КЎРСАТИШ ХИЗМАТИ ҲОЛАТИ
Эрданаев Рўзибой
Тез тиббий ёрдам хизмати Соғлиқни сақлаш тизимида ўзига хос ўринни эгаллаб, у шикастланганларга, ўткир хасталикка чалинганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди. Шошилинч шароитлар ёки ушбу шароитнинг пайдо бўлиши учун таҳдидлар юзага келганда сифатли тиббий ёрдам олдиндан ташкил этилган тизим, аниқ белгиланган кўрсатмалар ёки стандартлар асосида яхши тайёргарликдан ўтган малакали тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш муаммолари борасида тез тиббий ёрдам (ТТЁ) кўрсатиш хизматини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида қўйилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжуд. Жумладан, республикада тез тиббий ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш юзасидан қабул қилинган бир нечта қарорларнинг натижалари бугунги кунга қадар сезилмаяпти. Тез тиббий ёрдам чақирувларини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш эскича, қўл механизмлари ёрдамида бажарилмоқда. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида беморларнинг касалхонага етиб боргунга қадар вафот этиши кўпайиб бормоқда. Мурожаатларни саралашнинг амалдаги тартиби мавжуд куч ва воситаларни энг муҳим чақирувларга хизмат кўрсатиш учун йўналтириш имконини бермайди, натижада ёлғон чақирувлар сони ошмоқда ёки сурункали касалликлари авж олган, бироқ ҳаёти хавф остида бўлмаган беморларга хизмат кўрсатилмоқда.
Тез тиббий ёрдам хизматини жадал ривожлантириш, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, бу йўналишда тезкор, технологик ва самарали фаолият кўрсатишга эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018-йил 16-октябрдаги ПҚ3973-сон Қарори қабул қилинди. Қарорда Шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш тез тиббий ёрдам хизматининг устувор вазифаси этиб белгиланди.
Тадқиқотнинг мақсади. Сурхондарё вилоят аҳолисига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизматининг ҳолатини ўрганиш, ташкил қилиш борасидаги ижобий томонлар ва камчиликларни аниқлаш.
Тадқиқот усуллари ва материаллари. Биз Сурхондарё вилояти аҳолисига кўрсатилаётган тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизматини таҳлил қилдик ва баҳоладик, шунингдек аҳоли томонидан ТТЁ хизматига чақирувларнинг асосланганлиги, тўсатдан касалланишлар ва фавқулотда тасодиф ҳолатлар туфайли чақириқлар бўйича қатновлар давомида кўрсатилган тиббий ёрдам стацонарларга олиб борилганлар сони, бахтсиз ходисалар бўйича чақириклар сони, туғруқлар ёки ҳомиладорлик патологияси билан боғлиқ бўлган чақириқлар сони ҳам баҳоланди. Қишлок жойларда фавқулотда тасодиф ҳолатлар туфайли беморларни ташиш, бахтсиз ҳодисалар, туғруқлар, ҳомиладорлик патологияси ва бошка ҳолатлар бўйича аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳолати таҳлил қилинди. ТТЁ бригадаларининг чақириқлар бўйича қатновлари характери аҳолининг барча ёш гуруҳлари кесимида ўрганилди.
ТТЁ чақирикдари карталари ҳамда шошилинч тиббий ёрдам (ШТЁ) вилоят ва туман бўлимлари беморларининг касаллик тарихларини таҳлил қилиш асосида аҳоли томонидан ТТЁ бригадалари чақирикларининг асосланганлиги аниқланди. Статистик маълумотлар асосида вилоят ТТЁ хизматининг тиббиёт кадрлари, санитар автомашиналари ва тиббиёт жихозлари билан таъминланганлиги ўрганилди. Тадкикотда аналитик, статистик, математик, клиник кузатувлар усуллари қўлланилди ва архив материаллари таҳлил этилди.
Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Тадқиқот базаси Сурхондарё вилояти бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг жанубий қисмида жойлашган. Вилоят майдони 20,1 минг км2 ёки бутун Ўзбекистон ҳудудининг 4,6%ни ташкил этади. Вилоят аҳолиси тоғли, ярим чўл, текислик худудларида яшайди. Туманларда асосан қишлоқ хўжалик ҳамда чорвачилик ривожланган бўлиб, аҳоли қишлоқ ва тоғли худудларда тарқоқ жойлашган. Телефон алоқасининг йўқлиги ва йўлларнинг тошли йўллардан иборат эканлиги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қийинчиликлар туғдиради. 2022 йил бошларига келиб вилоят аҳолисининг сони 2821,9 минг кишини, жумладан 14 ёшгача бўлган болалар – 978,65 минг (34,1%), фертил ёшидаги аёллар – 124,92 минг (49,7%) кишини ташкил этган.
Аҳолининг 1 км2 даги зичлиги 130,0 кишидан иборат бўлиб, ушбу кўрсаткич Ўзбекистондаги ўртача кўрсаткичдан 10,3 кишига камдир. Умр кўришнинг ўртача давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этади (эркакларда – 71,7, аёлларда – 75,8).
Вилоятда 13та туман ва Термиз шаҳри мавжуд. Вилоятда даволашпрофилактика муассасалари тармоғи қайта тузилган бўлиб, бу мавжуд моддийтехника ва кадрлар салоҳиятидан янада самаралироқ фойдаланиш имконини яратди. Барча мутахассисликлардаги врачлар сони бирмунча камайиб, 10минг ахоли сонига нисбатан врачлар билан таъминланиш кўрсаткичи 2015-2022 йилларда 18,6дан 12,8га камайди. Аҳолининг ўрта тиббий ходимлар билан таъминланганлиги амалда мавжуд бўлган даражада қолди. Фельдшерликакушерлик пунктларининг сони 1,33 мартага қисқарди, ҚВП лар сони эса 1,11 мартага кўпайди.
Аҳолига бепул шошилинч тиббий ёрдам тизими ташкил қилинган бўлиб, у Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий Марказининг вилоят филиали, шаҳар ва туман тиббий бирлашмаларидаги 11та шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 14 та тез тиббий ёрдам бўлимларини ўз ичига олади. Вилоятда ҚВПлар тизими ривожланиб бормоқда, уларнинг ҳисобига қишлоқ аҳолисига фельдшерлик ёрдами ўрнига врачлик тиббий ёрдамини кўрсатилиши билан боғлиқ тиббий ёрдам кўрсатиш шакли сезиларли даражада ўзгариб бормоқда. Қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат 5 босқичдан 2 босқичга камайиб, тиббий хизматни ташкил қилиш сифати ҳам сезиларли равишда яхшиланди. Ҳаммаси бўлиб вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасаларида 1,9 мингта врачлар ва 10,2 мингта ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилишмоқда.
2018 йилга келиб вилоятда чақалоқлар ўлимининг ижобий динамикаси кузатилди: 2015 йилда 1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан чақалоқлар ўлими 12,3ни ташкил этган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 10,3гача камайди. Оналар ўлими 2018 йилда 2015 йилга нисбатан 2,29 мартага камайди (2.2- жадвал).
2.2-жадвал
Вилоятдаги демографик вазиятнинг тавсифи
Кўрсаткичлар 2019 2020 2021 2022
1000 та аҳолига нисбатан туғилишлар 75,4 74,6 71,6 79,7
1000 та аҳолига нисбатан умумий ўлим кўрсаткичи 12,1 11,9 12,9 13,2
1000 та аҳолига нисбатан табиий ўсиш 64,8 62,7 58,7 67,3
1000 та тирик туғилганларга нисбатан чақалоқлар ўлими 10,6 11,9 10,6 9,2
100 минг тирик туғилганларга нисбатан оналар ўлими 11,4 10,3 9,8 8,5
Тадқиқотни ўтказиш даврида бола ёшидагиларнинг умумий ва бирламчи касалланиш даражаси ўсди. Бу ўсиш юқумли ва паразитар касалликлар, қон ва қонни яратувчи аъзолар, эндокрин тизим, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалланиши билан боғлиқ. Сурхондарё вилоятида катта ёшдаги аҳоли ва болаларнинг касалланишлари пасайиш мойиллигига эга бўлмасада, аммо етарлича юқори бўлиб қолмоқда. Бирламчи касалланиш ва жароҳатланиш фойизи юқоридир. Тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг бирламчи бўғини ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда вилоятда ТТЁ кўрсатиш хизматининг 50та бригадаси фаолият кўрсатмокда, улардан 32таси фелдшерлик бригадасини ва 20 таси врачлик бригадасини ташкил қилади. Шулардан 15 та ТТЁ бригадаси аҳолига умумий ихтисослик бўйича тиббий ёрдам кўрсатади (1-жадвал)
1-жадвал
Вилоят ТТЁ бригадаларининг умумий сони
Туман, шаҳар
Жами бригадалар
Врачлик Фелдшерлик
Шулардан
умумий
ихтисосликдаги филиали
9 2 2
Термез ш. 9 2 2
Термез тумани 4 1 1
Сариосиё 10 6 0
Узун 9 4 0
Бойсун 8 1 0
Ангор 8 2 0
Денов 23 3 2
Шўрчи 14 2 0
Жарқўрғон 13 4 0
Қумкўрғон 15 3 0
Шеробод 13 1 1
Олтинсой 12 2 0
Музробод 10 1 0
Қизириқ 8 1 0
Жами 165 35 8
РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиалида 5та-реанимация бригадаси, 1та - кардиология, 1та-педиатрия ва 1та-психиатрия бригадаси фаолият юритмоқда.
3.2-жадвал
Вилоят ТТЁ кўрсатиш хизматига аҳоли мурожаатлари частотаси бўйича чақириқлар сони
Йиллар
2019 2020 2021 2022
Абс.сон 871805 935781 997564 1101885
10минг аҳолига 1096,1 1052,1 1103,7 1211,4
2015-2018 йиллар давридаги ТТЁ кўрсатиш хизматига чақириқлар частотаси 1,1 марта кўпайди. 2015 йилда ТТЁ кўрсатиш хизматига 115,2 мингта чақириқ тушган бўлса, 2018 йилда ТТЁ кўрсатиш хизматига чақириқлар 133,5 мингтани ташкил этди. Қишлоқ аҳолисига ТТЁ бригадаларининг қатновлари сони 2015-2018 йилларда шаҳардагидан кўра деярли 3 баробар кўп бўлди ва 2015 йил қишлоқда ТТЁ бригадаларининг қатновлар сони 91,6 мингтани, шаҳарда эса 27,7 мингтани ташкил этди (3.1-расм).
1-расм. 2019 ва 2020 йилларда ТТЁ бригадаларининг қатновлари сони (мингта)
2022 йилда қишлоқ ва шаҳар аҳолисига ТТЁ бригадаларининг қатнови динамикаси деярли бир хилда сақланиб қолди (мос равишда қишлокларда 87,9 - 105,4 мингта ва шаҳарда 27,4 - 28,1 мингта).
2019 йилда Сурхондарё вилоятининг туманлари бўйича ТТЁ кўрсатиш хизматига бўлган чақириқлар таҳлили шуни кўрсатдики, чақириқларнинг ўсиб бориш тенденцияси тоғли ва чўл минтақаларига тўғри келди. 2022 йилда вилоятнинг тоғли худудларидан Сариосиё (13,5 мингта), Узун (15,4 мингта), Денов туманларида (7,3 мингта), ярим чўлдан иборат бўлган Шўрчи (9,6 мингта), Ангор (9,5 мингта), Термиз туманларида (13,1 мингта) (3.3-жадвал). Бундан ташқари Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари камсонли аҳолига эга бўлиб, аҳоли тарқоқроқ жойлашган худуд ҳисобланади (мос равишда 42,0 ва 23,1 минг киши).
3-жадвал
28,1
87,9
105,4
0 20 40 60 80 100 120
қишлоқ аҳолисига қатновлар сони шаҳар аҳолисига қатновлар сони
2019-2022 йилларда ТТЁ кўрсатиш хизмати томонидан тиббий хизмат кўрсатилган чақириқлар (абс сонларда)
Туман 2019 2020 2021 2022 филиали (аҳолиси зич булган шахар ҳудуди)
27403 30403 29989 28018
Термиз т. (чўл минтақаси) 6517 5208 5286 5400
Сариосиё (тоғлик минтақа) 4708 3650 7104 7273
Узун (тоғлик минтақа) 12125 10980 10503 13542
Бойсун (тоғлик минтақа) 9091 10063 7540 7639
Ангор (чўл минтақаси) 4175 3193 4281 5382
Денов (тоғлик минтақа) 6349 5112 5679 6825
Шўрчи (чўл минтақаси) 6004 5583 10005 13158
Жарқўрғон (чўл минтақаси) 10627 10357 9452 9607
Қумқўрғон (чўл минтақаси) 6136 5583 4681 5892
Шеробод (тоғлик минтақаси) 5075 4764 8384 9495
Олтинсой (тоғлик минтақа) 7062 6626 4748 5823 (тоғлик минтақа) 10038 9094 11346 15481
Қизириқ (тоғлик минтақа)
ЖАМИ 115247 110616 118998 133535
2019-2022 йилларда ТТЁ кўрсатиш хизматига бўлган чақириқлар динамикаси амалда деярли ўзгаришсиз қолган бўлсада, 2022 йилга келиб улар деярли барча туманларда кўпайди ва тоғли худудлардан Жарқўрғон туманида ТТЁ кўрсатиш хизматига бўлган чақириқларнинг сони 13,5 мингтани, Музробод туманида 15,4 мингтани, ярим чўл худудларидан Жарқўрғон туманида 13,1 мингтани ташкил этди. РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиалида 20106 йилда шаҳар аҳолиси томонидан ТТЁни чақириқлар сони энг кўп бўлганлгини қайд этилиб, бу кўрсаткич 30403 тани ташкил этган эди, 2022 йилга келиб эса бу чақириқлар сони 28 018 (8%) гача камайди.
3-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турганидек, 2022 йилга келиб вилоят бўйича ТТЁ кўрсатиш хизматига бўлган чақириқлар сони 2019 йилга таққослаганда 1,15 марта кўпайган.
Кўрсаткичлардаги фарқлар, даставвал, ТТЁ кўрсатиш хизматининг аҳволи ва аҳоли учун оммабоплиги, тармоқ тузилмаси ва вилоят туманлари бўйича амбулатория-поликлиника ва касалхона хизматларининг ташкил этилганлиги каби турли омиллар билан изоҳланади.
ТТЁ бригадалари чақириқлари сабабларининг таҳлили шуни кўрсат-дики, 2019 йилда РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиали бўйича қатновларнинг 19% и шошилинч ходисалар билан боғлиқ бўлган. Вилоят бўйича ТТЁ бригадалари қатновларининг 19,9% и тўсатдан касалланишлар билан боғлиқ бўлган. Вилоят туманларидан ТТЁ бригадалари шошилинч ҳодисалар сабабли энг кўп марта Жарқўрғон (19,8% ҳолларда), Денов (19,8%) ва Термиз (20%) туманларида қатновлар кузатилган.
2019 йилда ТТЁ бригадаларининг 1950та қатнови беморларни ташиш билан боғликдир (1,64% ҳолларда). Вилоят бўйича ТТЁ кўрсатиш хизмати томонидан шифохонага стационар даволаш учун ётказилган беморлар миқдори 8,3% ни ташкил этди.
2022 йилда эса ТТЁ кўрсатиш хизмати томонидан беморларни ташиш билан боғлиқ 2190 та қатновлар амалга оширилди (1,57%). Шифохоналарга стационар даволаш учун ётказилаган беморлар сони ТТЁ бригадалари жами бажарган қатновлари сонининг 12,5% ини ташкил этди. Шу тариқа, 4 йил мобайнида вилоятдаги ТТЁ кўрсатиш хизматининг асосий иш кўрсаткичлари сезиларли ўзгаришларга учрамади.
Вилоят бўйича ТТЁ бригадалари чақириқлари сони таҳлил қилинганда, 2022 йилда «03» бўйича қатновлар сонининг бутун вилоят бўйича 10 000 нафар аҳолига нисбатан 1,15га кўпайганлиги аниқланди. Бунда ТТЁ бригадаларига чақириқлар сони чекка туманида энг кўп ўсганлиги кузатилди, бу эса 2019 йилдагидан юқорироқдир. Бундай кўпайиш бир томондан даволашпрофилактика муассасаларининг аҳоли яшаш жойларидан узоқда жойлашганлиги, беморлар амбулатория-поликли-ника хизматидан етарли фойдалана олмаётганликлари, УАШ томонидан профилактика ишларини етарли даражада амалга оширмаётганликлари, айрим ҚВПларда УАШ таъминланмаганлиги натижасидир.
ТТЁ қатновлари пайтида тиббий ёрдам кўрсатилган шаҳар аҳолисининг сони 2022 йилда 10 000 аҳолига нисбатан 1882,9 ни, 2022 йилда – 1929,6 ни ташкил этди. Қишлоқ жойларида қатновлар пайтида аҳолига кўрсатилган тез тиббий ёрдамнинг ҳажми - 10 минг аҳолига турли туманларда турлича бўлиб, улар ўртача 1100дан – 4701,7гачани ташкил этди. Таҳлилнинг кўрсатишича, тадқиқот ўтказилган муддатда шаҳар ва қишлоқларда ҳам ТТЁ чақирувлари сонининг пасайиши кузатилмади.
Вилоят бўйича ТТЁ бригадалари қатновларининг таҳлили шуни кўрсатдики, 2019 йилда бригадалар қатновларининг 1112 таси туғруқ ва ҳомиладорлик патологияси билан боғлиқ бўлиб, 2016 йилда – 1082 та, 2019 йилда - 1088 та ва 2022 йилда – 2529 тани ташкил қилди, бу эса 2019 йилдагига қараганда 2,2 марта кўпдир.
Вилоятда туғруққа ёрдам бериш ва акушер-гинекологик хизматлари фаолиятининг яхшиланганлиги кузатилмаган. Амбулаториялар ва ҚВПлардаги патронаж хизмати ҳомиладор аёлларга яшаш жойларида етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатмайди, айниқса, Узун туманидаги вазият диққатни тортади, чунки у ерда туғруқ ва ҳомиладорлик патологияси бўйича ТТЁ бригадалари қатновларининг энг кўп миқдори тўғри келмоқда. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида туғруқ ва ҳомиладорлик патологияси туфайли ТТЁ бригадалари чақириқлари частотасининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, 2019 йилда ушбу патология бўйича ТТЁ чақириқлари частотаси шаҳарда қишлоқ жойларига нисбатан 1,3 мартадан кўпроққа ортди (10 минг аҳолига нисбатан шаҳарда - 15,3 ва қишлоқда - 11,8) (3.2-расм).
2015 2016 2017 2018
12,7 12,8
10,8
15,3
10,2 9,8
11,8 11,8
шаҳар қишлоқ
2-расм. 2019-2022 йилларда шаҳар ва қишлоқ бўйича ТТЁ
бригадаларининг қатновлари сони
Кузатувлар давомида (2019-2022 йиллар) аҳолининг ТТЁ бригадалари билан таъминоти ўзгармади. Вилоят аҳолисига 50 та ТТЁ бригадалари хизмат кўрсатади, улардан 32 таси – фельдшерлик биргадаларидир (3.4-жадвал).
Жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, аҳолининг ТТЁ бригадалари билан таъминланганлиги 10 минг аҳолига нисбатан 0,47 тани ташкил этади. ТТЁ кўрсатиш хизматининг ихтисослаштирилган бригадалари РШТЁИМ Жиззах вилояти филиали қошида ишламоқдалар: 5та – реанимация бригадаси, 1та - кардиология, 1та - педиатрия ва 1та - психиатрия бригадаси.
4-жадвал
Вилоятнинг ТТЁ бригадалари билан таъминланганлиги, 10 минг аҳолига нисбатан(2019 й)
Шаҳар, туман
Жам
и аҳолиси
(минг
киши)
Жам
и
Врачли
к
Фельдше
р лик
Термез ш. 145,2 0,41 0,41 - тумани 170,0 0,35 0,05 0,29
Сариосиё 38,4 0,78 0,26 0,52
Узун 105,3 0,37 0,09 0,28
Бойсун 51,5 0,58 0,19 0,38
Ангор 42,0 0,47 0,23 0,23
Денов 129,5 0,38 0,07 0,3
Шўрчи 49,5 0,8 0,2 0,6
Жарқўрғо н 60,1 0,33 0,16 0,16
Қумкўрғо н 45,5 0,65 0,21 0,43
Шеробод 129,6 0,3 0,07 0,23
Олтинсой 75,5 0,66 0,13 0,52
Музробод 23,1 1,29 0,43 0,86
Қизириқ 38,4 0,78 0,26 0,52
Жами: 1,054 0,47 0,17 0,3
Туманларда тиббий ёрдам 1та врачлик бригадаси ва бир нечта фельдшерлик бригадаси томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. Врачлик бригадалари билан таъминланганлик Музробод туманида энг юқори эканлиги қайд этилди (0,43). Ушбу туманда аҳоли сони энг кам ҳисобланади (23,1 минг киши).
Врачлик бригадалари билан таъминланганлик Денов ва Шеробод туманларида энг паст даражада эканлиги аниқланди (10 минг аҳолига 0,07), ваҳоланки ушбу туманларда вилоятда энг кўп аҳоли сонига эга бўлган туманлар ҳисобланади (136,6 ва 136,4 минг киши мос ҳолда). Бундан ташқари, Термиз, Шеробод, Пахтакор, Жарқўрғон туманлари каби юқори аҳолиси кўп бўлган ҳудудларда врачлик бригадалари билан таъминланганлик жуда пастдир ва 10 минг аҳолига нисбатан Термиз туманида 0,05 ни, Узун туманида - 0,09 ни, Жарқўрғон туманида - 0,16 ни, Олтинсой туманида - 0,13 ни ташкил этади. Вилоят бўйича эса врачлик бригадалари билан таъминланганлик 10 минг аҳолига 0,17 ни ташкил этади. Кўрсаткичлардаги фарқ 8,6 мартага тўғри келади. Вилоятдаги барча туманларда хизмат кўрсатаётган битта врачлик бригадаси аҳолига малакали врачлик ёрдам кўрсатилиши учун етарли эмас.
Фельдшерлик бригадалари билан таъминланганлик бирмунча яхши аҳволда. Вилоят бўйича у 10 минг аҳолига нисбатан 0,3 ни ташкил этади. Жарқўрғон туманида фельдшерлик бригадалари билан таъминланганлик энг паст- 10 минг нафар аҳолига 0.16 ни ташкил қилади. 61,5 минг аҳолига эга бўлган ушбу туманда 1та фельдшерлик бригадаси хизмат кўрсатади. Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, аҳолини ТТЁ кўрсатиш хизматининг фельдшерлик бригадалари билан бундай паст даражада таъминланганлиги Ангор туманида - 10 минг аҳолига 0,23, Термиз туманида – 0,29, Шеробод туманида – 0,23 кузатилади. Аҳолини тез тиббий ёрдам билан таъминланганлиги бўйича энг яхши вазият аҳоли сони кам (23,1 минг киши) бўлган Янгиобод туманида кузатилади. Кўрсаткичлардаги фарқ 11,6 мартани ташкил этди.
Вилоят аҳолисини ТТЁ кўрсатиш хизматининг ихтисослаштирилган бригадалар билан таъминланганлик кўрсаткичлари таҳлили шуни кўрсатдики, амалда барча туманлар ТТЁ кўрсатиш хизмати ихтисослаштирилган бригадаларига эга эмас, балки уларга фақатгина умумий амалиёт шифокорлари бригадаси хизмат кўрсатмоқда.
Вилоят бўйича ТТЁ врачлик ва фельдшерлик бригадаларини чақирув частотаси таҳлили кузатувлар пайтида шуни кўрсатдики, чақириқлар бўйича врачлик бригадалари қатновларининг частотаси фельдшерлик бригадаларига бўлган талабдан 2,7 марта кўпроқдир (3-расм). Вилоят бўйича фельдшерлик бригадалари қатновларининг сони ТТЁ бригадалари қатновларининг умумий сонининг 20,4% дан 34,2% гачасини ташкил этар экан. 3.3-расм. Врачлик ва фельдшерлик бригадаларига бўлган талаб (% да).
Расмда келтирилган маълумотларга асосан 2018 йилга келиб аҳоли томонидан врачлик бригадаларига чақирувлар сони 1,2 баробар пасайиб, фельдшерлик бригадаларига чақирувлар сони эса 1,67 марта кўпайди.
Вилоят туманлари бўйича врачлик ва фельдшерлик бригадалари қатновларининг частотаси 3.5-жадвалда кўрсатилган. Жадвалдаги маълумотлардан кўринганидек, вилоятнинг барча туманлари бўйича врачлик бригадалари қатновларининг частотаси фельдшерлик бригадалариникига қараганда юқорироқдир.
РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиалида ТТЁ кўрсатиш хизматининг ихтисослаштирилган бригадалари қатновлари частотасининг таҳлилини кўрсатишича, қатновларнинг энг кўп миқдори умумврачлик бригадаларига тўғри келган (2019 йилда - 23,7% ва 2022 йилда - 20,8%). Тадқиқот вақтида ихтисослашган бригадалар қатновлари сони амалда ўзгармади.
79,6
72,6
65,8
25,6
20,4
34,2
0 10 20 30 40 50 60 70 80 90
Фельдшер Врач
5 -жадвал
Вилоят бўйича врачлик ва фельдшерлик бригадалари қатновларининг частотаси (% да)
2019 й 2020 й 2021 й 2022 й
Врач. Фельд Врач. Фельд Врач. Фельд Врач. Фельд Термез ш. 36 64 46 54 42 58 44 56 тумани
73 27 90 10 45 55 48 52 Сариосиё 74 26 82 28 84 16 68 32 Узун 89 11 80 20 100 - 100 - Бойсун 60 40 75 25 54 46 48 52 Ангор 75 25 88 12 75 25 72 28 Денов 33 67 37 63 20 80 18 82 Шўрчи 68 32 71 29 79 21 77 23 Жарқўрғон 71 29 76 24 93 7 78 22 Қумкўрғон 76,8 23,2 78 22 43 57 40 50 Шеробод 74 26 77 23 88 12 91 9 Олтинсой 50 50 56 44 49 51 36 64 Музробод 33 67 37 63 20 80 18 82 Жами: 74,1 25,9 79,6 20,4 72,6 27,4 65,8 34,2
Термез туманида 2019-2020 йилларда аҳолига фақат врачлик бригадалари тиббий хизмат кўрсатган. 2015-2016 йилларда фельдшерлик бригадалари қатновларининг частотаси мос ҳолда 11 ва 20 фоизни ташкил этган, яъни туман аҳолиси врачлик бригадаларини чақиришни афзал билишади. Вилоятга 4 та туманлардаги фельдшерлик бригадаси хизмат кўрсатаётган бўлсада, аҳоли чақириқлари бўйича қатновларнинг 91% и врачлик бригадаларига тўғри келган.
Вилоятнинг Жарқўрғон, Узун, Сариосиё, ва Қизириқ туманларида аҳоли, асосан, фельдшерлик бригадаларининг тиббий ёрдамидан фойдаланишган. Жумладан, Жарқўоғон ва Узун туманларида фельдшерлик бригадалари чақириқлар бўйича врачлик бригадаларига қараганда 1,38 марта кўпроқ, Сариосиё туманида салкам 2 марта, Қизириқ туманида 4марта кўпроқ қатнаганлар.
Умуман олганда эса вилоят бўйича олинган маълумотлар кўра, аҳоли ТТЁ хизматининг врачлик бригадалари хизматидан фойдаланишни афзал билишади.
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 2008 йилда ТТЁ бригадалари томонидан 12,5% беморлар шифохоналарга ётқазилган булса, 87,5% беморларга жойларда тиббий ёрдам курсатилиши вилоятда амбулатория-поликлиника муассасаларининг иш фаолиятини етарлича самарадор эмаслигини кўрсатади.
ТТЁ кўрсатиш хизмати соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа муассасалари билан ўзаро чамбарчас боғлиқликда фаолият кўрсатаётганлиги сабабли, унинг қайта ўзгартирилиши бутун тиббий ёрдам кўрсатиш тизими учун изсиз кеча олмайди. Ушбу жараён босқичма-босқич амалга оширилиши зарур ва соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинидан бошлаб шошилинч касалхона ёрдамини ташкил қилиш билан туговчи барча хизматларни қамраб олиши керак.
Шубҳасиз беморлар, туғувчи аёлларни шифохонага ташиш бўйича санитария автомашинаси бригадаларида фельдшерлар ўрни беқиёсдир. ТТЁ кўрсатиш хизматининг иш тажрибаси кўрсатганидек, тегишли тайёргарлик кўрган фельдшерлар фақат синдромли диагностика ўтказиш етарли бўлган ҳолларда ёки шошилинч врачлик ёрдами керак бўлмаслиги аниқ бўлган ҳолларда врач ўрнини боса олади.
Тадқиқот жараёнида вилоятдаги «03» хизматининг врачлик ва фельдшерлик бригадалари билан таъминланганлиги ва тўлдирилганлиг ўрганилди. Ҳозирги кунда вилоят тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматида 54та врач ва 163та ўрта тиббиёт ходимлари ишламоқда, бу «03» хизмати учун талаб қилинадиган тиббиёт ходимлари сонининг 48,4% ва 90,9%ини ташкил қилади (4- расм).
Расмда келтирилган маълумотлар вилоят бўйича врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари штатлари тўлдирилганлиги талабдагидан мос равишда 2,14 ва 1,09 марта пастлигини кўрсатади.
4-расм. ТТЁ даги врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг сони (2018й)
Қайд қилиш керакки, 4 йил ичида вилоятда ТТЁ кўрсатиш хизмати тиббиёт ходимлари сони ўзгаришларга учрамади. «03» хизматидаги тиббиёт ходимлари сони кўпаймади.
Тадқиқотлар даврида тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматида ишлаётган ходимлар миқдорининг таҳлили шуни кўрсатдики, ТТЁ кўрсатиш хизматининг тиббиёт ходимлари туманларда 10 минг аҳолига нисбатан нотекис тақсимланган. Аҳоли сони юқори бўлган туманларда врачлар етишмовчилиги сезилмоқда. Бу туманлар аҳолиси малакали врачлик ёрдамига муҳтожлик сезишмоқда. Кўпчилик туманлар фақат 21-28,5%гагина врач-кадрлар билан тўлдирилган, холос. Туманлар ва бутун вилоят бўйича ўрта тиббиёт ходимлари вазияти бирмунча яхшироқдир.
6.-жадвал
Вилоят бўйича ТТЁ кўрсатиш хизматининг тиббиёт кадрлари билан таъминланганлиги
Врач
Штат бўйича Амалда
Врачлар Ўрта тиб
ходим Врачлар Ўрта тиб
ходим
Абс.
сон
минг
аҳоли
га
Абс.
Сон
минг
аҳоли
га
Абс.
Сон
минг
аҳол
ига
Абс.
Сон
минг
аҳоли
Га филиали 43,75 3 43,75 3 28 1,96 47 3,2 Термез ш. 17,5 1,02 23,75 1,0 11 0,64 29 1,7 Термез тумани 5,5 1,04 9 2,3 2 0,52 6 1,56 Сариосиё 4,75 0,45 15,75 1,49 3 0,28 12 1,13 Узун 4,75 0,9 9 1,74 1 0,19 7 1,35 Бойсун 4,75 1,13 9 2,14 1 0,23 5 1,19 Ангор 4,75 0,36 9 0,69 1 0,07 7 0,54 Денов 4,5 0,9 10 2,0 1 0,2 7 1,4 Шўрчи 4,75 0,79 9 1,49 1 0,06 7 1,16 Жарқўрғон 4,75 1,04 9,5 2,0 1 0,2 5 1,09 Қумкўрғон 4,75 0,36 9,5 0,7 2 0,15 7 0,54 Шеробод 3,5 0,46 14,5 1,9 1 0,13 15 1,98 Олтинсой 3,5 1,5 7,5 3,2 1 0,43 9 3,8 Жами 76,25 0,72 179,25 1,7 54 0,49 163 1,54
Аҳоли сони 170 минг кишидан иборат бўлган Термиз туманида аҳолига 29та ўрта тиббиёт ходими хизмат кўрсатишмоқда (10 минг аҳолига 1,7). Сариосиё туманида (10 минг аҳолига 1,13), Денов (1,4), Шеробод (1,98) ва Олтинсой (3,8) туманларида аҳолига ўрта тиббиёт ходимлари томонидан муваф-фақиятли хизмат кўрсатилмоқда. Туманлар бўйича ТТЁ кўрсатиш хизматини ўрта тиббиёт ходимлари билан тўлдирилганлиги 52,6% дан 77,7% гачани ташкил этади. Термиз, Олтинсой, Шеробод туманларда штатларнинг ўрта тиббиёт ходимлари билан тўлдирилганлиги штат бирликларига нисбатан мос равишда 122%, 103% ва 120% ни ташкил этади. Ушбу туманларда тиббий ёрдам кўп ҳолларда фельдшерлик бригадалари томонидан кўрсатилади.
Умуман бутун вилоят бўйича врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари сонининг нисбати 3,13ни ташкил этиб, тадқиқотлар даврида деярли ўзгармаган. Врачларнинг асосий қисми РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиалидаги ТТЁ кўрсатиш хизматида банд бўлиб (28 киши), айни вақтда вилоятдаги туманларда жами 24та тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати врачлари фаолият кўрсатишмоқда. ТТЁ врачлари ўриндошлик коэффициенти кузатувлар даврида 1,48 дан 1,73гача кўпайди, бу эса «03» хизмати чақирувида аҳоли оладиган тиббий ёрдам сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Вилоятдаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматидаги врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг касбий малакасини таҳлил қилдик. Таҳлил натижаларига кўра, ТТЁ кўрсатиш хизматидаги 50% врачлар тоифага эга, шулардан олий тоифа фақат 5 та врач (9,3%), 1-тоифа 22(40,7%)тани ташкил қилади. Ўрта тиббиёт ходимларига келсак, 57,6% ўрта тиббиёт ходими (94 киши) тоифага эга бўлиб, улардан олий тоифалилар 41,5%(39 киши), 1-тоифалилар 43,6% (41 киши), 2- тоифалилар 14,9% (14 киши). ТТЁ кўрсатиш хизматидаги 69та ўрта тиббиёт ходимлари тоифага эга эмас (42,4%).
5 расм. ТТЁ кўрсатиш хизмати кадрларининг тоифаси
Шундай қилиб, вилоятдаги ТТЁ кўрсатиш хизмати малакали врач кадрларга ва малакали ўрта тиббиёт ходимларига муҳтожлик сезмоқда. Бундай вазият кўп ҳолларда беморларнинг шифохоналарга ётқизилишига сабаб бўлади, чунки ТТЁ мутахассислари қатновлар пайтида беморга уйида зарур тиббий ёрдам кўрсатишга қийналишади.
ТТЁ кўрсатиш хизматидаги тиббиёт мутахассисларининг иш стажига келсак, тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, врачларнинг фақат 22,2% тез тиббий ёрдам хизматида 15 йил ва ундан кўпроқ стажга эгадирлар. Тез тиббий ёрдамда 5 йилдан 10 йилгача бўлган иш стажига врачларнинг 40,7%, мутахассисларнинг учдан бир қисмидан ортиқроғи (37,1%) 5 йилгача иш стажига эга. ТТЁ кўрсатиш хизматида 15 йил ва ундан кўпроқ ишлаган ўрта тиббий ходимлар сони янада пастроқдир ва РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиали ТТЁидаги ўрта тиббиёт ходимлари умумий сонининг 16,%ини ташкил этади, холос. Ўрта тиббий ходимларнинг малака оширганларининг деярли тенг миқдори ТТЁ кўрсатиш хизматида 5 йилгача ва 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддат давомида ишлаганликлари аниқланди (мос равишда 42,3% ва 41,1%).
9,3
41,5 43,6
14,9
42,4
олий 1-тоифа 2-тоифа тоифага эга
эмас
ҳам…
3.6 расм. ТТЁ кўрсатиш хизматидаги тиббиёт мутахассисларининг иш стажига кўра тақсимланиши
РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиалидаги ТТЁ кўрсатиш хизматининг ўрта тиббиёт ходимлари орасида малака оширган ходимларнинг умумий сонининг 59,6%и (28 киши) тоифага эгадирлар. Улардан олий тоифали мутахассислар – 50%, 1-тоифа - 42,8% ва тез ёрдамдаги ўрта тиббиёт ходимларнинг 7,2 %и 2-тоифага эгадирлар, яъни, филиалнинг ТТЁ кўрсатиш хизматидаги ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида олий тоифали мутахассислар врач кадрларга нисбатан кўпроқни ташкил этишади.
Маълумотларни таҳлилига кўра, вилоятдаги врач кадрлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг асосий қисми аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун етарлича малакага ва ТТЁ кўрсатиш хизматида етарлича иш тажрибасига эга эмаслар, шунинг учун ҳам тез тиббий ёрдам мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соғлиқни сақлаш амалиётининг долзарб вазифаси ҳисобланади.
ТТЁ чақирувларини чуқурроқ таҳлили шундан далолат берадики, ўткир бронхит, бронхиал астма, стенокардия, ярали колит, ўт йўллари дискинезияси, миозит, гонартроз, артрит бўйича деярли барча чақирувлар асоссиз бўлган. Гастрит ва дуоденит, умуртқа остеохондрози, юракнинг гипертензив касаллиги бўйича чақирувларнинг ярмидан кўпроғи; вегетатив дистонияси, инсульт оқибатлари, сурункали обструктив бронхит ва бошқа касалликлар сабабли
22,3
6,9
31,1
42,3 38
5,7
5 йилгача 5 йилдан 10
йилгача
10-15 йил 15 йил ва ундан
кўп чақирувларнинг ярми асоссиз бўлган. Аҳолига даволаш-профилактика муассасаларида хизмат кўрсатишнинг аҳволи ҳам қониқарсиз. Аҳолининг кўпчилиги ШТЁ бўлимларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишади.
Хулосалар:
1. Сурхондарё вилояти туманларида аҳолига 50та ТТЁ бригадалари (18та врачлик, 32та фельдшерлик) ва РШТЁИМ Сурхондарё вилояти филиали қошида 2та реанимация, 4та ихтисослашган (кардиология, неврология, хирургия, педиатрия) бригадалари томонидан ТТЁ кўрсатиш хизмати кўрсатилмоқда.
2. Динамикада ТТЁ кўрсатиш хизматига аҳолининг чақириқлари сони йилда-йилга кўпайиб бормоқда (2015 йилда -115,2 мингтадан 2018 йилда -133,5 мингтага). Буни бир томондан шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматининг бепуллиги, оммабоплиги ва малакали эканлиги билан изохланса, иккинчи томондан даволаш-профилактика муассасаларининг аҳоли яшаш жойларидан узоқда жойлашганлиги, беморлар амбулатория-поликлиника хизматидан, УАШ фаолиятидан етарлича фойдалана олмаётганликлари, айрим ҚВПларни УАШ билан етарли таъминланмаганлиги билан изоҳлаш мумкин.
3. Вилоят аҳолисининг ТТЁ бригадалари билан таъминланганлиги туманлар бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади. Термиз шаҳрида ТТЁ бригадалари 100% врачлик бригадаларидан ташкил топган.
4. Ҳозирги кунда вилоят тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматида 54та врач ва 163та ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатмоқда, бу “03” хизмати учун талаб қилинадиган тиббиёт ходимлари сонининг 48,4% ва 90,9%ини ташкил қилади: вилоят бўйича врачлик штатлари билан таъминланганлик 10.000 аҳолига 0,72ни, фельдшерлар билан таъминланганлик 1,54ни ташкил этган ҳолда, ушбу нисбат айрим туманларда врачлар билан таъминланганлик 2 марта, фельдшерлар билан таъминланганлик 3 марта кам эканлигини қайд этиш лозим.
5. Чақириқларнинг энг катта улуши 60 ёш ва ундан катта ёшдаги шахсларга (42,5%), 50-59 ёшли беморларга -12,4% ва 40-49 ёшли беморларга тўғри келди. Айрим мутахасисликка мос касалликлар бўйича чақириқларнинг энг катта фоизи терапевтик (28,8%), кардиологик (11,3%), хирургик (7,2%), неврологик (9,4%), урологик (6,3%) ва гинекологик (5,9%) касалликларга ва тасодифий сабабларга (25,3%) тўғри келди.
6. Сурхондарё вилоятининг туманлари бўйича ТТЁ кўрсатиш хизматига бўлган чақириқларнинг ўсиб бориш тенденцияси тоғли ва чўл минтақаларига тўғри келди. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматини моддий техник базаси етарли эмаслигини кўрсатмокда. Шошилинч тиббий ёрдам бўлимларини ўринларини таъминоти ўзгармаган бўлиб, кадрлар таъминоти ва уларнинг малакаларини ошириш тадбирлари етарли эмаслиги сабабли аҳолига сифатли ва ўз вақтида малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятлари чекланган.
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.