ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

СУТ БЕЗИ САРАТОНИ БИЛАН МАСОФАВИЙ ГАММА НУР ТЕРАПИЯ ҚАБУЛ ҚИЛГАН БЕМОРЛАРДА КОЛОНИЯ СТИМУЛЛОВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Özet

Сут бези саратони ташхиси билан масофавий гамма нур терапия қабул килган, қон клиник тахлилида ўзгариш кузатилган беморларда Г-КСФ (Филграстим) нинг афзаллигини ўрганиш.  


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

ОМИЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

С.С. Зайниддинов, М.С. Саломов

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Мақсад: Сут бези саратони ташхиси билан масофавий гамма нур терапия қабул килган, қон клиник тахлилида ўзгариш кузатилган беморларда Г-КСФ (Филграстим) нинг афзаллигини ўрганиш. Материал ва усуллар: тадқиқот объекти сифатида РИОваРИАТМ Сурхондарё филиали радиология бўлимида 2024 йил давомида “Терабальт 80” аппаратида сут бези саратони ташхиси билан масофавий гамма нур терапия қабул қилган, 450 та беморнинг 120 таси ретроспектив ўрганилди. Ушбу беморларнинг барчаси клиник-инструментал текширувлардан ўтган, морфологик жихатдан ўрганилган. Беморларнинг ёши 33-77 гача (ўртача ёши 53±1) ташкил этди. Беморларнинг 82 тасида (68%) ўнг сут безида кузатилган бўлса, 38 тасида (32%) чап сут бези тасдиқланган. Ушбу беморларнинг 94 таси (78%) II босқичда, 26 таси (22%) III босқичда мурожаат қилган. Барча беморлар РОД-2.0Гр, СОД-50Гр ДГЛТ қабул қилган. Гранулоцитар колония стимулловчи омиллар Г-КСФ (Филграстим) препарати масофавий гамма нур қабул қилган беморларда кузатилган нейтропенияларда танлов препарати бўлиб хисобланади. Филграстим препаратини кўкрак қафаси сохасига хусусан, сут бези саратони билан нур терапия қабул қилаётган беморларда қўллаш унинг асоратлари юқори хавфи туфайли қарши кўрсатма бўлиб хисобланади. Нур терапия муолажасини якунлаган беморлар қон клиник тахлилидаги ўзгаришларни баҳолаб, кўрсатма бўйича тавсия этилади. Хозирги кунда филграстим биотехнология усулида ишлаб чиқарилмоқда ва онкология амалиётида кенг қўлланилади. Унинг суткалик ва бир маротабалик миқдорини хисоблашда хар бир беморнинг умумий қон тахлилидаги нейтрофиллар сони, бемор тана вазни эътиборга олинади. Филграстим препаратини т/о, в/и қўллаш мумкин. Муолажадан сўнг 1-2 кунлари периферик қонда нейтрофилларнинг транзитор нейтрофилёзи кузатилиши мумкин. Натижалар: ўрганилган 120 та беморнинг 18 таси (15%)да филграстим кўрсатма бўйича қўлланди, 5та беморда (4.1%) бир гурухли плазматрансфузия амалиёти бажарилди, қолган 97 та беморда (80.9%) периферик қонда жиддий ўзгаришлар кузатилмади. Филграстим қабул қилган 18 та беморнинг 12 тасида (87.4%) 2 хафтадан сўнг, 6 таси да (33.6%) 3 хафтадан сўнг периферик қон кўрсаткичлари нормага қайтиш холати қайд этилди. Хулоса: филграстим препарати нейтропения кузатилган беморларда танлов препарати бўлиб, қон клиник тахлили бошқа кўрсаткичларида ўзгаришлар кузатилмаганда бир гуруҳли плазматрансфузия амалиётига бўлган эҳтиёжни 70- 80% гача камайтиради.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.