ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

“МИЛЛИЙ ЭСТРАДА ВОКАЛ САНЪАТИ”

Annotatsiya

Мумтоз шеъриятимизда эстрада қўшиқлари сифатида ижро этиладиган ва тингловчилар мусиқий ва шеърий дидини юқорига кўтарадиган шеърлар талайгина топилади. Мақолада эстрада хонандалигини ўзига касб қилган ижодкор мумтоз шеъриятимиздаги шеърларга эътибор бериши ва шеърий китобларни доимий мутоола қилиб бориши лозимлиги ҳақида сўз юритилади


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

“МИЛЛИЙ ЭСТРАДА ВОКАЛ САНЪАТИ”

Гапуров Сардор Карим ўғли Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-

курс магистранти

Аннотация. Мумтоз шеъриятимизда эстрада қўшиқлари сифатида ижро этиладиган ва тингловчилар мусиқий ва шеърий дидини юқорига кўтарадиган шеърлар талайгина топилади. Мақолада эстрада хонандалигини ўзига касб қилган ижодкор мумтоз шеъриятимиздаги шеърларга эътибор бериши ва шеърий китобларни доимий мутоола қилиб бориши лозимлиги ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар. Шеър, қўшиқ, ижро, мусиқа, ижодкор, китоб, хонанда.

Ҳозирги замон ўзбек миллий эстрада хонандалигининг ривожланиш босқичларида миллийлик концептига таяниш долзарб вазифа бўлиб номоёнланмоқда. Бунда халқ руҳи, одатлари ва анъаналарига хос хусусиятларни миллийлик тушунчаси ифодалайди. Ўзбек миллий эстрада хонандалик санъати деганда куй ва қўшиқ матнининг миллий руҳ, оҳанг ва услубга асосланиши тушунилади. Биз миллий эстрада вокал санъати тушунчасини қуйидагича тушунамиз:

- Куй тузилмаларининг халқона оҳанглар ва миллийзимга бойлиги,

- Қўшиқ матнинг руҳи, оҳанги ва мазмуни миллий туйғуларга

асосланиши;

- Куйловчининг овози жарангдор, овоз пастановкаси ишланган бўлиши;

- Куй, шеър ва ижродан иборат трионинг уйғунлиги. Мазкур юқорида кўрсатилган уйғунликлар эстрада вокал санъатининг мазмун моҳиятини белгилаб беради.

Ўзбек миллий эстрада вокал санъати тарихий тадрижий тараққиётида миллий ижрочилик мактаблари асосида ривожланиб келмоқда. Бундай мактабларнинг манбайи уч тоифага бўлинади:

1. Халқ оғзаки мусиқа ижоди;

2. Мумтоз анъанавий ижрочилик;

3.Жаҳон эстрадаси таниқли номоёндаларининг ижрочилик ютуқлари.

Бу уч манба эстрада вокал санъатимизнинг таянчидир. Шу сабабли асрлар давомида миллий эстрада ижрочилик мактаблари куй танлаш, қўшиқ яратиш ва куйлаш масалаларида тўғри йўл тутиб келган. Қадимги даврларда эркаклар ва аёллар овози тенг ривожланиб, миллий менталитетга хос анъаналарга асосланиб шаклланган. ХХ-асрга келиб ўзбек миллий эстрада вокал санъатида аёллар овози юксак даражада ривожланди. Берта Давидова, Тамарахоним, Мухаббат Шамаева, Раъно Шарипова, Юлдуз Усмонова, Кумуш Раззақова, Насиба Абдуллаева каби миллий эстрада жанрида ижод қилган ва қилаётган санъаткорларнинг ижрочилик мактаблари вужудга келди. Бу ижрочилик мактабларига қуйидаги хусусиятлар хосдир:

- Мусиқаларнинг миллий руҳда бўлиши ва юксак даражадаги

композиторлик ижоди;

- Қўшиқларнинг мавзу қўлланиши кенглиги ва мазмундорлиги;

- Ёрқин охангдор ва жарангли овоз билан куйланганлиги.

Мазкур хусусиятлар ҳозирги замон ўзбек миллий эстрад вокал санъати

учун таъсир манбалари бўлиши керак. Чунки бугунги миллий эстрада вокал

санъатимизда қуйидаги камчиликлар кўзга ташланмоқда:

- Мусиқий заифлик, мусиқаларнинг саёз ва чолғулаштиришнинг ўринли

амалга оширмаслик шунингдек тўғридан тўғри жахон эстрада санъати

мусиқаларини ўзлаштириб олиш;

- Қўшиқ матнинг мазмунсизлиги, сўз ёки мисраларнинг жуда кўп

такрорланиши

- Овоз апарати ишланмаганлиги ва уни ривожланмаганлиги;

- Профессионал композиторлар ва шоирлар билан хамкорликни йўлга

қўйилмаганлиги;

- Хусусий телеканаллар ва радио каналлари орқали мазмунсиз ва савияси паст

қўшиқларнинг кўпайиб кетганлиги каби камчиликларимиз мавжуд.

Бу камчиликлардан қутилишнинг йўлларидан бири миллий эстрада

ижрочилик мактаблари тажрибаларини ўрганишдир. Устоз-шогирд

тизимини янада ривожлантириш. Тажрибали ва салохиятли композиторлар

ва шоирлар билан эстрада вокал санъати йўналишида ижод қилаётган

санъаткорлар билан тизимли учрашувлар ўтказиш хамда хонандаларнинг

ижодий дастурларидаги қўшиқларни танқидий кўриб чиқиш мақсадга

мувофиқ бўлади. Негаки санъат ривожида ўз ҳиссасини қўшган

ижодкорларнинг бой тажрибалари ва ижрочилик мактабларида халқ

оҳангларига, қўшиқ матнининг мукаммаллигига, куйлашда эса овоз

имкониятларига таянишади. Шу сабабли уларнинг куйланган қўшиқлари

мухлислари ва халқ томонидан барча даврларда эътироф этилиб

келинмоқда.

Ҳозирги замон ўзбек миллий эстрада вокал санъатида энг катта

камчиликлардан бири қўшиқ учун яхши шеърларни танлай

олмасликдир.Ушбу камчиликни бартараф этиш учун мумтоз

шоирларимизнинг лирик шеърлари ва янги давр шоирларининг эътироф

этилган лирикаси ҳозирги замон ўзбек миллий эстрада қўшиқчилик санъати

учун ўзига хос хазина вазифасини ўтаб беради. Шу

жихатдан мисол учун, Алишер Навоийнинг қуйидаги мисраларига

эътиборизни қаратамиз:

Соқий май тут, қўйғил сўзни,

Хон қурилтойиға еткур ўзни.

Соф майи жон аро дилкаш эрур,

Тустуғон ичра қимиз ҳам хуш эрур.

Эй сарв сен ҳало ўзингни кўргиз,

Йотуғон бирла улуғ йирини туз. Бу ўринда “май”- ишқ, “йотуғон”- чолғу ва “улуғ йир”- қадимги ўзбек куйи эканлиги маълум. Шу маънода шеърнинг ўзи куйни негиз охангини бериб турибди; иккинчидан мазмуни жуда салмоқли; учинчидан шеър оханги куйлашга жуда мос қилиб ёзилган яъни оханги ўзи билан туғилган. Ёки Бобарахим Машраб шеъриятидан олган қуйидаги мисраларга диққат қилинг:

Ишқинг ўтида куйдиму ёндим, хабаринг йуқ, эй дилбари айёр.

Зора қиламан кечаю кундуз, назаринг йуқ, эй золими хуннор. Мумтоз шеъриятимизда эстрада қўшиқлари сифатида ижро этиладиган ва тингловчилар мусиқий ва шеърий дидини юқорига кўтарадиган шеърлар талайгина топилишини эслатиб ўтишимиз лозим. Бунинг учун эстрада хонандалигини ўзига касб қилган ижодкор мумтоз шеъриятимиздаги шеърларга эътибор бериши ва шеърий китобларни доимий мутоола қилиб бориши лозим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йулдошев томонидан ижро этилган Машраб ғазалига “Хеч хабаринг йуқ” қўшиғи мусиқа ихлосмандлари орасида яхши қабул қилингани бежиз эмас. Чунки шеър жуда ҳам савияли ёзилган. Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки ҳозирги ўзбек эстрада вокал санъати миллийликка таяниши билан ривожланишнинг янги босқичига чиқиши ва жахон эстрадаси билан бемалол рақобатлашиши мумкин. Юқоридаги мулоҳазалардан қуйидаги хулосага келиш мумкин: - Ёшларимизни ўзбек миллий эстрада вокал санъати орқали ахлоқий етук, нозик дидли, юксак маданиятли, маънавиятли этиб тарбиялашни таъминлаш; - Ўзбек миллий эстрада вокал санъатини тушуниб етишда, моҳиятини англашда якка тартибда шуғулланиш имкониятларидан ва мумтоз адабиётимиздан кенг фойдаланиш; - Жаҳон эстрадасини ўрганиш билан биргаликда ўзбек миллий эстрада вокал санъатини такомиллаштириш орқали буюк ватанимиз равнақига, бу табаррук замин хонандалиги келажагига ўз ҳиссасини қўшиш.

Демак, Ватанни севиш, она юртни мадҳ этиш, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар орқали ватанпарварлик руҳини қалбингизга жо қилиш, уни асраш бизнинг бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз зарур.

Ёшларимиз ҳам бир ниҳол, бу ниҳол токи улғайиб, қаддини ростлагунча уни парвариш қилиш керак. Токи улғайганда келажагимиз давомчилари устозлардан норози бўлмасин. Ёшларимизга тўғри таълим – тарбия беришда турли хил воситалар, усул ва методлардан тўғри фойдаланибгина мақсадга эришиш мумкин.

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.