УДК 636.09
ТУЯ СУТИНИНГ ТАРКИБИ, ФОЙДАЛИ ВА ДАВОЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Алланиязов Орынбай Утениязович
ассистент, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Аннотация: В этой статии приведены сведения развития верблюдоводства, эначения верблюжего молока, состав, полезные и лечебные свойства также изучения оченка по сравнении с коровьего молока.
Аннотация: Ushbu maqolada Qaroqolpog’iston Respublikasi sharoitida туячиликни ривожлантириш, туя сутининг аҳамияти. таркиби, инсон организмига фойдали ва даволаш ҳусусиятлари ва сигир сутига нисбатан taqqoslab o’rganilgan va xulosa qilingan.
Summary :This article provides information on the development of camel breeding, the value of camel milk, the composition, useful and medicinal properties, and the study of ochenka in comparison with cow's milk.
Калит сўзлар: туя сути, витамин, табиий шифобахш дори, аминокислоталар, оқсил, холестерин, углеводлар, қантли диабет, сил, жигар церрози, саратон, стресс,уйқусизлик, ошқозон яраси, чарчоқ. темир, кальций, калий, кобалт, глюкоза, лактоза.
Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган дастур чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини жадал ривожлантириш, респубдика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқорар таъминлаш ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш бҳйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилашга қаратилган. Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, сут, тухум, парранда гўшти, ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашда истеъмол талабининг ошиши ҳамда реал даромадларнинг ортишини ҳисобга олган ҳолда, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайртириб борилади. Ушбу қарорда чорвачилик билан шуғулланувчи субъектларни сонини кўпайтириш, чорвачилик маҳсулотларини, бош сонини кўпайтириш, ишки ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни халқаро сифат талабларига мослаштириш, чорвачилик ва унинг тармоқларида озиқа базасини мустаҳкамлаш, озуқа экинларини жойлаштириш вазифалари белгиланган.
Қорақолпоғистон Республикасида мустақиллиқ йилларида бозор иқтисодиётига ўтиш даврида асосий муаммоларининг бири, аҳолининг чорвачилик маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, чорвачилик тармоғини янада ривожлантиришни тақоза этмоқда. Республикамиз туячиликни ривожлантиришга кенг имкониятлар бор. Бизнинг иқлим шароитимизга, яъни қишда совуқ, ёзда иссиқ бўлиши иноботга олиб туячилик ривожлантириш яхши натижа беради. Республикамизнинг шимолий зоналарида асосан Мўйноқ, Қўнғирот, Бўзатов, Караўзак, Кегейли, Тахтакўпир, Чимбой туманларида туячилик фермер, деҳкон ва тадбиркорлик субъектларин ташкиллаштириш лозим. Устирт ва Қизил-қум зоналарида яъни ушбу туман худудларида туялар боқиш учун яйловлар ва имкониятлар мавжуд. Ушбу худудларда туячилик фермер, деҳкон ва тадбиркорлик субъектларини ташкиллаштирилса, аҳолининг саломатлиги учун туя сутига бўлган эҳтиёжини қондиришга замин яратилган болар эди.
Табобат илми султони Абу Али Ибн Сино ҳам ўзининг “Тиб қонунлари” китобида туя сутининг шифобахшлиги ҳақида ёзиб қолдирганлар. Табиб бобомиз “Инсон ағзолари учун фойдали ўт-шопларнинг ҳаммаси шўлда ўсади” деганлар. Туя жонувари қумда юрганликдан ҳар хил шўпларни ейди. Халқ орасида янги соғилган сутни –шубат, сутнинг ачитилган турини- кумрон дейишади. Олимлар туя сутининг 100 та касаллликка даво деб айтганлар.
Туя сути инсон организми учун шифобахш ҳисобланади ва турли касалликларни эмлаш хусусиятига эгадир. Туя сути қурамида холестерин сигир сутига нисбатан 40% га кам, С витамини уч еса кўп булиши аниқланган. Туя сути нафақат мазали, балки озуқаларга бой бўлган шарқ мамлакатларининг анъанавий ичимлиги. Таъми чирин, бироқ бу туғридан-туғри туяга берилган сув ва емиш сифатига боғлиқ. Шунингдек, унинг характерли хусусиятлари орасидан қуйилганда осон кўпириши ва бошқа ҳайвон сутларига қараганда қуйиқроқ эканлигини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Туянинг сути о’з сифатини ўзоқ вақт давомида сақлаш мумкин, бу уни ўзоқ масофаларга ташиш имконини беради. Умуман олганда, туя сути жуда ёғли эмас (5 фоиздан ошмайди). Кўпинча икки ўркачли туялар етиштирилади, чунки уларнинг сути бир ўркачли туяникига қараганда ёғлиракдир. Шунингдек, туя сути сигир сутидан кўра фойдалироқ ҳисобланади. Бундан ташқари, ёғ кислоталари туфайли, бу маҳсулотни музлатиш мумкин. Еритилганнан кейин унинг зардоби ажралиб қолмайди. Туя сутидан қимиз, лабан (таъми қатиқни эслатади), лабне (зайтун мойига ботириб олинадиган ва соуслар ва салатлар учун хизмат қилган пишлоқли тўпчалар), сари-ёғ, еритилган сариёғ, сутли коктейллар, музқаймоқ, пишлоқ каби махсулотлар таярлаш мумкин. Бундан ташқари, туя сути ачитқи сут махсулотлари олиш учун бошқа ҳайвонларнинг сути билан аралаштирилиши мумкин, масалан қатиқ, айрон (чалоп), сузма, қурт таярлашлари мумкин.
Фойдали хусусиятлари- Туя сути чанқоғни босиб, очликни қондиради, ташналикни синдиради, танани озуқа билан таъминлайди деб сифатлайдилар, чунки, туя сути сув ва бошқа барча озиқ-овқат ўрнини боса олади. Олимлар туя сути мева ва кўкатлар ўрнини боса олиш ҳусусиятига эга эканлигини аниқлади. Туя сутининг фойдаси унинг таркибидаги ноёб моддалар мавжудлигига боғлиқ. Ушбу маҳсулот таркибида темир микроэлементи мавжуд, у қон таркибини яхшилайди ва хужайралардаги метаболик жараёнларда иштироқ этади. Бундан ташқари, ўзида қизил қон таначалари ҳосил бўлиш жараёнини фаоллаштирадиган аминокислоталар сақлайди, чунинг учун туя сути камқонликдан азият чекадиганларга айниқса тавсия этилади. Фосфор ва кальцийнинг таъсири туфайли суякларда регенерация фаоллашади ва уларнинг мустаҳкамлиги ортади. Кўп миқдорда аскорбин кислотаси мавжудлиги иммунитетни мустаҳкамлаш ва организмнинг ҳимоя функцияларини яхшилашга кўмаклашади. Д витамини мавжудлигини ҳисобга олганда бу маҳсулот болаларда остеопороз ва рахит ҳавфини камайтиради. В гурух витаминлари эса асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиради ва стресс, уйқусизлик ва чарчоқдан қутилишга ёрдам беради. Кўп миқдорда натрий мавжудлиги туфайли туя сути чанқоқни тезда қондиради, бу чўлда сафар қилиш даврида айниқса мухимдир. Қолган микроэлементлар қаторида ҳужайра ферментларининг бир қисми бўлган кобальт, юрак-томир тизими фаолиятини яхшилайдиган калий ҳам мавжуд. Калориялигига келганда, бу кўрсаткич юқори эмас (82ккал), шунинг учун вазни ташлаш даврида ва қоматни бузмаслик учун уни оз миқдорда истеъмол қилиш қарши кўрсатилмайди.
Туя сути билан даволаш: Туя сутидан тайёрланган қатиқ- шубат дейилади. Шубат – бу кўчманчи халқларнинг қадимий, табиий ва шифобахш ичимлиги ҳисобланади. Шубат сил, ўн икки бармоқли ичак ярасида шифобахшдир. Табибларнинг тавсиясига кўра, ич кетишида ҳам туя сутидан тайёрланган қатиқ даво бўлар экан. Бундан ташқари, туя сути қонни тозалайди, яхшилайди. Туя сутининг саратон ва оқ қон касаллигин даволашда ёрдам бериши илмий жиқаттан тасдиқланган. Эҳтимол, бу хусусияти унинг таркибида саратон ривожланишини рағбатлантирувчи моддаларни чиқариб ташлашга ёрдамлашадиган моддалар мавжудлигига боғлиқ. Бундан ташқари, туя сути сил, ошқозон яраси ва ошқозон –ичак тракти билан боғлиқ бошқа муаммоларни даволашда ишлатилади. Ушбу махсулотни ошқозон ости бези, жигар ва ичак муаммолари мавжуд бўлганда қабул қилиш тавсия этилади. Туя сутини қантли диабетдан азият чекадиган беморлар қондаги қанд миғдорини сақлаб туриш учун истеъмол қилишлари мумкин. Янъи қандли диабетни даволашда шу нарса диққатга сазоворки, қонда шакарнинг кўпайиб кетмаслигини меъда ости безидан ишлаб чиқариладиган инсулин гармони таъминлаб туради. Туя сути антибактериал ва вирусларга қаши кўрашувчи ноёб суюқлик ҳисобланади. Шифокорлар кунлик миғдорини 500 миллилитрдан оширишни тавсия этмайдилар. Туя сути тиббиёт соҳасида кенг қолланилади. Мисол учун, жигар церрозида туя сути билан даволаш буюрилади.Бунинг учун 1 литр сутга олти чой қошиқ яхшилаб езилган зира нисбатида агалашма таярланади. Кунига 100 мл дан 21 кун қабул қилинади. Сут қабулидан кейин икки соат давомида овқатланиш яки бирон суйиқлиқ ичиш тавсия қилинмайди. Даволаш курси тугагач, бир танаффус олиш керак, сўнг яна такрорлаш мумкин. Алцегеймер касаллигида беморларга хотирани яхшилаш, яхшироқ ўхлаш, жисмоний фаолликни оширишда ёрдам беради. Аутизмда организмда антиоксидант ферментлар ва таъсири шунга ўхшаш бўлган моддалар даражасини ўзгартиради, оксидланишли стресс оқибитларига қарши кўрашади. Туя сути касалликнинг даслабки босқичларида ёрдам беради. Агар туя сутининг ноанъанавий даволашдаги самарадорлиги тўғрисида етарлича маълумотга эга бўлмасангиз, маслаҳат ва тиббий кўрик учун шифокор билан маслаҳатлашишни афзал билинг. Туя сути косметологияда ҳам қўлланилади. Ушбу маҳсулот асосида терини ёрқин қуёш нурларининг салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган ниҳоб тайёрлаш мумкин. Бундан ташқари, туя сути кўплаб тери касалликларини даволашда ёрдам беради. У намлантирувчи. озиқлантирувчи ва яшартирувчи хусусиятларга эга. Туя сути ажинлар пайдо бўлишини олдини олади, тери тонусини тиклайди. Бунинг учун тоза юз терисига сутни суртиб, 5 дақиқадан кейин ювиб ташлаш тавсия этилади. Янада ётикроқ терилар учун қуйидагича ниқоб таёрлаш мумкин: кичикроқ идишда тенг миғдорда оқ гул, туя сути, атир ёғи ва табийи асал аралаштирилади. Таёрланган ниҳоб тоза юз терисига суртилади. Беш дақиқадан сўнг юз аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювиб ташланади. Шуниндек, туя сути кўп косметик юз кремлари таркибига киритилган. Бундан ташқари, дўкон расталарида туя сути бўлган чампунларни учратиш мумкин. Бутун тана териси силлиқ ва юмшоқ бўлиши учун ванна қабул қилишда сувга бир неча стакан туя сутини қўшиш кифоя. Бундай амалият ҳафтада бир марта амалга оширилиши мумкин. Туя сути унинг таркибий қисмларига индивидуал интолерантлиги бўлган кишиларга зара етказиши мумкин. Аллергик беморларга қарши кўрсатмага эга. Туя сути таркибида лактоза мавжуд, қабул қилинганда галактоза ва глюкозага парчаланади. Галактоза организм томонидан ёмон ўзлаштирилади ва шунинг учун бўғимларда тўпланиши, теги остига ёғ шаклида захираланиб, селлюлитга олиб келиши мумкин. Аллергияси бор беморларга тавсия қилинмайди. Қабул қилиш қоидалари- мутахассислар сутни эрталаб нонуштадан бир соат олдин яки овқаттан бир соат кейин ичишни тавсия этишади. Суткалик меъёр- 500 мл. Қайнатиш тавсия этилмайди, чунки туянинг сути тезда зардоби ажралади ва творогга айланиб қолади.
Туя сути ишқорли ҳисобланади, аммо у жуда қисқа вақт ичида тезда ачиб қолиши мумкин. Унинг таъми ширин ёки шўр бўлиши мумкин. Унинг таркибида протеин компонентлари (4% дан, 25% гача), қаттиқ моддалар(10-15%), ёғлар (соғишнинг бошида 2-3%), шакар моддалар,хусусан лактоза (3-6%), хлорид натрий (14-27%), ҳамда темир, кальций, фосфор каби минераллар ва В2, С витаминлари мавжуд.
Туя сутининг таркиби: Озуқабий қиймати- оқсиллар-4г; углеводлар- 5,1 г; ёғлар- 4,9 г; Витаминлар- Витамин В 12- 0,16мг; Витамин В2-0,02мг; Витамин В1- 0,08мг; Витамин С-7,7мг; Витамин А-40мг; Минерал моддалар-
Рух-0,4мг; Кобалт-5мг; Темир-0,1мг; Натрий-70мг; Кальций-121мг; Калий180мг; Ушбу миқдорлар 100 грамм маҳсулотнинг улучини акс эттиради.
Қароқолпоғистон Республикаси шароитида турли ҳайвонлар сутининг кимёвий таркиби таққосланган кўрсаткичлари.
(1-жадвал)
№ қ\с
Ҳайвон
турлари
Қуруқ
модда
Ёғ Оқсил Казеин Сут
қанди
Калорияси
ккал 1. Туя 12,0 5,7 4,14 1,8 3,2 88,5 2. Сигир 13,0 3.5 2.9 2,8 4,8 62,0 3. Эчки 13.4 3,3 3.6 3,0 4,5 68,0 4. Бия 10.0 1,9 2,1 1,2 6,4 50,0 5. Шимол
буғиси
33,8 18,7 10,0 8.7 3,6 106,0
Хулоса
1.Туя сути инсон организми учун шифобахш ҳисобланади ва турли касалликларни эмлаш хусусиятига эга маҳсулотдир.
2.Туя сутининг саратон, сил, жигар церрози, қантли диабет, ошқозон яраси ва оқ қон касаллигин даволашда ёрдам бериши илмий жиқаттан тасдиқланган.
3.Туя сутини мутахассислар эрталаб нонуштадан бир соат олдин яки овқаттан бир соат кейин ичишни тавсия этишади, суткалик меъёр- 500 мл ҳисобланади.
4.Туя сутининг фойдаси унинг таркибидаги оқсил, углеводлар. ёғлар, витаминлар, микро ва макроэлементлар нояб моддалар мавжудлиги организмларга фойдали хусусиятларининг биридир.
5.Туя сути билан даволашда жигар хасталиклари (цирроз,гепатит В,С), қандли диабет, ошқозон -ичак, буйрак хасталиклари (пиелонефрит), юрак-қон томир, асаб тизими касалликларига ёрдам беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.
1. Горбатов.К.К. Сут ва сут махсулотларининг биокиёхимияси Москва !984 г. 344стр
2. Горбатов.К.К. Биокимё ва сут махсулотлари. 2-нашри.
3. Максудов.И. Сутчилик иши. Ўқув қолланма. Тошкент.2012.
4. Молоко и молочные продукты. Совместные программа.ФАО\ ВОЗ по стандартам пищевые продукты.
5. Абдиров.Б., Сапарбаев., Есемуратов. “Туйешилик” Нокис 2014 жыл.
Интернет сайтлари.
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.