ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

Рақамли технологиялар орқали маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини аниқлаш ва бунда “KPI” тизимининг аҳамияти.

Özet

Рақобат ривожланиб бораётган ҳозирги замонавий бозор иқтисодиётида инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Бу борада ташкилот (идора, муассаса ва корхона) ва хизматчилар фаолияти самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сонли «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги фармонида ҳам бу соҳага алоҳида урғу қаратилган ва фармонда «Электрон ҳукумат» тизимининг янги босқичи — «Рақамли ҳукумат» тизимига ўтилиб, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.[1]  Бу борада халқаро тажрибада давлат хизматининг самарадорлик кўрсаткичлари KPI  – энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари орқали баҳоланиб келинади.   [1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон  


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

Рақамли технологиялар орқали маҳаллада ҳоким ёрдамчилари

фаолияти самарадорлигини аниқлаш ва бунда “KPI” тизимининг

аҳамияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва

тадбиркорлик олий мактаби Хоразм вилояти ҳудудий филиали бош

мутахассиси

Палванбаев Умидбек Ўктам ўғли

Рақобат ривожланиб бораётган ҳозирги замонавий бозор иқтисодиётида инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Бу борада ташкилот (идора, муассаса ва корхона) ва хизматчилар фаолияти самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сонли «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги фармонида ҳам бу соҳага алоҳида урғу қаратилган ва фармонда «Электрон ҳукумат» тизимининг янги босқичи — «Рақамли ҳукумат» тизимига ўтилиб, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.1 Бу борада халқаро тажрибада давлат хизматининг самарадорлик кўрсаткичлари KPI – энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари орқали баҳоланиб келинади.

KPI яъни “Key Performance Indicator” ўзбек тилига таржимаси “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари”, яъни қўйилган мақсадга белгилланган вақт ичида қандай даражада эришганликни кўрсатиб берувчи тизим ҳисобланади. КПИ тизимини турли жойларда учратишингиз мумкин, лекин инсонлар ҳар доим ҳам ундан тўғри фойдалана олмайди. Инсон ресурсларидан қай даражада тўғри фойдалана олишига қараб самарадорлик даражаси ошади. Бунда хар бир тўгри тақсимлай олинган иш, ходим компания учун фойда олиб келади. КПИ нинг муҳим тарафи шундаки, бу тизим сизга шу кунгача иш фаолиятингизнинг муваффақиятларини кўрсатиб беради ва сизга келажакда қандай мақсадларни қўйишни кўрсатиб беради. КПИ – бу ташкилот (идора, муассаса ва корхона)лар ва хизматчилар фаолиятини белгиланган талаб даражасида олиб борилишини ёки белгиланган мақсадга эришишни назорат қилувчи, баҳоловчи самарадорлик ёки натижадорлик кўрсаткичи деб ҳам 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.09.2023 йилдаги ПФ -158-сон юритилади. Қисқача айтганда, КПИ - белгиланган мақсад бўйича “ўлчов мосламаси”. Бинобарин, мақсад билан боғлиқ бўлмаган кўрсаткичлар орқали КПИни аниқлаш мумкин эмас.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиниб борилиши белгилаб қўйилган. Шу жумладан, ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

-маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш;

-маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш;

-доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш;

-маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

-маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан, уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш.

Мана шу вазифалар ижросини назорат қилиш ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда қуйидаги баллар бериб баҳоланади: ҳоким ёрдамчилари ўз маҳалласида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида касбҳунар ва тадбиркорлик ўқув курсларига йўналтиришдаги ишлари учун 15 балл, ўзига юклатилган молиявий инструментлардан (кредит, субсидия)дан оқилона фойдаланган ҳолда янги тадбиркорлик субъектларининг очилишидаги амалий фаолияти учун 15/12 балл, фуқаролардан «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар олиш бўйича аризаларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш учун 15 балл ҳамда фуқароларнинг тадбиркорлик кооперативларини тузишдаги ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва тегишли молиявий инструментлар (кредит, субсидия) орқали ёрдам кўрсатиши учун 6/3 баллни қўлга киритишлари мумкин.

Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчиларининг муомала маданияти, шижоати ва ташаббускорлиги, ташкилотчилик қобилияти, фаолиятидан қаноатланиши туман (шаҳар) ҳокимининг молия ва иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва туман (шаҳар)га бириктирилган республика вакиллари ҳамда туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарлари томонидан умумий 10 балл билан баҳоланади. Умумий ҳисобда ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичлари 100 балл билан баҳоланади. Маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарлари томонидан самарадорлик кўрсаткичлари ижроси 70 фоиздан кам таъминланганда — «қониқарсиз», 71 фоиздан 90 фоизгача — «қониқарли», 91 фоиздан 99 фоизгача — «яхши» ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади.2

Ушбу тизим фақатгина маълум бир вақт мобайнида, яъни давр ичида юқори самара беришини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли, тизимни доимий мониторинг қилиб, керак бўлса энг муҳим кўрсаткичларни янгилаб бориш талаб этилади. Шунингдек, KPI юқори самара бериши қўлга киритилган натижа билан кетган ресурсга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Фақат натижани 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.07.2021 йилдаги ПҚ -5189-сон орқасидан қувиб, сарфланаётган ресурсларга эътибор қаратилмаса, натижани берадиган ресурсларсиз қолиб кетиш мумкин. Аксинча, фақат ресурсларни тежаш билан ҳам юқори натижани қўлга киритиш мумкин эмас. Яъни, юқори самарадорлик кутилган натижа ва минимал сарфланган ресурсларнинг ўзаро боғлиқлиги натижасида юзага келади. Шу сабабли натижадорликни ҳам, самарадорликни ҳам ҳисобга олиш керак, улар ўртасида доимо балансни ушлаб туриш керак.

KPI тизими бўйича юқори самарадорликка эришиш учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

KPI кўрсаткичларини тўғри танлаш. Ташкилотнинг асосий мақсадидан, қонунчиликда белгиланган функционал вазифасидан келиб чиқиб кўрсаткичларни тўғри танлаш керак.

Ходимларга шароит яратиш. Раҳбарларга бошқариш ва назоратни тўлиқ амалга ошириш учун етарлича шароит, ваколат ва имкониятлар яратиб бериш керак. Шунингдек, моддий техника базасини ҳам такомиллаштириб бериш керак.

Умумийлик. Ташкилотнинг бош мақсад кўрсаткичлари билан унинг таркибий бўлимлари ўртасидаги кўрсаткичлар доимо коррелиция қилиниб борилиши керак.

Шаффоф тизим. Ходимларда иш самарадорликни янада ошириш учун KPI бўйича махсус ўқув-семинарлар ўтказиш керак.

Рағбатлантириш. KPI бўйича эришилган натижаларга қараб рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш ва ходимлар бундан тўлиқ хабардор этилиши керак (мотивация учун).

Доимий мониторинг ўтказиш. Ўз вақтида кўрсаткичларга таъсир этувчи ташқи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шунингдек, вазиятга қараб кўрсаткичларни ўзгартириб туриш ҳам мумкин.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.