ResearcherUz LogoResearcherUz
Dergiyi Görüntüle

ЗАҲРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ҚЎЛ ОСТИДАГИ ЎЛКАЛАР ҚЎЛ ОСТИДАГИ ЎЛКАЛАР

Özet

Саҳовати ва мардлиги, истеъдоди; илм-фан, санъатга муҳаббати, уларга машғуллиги билан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобур ўз салоҳиятига эга давлат арбоби бўлган .иган бирорта ҳукмдор топилмайди.


Tam PDF Belgesi

İlgili Makaleler

Tam metin

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР БИОЭТИКА КУРСИ БИЛАН КАФЕДРАСИ

ФАЛСАФА ФАНЛАР НОМЗОДИ, ДОЦЕНТИ САТТОРОВА ДИЛДОР

ҒАППОРОВНА

Саҳовати ва мардлиги, истеъдоди; илм-фан, санъатга муҳаббати, уларга машғуллиги билан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобур ўз салоҳиятига эга давлат арбоби бўлган .иган бирорта ҳукмдор топилмайди.

Халқимиз ўтмишига назар ташласак, кўплаб буюк алломалар, улуғ саркардалар, қалами дунёни титратган шоирлар ва халқимиз хотирасига абадий муҳрланган қаҳрамонларни кўришимиз мумкин. Бу улуғ аждодларимиз орасида шундай бир зод борки, бу галги фикрларимиз шу инсон ҳаёти, фаолияти, унинг амалга оширган ишлари ва энг муҳими унинг халқимиз қалбида абадийлашиши аҳамияти ҳақида бўлади. Бу шахс –Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483-йил 14-феврал куни Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. Бу улғ зот нафақат ўзбек халқининг, балки дунёнинг кўплаб мамлакатлари халқининг, айниқса ҳинд хлқининг қалбида ўчмас из қолдирди, бу халқ ўтмишининг унутилмас саҳифасига айланди. Ўзининг мураккаб, таҳликали ҳаёт йўли давомида боболарининг тупроғини асрашга, ватанининг ҳар қарич ери учун душман билан шиддатли тарзда жанг оилб борган Бобурни тақдир чархпалаги ватанини тарк этишга мажбур қилди. У аввал Афғонистон, сўнгра Ҳиндистонни эгаллаб, буюк Бобирийлар ҳукмронлигига асос солди. Унинг ҳукмронлик йилларида Ҳиндистон гуллаб яшнади, халқ ҳаётида кескин бурилишлар бўлди. Тарихдан маълумки, аксарият ҳукмдорлар ўзга бир юртни эгаллагач ўша юрт халқига ҳурматсизлик билан қараган уларнинг, ўтмиши, урф-одатларини поймол қилишга ҳаракат қилган, уларни ўз қавмидан паст поғонада кўрган. Буюк бобоколонимиз эса ўзидан олдинги ва ўзидан кейин ўтган аксарият подшолардан фарқли ўлароқ, ўз халқининг ўтмиши, маданияти билан бир қатода ўзи ҳукмронлик қилган, бошқарган ҳинд халқининг тарихи, маданияти ва урф одатларининг сақланиб қолишига, уларнинг янада ривожланишига улкан ҳисса қўшди. У Ҳиндистонни дунёга чиқишида, танилишида жаҳон аҳамияти молик амалий ишларни амалга оширган. Унинг авлодлари ҳам ушбу сулоласига хос анъана сифатида ҳинд халқига меҳрибонлик кўрсатган.

Давлатчилик тарихига назар ташласак дунёда жуда кўплаб хукумдорлар ўтган аммо ҳамма хукумдорлар ҳам ўзлари хукумларига бўйсунган давлатларга адолатли бўлмаган . Бобур ўз вақтида хукмига бўйсунаган мамлакатлар Амударёдан тортиб Хиндистоннинг Бахор вилоятигача, Хиндикуш тизмалари бўйлаб Бадахшон, Қундуз ва Балҳ чегараларигача ястаниб ётарди. Тоғ тизмаларининг жанубида эса Қобул, Ғазна ва Кандаҳор вилоятлари, тоғли ўлкалардан афғон ва аймоқ қабилалари яшайдиган Паронамисан тизмалари, жанубда эса сахро ва қир-адирли вохалардан иборат бўлиб, Белужистонгача етиб боради. Бу ўлкаларда яшайдиган қабилаларнинг айримлари ўз-ўзини бошқариб яшасалар-да, Бобур хокимятини тан олардилар.Қобул ва Ғазнанинг шарқ томонидаги қуйи ўлкалар, Жалолобод, Пешовар, Кўҳдомон ва ҳатто Савод ва Бажур вилоятларигача Бобур хукуматига бўйсунар эди. Биз ҳозир Афғонистон деб атайдиган мамлакатнинг оёқ етмайдиган узоқ водийларида яшовчи қайсар қабилалар ўлпон тўлаб туриш билангина чекланардилар. Ҳаттоки кўпгина давлатларда Бобурнинг номи Хутбага қўшиб ўқилар эди, масалан Синд дарёсининг қуйи қисмларидаги вилоятларда тўғридан-тўғри хукмдорлик қилмас эди,шунга қарамасдан Бобурнинг номи Хутбага қўшиб ўқилар эди.Бк ерда хокимят маҳллий хукмдорларга берилган эди.. Ҳар бир вилоят, ҳар бир хонлик, ҳаттоки ҳар бир қишлоқ ўз удуми, ўз анъанасига асосан бошқарилар эди.Бутун салтанат учун қўлланилиши мумкин бўлган қонун чиқариб, унинг ижросини таъминлашнинг имкони йўқ эди. Шунинг учун бутун салтанат миқёсида адлия ишларини назорат қилиб борувчи маъмурий идора йўқ эди. Хиндистондаги ўлкаларда катта миқёсдаги бахсли масалалар туғилганда ўша қишлоқ, шаҳар ёки вилоят хокимига арз қилинар эди. Мусулмонлар яшайдиган вилоятларда мунозарали масалаларни ҳал этиш учун қози тайинланган бўлса ҳам, қозилар асосан, никоҳ ва ажратиш масалалари, ажралиш жараёнидаги мулк даъволари ва диний масаларни ҳал қилардилар. Ер масалаларини шу қишлоқ оқсоқоли ёки заминорлар хал қилардилар. Юқори мансабдаги хокимлар фуқаролар масаласидан ташқари жиноий масалаларни ҳам хал этардилар.

Шуниси диққатга сазоворки, Бобур биринчи бўлиб, ҳарбий юришларни ҳам, сайру-саёҳатларни ҳам, ҳатто ов қилишни меёрлаб қўйган бўлиб ва ўша меёрдан ошишга йўл қўймас эди. Аградан Кобулгача бўлган йўл ҳар ўн беш мил масофага олтитадан от ва унга қарайдиган ҳизматчилар қўйилиб, улар чопарлар учун от алмаштирадиган ва дам оладиган мусофирхоналар вазифасини ўтар эди. Бобурнинг ҳаёт йўлига назар ташлар эканмиз, бобоси Амир Темур каби адолатли бошқарувга асос солган Бобиршох қўл остидаги ўлкалар “АДОЛАТ МЕЗОНЛАРИ” асосида бошқарилган .Унинг барча соҳаларда олиб борган ислоҳотлари шу ўлка халқларининг қалбида доимий сақланиб қолган .Айниқса ҳиндистондаги давлат бошқарувида эр вафотидан сўнг хотиннинг ҳам қўшиб ёқилишини бекор қилиниши ҳинд аёллари ва ҳинд халқи учун ҳам унутилмас ҳодисадир. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётининг кўп қисми ,тақдири, ўз отаюртидан узоқда, Ҳиндистон ,Афғонистон каби ўлкаларда кечади.Гарчи у ерларда шоҳликда ҳаёт ечирган бўлсада ,ўз диёрига етишни орзу қилади.Унинг ғазалларида ВАТАН соғинчи ҳамма нарсадан устунлиги доимо таъкидлаб келинган. Бобир фақат ўз меросий мулки бўлган Фарғона улусини эмас,балки,бутун Мовароуннаҳр ваХуросонни ҳам шундай ўз Ватани деб билган. Шундай экан бугун ҳар биримиз ёшларга таълим-тарбия берар эканмиз ВАТАН тушунчаси қанчалик муққаслиги,адолат тамойилларига асосланган ҳолда ўз ҳаёт йўлини танлаб олиш кераклигини уқтириш лозим.

Диёри ёрдин Бобур жафоу жавр кўрди,

Хуш улким ёддин қатъ ёддин айлабон тарки диёр этса.

Толеъ ўқви жонимға балолиғ бўлди,

Ҳар ишники айладим ,хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб Ҳинд сори юзландим,

Ёраб

Адабиётлар рўйхати

1.Сатторова Д. Ғ.Янги Ўзбекистон ривожланишида ижтимоий идеал ва миллий ўзликни англаш//Сурхондарё илм ва тафаккур-Тошкент,2021.-№4-Б86- 90..

2. Сатторова Д.Ғ.Маънавий маданиятда миллий идеалнинг ўрни // Фалсафа ва ҳуқуқ-Тошкент,2021-№1-Б.24-26.

3. Сатторова Д. Ғ.Янги Ўзбекистонда миллий қадриятларимиз миллий идеаллар тимсолида //Сурхондарё илм ва тафаккур-Тошкент,2021.-№2-86-90.

4.Д. Ғ.Саттарова.Рихсиева Д.Ф Inson huquqlari va bioetika bo'yicha umumjahon deklaratsiyasining maqsad va vazifalari Toshkent, 2022-№2-B. 83-87. 74-B.20-23. www.vicenna-idp-ru.

5.Сатторова Д. Ғ. БУГУНГИ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАР,

ЗИДДИЯТЛАР ВА МУЛОҲАЗАЛАР-2022-165-169-.

6.Сатторова Д. Ғ. Ҳаракат стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари асосий ғояси асосида олий тиббий таълимни такомиллаштириш //Медицина ва инновация.- Тошкент,2022.-Б.205-208.

7. Сатторова Д. Ғ. Ҳаракат стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари тамойили асосида замонавий ўқитишнинг аҳамияти // “Цифровизация в обучении гуманитарных дисциплин в медицинском высшем образовании”Сборник научных трудов -2022.-193-196.

8.Sattorova D.G. Bugungi tibbiyotda bioetika: muammolar, nizolar va mulohazalar. - 2022. - B. 35-38. https://krsjournal.com.

9. Abdullaeva G.J., Sattorova D.G. GLOBAL BIOETIKANING AXLOQIY MUAMMOLARI-2022-38-41-. https://doi.org/10.24412/2181-1385-2022.

Metin PDF'den otomatik olarak çıkarılmıştır ve hatalar içerebilir.