ХУСУСИЯТЛАР ВА МУАММОЛАРИ.
Оманова А.С.
+998914258503
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
Мавзунинг долзарблиги. Болалар орасида жароҳатланиш бугун ҳам тиббиётда ва соғлиқни сақлаш тизимида нафақат мамлакатимизда балки, бутун дунё мамлакатларида ўта долзарб ва охиригача ечилмаган тиббий-ижтимоий муаммолардан бири сифатида сақланиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотига қараганда 2000-2012 йилларда дунёда жароҳатланишнинг ошиши кузатилиб ҳар мингта аҳолига 87-93 га тенг бўлиб, ер куррасида йилига 5 млн дан ошиқ (жами ўлим сабабларининг 10%) ўлим ҳолати айнан жароҳатлар сабабли юзага келаётганлиги таъкидланади. Европа минтақаларида йилига 120 млн дан ортиқ жароҳатланишлар рўйҳатга олиниб, улардан 220 мингдан ошиғи бевақт оламдан кўз юмадилар. Агар 2013 йилда Россияда 1 662 331 киши ҳар хил турдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган бўлса, уларнинг 76,1% и меҳнатга яроқли аҳоли ҳисобланади. Барча касалхонага ётқизилганларнинг 73% и автоҳалокатлар орқали содир бўлган жароҳатлар ҳисобига амалга оширилган. Уларнинг 43,1 % и пиёдалар иштирокида содир бўлган. Эътиборли жиҳати шундаки, автоҳалокатлар сабабли қайд этилган жароҳатлар туфайли рўйҳатга олинган 50% ўлим ҳолатлар ҳалокатдан кейинги бир-неча дақиқаларда содир бўлганлиги қайд этилади. Муҳими шундаки, оғир турдаги жароҳатланишлар бир вақтда кўп сонли комбинациядаги жароҳатларнинг турмушда олинганларни ташкил этади (48,4%) [1].
Материаллар ва усуллар. Дунёнинг турли мамлакатларида ва шу жумладан республикамизда болалар орасидаги турмушда олинган жароҳатлар ва уларнинг асосий сабаблари ҳамда асоратларига йўналтирилган илмий мақола ва тезислар, монография ҳамда дисертация материалларининг тахлили. Ушбу материалларни тахил қилиашда тавсифловчи (описательное) усулдан кенг фойдаланилди.
Натижа ва муҳокама. Кейинги йилларда Россияда болаларда жароҳатланиш даражаси ҳар 1000 та 0-17 ёшдаги болаларга 116-118 ҳолат тўғри келади. Ушбу жароҳатлар ичида энг кўп даражада учраётгани бу турмашдаги жароҳатлар саналади (51%). Шунингдек 32,1% -кўчада, 6,8 % и мактабда, 4,7%и ташкилий спорт дарсларида содир бўлганлиги аниқланган. Автоҳалокатлар сабабли юзага келган жароҳатланишлар 0,9 -1,1 %га тенг бўлган энг оғир кечадиган жароҳатларни ташкил қилган. 2016 йилда Санкт-Петербургда 0-17 ёшдагиларда жами 130150 та болалар жароҳатлари қайд этилган бўлиб, бу умумий каслликларнинг 5,3 %ини ташкил этган ва унинг 55,6% и ўғил болаларда ҳисобга олинган. Ушбу кўрсаткич 0-14 ёшгача болаларда ҳар 1000 та болага 142,1 промиллини. Аммо 15-17ёшдагиларда кўрситкич нисбатан юқори даражада сақланиб, ҳар 100 болага 267,7, 2014 йилда-272,6, 2015 йилда -251,7 ни ташкил этган. Олинган жароҳатларни уларнинг олинган жойлари билан тахлил шуни кўрсатганки, 15-17 ёшдагиларда турмушдаги жароҳатланиш -38,%ни, кўчадаги - 37%ни, транспортлар билан боғлиқ-1,0%, мактабда -11%ни, ташкилий спорт дарсларида- 7%ни ташкил этган. Жароҳатланиш туфайли болалар орасида ногиронлик Россия бўйича ҳар 10 000 та болаларга 2,2 га тенг бўлган. [2, 3].
Болаларда жароҳатланиш 2013 йилда Россияда олдинги йилларга қараганда 27 млн га ошиб, умумий аҳолига нисбатан 18,8%ни ташкил этган. Йил давомида тиббиёт муассасаларига 3 млн дан ортиқ ҳар хил даражадаги жароҳатлар билан болалар мурожаат қилганлар. Жумладан уларнинг 25 мингтаси биринчи йил ҳаётида, 2,5 млн болалар 1-14 ёшдагилар, 687 мингтаси ўспиринлар ташкил этиб, шундан 85%и шаҳар аҳолисига тўғри келган. Муаллифларнинг таъкидлашларичи қишлоқларда одамлар нисбатан оғир турдаги жароҳатлар билан мурожаат қиладилар. Болалар жароҳатлари умумий жароҳатларнинг 50,9%ини турмушдаги жароҳатларга тўғи келиши таъкидланади. Жароҳатланишнинг барча турлари бўйича ҳолат ўғил болаларда 1,5 маротаба юқорилиги келтирилади. 0 дан 17 ёшгача бўлган даврда жароҳатланишлардан ўлим кўрсаткичи ҳар 100 000 болага 5,8 ни ташкил этган. Болаларда жароҳатланишдан ва суяк ва мушак тизими касалликларида нигиронлик ҳар 10 000 аҳолига 8,7 та ҳолатни ташкил этган. Жумладан болаларда бу кўрсаткич 2,6 га тенг бўлди (23,5 минг) Болалар орасида нигиронлик ва ўлим даражасининг юқори даражада сақланиб қолишида улар орасида жароҳатланишлар энг муҳим етакчи тиббий-ижтимоий муаммолардан бири сифатида сақланиб, болалар орасида умумий касалланишда иккинчи ўринда туради ва 6-8% ни ташкил этади.
Ҳулоса: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари ва қатор мамлакалларда амалга оширилган илмий изланишлар шуни кўрсатадики, болалар орасида жароҳатланиш, жумладан турмушдаги жароҳатланишларларнинг тарқалганлик даражаси айниқса ривожланган ва ривожланаётган давлатларда юқори ва кўпайиш анъанасига эга;
Адабиётлар тахлилидан шу ҳолат маълум бўлдики, болаларда содир бўлаётган жароҳатланилишлар ичида турмашдаги жароҳатланиш, жумладан уйда , мактабда, кўчада ва спорт ўйинларида олинган жароҳатларнинг салмоғи нисбатан юқори эканлиги аниқланди;
Болаларда жароҳатланиш ва унинг тарқалганлик даражасини тиббийижтимоий жиҳатлари билан ўрганилган илмий тадқиқотлар асосан Россия Федерациясида амалга оширилган. Мамлакатимизда , жумладан Хоразм валояти мисолида болаларда жароҳатланишнинг тарқалишидаги тиббий-ижтимоий жиҳатлари диарли ўрганилмаган ва бу бугун чуқур илмий тадқиқот ишини амалга ошириш заруриятини кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Хабриев Р.У, Черкасов С.Н., Егиазарян К.А., Аттаева Л.Ж. Современное состояние проблемы травматизма// “Наука о здоровье”,2017 25(1).с-4-7.
2.Соловьева К.С., Залетина А.В. Травматизм детского населения СанктПетербурга// Ортопедия, травматология и восстановительная хирургия детского возраста,2017,том 5, выпуск 3,с. 43-48.
3.Баиндурашвили А.Г., Шапиро К.И. и др. Состояние и некоторые проблемы организации стационарной медицинской помощи детям при травмах костно-мышечной системы в Санкт-Перербурге// Ортопедия, травматология и восстановительная хирургия детского возраста,2017,том 4, випуск 2,с. 45-52.
Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.