ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ДАРСЛАРНИ ЎТИШДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Abstract

Ўқитувчи - педагог дидактик ўйинли машғулотларни ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши ва уни ўтказишда қуйидаги дидактик талабларга риоя қилиши ва таълим методилари келтирилган


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ДАРСЛАРНИ ЎТИШДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Ш.Н.Янгиев – “ТИҚХММИ” МТУнинг Қарши ирригация ва

агротехнологиялар институти

Аннотация: Ўқитувчи - педагог дидактик ўйинли машғулотларни ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши ва уни ўтказишда қуйидаги дидактик талабларга риоя қилиши ва таълим методилари келтирилган.

Калит сўзлар: Ўқитувчи, педагог, таълим методи, дидактик ўйин.

Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири – бу ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришишдир. Қисқа вақт ичида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маълум бир кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, таълим олувчилар фаолиятини назорат этиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакалар даражасини аниқлаш таълим методига боғлиқ.

Таълим методи - таълимий мақсадни амалга ошириш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги ҳамкорлик фаолиятидек мураккаб жараённинг асоси ҳисобланади. Таълим методини танлашнинг асосий қоидаси таълим бериш мақсадига мос келишидир. Масалан, дидактик ўйинли методлардан ўқув машғулотларида фойдаланиш ўқувчиларда касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга, ривожлантиришга, ижодий фикрлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради. Бундай дарсларда таҳсил олувчиларнинг билим олиш жараёни ўйин фаолияти орқали уйғунлаштирилади. Таҳсил олувчиларнинг таълим олиш фаолияти ўйин фаолияти билан уйғунлашиши дидактик ўйинли машғулотларни намоён этади.

Дидактик ўйинли машғулотларни таълим олувчиларнинг билим олиш ва ўйин фаолиятига қараб: сюжетли-ролли ўйинлар; ижодий ўйинлар; ишбилармон ўйинлар; конференциялар, ўйин-машқларга ажратиш мумкин. Дидактик ўйинли машғулотларда таълим олувчилар дарсда фаол иштирок этадилар. Бунинг учун ўқувчилар зарур билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши, бундан ташқари, уларда гуруҳ жамоаси ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам бериш тушунчалари шаклланган бўлиши лозим. Дидактик ўйинли машғулотлар ўқувчиларни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганилаётган ўқув предмети асосида кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклисини танлаб олишни ёрдам беради.

Дидактик ўйинли таълим усули самарадорлигининг асосий мезонлари қуйидагилардир:

❖ белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун уни қўллашнинг мослиги ва тежамкорлиги; уни қўллашда соддалик ва осонлик; нафақат яхши натижаларни, балки уларга эришишнинг юқори ишончлилигини таъминлай олиши.

Ўқитувчи - педагог дидактик ўйинли машғулотларни ўтказишга пухта тайёргарлик кўриши ва уни ўтказишда қуйидаги дидактик талабларга риоя қилиши талаб этилади:

➢ дидактик ўйинли машғулотлар дастурда қайд этилган мавзуларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсад ҳамда вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бўлиши;

➢ жамиятдаги ва кундалик ҳаётдаги муҳим муаммоларга бағишланиб, улар ўйин давомида ҳал қилиниши;

➢ баркамол шахсни тарбиялаш тамойилларига ва шарқона одоб-ахлоқ меъёрларига мос келиши;

➢ ўйин тузилиши жиҳатидан мантиқий кетма-кетликда бўлиши;

➢ машғулот давомида дидактик тамойилларга амал қилиниши ва энг кам вақт ва куч сарфланишига эришиш.

Дидактик ўйинли машғулотларда ўқитувчи фаолияти ва ўқувчи фаолияти доираси аниқ белгиланади, таълимни ташкил этиш технологияси, методикаси кўрсатилади. Масалан, “Футбол” дидактик ўйинли машғулотнинг таркибий элементлари қуйидагилардан иборат:

I - босқич. Мўлжал олиш. Бунда машғулотнинг асосий мақсади ва вазифалари айтилади, ўйин мақсади тушунтирилади. “Футбол” дидактик ўйинли машғулотда реал ҳаётдаги футбол ўйинидаги “копток (тўп)” вазифасини “савол” билан алмаштирилади. Машғулотда айрим ўйин шартлари қабул қилинади. Масалан, ҳар бир ўйинчи фақат битта савол бериш ҳуқуқига эга; ҳар бир ўйинчига фақат битта савол берилиши мумкин; берилган савол жамоа орасида муҳокама қилинмайди; ўқувчилар сони ҳар иккала командада тенг бўлиниб, сони чекланмаган бўлиши мумкин.

II - босқич. Тайёрлов. Бу босқичда ролларни бўлиш, қоидаларни тушунтириш, ўйинни ўтказиш тартиби айтилади. Гуруҳ ўқувчилардан иккита жамоа ташкил қилинади. Ўқувчиларга роллар бўлиб берилади. Ҳар бир жамоа аъзолари ичидан энг фаол ва аълочи ўқувчини дарвозабон этиб тайинланади.

III - босқич. Ўйинни ўтказиш. Бунда ўқувчилар ўйинни ижро этадилар, нотўғри тушунчалар, хатолар тузатилади. Ўйин бошлангандан сўнг биринчи жамоа аъзоси иккинчи жамоанинг бирор рақамли аъзосига савол беради. Агар иккинчи жамоанинг аъзоси саволга жавоб берса, тўпни қайтарган ҳисобланади. Агар ўқувчи саволга жавоб бера олмаса, шу жамоа дарвозабони саволга жавоб бериши керак. Дарвозабон саволга жавоб қайтарса, тўпни ушлаб қолган ҳисобланади. Агар дарвозабон ҳам саволга жавоб бера олмаса, дарвозага тўпни ўтказиб юборган ҳисобланиб, “гол” ҳисоби очилади. Кейин иккинчи жамоа аъзолари савол берадилар ва жараён кетма-кет амалга оширилади. Натижалар ҳисоблаб борилади.

IV - босқич. Таҳлил қилиш. Бу босқичда жараён таҳлил қилинади, натижалар муҳокама қилинади, ўйин реал ҳаёт билан таққосланади, улар ўртасидаги боғланиш ўрганилади, умумий хулосага келинади.

Хулоса: Таълим ва тарбия воситаси сифатида дидактик ўйинли ўқув машғулотларидан фойдаланиш ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчида катта қизиқиш уйғотади. Дидактик ўйинли машғулотларнинг ўзига хос жиҳати ўйин давомида ҳар бир ўқувчининг ички қобилияти ва лаёқати, фаоллиги бевосита кўринади.

Дидактик ўйинлар ҳар бир дарснинг мақсадини, ҳар бир машқнинг мақсад ва вазифаларини яхшироқ тушуниб олишга ёрдам беради. Дидактик ўйинлар таълимнинг кўргазмалилигини, ўқитувчининг нутқини ва болалар ҳаракатини ўз ичига олади, бунинг натижасида идрокда (кўриш, эшитиш, тери сезгиси белгиларида) бирлик туғилади. Бу эса ўқитувчининг айтганларини болаларнинг ўйлаб олишига ва ўша айтилганларни ифодалаб беришларига, яъни дидактик ўйинлар қоидаларини ўқувчиларнинг ўзлари бажаришларига имкон беради.

АДАБИЁТЛАР

1. Раззоқов Д.Н., Қаюмова Ф.Э., Раззоқов И. Дарс жараёнида дидактик ўйинлардан фойдаланиш – Бухоро: “Истеъдод” нашриёти, 2015 й. – 86-б.

2. Бикбоева.Н.У. Ахмаджонов И.Г. Янгибоева Э.Я. Адамбекова Г.А. Иккинчи синф математика дарслиги. )Тошкент. «Ўқитувчи» 1997 йил.

3. https://nauka21veka.ru/articles/pedagogicheskie-nauki/boshlan-ichsinflarda-didaktik-yinlarning-llashning-afzalliklari-1539113992/

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.