АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ ЎРНИ
Холбекова Дилбар – Денов тадбиркорлик ва педагогика институти 2-курс
магистранти
Аннотация: Мазкур мақола ёшлар тарбиясининг муҳим жиҳати - ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби долзарб муаммога бағишланган бўлиб, ушбу мақоладан олий ўқув юрти талабалари, мустақил тадқиқотчилар, ҳамда кенг аудитория фойдаланишлари мумкин.
Таянч сўз ва тушунчалар: Ватанпарварлик, ёшлар, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабат, илм, миллий қадриятлар.
Кириш. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда, “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, ... Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятидир”, - дея таъкидлади.
Шунинг учун ҳам бугунги Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимининг шаклланиши ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойили тарзида «ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш» алоҳида таъкидланган. Мазкур тамойил асосида миллий таълим тизими ва педагогик-методик соҳаларда жадал ўзгаришлар, шиддатли янгиланишлар юз берди. Мавжуд дарслик, қўлланма ва дастурлар замон талабларига мослаштирилиб, босқичма-босқич истеъмолга чиқарилмоқда. Замонавий дарс тушунчаси янгитдан сайқалланди.
Ўқувчилардан итоаткорлик, ўқитувчининг ҳар бир гапини ёдлаб олиш талаб этилмай қўйилди. Энди ҳар бир мактаб ўқувчиси ўзининг шахсий фикри ва уни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини, ўқитувчи диктатор эмас, илмга йўл кўрсатувчи йўлловчи (етакловчи) эканини билади. Берилган имтиёз ва ҳуқуқлар суиистеъмол қилинмаслиги учун ўқитувчилар чуқур билим ва лидер-етакчилик хусусиятлари билан қуролланишлари лозим.
Педагогика нуқтаи назаридан қараганда, мавзу юзасидан миллий таълим тизими ва педагогик-методик йўналишлар доирасида кўплаб илмий изланишлар, фундаментал тадқиқотлар амалга оширилган. Айни муаммо фақат Ўзбекистонда эмас балки ўз келажагига бефарқ бўлмаган хориж мамлакатларида ҳам тизимли ўрганилган ва жиддий тадқиқот ишлари дунё юзини кўрган. Республикамизда ва хорижда нашр этилган илмий-педагогик адабиётлар таҳлили таълим жараёнининг долзарб йўналишлари бўйича қатор илмий ишлар олиб борилаётганини кўрсатди. Жумладан, Р.Джураев, Р.Аҳлидинов, Ж.Йўлдошев, Э.Ғозиев, Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов, М.Мирқосимов, У.Иноятов, О.Мусурмонова, М.Саидов, Л.Перегудов, Ю.Васильев, Т.Давиденко, М.Поташник, В.Симонов, П.Третьяков, В.Арнаутов, В.Монахов, Б.Вульфов, В.Иванов, В.Беспалько, В.Гузеев, С.Исламгулова, М.Мирқосимова, М.Кларин, И.Подласий, Н.Саидаҳмедов, М.Қуронов, Б.Тўхлиев, Н.Комилов, И.Ҳаққул, Қ.Йўлдошев, Қ.Ҳусанбоева, Б.Зиёмуҳамедов, Ў.Толипов, М.Усмонбоева, У.Долимов ва шу каби олимлар таълимни бошқариш қонуниятлари, унинг давлат ва шахс эҳтиёжи ҳамда манфаатларини қондиришда тутган ўрни, жамият ривожига боғлиқ талаблари, баркамол шахс тарбиялаш усулларини тадқиқ этишган.
Янги Ўзбекистон равнақи, келажак стратегияси ҳақида фикр юритилар экан, бутун республика таълим тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Педагоглар бу ислоҳотлар тақдим этган ахборот коммуникатив ва илғор ўқув технологиялари, модуллаштирилган ҳамда замонавий таълим усуллари ёрдамида ёшларни маънавий-ахлоқий такомиллаштириш, чуқур фуқаролик туйғусини шакллантириш, ёт мафкуравий таъсирлардан ҳимояловчи ғоявий иммунитет ҳосил қилиш ва ўқитиш самарадорлигини таъминлашдан иборат.
Шу боис ёшларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш, уларда ватани ва эли билан фахрланиш, ҳимоясига шай туриш туйғусини ривожлантиришда адабий таълимнинг ўрни беқиёс. Мазкур ҳолат ҳамда шиддатли ахборот оқими туфайли ёшларимизда хориж мамлакатлари турмуш тарзига интилиш, тақлид қилиш, миллийликдан узоқлашиш, давлатлараро ядровий эмас, мафкуравий кураш олиб борилаётгани узлуксиз адабий таълим тизимининг асосий субъекти - ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш йўсинларини илмий педагогик муаммо сифатида тадқиқ этиш долзарб эканлигини белгилайди.
Бу вазифаларни ҳал қилишнинг муҳим шартларидан бири адабий таълимда ёшлар маънавиятини ривожлантириш тажрибаларини синчковлик ва қунт билан ўрганиш, анъанавий таълимнинг бугунги кун учун ўз долзарблигини йўқотган тамойилларидан воз кечиш, замонавий, тажрибада ўзини оқлаган усул ва технологияларга мурожаат қилишдан иборатдир.
Ўзбек миллий таълим тизими ҳам илғор тажрибаларни қабул қилиш билан бирга минг йиллар давомида шаклланган шарқона усуллардан воз ҳам кечмади. Шарқ, хусусан, ўзбек таълим тизимида ёшлар тарбияси, ахлоқи, ватанпарварлиги, меҳнатсеварлиги, инсонпарварлиги каби сифатларга азалдан алоҳида эътибор қаратилган. Бунда «Қобуснома», «Қутадғу билиг», «Ҳибат-ул ҳақойиқ», «Маҳбуб-ул қулуб» каби дурдона асарларга таянилган.
Бизнингча, ҳар қандай таълим ва тарбияни «Тарбия нимадан бошланади?» сўроғи билан бошлаган маъқул. Бунда ўқитувчи шахси, имкониятлари, унинг ўқувчиларга ва ўқувчиларнинг ўқитувчиларга муносабатлари каби жиддий масалаларга жавоб изланади.
Масалан, Алишер Навоий туркий тил (ўзбек тили) бойликларини намойиш этиш орқали пайдо қилган бу тилдан ғурурланиш ҳисини ўқувчиларга англатиш, туйдириш лозим. Ўқувчилар эътиборини Алишер Навоий нутқ ва тилни ўша даврдаёқ бир жумла ёрдамида («Тил шунча шарафи билан нутққа хизмат қилади») фарқлаб берганлигига қаратиш керак.
Ибн Сино эса Трубецкойдан 900 йил илгари товушларни унли ва ундошларга ажратгани, коррелятив товушларни белгилаб бергани ҳақида билиш ўқувчида миллий ифтихор ҳисини мустаҳкамлайди. Адабий таълим давлатнинг ички сиёсатига фаол таъсир этадиган ижтимоий ҳодисадир. Мамлакатдаги таълим масканлари муваффақият ва фаровонлик тимсоли бўлиш баробарида келажак ворисларини яхши амаллар сари етаклайди.
Маълумки, таълимнинг индивидуал, рақиблик ҳамда ҳамкорлик каби уч тури мавжуд. Индивидуал таълим ёрдамида педагог тарбияланувчининг қалбига, руҳиятига тўғри таъсир этади. Соғлом рақобат ёрдамида ўқувчининг шахсий ва илмий сифатларини камолга етказади. Ҳамкорликдаги таълим ўқувчини ўқитиш ёки тарбиялашдан кўра, уни ўқийдиган, тарбияланадиган ҳолатга келтиради. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз устида тинимсиз ишлай олади, ўзини ўзи таҳлил қилиб, муваффақият ва нуқсонларидан хулоса чиқаради.
Инсоннинг олий қадриятга айлангани таълимни юқоридаги уч тури билан таъминлади. Юксак қадрият ҳисобланмиш ўқувчи маънавияти ва шахсига қўйиладиган асосий ва биринчи талаб ватанпарварликдир. Бу талабни қондиришнинг энг самарали ва ишончли усули уни адабий таълим орқали рўёбга чиқариш ҳисобланади.
Зотан инсонларни яхшиликка чорловчи, ёмонликдан қайтарувчи илмдир. Айнан у гўзал ахлоқни шакллантиради, инсонни маънавий камолотга етказади. “Ахлоқ – бу хулқлар мажмуи. Хулқ эса эзгулик ёхуд разилликнинг муайян бир инсонда намоён бўлиш шакли. Бинобарин, ҳар бир хулқ эзгулик ва олижанобликнинг ёки разиллик ва бадбинликнинг тимсоли. Шу жиҳатдан улар яхши ва ёмонга бўлинадилар. Лекин булар кишида ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум шароит, тарбия керак. Кишилар туғилишдан ёмон бўлиб туғилмайдилар. Уларни муайян шароит ёмон қилади... Тарбия туғилган кундан бошланади ва умрнинг охирига қадар давом этади. У икки босқичдан – уй ва мактаб тарбиясидан ташкил топган”. Демакки, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастлаб оила ўчоғида бошланади, сўнг боғча, мактаб каби таълим босқичларида давом эттирилади. Айнан оилада бола ватанпарварликнинг баландпарвоз чақириқ эмаслигини, уни туйиш маълум маънавий тайёргарликдан сўнггина мумкин бўлишини ўрганади.
Акс ҳолда таълимнинг турли босқичларида берилаётган билим ўқувчини нафс гирдобига тушиб қолишдан, маънавий қадриятларни суиистеъмол қилишдан асрай олмайди.
Адабиёт рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев. Маънавиймаърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари. - Тошкент. “Янги Ўзбекистон” 2021 йил 19 январь.
2. Азбаров Ю.Т. Болаларни севиш санъати. – Т.: “Ўқитувчи”, 1991. – 138 б.
3. Азизходжаева Н.Н. Инновационные и образовательные технологии в подготовке педагогических кадров // Халқ таълими. – Тошкент, 2001. - №4.– C.123-126.
4. Азизхўжаева Н.Н. Ўқитувчи тайёрлашнинг педагогик технологияси. – Т.:
ТДПУ, 2000. – 52 б.
5. Активные формы преподавания литературы. Лекции и семинары на уроках в старших классах (составитель: Р.И. Альбеткова). – М.: “Просвещение”, 1991. – 175 с.
6. Ал Бухорий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил. Ҳадис. –Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1991. – 560 б.
Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.