ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР БИОЭТИКА КУРСИ БИЛАН КАФЕДРАС
ФАЛСАФА ФАНЛАР НОМЗОДИ,
Доцент Худойбергенова Патма Тошполатовна
Турмуш тарзининг ички ва ташқи белгиларини, алоқаларини ўрганиш уни қандай йўллар билан шакллантириш, бошқариш, прогнозлаштириш мумкинлигини аниқлаш имконини беради. Турмуш тарзини ўрганишдан келиб чиқадиган бош мақсад хам уни окилона ташкил этиш, ижтимоий, миллий тарацқиёт манфаатлари нуктаи назаридан бошқаришдир.
Турмуш тарзининг ижтимоий муносабатлар билан боглиқлигини ўрганиш икки муҳим масала: биринчиси, турмуш тарзининг ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрнини аниқлашга, иккинчиси, турмуш тарзининг ички белгилари ва ташки алоқаларини яхлит ҳолда, маълум бир тизим сифатида қарашга, бу борадаги билимларни умумлаштириш, хуллас, турмуш тарзи хусусиятлари ҳақидаги ёндашишларни илмий методологик асосга қуришга ёрдам беради. Объектив шарт-шароитларнинг турмуш тарзига таъсирини шунчаки кайд этиш етарли эмас, энг муҳими ижтимоий муносабатлар шаклидаги ушбу шартшароитларнинг турмуш тарзида намоён бўлиш хусусиятлари ва улар орқали турмуш тарзининг социодинамик белгиларини аниқлаш муҳимдир. Чунки рационал бошқариш объектга таъсир этувчи кучлар таъсиринигина эмас, балки унинг ички структурасини, таркибий қисмлари ўртасидаги кечадиган интеграцион жараёнларни, социодинамик ўзгаришларни ҳам ўрганишни тақозо этади.1
Дунё халқлари ўртасидаги кенг интеграцион алоқаларга, ҳамкорликка қурилаётган ҳозирги даврда турмуш тарзи глобал муносабатлар таъсиридан чеккада қололмайди. Глобал жараёнлар моҳиятига кўра халқларни яқинлаштириш, уларнинг ҳаёт тарзига умуминсоний манфаатлар нуқтаи назардан таъсир этишнинг омилига айланмоқда.1
Глобаллашув жараёнлари миллатлар, давлатлар, ижтимоий табақалар турмуш тарзларининг яқинлашишини бениҳоя тезлаштиради ва шу асосда XXI аср давомида умуминсоний турмуш тарзи шаклланиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. XXI асрни қамраб оладиган ушбу умумбашарий жараёнлар турмуш тарзи билан шуғулланадиган тадқиқотчилардан катта эътиборни талаб қилади. Минг йиллар давомида цивилизация турмуш тарзи ҳар бир халқ ва минтақанинг муайян шарт-шароитлари асосида шаклланган2 ва ривожланган бўлса, энди бу борада тадқиқотчилар ўз нуқтаи назарлари ва эътиқодларини тубдан ўзгартиришлари лозим бўлади.
ХХI аср бошларига келиб дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро таъсир шу қадар кучайиб кетдики, бу жараёндан тўла четда колган бирорта ҳам давлат йўқ. Ҳаттоки, халқаро ташкилотлардан узоқроқ туришга интилаётган, уларга аъзо бўлишни истамаётган мамлакатлар ҳам бу жараёндан мутлақо четда эмас. Ҳозирги давр глобал муоммалари:
Ижтимоий муоммалар:
1. Аҳолининг кўпчилик қисми қашшоқлиги. Ер юзи аҳолисинининг 3/2 қисми тўйиб овқат емайди. 3/1 қисми эса бутунлай қашшоқ.
2. Соғлиқни сақлаш соҳосининг кескин етишмаслиги ва бевақт ўлимнинг кўплиги. СПИД XX1 аср вабоси.
3. Саводсизликнинг кўламдор мактаби. Кўпчилик кишиларда физик ижтимоий майиший ва маънаваий маданиятнинг пастлиги.
Иқтисодий муоммалар.
1.Тартибсиз глобилизация жараёни.
2. Мафия, Корупция, Жиноятчилик, Наркомания, Ичкилик, Фохшабозлик,
3.Табий бойликларнинг камайиб бориши ва материалларнинг қимматлашиши
Сиёсий муоммалар.
1. Ишсизлик армиясининг ўсиб бориши. Мафкуравий урашнинг авж олиши, миллатчилик, шовинизм , диний акидапарастлик, терроризм.
2. Қуролланишнинг кучайиб бориши. Дунёда хар йили 1000 млрд. Харбий соҳага сарв қилиниши. 400 минг олимлар ҳарбий соҳада тадқиқот олиб борди. Кашфиётнинг 25% ҳарбий соҳага алоқадордир.
Экологик муоммо.
Оролни асраш, cув тошкини ва бошкалар. Шу сабабли ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар кўпайиб бормоқда. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва коммунизм, ирқчилик ва диний экстремизм мафкура-лари шулар жумласидандир.
Уюшган жиноятчиликка,жахон тероризми қўлида ахборот хавфли қуролга айланмоқда. Масалан интернет қўпорувчилик тадбирлари ташкил этиш бўйича қўлланмага айланиб қолди
Одатда глобализацияга аввало иктисодиёт ва ахборот сохаларда руй берадиган жараёин сифатида ёндошилади. Жахон динларининг барчаси глобализация интилиш рухи билан сугорилган.Хар бир кудратли цивилизацияуз тараккиётининг чуккисида дунё микиёсида уз тартибини урнатишга харакат килган.
Глобаллашув шундай жараёнки, ундан четда тураман, деган мамлакатлар унинг таъсирига кўпроқ учраб қолиши мумкин. Бундай ғайри ихтиёрий таъсир эса кўпинча салбий оқибатларга олиб келмоқда. Глобализация тушунчаси,унинг мохияти, асосий кўринишлари,тенденциялари ва оқибатлари теварагидаги мунозаралар сўнги йилларда нафакат жонланди,балки қизгин тус олди.
Глобаллашувга берилган таърифлар жуда кўп.Глобализация - кишилик жамиятидаги ахамиятга молик маданий,ахборат ,иктисодий ,геосиёсий масалаларни бир тизимга бирлаштирувчи жараёндир.
Француз тадқиқотчиси Б.Банди берган таъриф. Унда глобаллашув жараёнининг уч ўлчовли эканига урғу берилади:
глобаллашув-муттасил давом этадиган тарихий жараён;
глобаллашув-жаҳоннинг гомогенлашуви ва универсаллашуви жараёни;
глобаллашув-миллий чегараларнинг «ювилиб кетиш» жараёни.4
Б.Банди таърифида келтирилган глобаллашув ўлчовларининг ҳар учаласига нисбатан ҳам муайян эътирозлар билдириш мумкин. Лекин жаҳонда юз бераётган жараёнларни кузатсак, уларнинг ҳар учови ҳам унда мавжуд эканини кўрамиз.
Глобаллашувнинг мамлакатлар иқтисодий сиёсати ва маънавиятига ўтказиши мумкин бўлган ижобий ва салбий таъсири Ҳиндистоннинг машҳур давлат арбоби Маҳатма Гандининг қуйидаги сўзларида яхши ифодаланган: «Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга очилган эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман»2
Хусусан, 1955 йил 31 январ - 9 июль кун лари шаклланган «Янгича тафаккур усули» муаллифлари Нобел мукофоти совриндорлари Жолио Кюри ва Бертран Расселлар «Рассел-Эйнштейн манифеста» билан инсониятга, етакчи сиёсатчи ва давлат арбобларига мурожаат килиб, ядро қуролини такомиллаштириш ҳалокатли оқибатларига, бой ва камбағал мамлакатлар аҳолиси турмуш тарзлари ўртасидаги фарқ ортиб бораётгани эса инсониятни ҳалокатга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдил ар. Шу асосда қуролсизланиш ва тинчликни сақлаш учун курашувчи «Пагуош ҳаракати» вужудга келган.
Совет апологетлари ҳукмрон партиянинг топшириғи бўйича "социалистик турмуш тарзи"ни асослаш ва макташ билан банд йилларида Ғарбда, капиталистик давлатларда инсоният тараққиётида янги тарихий паллани белгилаб берувчи ижтимоий, ақлий-маънавий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Ғарб олимлари инсоният ҳолатини глобал нуктаи назардан таҳлил қила бошладилар. Бу - инсоният тараққиётига янгича ёндашув эди. Натижада биринчи марта бой, илгор, ривожланган мамлакатларнинг олимлари, ишбилармонлари, мутафаккирлари, жамоат арбоблари инсоният тараққиётига бир бутун жараён тарзида караб, уни биринчи ва иккинчи Жаҳон урушлари сабоқларига таянган ҳолда таҳлил қилиб, халқлар ва давлатларни инқирозлар олдини олишга чақирдилар.
Инсоният келажаги тўғрисидаги асосли хавотир 60-йиллар охирида италиялик йирик саноатчи Аурелио Печчеи томонидан халқаро жамоатчилик «Рим клуби» уюшмасини тузишга олиб келди. А. Печчеи ўзининг «Инсоний сифатлар» номли асарида турли халқлар ижтимоий тараққиёти ўртасидаги фарқ, тафовутларнинг чуқурлашиб, кенгайиб бораётганлиги ва бунинг оқибатлари глобал, жаҳоншумул кўлам касб этиши, бу эса турли турмуш тарзлари ўртасида яқинлаштириб, келиштириб бўлмайдиган фарқларни муқаррар қилиб қўйишини таъкидлайди. У ёзади: "Глобал муаммоларнинг даҳшатли кўлами шу даражада реалки, инсоният бундай таҳликали ҳолатдан фақатгина ўз тафаккури ва хулқатворида кескин инқилобий ўзгаришларни шакллантирибгина қутулиши мумкин»5 (таржима бизники - П.Х.). «Рим клуби» нинг мазкур глобал ҳалокатларнинг олдини олиш йўналишида илгари сурган лойиҳалари Ж.Форрестернинг «Дунёвий динамика», Денис Медоуснинг «Ўсиш ҳадлари», М.Месарович ва Э.Пестелнинг «Инсоният ўзининг бурулиш чорраҳасида», Я.Тинбергеннинг «Халқаро тартиботларни қайтадан кўриб чиқиш»6 каби лойиҳаларида қўллаб-қувватланди. 90-йилларнинг ўрталарига келиб «Янги инсоний ўлчовлар» лойиҳаси илгари сурилди. Унда асосий мақсад бой ва қашшоқ мамлакатлар, минтақалар, халқлар ўртасидаги тараққиёт даражасидаги фарқларни ўзаро яқинлаштириш, инсон ақл-заковати ва шанига путур етказмайдиган турмуш тарзини яратиш ривожланган, «эркин дунё»нинг камбағал, қашшоқ мамлакатлар, халқлар олдидаги бурчи, мажбурияти эканлигини англатишга қаратилган эди. Ривожланган мамлакатларидаги оқил инсонлар дунёдаги барча миллат, халқлар вакиллари учун муносиб турмуш тарзини яратиш, имкониятларини қидирдилар. Голландиялик Нобель мукофотининг совриндори Я.Тинберген бой ва камбағал мамлакатлар, халқлар, минтақалар ўртасидаги нотенгликни бартараф этишни назарда тутиб, «Янги бутун дунё тартиботи яратилиб», - унда тўқ - фаровон ва муносиб ҳаёт барчанинг дахлсиз ҳуқуқи бўлмоги лозим , деган ғояни илгари сурди. Ушбу қарашлар Ғарбда турмуш тарзига оид турли концепцияларни, ёндашувларни юзага келтирди3. Узбекистон Призиденти И.А.Каримов «Глобаллашув – кишилик жамиятидаги махаллий аҳамиятга молик маданий, ахборот, иқтисодий, геосиёсий маконларнинг бир тизимга бирлашуви жараёнидир» деб курсатади. Шу Билан бирга ижобий ва салбий томонларини илмий асослаб берган.
Глобаллашувнинг ижобий томонлари;
-Давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши;
-Хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши;
-Кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши;
-Замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши;
-Турли қадриятларнинг умуминсоний негизида уйғунлашуви;
-Цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши;
-Экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ортиши
-Ахборот оқимининг бемалол ҳаракати туфайли глобаллашув турмуш фаровонлигини яхшилаш учун қулай шарт-шароит яратмоқда;
-Глобаллашувга қўшилган мамлакатлар барча имкониятлардан бахраманд бўлишади, ишлаб чиқариш миқёслари кенгаяди, товарлар сифати ошади, танлаш тамойили ишга тушади.
-Интернет, сунъий йўлдош орқали телекўрсатувларни узатиш тизимининг мислсиз даражада ривожланиши;
-Янги кашфиёт ва замонавий технологиялар воситасида ўсимлик ва ҳайвонот оламида ирсиятни ўзгартириш орқали озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳамда ўта хавфли ирсий касалликларни бартараф этиш имконияти пайдо бўлмоқда
Глобаллашувнинг салбий томонлари:
-Замонавий технологияни монополия қилиб олган ривожланган давлатлар глобаллашув берадиган имкониятлардан ўзларининг хусусий манфаатларини мутлақлаштирмоқдалар. Натижада улар бойиб, ривожланаётган мамлакатлар қашшоқлашмоқда, табиий ресурслари тугаб бормоқда;
-Ривожланган мамлакатлар замонавий тараққиётни бир ёқлама талқин қилиб, глобаллашувни Европалашув жараёнига айлантиришга уринмоқдалар.
Шундай экан, биз турмуш тарзимизда миллий қалриятларимизни такомилаштириш, ёшларимизни глобаллашув даврида сиёсий дунёкарашини доимо ривожлантириш, дунёдаги сиёсиё вазмятдан тезлик билан хулосалар чикариб - Ватанни ташки ёвуз кучлардан химоя килишга ва Ватан равнакига ўз ҳимоястнт кўшишга ўргатиб боришдан иборатдир.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев, Бугунги глобаллшув даврида ташки ва ички сиёсатга тегишли қабул қилаётган қарорларни чукур йўлаб кейин қабул килишимиз керак, дейди. кечаги гап бугунги кунга тўғри келмай коляпти.
Адабиётлар
1. Вартофский М. Модели. Образ и научное понимание.-М.: Прогресс, 1989;
Пригожий И.Р.Познание сложного.Введение.-М.:Родос, 1990.-С. 12-13.
2. Глобальные проблемы и общечеловеческие ценности.- М.:Прогресс,1990.-С.4-5.
З. Тойнби А. Цивилизвция перед судом истории:Сборник.- М.:Рольф,2002.—С.-232-240.
4. Глобальные проблемы и общечеловеческие ценности.- М.:Прогресс,1990.-С.4-5.
5.Печчеи А.Человеческие качества.- М.:Прогресс, 1980. - С.5.
6.Тинберген Я.Н. Пересмотр международного порядка.- М.:Прогресс,1980.-С.45-46.
6.Бу ҳақида кенгроқ маълумотларни қуйидаги адабиётлардан олишингиз мумкин: Тодоров А. Качества жизни. Критический анализ буржуазных концепций.-М.:Мысль, 1980; Проблемы измерения и моделирования образа жизни.-М.: 1988.—С.161-168.
7. MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
SAMARKAND STATE MEDICAL UNIVERSITY Худайбергенова, Ф. Т. (2022).
ВВЕДЕНИЕ В СОЦИАЛЬНУЮ БИОЭТИКУ И БИОМЕДИЦИНА. TSDI &
TMA Conference 2, 189-191 2022
8. Khudoibergenova PT .THE IMPORTANCE OF THE NATIONAL LANGUAGE IN THE ERA OF GLOBALIZATION. Assoc. Prof., Department of Social Sciences, TSI. Central Asian Journal of Innovations and Researc
8. Рузикулова, М. Ш., & Худайбергенова, Ф. Т. (2022). ВВЕДЕНИЕ В
СОЦИАЛЬНУЮ БИОЭТИКУ И БИОМЕДИЦИНА. TSDI & TMA Conference 2,
189-191
9. MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
SAMARKAND STATE MEDICAL UNIVERSITY Худайбергенова, Ф. Т. (2022).
ВВЕДЕНИЕ В СОЦИАЛЬНУЮ БИОЭТИКУ И БИОМЕДИЦИНА. TSDI &
TMA Conference 2, 189-191 2022
10. Khudoibergenova PT .THE IMPORTANCE OF THE NATIONAL LANGUAGE IN THE ERA OF GLOBALIZATION. Assoc. Prof., Department of Social Sciences, TSI. Central Asian Journal of Innovations and Researc
11. Рузикулова, М. Ш., & Худайбергенова, Ф. Т. (2022). ВВЕДЕНИЕ В
СОЦИАЛЬНУЮ БИОЭТИКУ И БИОМЕДИЦИНА. TSDI & TMA Conference 2,
189-191
12.П.Т. Худайбергенова Образ Мавлоно ДЖалолиддинаРуми в контексте гуманистических традиций Вастока и мусульманской биоэтики. // Гуманитарный трактат .Россия,2018- Б.28-30.с.nttp//gumtraktat/ru/
13.УМАРОВА ДИЛОРАМ АРИФОВНА1,ХУДАЙБЕРГЕНОВА ПАТМА
ТАШПУЛАТОВНА1РОЛЬ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА В РЕШЕНИИ
ПРОБЛЕМ ГУМАНИЗАЦИИ МЕДИЦИНЫ// ГУМАНИТАРНЫЙ ТРАКТАТ –
Россия ., - 2020. Стр 25-28
14. Худойбергенова П.Т., Хабилов Б.Н. ,Качества необходимые для врачей для развития доверетильного отношения пацента к врачу .// Новости образования: исследование в ХХ веке. -Россия №5., 2022г. Стр 668-669
15. Худойбергенова , П. (2023). ЎЗБЕКОНА ТУРМУШ ТАРЗИДА БЎШ ВАҚТДАН ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ. Инновационные исследования в современном мире: теория и практика, 2(11), 51–55.
16.Article Sidebar
View Article Published: Mar 31, 2023 Main Article Content Khudoybergenova P.T
Candidate of Philosophy, Associate Professor, TDSI Social Sciences and associate professor of bioethics
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.