287 пудни ташкил қилади.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, Боку Ўрта Осиё хонликларининг хорижий давлатлар билан савдо алоқаларида катта аҳамиятга эга бўлган. Қулай географик ўринда жойлашган шаҳар Ўрта Осиёда ташқи савдо-сотиқ ишларининг ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Туркия ва бошқа Европа мамлакатлари ҳудудларига савдо карвонларининг боришида Боку бандаргоҳининг ўрни катта бўлган. 13 Федоров М. Соперничества торговых интересов на Востоке. –СПб., 1903. с. 214. 14 пуд – оғирлик ўлчов бирлиги. Қиймати 16 кг га тенг.

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:

1. Farkhod Adilov. (2023). HISTORY OF UZBEK AND GEORGIAN

CINEMA COOPERATION IN THE 40S-60S OF THE 20TH CENTURY. Social

Science and Innovation, 1(4), 1-5.

2. Ф.Адилов. (2023). CULTURAL RELATIONS OF THE PEOPLES OF

UZBEKISTAN AND AZERBAIJAN (ON THE EXAMPLE OF THE FIELDS OF

CINEMA AND THEATER). Scientific Journal of the Fergana State University, (6), 29.

3. Адилов, Ф. А. (2023). ЎЗБЕКИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОННИНГ

КИНО САНЪАТИ СОҲАСИДАГИ АЛОҚАЛАР ТАРИХИ (1945-1991 йиллар

мисолида). ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, 6(3).

4. Адилов, Ф. А. (2020). ОЗАРБАЙЖОННИНГ ЎЗБЕК ХАЛҚИГА

БЕҒАРАЗ ЁРДАМИ (1966 ЙИЛ ТОШКЕНТ ЗИЛЗИЛАСИ

МИСОЛИДА). ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, 3(12).

5. Adilov, F. A. (2022). HISTORY OF THE AZERBAIJANI DIASPORA

IN UZBEKISTAN. CURRENT RESEARCH JOURNAL OF HISTORY, 3(03), 1-4.

6. Федоров М. Соперничества торговых интересов на Востоке. –СПб., 1903. с. 214.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.