ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ЮКСАЛТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ
Утаев Ғайрат Ғайбуллаевич – Тошкент тиббиёт академияси Ижтимоий
фанлар кафедраси катта ўқитувчиси
Аннотация
Мазкур мақолада бугунги кунда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ва жамоатчилик назоратини янги босқичга кўтариш, хусусан, коррупцияга қарши курашишда улардан унумли фойдаланиш масаласини давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айлантириш борасида муайян илмий тадқиқотлар олиб бориш зарурати масалаларига қаратилган.
Калит сўзлар: ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, жамоатчилик назорати, ҳуқуқий саводхонлик, ёшларнинг ҳуқуқий тарбияси, ҳуқуқий иммунитет, одобахлоқ қоидалари, концепция, қонун устуворлиги, ҳуқуқий қадриятлар.
Cўнгги йилларда мамлакатимиз миллий ҳуқуқ тизимида кўлами ва моҳияти нуқтаи-назаридан ислоҳотларнинг янги даври бошланди. Янги даврнинг муҳим талаби сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаатларини амалда таъминлашга нисбатан муносабатни тубдан ўзгартириш – тизимдаги ислоҳотларнинг бош ғоясига айланди.
Ҳар томонлама ривожланган, эркин ва фаровон, қонун устувор бўлган, замонавий демократик давлатлар қаторига қўшилиш – Ўзбекистоннинг стратегик мақсади этиб белгиланди. Бугунги кунда ушбу улуғвор мақсадга эришиш учун мамлакатимизнинг барча соҳаларида – кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши ўз навбатида, мамлакатимизнинг ривожланган демократик ҳуқуқий давлатлар сафидан ўрин олишини таъминлашга хизмат қилади.
Айрим инсонлар ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик ҳақида гап кетганда фақат қонунларни билиш ёки улардан хабардорлик даражасини тушунишади. Аслида бу жуда кенг тушунча бўлиб, юқорида санаб ўтилган давлат ва жамиятнинг ривожланганлигини белгилаб беради.
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, эркин фуқаролик жамиятининг шаклланиш жараёнида ҳуқуқий маданиятнинг ўрни ва мавқеи беқиёсдир. Чунки, қонун устувор бўлган демократия шароитида ҳуқуқий маданият жамиятдаги мавжуд муносабатлар сифати ва моҳиятини белгиловчи асосга айланади. Ҳуқуқ ва ҳуқуқий маданият бир-бири билан боғлиқ тушунчалардир. Ҳар бир фуқаро ҳуқуққа, қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлса, ҳуқуқ ва қонунчилик устуворлигини тан олса давлатда тартиб, жамиятда ривожланиш бўлади. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда аҳолида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва юксалтириш борасида тўпланган тажриба асосида оддий ва самарали механизмлар ишлаб чиқилган-ки, бу ўз навбатида ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ҳуқуқ ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилиш ўзига хос эволюцион босқичларни босиб ўтганлигини кузатамиз. Шу ўринда аввало, ҳуқуқий маданият тушунчасига таъриф бериб ўтиш ўринлидир.
Ҳуқуқий онг бу – бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган ғоялар, ҳис туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир. Ҳуқуқий онг даражаси фуқароларнинг ҳуқуқлардан хабардорлиги, қонунларни билиши, қонунларга риоя этиш ва уларни бажаришга тайёрлик, қонунга итоаткорлик, ҳуқуқни ва одил судловни ҳурмат қилиш даражасидир.1 Ҳуқуқий онг – инсонда ҳуқуқий маданият шаклланишида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. Фуқаролар ҳуқуқий онгининг шаклланиши ва ривожланишига, уларда конституциявий-ҳуқуқий принциплар ва нормалар, ҳуқуқий муносабатлар, шунингдек, конституциявий жавобгарлик ҳақида тўғри тасаввур шаклланишига таъсир кўрсатади. Ҳуқуқий онг – ҳуқуқни рўёбга чиқариш жараёнида, юридик муносабатларни ҳал этишда тартибга солиш вазифасини ўтайди. Шунингдек, ҳуқуқий онгнинг тартибга солувчилик роли ҳуқуқий нормаларнинг онгли равишда бажарилишида намоён бўлади. Жамият, ижтимоий гуруҳлар, шахс ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги даражаси қанчалик юқори бўлса, мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот шунчалик мустаҳкам бўлади.
Ҳуқуқий маданият бу – ҳар бир фуқарони аввало ҳуқуқий онгга, ҳуқуқий билим ва саводхонликка эга бўлган ҳолда, жамиятда ҳуқуқий муносабатларга 1 Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ҳ ҳарфи. Тошкент Давлат илмий нашриёти 2006 й.250-бет киришишидир. Шуниннгдек, фуқароларнинг конституцияга ва турли қонунларга ҳурмат билан бирга, хуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар орқали ёндашиши ҳам ҳуқуқий маданиятнинг маълум бир даражаси ҳисобланади. Агар бу тушунчага илмий ёндашадиган бўлсак, фуқароларда ҳуқуқий маданияти шакллантириш учун аввало, уларда ҳуқуқий онгни шакллантириш кераклигига дуч келамиз. Хусусан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича 55 таъминланмаган. Бунга, ўз навбатида жамоатчилик назорати институтига етарлича эътибор қаратилмаганлиги ҳам сабаб бўлган. Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмаган ва ҳоказо.
Шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда мамалакатимиз аҳолиси хусусан ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда энг самарали усул бу – узлуксиз ҳуқуқий тарғибот олиб бориш десак, муболаға бўлмайди. Аммо минг афсуски собиқ шўро тузуми ва бу тузум олиб борган сиёсат фуқароларда ҳуқуқий маданият у ёқда турсин, ҳуқуқий онгни шаклланишига ҳам шу қадар кескин таъсир ўтказганки, унинг асоратлари бугунги кунда ҳам ҳамон сақланиб қолмоқда. Жумладан, XIX-XX асрларда миршаб, пристав ва бошқа номларга эга бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини кўрганда, нафақат оддий фуқаролар балки, ўша даврларда маълум бир лавозимларда фаолият олиб борган мансабдор одамлар ҳам ўзларини олиб қочишган ёки улардан беркинишган. Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти тўғрисида гап борганда, биринчидан, унинг ўз хуқуқ эркинлик ва мажбуриятларини билиши тушуниши ва тўғри англаши баҳолаши учун иккинчидан эса улардан амалий фаолиятида фойдаланиши ҳақида сўз юритиш жоиздир.
Ҳуқуқий саводхонлик, бу фақат маълум бир ҳуқуқий нормалар, хуқуқ тармоқлари хақида маълумотга эга бўлишгина эмас, балки турли хил ҳуқуқий кўринишлар, давлат ва жамият ҳаётини ҳуқуқий асосларини ривожлантириш тўғрисида хабардорлик ҳам демакдир. Шундай қилиб ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий билимларга эга бўлиш ҳуқуқий маданиятнинг базасини ташкил этади ва жамиятда инсонларнинг хулқ-атворига ўзига хос таъсир кўрсатади. Ҳуқуқий саводхонлик, юқорида таъкидлаб ўтганидек, фақат хуқуқни билишгина эмас балки, тўғри тушуниш ҳамдир, қонун амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қиладиган сиёсий, иқтисодий, маданий вазифаларни бажаришдир. Бугун ёшларда қонунларга бўлган чуқур ҳурматни шакллантириш давр талабларидан бири. Қонунга хурмат билан ёндошиш, бу хурматни амалда намоён этишнинг ўзи ҳуқуқий маданиятининг олий даражада намоён бўлишидир. Ҳуқуққа хурмат — шахс ҳуқуқий маданиятининг муҳим хусусиятларидан биридир. Бу эса хуқуқнинг ижтимоий қадр-қимматини, унинг кўрсатмаларини бажаришнинг зарур ва фойдалилигини, хуқуқ билан қониққанлик туйғусини ундаги талабларнинг адолатлилигини, қонуний ва бурчларни амалга оширишда фаол ва ижодий муносабатни тан олишдан иборат. Айниқса, инсоннинг оила олдидаги ижтимоий — ҳуқуқий жавобгарлиги ва бурчи туйғуси бебаҳодир. Чунки, бу туйғуларни қарор топиши аввало улар тарбияланаётган оилада шаклланади ва келажакда жамият, давлат олдидаги масъулият, жавобгарлик ҳис-туйғуларининг пойдеворига айланади.
Бугунги кунга келиб мамлакатимиз таълим тизимида ҳам ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жамият ҳаётининг барча бўғинларида ҳуқуқий тарғибот масаласи устувор йўналишлардан саналмоқда. Айтиш мумкинки, сўнгги йиллар ичида кўрилган чора-тадбирлар бесамар кетмади. Катта авлод вакиллари, устозларимизнинг эътироф этишича, бугунги юртдошимизнинг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий маданияти даражаси собиқ шўро давридагига нисбатан сезиларли даражада ўсган.
Мазкур тизимли муаммоларни изчил ҳал этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида 2019 йил 9 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони2 қабул қилинди. Мазкур Фармонга илова сифатида иккита жуда муҳим ҳужжатлар тасдиқланди. Булар, биринчиси: “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси”3 тасдиқланди. Ўз навбатида, Концепция тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм “Умумий қоидаларни” ўз ичига олган; иккинчи қисм “Концепциянинг асосий мақсади ва вазифалари”га бағишланган; учинчи қисм “Концепциянинг асосий йўналишлари” деб номланган бўлиб, беш бобни ўз ичига олган ва ниҳоят тўртинчи қисм “Концепциянинг қабул қилинишидан кутилаётган натижалар” башоратига бағишланган.
Таъкидлаш лозим, концепциянинг ҳар бир қисми, ҳар бир боби илмийамалий тадқиқот ва таҳлилллар, миллий ва хорижий тажрибага асосланган бўлиб ўта пухта ишланган.
Президент Фармони билан тасдиқланган иккинчи муҳим ҳужжат, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”4 бўлиб, унга кўра Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш учун хаётий зарур бўлган, ўта муҳим 88 та банддан иборат чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда жамиятнинг умумий маданиятини, жумладан ҳуқуқий маданиятини юксалтириш – ҳуқуқий давлатни барпо этиш, шунинг баробарида адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омили сифатида майдонга чиқмоқда. Шу сабабли, мамлакатимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда унинг беқиёс ўрни ва аҳамиятини илмий-назарий жиҳатдан кенг тадқиқ этиш ижтимоий-гуманитар фанларимиз олдида турган долзарб масалалардан биридир.
Ҳуқуқий тафаккурнинг биринчи шарти ва зарурати инсоннинг озодлиги ва яна бир шарти ва зарурати ўзига хос демократик муҳитнинг мавжудлигидир. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳйқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони. //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси LEX.UZ расмий сайти. ПФ-5618. 9-январь 2019 йил. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳйқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига 1-илова. //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси LEX.UZ расмий сайти. ПФ-5618. 9-январь 2019 йил. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳйқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига 2-илова. //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси Lex.uz расмий сайти. ПФ-5618. 9-январь 2019 йил. Бугун мамлакатимизда ана шундай муҳит шаклланиб, инсоннинг барча ҳуқуқлари ва эркинлиги таъминланмоқда, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар қонуний асосда ривожланиб бормоқда. Зеро, Биз буюк келажак барпо этиш, тараққиётга эришиш йўлида мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш, жамият маънавиятини ҳар томонлама юксалтириш, етук кадрлар тайёрлаш, халқ турмуш даражасини изчил ва барқарор ўстириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлараро тотувликни, сарҳадларимиз дахлсизлигини, мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш каби масалаларни бош мақсадимиз қилиб белгилаганмиз.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида такидлаганидек, “... бугунги кунга қадар давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари яратилмаган. Бу эса нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятини холисона баҳолашга ҳалақит бермоқда. Шундан келиб чиқиб, давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этиш мақсадида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарур. Шу муносабат билан барча давлат органлари қошида фаолият олиб борадиган жамоатчилик кенгашлари ташкил этишни таклиф қиламан. Мазкур жамоатчилик кенгашлари давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлайдиган, уларни аҳоли билан бевосита боғлайдиган кўприк вазифасини бажариши лозим”.5
Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш — Ўзбекистоннинг стратегик мақсади қилиб қўйилган ҳар томонлама ривожланган, эркин ва фаровон, қонун устувор бўлган, замонавий демократик давлатлар қаторига қўшилишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. 5 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи, 2017 йил 22 декабрь сони.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.