ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Зулайҳо Тўйчиева Гулистон давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси
Гулистон ш. Ўзбекистон
Аннотация: Мазкур мақолада романда фразеологик бирликларнинг тутган ўрни, уларнинг турли характерларни тасвирлашда ўзининг ихчамлиги, сиқиқлиги, маъно ифодасининг таъсирчанлиги каби масалалар ёритилган. Шу билан бирга, ижодкорнинг фраземаларни бадиий матнга олиб киришдаги маҳорати ва ундан фойдаланиш индивидуаллиги ёритилган.
Калит сўзлар: ибора, фразема, кўчма маъно, поэтик актуаллашув, маҳорат, сўз қўллашдаги индивидуаллик, силлабик тенглик, экспрессивлик, турғун бирикмалар.
Абдулла Қаҳҳорнинг 30-йиллар ижодида биринчи романи – “Сароб” муҳим ўрин эгаллайди. Ёзувчининг ушбу романи бош қаҳрамон Саидийнинг фаолиятини кўрсатишга қаратилган, яна унда 20-йилларнинг 2-ярмидаги ўзбек халқи ҳаётининг маиший, этнографик, иқтисодий ва маънавий манзаралари яққол акс этиб туради. “Сароб” кенг мавзули роман бўлгани учун ёзувчи ўзининг бадиий ниятини оддийгина ҳолда кўрсатмай, уни шу давр ҳаётининг бошқа манзаралари кўринишида реаллаштиришга уринган. Воқеалар тасвирида ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини сақлаб қолган.
Ўзбек тилида алоҳида ўринга эга бўлган иборалар бу тил мазмунини янада бойитувчи маънавий хазинадир. Иборалар аҳамияти ва қўлланиши жиҳатидан, одатда, сўзга тенг келади. Иборалар кўпроқ сўзлашув нутқида ва бадиий асарларда ишлатилади. Улардан унумли фойдаланиш нутқнинг таъсирчанлигини оширади.
Фразеологизмлар тил ҳодисаси сифатида лисон ва нутққа дахлдор бирликлардир. Бирдан ортиқ мустақил лексема кўринишининг бирикувидан ташкил топиб, образли маъновий табиатга эга бўлган лисоний бирлик фразеологизм дейилади: тепа сочи тикка бўлди, сиркаси сув кўтармайди, ўтакаси ёрилди, дўпписи яримта, икки гапнинг бирида, бошга кўтармоқ ва бошқа.
Асрлар давомида шаклланган фразеологизмлар оғзаки нутқда, бадиий адабиётда ҳамда публицистикада ўткир, таъсирчан тасвирий восита сифатида кенг қўлланади. Ёзувчилар ўз асарларида фразеологизмлардан унумли фойдаланиш билан бирга мавжуд фразеологизмларни асар руҳига мослаган ҳолда қисман ўзгартирадилар, шу йўл билан янги иборалар яратадилар. Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад ва б. томонидан ижод қилинган фразеологизмлар бунга мисол бўла олади.
Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси А.Қаҳҳорнинг ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда А.Қаҳҳорнинг ижодий меросининг ўзига хос ўрни бор. Қанчадан-қанча тадқиқотчилар, мунаққидлар қаҳҳорона услубни ўрганиб, қатор-қатор илмий мақолалар, тадқиқотлар яратдилар. Лекин барибир Абдулла Қаҳҳор услубининг ечилмаган қирралари талайгина.
Биз ушбу мақолада ёзувчининг “Сароб” романидаги ибораларнинг айримларини шарҳлаш орқали ёзувчи маҳоратининг бир қиррасини очиб беришга ҳаракат қилдик. Романдаги бош қаҳрамонлардан бири Муродхўжа домла характерини очишда адиб қуйидаги иборалардан фойдаланади: “сўзлари боши кетсиз”, “чеҳраси андак очилди”, “таъби хира”, “ўпкалаб бўлмайди”, “тепакал боши ҳозиргина пардозланган сариқ этикнинг тумшуғидай ялтироқ эди”. Ёзувчи бу ибораларни унинг характерини очиш учун ишлатган. Агар матндан бу ибораларни олиб ташлаб, улар ўрнига оддий сўзларни келтириб кўринг-чи, улар “ўлик” сўзлар йиғиндисига айланади, қўяди.
“... Арава нотинч бўлса, қўшқулоқдаги сут чайқалади, тўкилади”
Иттифоқ билан, муроса билан ишлаш керак.
-Муроса нима?
-Арқон: У билан сигирнинг бир шохини боғлаб бўлмайди. Биродарлар керак.
Ёзувчи ушбу парчада иккина ўзига хос қаҳҳорона иборани қўллайди. Улардан кўриниб турибди-ки, ёзувчи ўзига хос маҳорат билан мазмунан тагдор, шаклан ихчам ибораларни қўллайдики, у адибникими ёки халқникими эканлигини ажратолмай қоламан киши.
Ёки қуйидаги ёзувчи томонидан яратилган янги ибораларни олиб кўрайлик:
“...Домланинг оиласида Саидийнинг илтимоси-фармон, фармони – ҳукм бўлди”. (109-бет).
“Кенжа Саидийга ўз терисидан кафан бичиб, суягидан тобут ясашга тайёр”. (140-бет).
“Саидий юргани йўл эмас, қочиб беркингани тешик ҳам тополмас эди”. (143-бет).
“Мунисхон Саидийни: Менинг қўлимда бир зувала хамир, тиласамкулча қиламан, тиласам - бўғирсоқ” деб ўйлар эди”. (155-бет).
“Домла ўйланиб қолди: “Саидийни уй ажратиб чиқиб кетишига рози бўлиши-соғин сигирни харом ўлдириш” деган сўз “шарбатини сўриб бўлиб энди пўчоғини туфлаб ташлаш керак” деб ўйлар эди. (165-бет).
Ушбу ибораларнинг деярли ҳаммаси адиб қаламига мансуб янги иборалар, унинг фикрлари кескин ва теран, мантиғи кучли, далиллаш, ишонтирадиган иборалари ёрқин, теша тегмаган образли иборалар. Ёзувчи ана шу ибораларни шундай ўрни билан, маҳорат билан қўллайди-ки, унинг бир жумласи маъносини баъзи ёзувчилар бутун бошли романида ҳам бера олмаслиги мумкин.
Ёзувчининг маҳорат шундаки, у чуқур мазмунли катта фикрларни сиқиқ ва жозибадор қилиб, халқ жонли тили бойликларидан унумли фойдаланиб, сўзни тежаб-тергаб ортиқча исроф қилмасдан ўз ўрнида ишлатади. Абдулла Қаҳҳор ёш ёзувчиларнинг бир йиғилишида шундай масалаҳат берган эди: “Сўзни мих қилиб қоқиб қалпоғини узиб ташла, биров суғуриб ололмасин”. Ёзувчининг ўзи ҳам бутун умри давомида бу гапга қандай амал қилганлиги кўриниб турибди.
Демак, Абдулла Қаҳҳорни “сўз заргари” деб бежиз айтишмаган.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Akbarovich, A. A. (2022). The problem of the role of proverbs in the event of a speech act. Eurasian Journal of Learning and Academic Teaching, 15, 49-53.
2. Doniyorovich, O. R. A. (2022). TOG‘AY MUROD ASARLARIDA
EVFEMIZMLAR. INTERNATIONAL JOURNAL OF SCIENCE AND
EDUCATION, 1(4), 38-42.
3. Khamrokulovna, T. Z. (2022). Literature is a source that reveals the truth of life. World Bulletin of Social Sciences, 10, 86-87.
4. Khamrokulovna, T. Z. (2022). On the morphological structure of the word in the uzbek language.
5. Ermatov, I. (2013). TILSHUNOSLIK TERMINLARINING IZOHLI LUG
ATI. Toshkent: Fan Nashriyoti.
6. Mamaraximov, S. (2022). MAQSAD MA’NOSINI IFODALOVCHI
DASTLABKI VOSITALAR. Academic research in educational sciences, 3(7), 376- 385.
7. Pardayeva, I., & Mahmudboyeva, F. (2022). ZARGARLIK
TERMINLARINING SINTAKTIK USUL BILAN YASALISHI. Gospodarka i
Innowacje., 24, 562-564.
8. Tursunkulovna, S. I., Lutfiniso, D., & Omonullo, M. (2020). Imitation of Thoughts and Feelings–Artistic Means of Psychology. Solid State Technology, 63(4), 453-457.
9. Абдулла Қаҳҳор. Сароб: Роман. – Т.: “Шарқ” НМК бош таҳририяти, 1995. – 240 б.
10. Абдуллаев А. Ўзбек тилида экспрессивликнинг ифодаланиши. – Тошкент: Фан, 1983. – 39 б.
11. Раҳматуллаев Ш., Ўзбек фразеологиясининг баъзи масалалари. Т., 1966.
12. Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш., Ҳозирги ўзбек адабий тили [3-нашр], Т., 1992.
13. Sharipov, F. G. (2021). Attitude to the plural affix in Uzbek language. Scientific reports of Bukhara 5(1), 50-64.State University
14. Yodgorov, H., & Zulayho, T. (2022). JOURNAL OF NORTHEASTERN UNIVERSITY. Journal of Northeastern University, 25(04).
15. Jumanazar, A., & Lutfiniso, D. (2022). Inguistic Unity in Uzbek Linguistics Some Comments about the form. European Multidisciplinary Journal of Modern Science, 6, 688–692. Retrieved from
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.