ResearcherUz LogoResearcherUz
Jurnalni ko'rish

МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ СЕМАНТИКАСИ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИДАГИ АХАМИЯТИ

Annotatsiya

Ўзбек тилидаги спортга оид лингвистик бирликларнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш учун унинг бошқа тиллардан фарқланган хусусиятларини ўрганиш зарур. Шунга кўра ўзбек тилидаги “спорт” семали лексемаларнинг лингвокультурологик жиҳатларини таҳлил қилишда тил, маданият,спорт ва соглом турмушнинг  ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, халқ менталитети ва миллий характерининг ифодаланиши каби масалаларга чуқурроқ ёндашувга эҳтиёж сезилади.


To'liq PDF hujjat

O'xshash maqolalar

Maqola matni

ШОКИРОВА МАХБУБАХОН НАЗИРҒУЛОМОВНА

Central Asian Medical University доценти, (Ph.D)

МАХМУДОВА МУШТАРИЙ,Central Asian Medical University талабаси

Кириш.

Миллий спорт турларининг шаклланишини ифодаловчи лексик бирликлар

Ўзбек тилидаги спортга оид лингвистик бирликларнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш учун унинг бошқа тиллардан фарқланган хусусиятларини ўрганиш зарур. Шунга кўра ўзбек тилидаги “спорт” семали лексемаларнинг лингвокультурологик жиҳатларини таҳлил қилишда тил, маданият,спорт ва соглом турмушнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, халқ менталитети ва миллий характерининг ифодаланиши каби масалаларга чуқурроқ ёндашувга эҳтиёж сезилади.

Тил ҳар бир миллатнинг қадриятлари,эътиқоди,тиббий маданияти, умуман халқнинг ўзига хос жиҳатларини ифодалашда энг муҳим омил эканини барча эътироф этади. Бирор халқнинг тилини ўрганишда унинг маданиятини ҳам ўрганиш муҳимдир. Зеро, тил ва маданият бир-бирига боғлиқ равишда ривожланган идентифик системадир.

Шу ўринда айтиш жоизки, спорт ҳам маданиятнинг бир қисмидир. Спортнинг келиб чиқишида ҳам халқ тарихи, маданияти акс этади.

В.Телия тилшунос ва фольклоршунос олим сифатида маданият ва тил боғлиқлигида семасиология соҳасини ролини алоҳида таъкидлаган. В.Телия шундай ёзади: “Тил бутун бир маданиятни ўзида ифодалар экан, шубҳасиз семасиология соҳаси ҳам тилнинг эгаси бўлмиш халқнинг маданиятини жуда чиройли ва чуқур ифодалай олади. Бундай ҳолатни ўзаро тил ва маданиятнинг қоришиб кетган соҳаси, яъни лингвокультурология асослай олади”1.

Миллий спорт ўйинлари халқ ўйинлари, урф-одатлари билан узвий боғланади. Бироқ уларни урф-одатлар, маросимлар, халқ ўйинларидан фарқли жиҳатлари мавжуд. 1 Wiki-text/Teliya/direct culture and language system/

Жумладан, маросимлар кишилар ҳаётидаги муҳим воқеаларни нишонлашга қаратилган бўлиб, расмий ва руҳий кўтаринкилик вазиятида ўтадиган, халқнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган тартиб-қоидаларига амал қилинадиган тадбир саналади2.

“Тил аккумулятив вазифасининг асосий ҳиссаси атов бирликлар (лексемалар, фраземалар, тасвирий ифодалар) зиммасига тушади. Шу боисдан уларда ментал дунёқарашнинг ифодаси бошқа воситалардан кўра ёрқинроқ ва тиниқроқ ифодаланади. Бу эса уларнинг семантик структурасининг ўзига хослигида, семик таркибининг хусусиятларида яққол кўзга ташланади”3.

Маълум бир халқнинг урф-одатлари билан алоқадор жараёнлар табиий равишда анъанага айланади. Шунга кўра, халқ маданияти тушунчаси манбаларда қуйидагича изоҳланади: “Анъанавий халқ маданияти – этносларнинг тарихиймаънавий эҳтиёжлари асосида вужудга келган, уларнинг ақлий-ижодий фаолияти натижасида тараққий этган, минг йилликлар мобайнида аждодлар фикрлари, тажрибалари, орзу-истаклари, анъаналари ва қадриятларини ўзида бирлаштирган, авлоддан-авлодга ўтиб, асрлар оша сайқалланиб, мураккаблашиб борган бебаҳо мерос ҳамда жамиятимизни ахлоқий соғломлаштирувчи ва инсонпарварлигини барқарор этувчи халқнинг маънавий камол топишига хизмат қиладиган муҳим омил”4.

Халқ маданиятини кўрсатишда “спорт” семемали лексемалар ҳам фаол воситалардан бири сифатида бугунги кунда тилшуносликда лингвокультурологик изланишлар жараёнининг муҳим мавзуларидан бирига айланди, десак ҳам бўлади.

Спорт ҳам маданиятнинг бир шакли бўлиши билан бирга соғлом турмуш тарзи ҳисобланади. Спорт ўйинларида миллий менталитет ва онг ўз ифодасини топади. Бироқ спорт ўйинларининг, олимпия ўйинларининг ўзига хос хусусияти шундаки, у дунёга тинчлик элчиси сифатида кириб келди.

“Спорт сўзи аввалига ўйин маъносида тушунилар эди, кейинчалик эса кўнгил очиш воситаси деб қарала бошланган. Чунки шуғулланувчилар фақат 2 Қорабоев У. Ўзбек халқи байрамлари. Тошкент: Шарқ, 2002. – Б.8. 3 Рустамов Д.А. Лексемалар миллий-маданий хосланган семемасининг лингвомаданий тадқиқи: Филол. фан. бўйича фалсафа докт.. дисс.автореф. – Фарғона, 2018. 4 Муродов М., Қорабоев У., Рустамова Р. Этномаданият. Тошкент: Адолат, 2003. – Б.9. ўзаро куч синашиб мусобақалашар эдилар. Ҳатто XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларигача спортда юқори натижаларга эришиш ёки мусобақада ғолиб чиқиш, кўнгил очиш, дам олиш воситаси деб қаралиб келинди5.

Дунё мамлакатлари ўртасидаги кўплаб сиёсий, иқтисодий, мафкуравий муаммоларга қарамай, олимпиада ўйинларида тенгма-тенг курашиш, мамлакатнинг жисмоний ва ахлоқий қиёфасини кўрсатиш айнан спортнинг зиммасига юкланган.

Халқ онгида мавжуд бўлган ҳар бир сўз-фикр тил билан ифодаланар экан, маълум халқнинг спортга оид лексемалари ўша халқ тилида келтирилган сўзлардан, шу халқ вакиллари томонидан, шу халқнинг ўзига хос хусусиятлари орқали ясалиш усули билангина ифодаланади. Олимлар Ҳенл (1958), Сепир (1958), Мориан (1986), Крамш (1993) маданият ва тилнинг боғлиқлиги каби масалаларга ўз ишларида тўхталиб ўтганлар6.

Ҳозирги замон тилшунослигида тил бирликларининг семантикаси, муайян лексеманинг лингвкультурологик ва семантик хусусиятлари тадқиқи жуда кўплаб тадқиқот ва илмий изланишларнинг асосий мавзуси ҳисобланади.

Юртимизда истиқлол йилларида ёшларнинг маънавий жиҳатдан ва жисмонан баркамол инсон сифатида тарбиялашда миллий спортимиз, унинг маданий илдизларини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Муайян ҳаракатли халқ ўйинлари кейинчалик миллий спорт ўйинларининг юзага чиқишига асос бўлган, чунки болалар ўйинлари болаларни соғломлаштиришга, уларни спорт мусобақаларига тайёрлашга маълум даражада йўналтирилган.

“Халқ ўйинлари, ҳаётий фаолият, кузатиш, тажриба маҳсули бўлиб, авлоддан-авлодга мерос бўлиб келган. Миллий менталитет, ўзига хос маданият ва маънавият, аввало, урф-одат, удум, маросим, халқ оғзаки ижоди, шунингдек, мусобақа характеридаги ўйинлар орқали мустаҳкамланади”7.

Ўзбек миллий спортини ифодаловчи тушунчалар орасида халқ ўйинлари лексикаси алоҳида ўрин тутади. Юқорида қайд этилганидек, ўзбек халқ 5 Абдуллаев А. Жисмоний тарбия воситалари. Фарғона, 1999. – Б.22. 6 Wikipedia.org/language and culture/ 7 Йўлдошев С.В. Фарғона водийси аҳолисининг халқ ўйинлари: Тарих фанл. ... фалс.докт.дисс.автореф. – ўйинларининг лексик хусусиятлари бўйича Э.Жабборов8, халқ томошалари юзасидан А.Собиров9ларнинг монографик изланишлари мавжуд. Ўзбек халқ ўйинларининг маълум ҳудудларга кўра, баъзан ёшга доир ўнлаб турлари ҳақида манбаларда етарлича маълумотлар берилган10. Таъкидлаш зарурки, айрим жисмоний чиниқишга қаратилган ҳаракатли халқ ўйинларигина миллий спорт тури даражасига кўтарилган миллий спорт ўйинларининг асоси бўлган халқ ўйинларини ифодаловчи айрим тушунчалар, лексик бирликлар таҳлилига қисқача тўхталамиз.

Халқ ўйинлари халқ ижодининг бир туркумини ташкил қилиб, халқ цирки унинг бир қисмидир. Халқ циркининг келиб чиқиши қадимги маросим, ўйин ва маиший ҳаёт билан боғлиқ. Масалан, Хитой ҳунармандлари тўқилган арқоннинг мустаҳкамлигини кўрсатиш мақсадида уни тортиб, устидан югурган. Шу тарзда дорбозлик санъати юзага келган. Акробатика дастлаб ибодат маросимлари билан боғлиқ бўлган.

Ўйин – турли ифодали воситалар билан маълум қоида ёки олдиндан келишилган шартлар асосидаги жисмоний мусобақалар, беллашувлар, тафаккур баҳслари ва ижрочилик талабларидан вужудга келган миллий қадрият ҳисобланади11.

Миллий ўйинлар тарихини ўрганишда Маҳмуд Кошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг ўрни беқиёс. Асарда халқ ўйинларининг бир юз элликдан зиёд тури тилга олинган. Жумладан, “қоранғуни” (қоронғида қўрғон олиш), “бандол” (асир олиш), “ўтиш-ўтиш” (давра ўйини), “чавгон” (тўп ўйини), “ўт бандал” (таёқ ўйини), қиличбозлик, найзадорлик ва бошқа ўйинлар ҳақида ҳам маълумот берилади. Луғатда изоҳ берилган ўйинларнинг бир қанчаси ҳозирги кунда ҳам болалар учун қизиқарли машғулот саналади.

М.Кошғарий "жорияларнинг дарахт шохларига арқон боғлаб, шу арқонга ўтириб учиб ўйналадиган ўйини" номини йапнгў деб қайд этади. Бу ном ҳозирги 8 Жабборов Э. Ўзбек халқ ўйинлари лексикаси (Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида) : Филол. фан. номз. дисс. – Тошкент, 1998. 9 Сабиров А.Ш. Термины узбекских народных зрелищ: Aвтoреф. дисс... кaнд. филoл. нaук. – Ташкент, 1988. 10 Сабиров А.Ш. Термины узбекских народных зрелищ: Aвтoреф. дисс... кaнд. филoл. нaук. – Ташкент, 1988; Жабборов Э. Ўзбек халқ ўйинлари лексикаси (Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида) : Филол. фан. номз. дисс. – Тошкент, 1998; Йўлдошев С.В. Фарғона водийси аҳолисининг халқ ўйинлари: Тарих фанл. ... фалс.докт.дисс.автореф. – Тошкент, 2019 ва бошқ. 11 Манба: http://n.tarix.uz/milliy-ananalar/milliy-oyinlar/ ўзбек тилида йўқ, унинг ўрнида арғимчоқ атамаси қўлланилади. Бу атаманинг ҳам ўзбек шеваларида қатор вариантлари бор. М.Кошғарий девонида зикр этилган жангли-мангли деб номланган ўйин ҳам, унинг номи ҳам ҳозир бутунлай истеъмолдан чиқиб кетган12. Кошғарий ўйинларда қўлланадиган утти феълини ҳам келтирадики, бу сўз халқ ўйинлари ва ҳарбий соҳага хос феъл лексемадир: ол ани утти – у ўйинда уни ютди13.

Халқ достонлари халқ ўйинларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. “Алпомиш” достонида кураш, от, пойга, улоқ, найза санчиш, камондан ўқ отиш, қиличбозлик, мерганлик, “Кунтуғмиш” достонида қилич чопмоқ, милтиқ отмоқ, чиришбозлик, кўпкаритозлик, найзадастлик, гаровбастлик каби жисмоний ва ҳарбий маҳорат турлари ҳақида сўз кетади. Бу спорт турлари тўйлар ва йиғинларда мусобақа тарзида ўтказилган, совринга катта нарсалар тикилган. Бу ўйинлар кишиларда мардлик, жанговарлик, маънавий ва жисмоний комиллик каби фазилатларни камолотга етиштирган.

Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида кураш ва жисмоний машқларнинг киши бадантарбиясидаги ўрни, ўйиннинг шифобахш хусусиятлари ҳақида тўхталган: бир оёғида сакраш, қиличбозлик ва найзабозлик, отда юриш, икки қўлини силкитиш: ўзаро тортишиш мушт билан туртишиш, ёйдан ўқ отиш, тез юриш, найза отиш, юқоридаги бир нарсага ирғиб осилиш кабилар тез ҳаракатлар, арғимчоқда учиш, беланчакда учиш, қайиқ ва кемаларда сайр қилиш кабилар нозик ва енгил ҳаракат турларига, тез бориб орти билан қайтиш, соя билан олишиш, чапак чалиш, сакраш, найза санчиш, қувлашиш, тош кўтариш, копток билан ўйнаш кабилар бадантарбиянинг кучли турига киритилади14.

Юқоридагилардан хулоса қилсак, бадантарбия ва спорт ўзбек халқининг кундалик турмуш тарзига мос ҳолда халқ ўйинлари шаклида ривожланиб борган. Уларнинг илмий асослари ҳам Х асрдаёқ шакллантирилган. Ҳозирда ҳам халқ ўйинлари ҳукумат томонидан миллий қадриятлар сифатида оммалаштирилмоқда, айримлари мактаб ўқув дастурларига киритилган. 12 Жабборов Э. Ўзбек халқ ўйинлари лексикаси (Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида): Филол. фан. номз.... дисс. автореф. – Тошкент, 1998. Б.4. 13 Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. I том – Тошкент, 1960. Б.181. 14 Ибн Сино. Тиб қонунлари. 3 жилдли. 1-жилд. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти, 1994. – Б.95.

Яқин ўтмишда, ва айниқса, мустақиллик йиллари даврида халқ миллий ўйинларини ўрганиш ва уларни қайта тиклаш билан ўқувчи ёшларнинг маънавий ҳамда жисмоний камолотларини тарбиялашда улардан мақсадли фойдаланиш амалга оширилди. Бу йўлда маданият ва санъат арбоблари, таниқли олимлар М.Муродов, У.Қорабоев, Т.С.Усмонхўжаев, Ж.Тошпўлатов, Р.Абдумаликов, Ф.Н.Насриддинов кабиларнинг хизматлари ғоят катта бўлди15.

Ўзбек халқ ўйинларининг лисоний белгиларини ўрганиш йўлида Э.Жабборовнинг “Ўзбек халқ ўйинлари лексикаси (Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида)”16 номзодлик диссертацияси алоҳида аҳамиятга эга. Олим халқ ўйинларининг номланиш мотивацияси, халқ ўйинлари таснифи, халқ ўйинлари номларининг луғавий-семантик хусусиятлари ҳақида баҳс юритади. Халқ ўйинларининг номлари туркий тиллар ва ўзбек тили маҳаллий шевалари миқёсида ҳам тадқиққа тортилади.

Халқ миллий ўйинлари бир неча асосий гуруҳларга ажратилади:

1. Кураш.

2. От ўйинлари (кўпкари-улоқ, пойга (яёв), қиз қувмоқ, отдан ағдариш, човғон ва ҳ.к.).

3. Дор ўйинлари.

4. Тош кўтариш.

5. Арқон тортишиш.

6. Билак кучини синаш.

7. Ҳаракатли ўйинлар (қулоқ чўзма, эшак минди, елкада кураш, хўрозлар жанги, чиллик, пода тўп ва ҳ.к.).

Бу ўйинларнинг айримлари ёш жиҳатдан чегараланган бўлиб, бир қисми болалар ўйинлари деб ҳам номланади.

Халқ миллий ўйинлари ўтказилиш даврига қараб, доимий ва фаслий ўйинларга бўлинган: Масалан, баҳорда дарахтлар уйғониб, толлар куртак чиқарганда – “тол баргак”, дала гуллари очилганда – “гул ўйини”, пишиқчилик пайтида данак, ёнғоқ ўйинлари, арғимчоқ учишлар севиб ўйналган. Кеч куз, қишда ёғингарчилик бошланиб, ер юмшаганда қозиқ, ошиқ, тош ўйинлар одат 15 http://hozir.org/xalq-milliy-oyinlari--qadriyatlar-timsoli.html 16 Жабборов Э. Ўзбек халқ ўйинлари лексикаси (Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида): Филол. фан. номз.... тусига кирган. Қор ёққанда “қорхат”, “қорбўрон”, ёмғир ёққанда “ёмғир ёғалоқ”, кучли шамол эсганда “бўрон-бўрон”, совуқ ўз кучини кўрсатганда барча сандал атрофида йиғилиб, “топишмоқ топ”, “тез айтиш”, “ким айтди” кабилар ўйналган. Кеч куздан то баҳоргача “улоқ-кўпкари” мусобақалари ўтказилган17. Халқ ўйинларининг бир гуруҳи оммалаштирилиб Халқ миллий ўйинлари республика мусобақалари (1991— 1996) ва «Алпомиш» ўйинлари фестивали (1998) ўтказилган. Байрам ва оммавий тадбирларда намойиш этилмоқда. Кураш, от пойгаси, кўпкари (улоқ), «Бўрон», арқон тортишиш, билак кучини синаш, «Минди», қирқ тош (қизлар ўйини) ва бошқа ҳаракатли ўйинлар мазкур мусобақа ва фестиваллар дастурларига киритилган.

Э.Жабборов ўзбек халқ ўйинларини номланиш мотивига кўра қуйидаги турларга ажратади:

1. Ўйинда қўлланадиган воситалар асосида.

2. Ўхшашлик асосида.

3. Антропонимлар асосида.

4. Топонимлар асосида.

5. Кишиларнинг касб-кори ва машғулотига нисбат бериб.

6. Товуш ёки нарса-ҳодисага тақлид асосида.

7. Ўйинчиларнинг жинси ёки ёшига нисбат бериш орқали.

8. Ўйин предметлари ёки ҳаракат-ҳолатнинг миқдорига кўра.

9. Турли маросим, урф-одат ва удумлар асосида.

10. Ҳайвон ва паррандаларнинг турли хатти-ҳаракатига тақлид асосида.

11. Эртак қаҳрамонларига нисбат бериш асосида.

12. Инсон узвларининг ҳаракати асосида.

13. Ўйинда бажариладиган ҳаракат ёки ҳолат асосида.

14. Ўйинда белгиланган марра асосида.

15. Ўйин-қўшиқларнинг ритми асосида.

16. Бирор предметнинг алоҳида ажралиб турган белгиси асосида18.

Эътибор қаратадиган бўлсак, номланиш асоси бўлган ўхшатишлар, антропонимлар, топонимлар, жинс билдирувчи сўзлар, маросим ва урф-одатлар, 17 http://n.tarix.uz/milliy-ananalar/milliy-oyinlar/ 18 Жабборов Э. Ўзбек халқ ўйинлари лексикаси (Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида): Филол. фан. номз.... прецедент номлар (бу ўрнида эртак қаҳрамонлари) кабилар ўзбек халқининг фикрлаш тарзи ва тафаккур даражасини билдириб туради. Улар бир томондан лингвокультурология соҳасининг ҳам ўрганиш объектларидан ҳисобланади.

Метафора – бир предметнинг номини бошқа предметга бирор томондан ўхшашлигини эътиборга олиб кўчириш19 усули бўлиб, халқ ўйинлари номинациясида метафора ва ўхшатишга асослаб номлаш кенг кузатилади: қубба, ўрда, қушимбоши, қирратош, хуржун-хуржун, юлдуз, мойкулча, хола-хола, аскар-аскар каби ўйинлар номларида ўйин жараёнида иштирокчиларнинг метафора асосида бирор нарсани иккинчи нарсага ўхшатиши кузатилади. Масалан, қушимбоши ўйинида ўртага дов қўйилиб, довнинг атрофида маълум кенгликдаги доира чизилади. Ўртада турган бола довни олдирмаслиги, шу билан бирга, довни олмоқчи бўлганларга ҳамла қилиши керак бўлади. Мазкур ҳолат спорт ўйинларидаги “қарши ҳужум” тактикасини эслатади, яъни ҳимояни эсдан чиқармасдан, ҳужумга ўтишга, ҳужум вақтида ҳам ҳимояни эсдан чиқармаслик қобилиятини ривожлантиради. Марказдаги иштирокчининг ўз жойини тарк этиши мумкинмаслиги, шу билан бирга қисқа ҳужум уюштириши ҳарбий соҳада қўшинбошининг умумий ҳаракатларини эслатади. Шу нуқтаи назардан айтишимиз мумкинки, “қушимбоши” аслида “қўшинбоши” номининг нотўлиқ ассимиляцияси натижасида шу кўринишга келган. Бу ўйин номи тўлиқ метафорага асосланган. Ўйин тарзи эса жанг майдонининг кичрайтирилган моделини ифодалайди.

С.Йўлдошев ўз тадқиқотида “Хола-хола”, “Меҳмон-меҳмон”, “ранг топ”, “лаппак”, “тўп тош”, “топишмоқ”, “мўнғуз”, “Оқ теракми – кўк терак”, “ботир бола”, “даста”, “яширин – топалоқ”, “топил-топил”, “кураш”, “отиб қочар” сингари қатор халқ ўйинларини келтириб ўтади20. “Хола-хола” ўйини асосан қиз болаларнинг ўйини ҳисобланиб, ўзбек халқининг маиший ҳаётига тақлид асосига қурилган. Ўйин номи такрорий сўз кўринишдалиги иштирокчиларнинг тенг мавқега эга эканлиги, ўзаро “борди-келди”га эгалигини билдиради.

Маълумки, ўзбек халқида меҳмонни ҳурмат қилиш энг кўзга кўринган 19 Ҳожиев А. Ўзбек тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2002. – Б.63. 20 Йўлдошев С.В. Фарғона водийси аҳолисининг халқ ўйинлари: Тарих фанл. ... фалс.докт.дисс.автореф. – хусусиятлардан ҳисобланади. Меҳмонсеварлик билан боғлиқ мақоллар ўзбек халқи тилида кенг қўлланади. Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида “Ума келса, қут келар” мақоли меҳмон – барака мифологемаси асосига қурилган бўлса, “Кўк кўрди – керагу язди” (Узоқдан қорани кўрди-да, меҳмон экан шекилли деб чодирини йиғиштирди) мақолида меҳмонни ёмон кўрадиган одамлар жуда қаттиқ қораланган. Исломий манбаларда эса меҳмонсеварлик Иброҳим алайҳиссаломнинг Тангри суйган фазилатларидан эканлиги кўрсатилади. Шуни ҳисобга олсак, “ҳар бир мақолда шу мақолни яратган халқнинг сиймоси кўринади”21.

Ўзбек одатларига кўра, меҳмондорчилик учун миннатдорчилик тарзида мезбон тараф меҳмонга таклиф қилинади. Европа маданиятининг марказларидан бўлмиш Англияда меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдириб хат ёзиш урф бўлган. Шунингдек, уни ифодалаш учун махсус иборалар ҳам вужудга келган. Америкаликларда ҳам ўзгача, уларда ҳар бир иш қатъий режа билан амалга оширилар ва ҳатто уларда меҳмондорчилик ҳам олдиндан белгилаб олинади22. “Хола-хола” ўйинида ўзбек халқига хос бўлган меҳмоннавозлик тартиб қоидалари образи гавдаланади. Шу жиҳатдан халқ ўйинлари номлари лингвокультурологик жиҳатдан тадқиқ этилиши долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Антропонимлар асосида юзага келган халқ ўйинлари номлари: Наимбўғирсоқ, Фотима, Софиясўппон, Эргаш, Турсун, Улуғ, Оғалоқ, Қурвонжон, Мирзавой каби ўйин номларининг юзага келиши ўзига хос хусусиятга эга. Бирор кишининг салбий ҳатти-ҳаракати, лақаби, ҳаёти билан боғлиқ бирор воқеа болалар ўйини номи учун асос бўлиб хизмат қилган23. Бундай мотивланиш, биринчидан, номинаторнинг шахсий қарашлари билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, ўзбек халқига хос ҳазилкашлик, лақаб қўйиш каби хусусиятларнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳоланиши мумкин.

Халқ ўйинлари номларида топонимларнинг кузатилиши, аввало, мазкур 21 Rasulova N. O'zbek va ingliz maqollarida mеntalitet va milliy xarakterning ifodalanishi. // Til va adabiyot ta'limi, 2018, 12-son. – Б.45-47. 22 Mahkamova G. Maqollarda milliy xarakterning ifodalanishi // ”Фарғона водийси ёш олимлари” 3-ҳудудий илмий анжумани материаллари. – Наманган, 2019. Б.146-148. 23 Жабборов Э. Ўзбек халқ ўйинлари лексикаси (Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида): филол. фан. номз.... дисс. автореф. – Тошкент, 1998. Б.9. ўйиннинг кенг миқёсда тарқалганлиги, иккинчидан, тарихан узоқ даврларга бориб тақалишини, учинчидан, умумий номдан фарқли белгисини ифодалаш эҳтиёжи билан боғлиқ. Масалан, кураш спорт тури топонимик характерига кўра бир неча бор поғонали турларга ажратилади. Кураш тасвири туширилган ёдгорликлар Миср эҳромлари, Месопотамия бўртма суратлари, Афина рельеф расмлари, ҳинд қўлёзмаларида учрайди24. Шундан келиб чиқиб, курашнинг шу топонимлар билан боғлиқ номларини санаш мумкин. Расмий олимпия ўринларида юнон-рум кураши, Осиё ўйинларида ўзбек кураши каби номлар учраши этнонимлар, шу тарзда топонимлар билан узвий боғлиқ.

Ўзбек кураши ҳам турли ҳудудларда тарқалиши, усуллари фарқига кўра “бухороча кураш”, “фарғонача кураш” номлари кузатилади. “Фарғонача кураш” “белбоғли кураш” деб ҳам номланади, сабаби унда фақат белбоғни ушлабгина йиқитишга рухсат берилади. Масалан:

Ҳозирги кунга келиб Қарачай, Қалмиқ, Татаристон, Бошқирдистон, Камчатка ярим ороли, Афғонист он, Жанубий Қурия, Хитой, Япония давлатларида ҳам фарғонача миллий курашга ўхшаш белбоғли кураш мусобақалари ўтказилиб турибди (Н.Азизов, Белбоғли Туркистон кураши).

Бухороча ва фарғонача кураш турларининг фарқи борасида “Алпомиш” достонида ҳам айрим нуқталар кузатилади. Алпомиш ва Кўкалдош Барчиннинг тўртинчи шартида ўзаро кураш тушадилар:

Турпоқлар чангийди, тўзанг бўлади,

Иккови кеп белма-бел бўп олади,

Белма-бел олишса айрит бўлади,

Зўр деганинг маълум бўлиб қолади.25

Парчада айтилганидек, белма-бел (белбоғли) олишиш зўрларнинг олишуви бўлиб, катта куч талаб қилган. Достонда бу кураш узоқ давом этади. Шунда Барчиной Ҳакимбекнинг ориятини қўзғаш учун қуйидаги сўзларни айтади:

Очилар баҳорда боғларнинг гули, 24 Tastanov N. Kurash turlari nazariyasi va uslubiyati. – Toshkent: Sano-standart, 2017. В.4-7. 25 Алпомиш. Ўзбек халқ достони.(Маҳмуд Зарифов Фозил Йўлдош ўғли оғзидан ёзиб олган вариант) – Тошкент: Шарқ НМИУ, 1998.

Гулни кўрса маст бўп сайрар булбули,

Нар-мода бўлибсиз бий бобом ули.

Йиқолмасанг, бизга беринг навбатди,

Жуда келди Барчин ёринг ғайрати,

Ушлагандан кўкка отмай не бўпти?

Демак, Барчин Ҳакимбекка зўрларга қарши курашда иккинчи усулни эслатмоқда. Бу усул кам қувват сарфлаб, рақибнинг кучини ўзига қарши ишлатиш бўлиб, бухороча курашни эслатади.

Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади” романида воҳада кураш тури қуйидагича тасвирланади:

Бу сафар Эрмат энкайиб-энкайиб келди. Шукурнинг қўлтиқлари остидан кириб кўтармоқчи бўлди. Шукур Эрматнинг бошини кўкраги остига қисди. Қўлларини қўлтиғидан ўтказиб ушлади. Ётиботарга олди: ўзи бирдан орқага ётиб қолиб, Эрматни устидан ошириб отмоқчи бўлди.

Хулоса

Спорт жисмоний ва тиббий маданият ҳисобланиб, спортга оид лексемаларда миллат маданияти, соғлом турмиш тарзи,менталитети воқеликка муносабати яққол акс этади. Шу туфайли ҳам уларни лингвокультурологик жиҳатдан ўрганиш спорт билан боғлиқ лексемаларнинг халқона, замонавий, ҳудудий вариантларга ажратиш, уларни тиббиёт сохасида қўлланилишини ўзига хос хусусиятини ёритиб бериш ва махсус соҳавий луғат тузиш бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

«Спoрт» семемaли лексемaлaрнинг лингвoкультурoлoгик тaҳлили давлатлар ўртaсидaги ўзaрo мaдaний aлoқaлaрни бaҳoлaш билан бирга тиббиёт сохасида соғлом турмиш тарзини шакллантиришда aлoҳидa дaстурлaр тузиш имкoнини берaди.

Хулоса қилиб шуни айтиш жойизки, ўзбек миллий спорт турлари тилшуносликда ўзининг семантикаси билан, ижтимоий-тиббий сохаларда соғломлаштириш маданиятини ривожалнтириш билан мухим ахамиятга эгадир.

ФOЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР

1. Aбдуллaев A. Жисмoний тaрбия вoситaлaри. – Фaрғoнa, 1999. – 38 б.

2. Aзизoв Н. Белбoғли Туркистoн курaши. – Тoшкент: Ўқитувчи, 1998. – 104 б.

3. Жaббoрoв Э. Ўзбек хaлқ ўйинлaри лексикaси (Жaнубий Ўзбекистoн мaтериaллaри aсoсидa) : Филoл. фaн. нoмз... дисс. aвтoреферaти. – Тoшкент, 1998. – 24 б.

4. Жумaнaзaрoв У. Тaрих, aфсoнa вa дин. – Тoшкент: Ўзбекистoн. – 1990. – 250 б.

5. Ибн Синo. Тиб қoнунлaри. 3 жилдли. 1-жилд. – Тoшкент: Aбдуллa Қoдирий нoмидaги Хaлқ мерoси нaшриёти, 1994. – 300 б.

6. Йўлдoшев С.В. Фaрғoнa вoдийси aҳoлисининг хaлқ ўйинлaри: Тaрих фaнл. ... фaлс.дoкт.дисс.aвтoреф. – Тoшкент, 2019. – 54 б.

7. Мурoдoв М., Қoрaбoев У., Рустaмoвa Р. Этнoмaдaният. – Тoшкент: Aдoлaт, 2003. – 199 б.

8. Mahkamova G. Maqollarda milliy xarakterning ifodalanishi // ”Фaрғoнa вoдийси ёш oлимлaри” 3-ҳудудий илмий aнжумaни мaтериaллaри. – Нaмaнгaн, 2019. – В.146-148

9. Манба: http://n.tarix.uz/milliy-ananalar/milliy-oyinlar/

10. Рaсулoв Р. Глaгoлы сoстoяния в узбекскoм языке и их вaлентнoсти: Aвтoреф. дисс. ... дoкт. филoл. нaук. — Тaшкент. 1989. – 55 с.

11. Рустaмoв Д.A. Лексемaлaр миллий-мaдaний хoслaнгaн семемaсининг лингвoмaдaний тaдқиқи: Филoл. фaн. бўйичa фaлсaфa дoкт.. дисс.aвтoреф. – Фaрғoнa, 2018. – 45 б.

12. Rasulova N. O'zbek va ingliz maqollarida mеntalitet va milliy xarakterning ifodalanishi. // Til va adabiyot ta'limi, 2018, 12-son. – В.45-47.

13. Сoбирoв A.Ш. Термины узбекских нaрoдных зрелищ: Дисс... кaнд. филoл. нaук. – Тaшкент, 1988. – 159 с.

14. Сoбирoв A. Ўзбек тилининг лексик сaтҳини системaлaр системaси тaмoйили aсoсидa тaдқиқ этиш. – Тoшкент: Мaънaвият, 2004. – 110 б.

15. Ҳoжиев A. Тилшунoслик терминлaрининг изoҳли луғaти. – Тoшкент: Ўзбекистoн миллий энциклoпедияси, 2002. – 168 б.

16.Wiki-text/Teliya/direct culture and language system/

17.Wikipedia.org/language and culture\

18.http://hozir.org/xalq-milliy-oyinlari--qadriyatlar-timsoli.html

Matn PDFdan avtomatik ajratib olingan va xatoliklar bo'lishi mumkin.