ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

ВИРТУАЛ ЖАМИЯТ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ-НАЗАРИЙ ОМИЛЛАРИ

Özet

 Ушбу мақола виртуаллик тушунчасининг маъноси ёритилган. Ахборотлашган жамиятда виртуал образлар ва виртуал реаллик таъсири тўғрисида илмий маълумот берилган. Ижтимоий ҳаётни бугунги кўринишлари яъни виртуаллашган жамият, виртуал реалликлар, виртуал образлар уларнинг бугунги кун ижтимоий жараёнларга таъсири масаласи кенг баён этилган. Мақолада виртуаллик ва реал ҳаёт уйғунлиги соғлом ижтимоий муҳитни яратишининг концепцияси фалсафий таҳлил қилинган. 


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

ВИРТУАЛ ЖАМИЯТ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ-НАЗАРИЙ ОМИЛЛАРИ

З.Давронов

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ф.ф.д. профессори

Нормаматова Махсуда Нурмаматовна Шароф Рашидов номидаги СамДУ “Социология ва ижтимоий иш” кафедраси

ф.ф.д. проф.

Аннотация. Ушбу мақола виртуаллик тушунчасининг маъноси ёритилган. Ахборотлашган жамиятда виртуал образлар ва виртуал реаллик таъсири тўғрисида илмий маълумот берилган. Ижтимоий ҳаётни бугунги кўринишлари яъни виртуаллашган жамият, виртуал реалликлар, виртуал образлар уларнинг бугунги кун ижтимоий жараёнларга таъсири масаласи кенг баён этилган. Мақолада виртуаллик ва реал ҳаёт уйғунлиги соғлом ижтимоий муҳитни яратишининг концепцияси фалсафий таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: виртуаллик, билиш, эпистемология, виртуал реаллик, виртуал образ, ахборот, жамият, ижтимоий хизмат, детерминант, омил, ижтимоий иш.

Аннотация. В данной статье рассматриваются смысл понятия виртуалистики. В ней даётся информация о виртуальных образах и виртуальной реальности в информационном обществе. Также обосновывается этимология понятия виртуалистики.

Ключивые слово: виртуалистика, эпистемология, виртуальное реальност, виртуальной образ, информация.

Abstract. This article concerns the meaning virtuality notion.It gives the information about the influence of virtual images and virtual reality in the informatized society. The meaning of virtuality notion and its historical development were shown.

Key words: virtualuty, knowing, epistemology, virtual reality, virtual imagein, information.

Барқарор ривожланиш йўлини танлаган ҳар қандай жамиятда, аввало, илғор иқтисодий механизм ва ижтимоий тузилмалар, замонавий илмий йўналишлар ва технологияларни яратишда виртуал моделлар, объектлар ва образлар катта аҳамиятга эга. Шундай экан, бугунги кунда том маънода барқарор ривожланиш йўли томон илгарилаб бораётган мамлакатимизда шу масала алоҳида, устувор муаммо сифатида баҳоланиши бежиз эмас. Таъкидлаш жоизки, жаҳон цивилизацияси тизимида ўзига муносиб, салоҳиятли ўринни эгаллаш мақсадида ўтказилаётган иқтисодий, ижтимоий- сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар фан ва техникани жадал равишда ривожлантириш зарурлигини тақозо этмоқда. Фан ва техника соҳасидаги янги шаклланаётган тушунча, категорияларнинг жадал равишда ривожланиши ҳамда компьютер, интернет тизимининг шаклланиши ва уларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирининг кучайиши бевосита виртуаллик ва виртуал реаллик муаммосини таҳлил қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Дарҳақиқат, фан-техника жадал суръатларда илгарилаб бораётган бир пайтда компьютер технологияси, виртуал оламнинг вужудга келиши, виртуал ҳодисалар, ҳолатлар ва обьектларнинг ижтимоий ҳаётга таъсири, ахборот оқимининг кўпайиши, интернет ва компьютер оламидаги виртуал ўйинларнинг инсон онгига таъсири каби жараёнларининг турли томонларини тадқиқ этиш, уларни фалсафий рефлексия нуқтаи назаридан ёритиб бериш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Зеро, жамиятимизни янгилаш, ривожлантириш учун кишиларнинг виртуал жараёнларда иштирокини таъминлаш, шу асосда виртуал образлар орқали виртуал моделларни ишлаб чиқиш ва кишиларнинг турли кераксиз виртуал тасаввурлар ҳамда образлар таъсирига тушмаслигининг олдини олиш асосий масалалардан бири ҳисобланади.

Биз эпистемология, гносеология ва мантиқ таркибида (таркиб - қатъий структура (тузулиш) бўлмаган ҳолда) шаклланганини таъкидладик. Аммо бу ғояни инобатга олмайдиган файласуфлар ҳам бор. Хусусан, файласуф К.Поппернинг эпистемология фақат илмий билишни ўрганади, деган фикрига таянган В.А.Лекторскийнинг нуқтаи назарича, одатда, билиш назарияси (гносеология) ва эпистемология синоним атамалар ҳисобланади1.

К.Поппернинг ғояси айрим файласуфлар томонидан қўллаб - қувватланмоқда. Жумладан, А.Ю.Бабайцевнинг фикрича, гносеология ва эпистемология ўртасида концептуал фарқ мавжуддир. Агар гносеология ўз тасаввурларини ''субъект - объект'' оппозицияси атрофида шакллантирса, эпистемологик ёндашув асосида ''объект - билиш'' оппозицияси ётади. 1 Қаранг: Лекторский В.А. Теория познания (гносеология, эпистемолоргия) // Вопросы философии. 1999. -№8. - С.72. Эпистемология гносеологиядан фарқли ўлароқ билиш тузилиши, турлари, унинг илмий-назарий ва амалий фаолиятда объективлаштирилиши механизми масалалари билан шуғулланади2.

Ренессанс даврида Г.Галилей, Ф.Бэкон ва бошқа олимлар эпистемологияда ўзига хос коперникча интеллектуал - услубий инқилобни амалга оширдилар. Г.Галилей механиканинг қонунлари ва тамойилларини ишлаб чиқиш жараёнида мушоҳадали (хаёлий) эксперимент усулидан фойдаланди3. Ф.Бэкон эса эмпирик (экспериментал) ва назарий тадқиқотлар методологиясини яратди4.

Янги замон фалсафаси ва методологиясида ишлаб чиқилган ҳақиқат, эксперимент, тадқиқот усули, объективлик, мантиқийлик, ҳиссийлик, априор ва апостериор билим тушунчалари эпистемологик таълимотлар таркибига парадигмал унсур сифатида киради. Бунда иккита асосий билиш фаолияти модели - ақлий (рационализм) ва ҳиссий (сенсуализм) эпистемологик парадигма шаклланди.

Янги замон эпистемологиясининг шаклланиши учун фан ва фалсафада муҳим аҳамиятга молик бўлган иккита параллел назарий - услубий изланиш жараёни содир бўлди:

1. Фанда тасодифий ҳодисаларни тадқиқ қилишга ўтиш.

2. Фалсафада билиш анъанаси кучига эга бўлган имконият ва воқелик категорияларини тадқиқ қилиш.

Фалсафий ва илмий-назарий билиш соҳасидаги қайд этилган эпистемологик янгиликлар кейинчалик виртуал объект ва жараёнлар оламини ўрганиш имкониятини берадиган ҳақиқий эвристик қадам бўлди. Шундай қилиб, фан соҳасида ХVI - ХVII асрларда виртуал ҳолат, объект ва жараёнларни чуқурроқ ўрганиш томон олиб борадиган тасодиф ҳодисаларнинг миқдорий муносабатлари ва эҳтимоллик қийматларини математика аппарати ёрдамида аниқлаш йўли ва усули ишлаб чиқилди (Г.Галилей, Паскал, Гюйгенс ва бошқалар).

Эҳтимолликнинг миқдорий меъёрини излаш давом этаётган бир вақтда математик Якоб Бернулли (1654 - 1705 йй.) эҳтимоллар назариясига асос солди, ўзининг “Фараз қилиш санъати” асарида “эҳтимоллик” тушунчасидан кенг фойдаланди5. Лекин бу илмий инновация параллель (ёнма - ён) содир бўлган 2 Бабайцев А.Ю. Эпистемология // Новейший философский словарь. - Минск, 1999. - С.847- 848. 3 Қўшоқов Ш.С. Илмий тадқиқот методологияси. - Самарқанд: СамДУ, 2014. - Б. 83. 4 Бэкон Ф. Новый Органон // Бэкон Ф Сочинения в 2 т. - М., 1978. - С.56 - 87. 5 Гнеденко Б.В. Из истории науки о случайном. - М.,1981 - С. 8 - 38. тадқиқот феномени сифатида намоён бўлди ва шунинг учун эпистемологик парадигма таркибига кирмади. Вужудга келган эпистемологик ҳолатнинг аҳамияти шундаки, субъектив виртуалликнинг кўринишлари бўлган мушоҳадали эксперимент, фараз қилиш қобилияти физик ва математик изланишлар доирасига қабул қилинди. Қайд этилган феноменлар махсус қўйилган ном билан аталмаган бўлса ҳам, лекин моҳиятан субъектив бўлган виртуалликнинг намоён бўлиш шакллари ва математик қийматларини ўрганиш бошланди.

ХIХ асрнинг охирига келиб эпистемология гносеология таркибидан чиқиб, мустақил ва ихтисослашган метаназарий билиш соҳасига айланди. Классик фалсафанинг бағрида таълимот, қараш ёки ёндашув кўринишига эга бўлган эпистемология ноклассик фалсафада илмий билиш назарияси сифатида шаклланди, фандаги инқилобий импульсларга жавобан янги парадигмал унсурлар билан бойиб борди.

Адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикасининг Фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида // расмий нашр // Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. –Тошкент: Адолат, 2017. 2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. - Т., 2017. 3 Қушоқов Ш.С. ва бошқалар Постноклассик фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Жамоавий монография. - Самарқанд: СамДУ, 2011. -137 б 4. Helm Michel. The MeTaphisics of virtual reality // Virtual reality, practice and promise Westport and London. 1991.-P. 27-33: 5. Hammet F. Virtual reality and the exploration of super special. Carmel Indiana Sams Publishing N.Y. 1993 6. Носов Н.А. Словарь виртуальных терминов // Труды лаборатории виртуалистики. Вып. 7. – М.: Путь, 2000. –С 69. 7. Бытие: коллективная монография. - Уфа, 2001. –С. 130-152; 8. Нурулин Р.А. Виртуальность как основание бытие бытия. Казань: Изд-во КГУ, 2004. – С. 336; 9. Грязнова Е.В. Виртуальная реальность: анализ смысловых элементов понятия //Философские науки. 2005. №2. -С. 125-143; 10. Корсунцев И.Г. Субъект и виртуальная реальность. М., 1998 г

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.