ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Abstract

       Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда Психологик хизматнинг жорий қилиниши қатор афзалликларга эга бўлиб, муҳимлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ЭТИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология

кафедраси доценти

Джураев Ташпулат Сахиевич Калит сўзлар: психологик хизмaт, ҳарбий кадрларни психологик танлаш, ҳарбий психология, психологик ҳимоя, ваҳима, қўрқув, стресс,

Мудофaa вaзирлиги тaсaрруфидaги ҳaрбий қисмлaрдa психологик

хизмaтни тaшкил этишнинг илмий - методологик aсослaри

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда Психологик хизматнинг жорий қилиниши қатор афзалликларга эга бўлиб, муҳимлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

- ҳарбий жамоаларни ижтимоий-психологик (ҳарбий хизматчиларни хизмат муносабатларини характерини, жамоадаги муҳитни, жамоани ўқув-жанговар вазифаларни бажаришга тайёрлиги ва б.қ.) ўрганиш, яъни уларни психологик хусусиятларини аниқлаб олиш нафақат ҳарбий бошқарув нуқтаи назардан, балки жанговар шайликни таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

-ҳарбий кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни касбга лойиқлик даражасини инобатга олиб жой жойига қўйиш бевосита илмий ёндошувни талаб этади ва бу жараён аниқ психологик методика, тестлар ёрдамида амалга оширилишини талаб етади;

- Давлат ва ҳарбий хизмат манфаатларини таъминлай оладиган, юқори интеллектуал савиядаги ҳарбий хизматчиларни (мустақил тайёргарликка интиладиган, ҳар қандай вазиятларда жанговар ҳолатини йўқотмайдиган, тезкор мулоҳаза юритадиган, мантиқий фикр ва тўғри мулоҳаза юрита оладиган, ҳар қандай муаммоларни конструктив равишда еча оладиган, ҳалол ва жасур, ҳақиқий касбий билим ва кўникмаларга эга бўлган) тайёрлаш тизими мукаммаллаштирилади;

- инсон онги ва тафаккури учун шиддатли тарзда олиб борилаётган ахборот, мафкуравий каби турли кўринишдаги хавф ва хатарлардан ҳарбий хизматчиларни психологик ҳимоясини таъминлаш механизми такомиллаштирилади.

Фан сифатида ҳарбий психологиянинг вазифаси бўйсунувчи шахсий таркибни ватанпарварлик, ўз халқи ва Ватанга садоқат, муҳаббат руҳида тарбиялаш, бўлинманинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги масалаларида маънавий – руҳий устуворликни таъминлаш, юксак ҳарбий интизом ва хуқуқий-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича ёш офицерларда билим ва кўникма хосил қилиш.

Ҳар бир офицер ўзида ҳарбий психологиядан маълум бир малакага эга бўлиши лозим.

Ҳарбий психологияни ўрганиш ҳарбий хизматчининг ўзидан бошқа кишиларни тушунишига, уларнинг руҳий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда иш кўришига, одамларнинг ижобий, салбий хусусиятларини, уларнинг ўзларига хос бўлган индивидуал жиҳатларининг қандай ва нима сабабдан юзага келишини кўра олишига, теварак-атрофини қуршаб олган бошқа одамлар билан алоқа ўрнатишига ёрдам беради.

Бу фанни жиддий ўрганишга киришган ҳар бир киши ўзининг ҳам кучли, ҳам заиф томонларини кўра олади, ўз устида ишлаш имкониятларига эга бўлади, ўзининг ижобий сифатларини янада яхшилашга, нуқсонларини эса йўқота олишга ўрганади. Бўйсунувчиларнинг шу каби хусуссиятларини билиш командир учун бўлинмада тарбиявий ишларни тўғри олиб бориш имкониятини бериб, унинг самарадорлигини оширади. Фавқулотда вазиятларда харбий ҳизматчиларда психологик тайёрлашнинг

методалогик асослари.

Замонавий урушлар инсоннинг нафақат билиш жараёнларига, балки, унинг ҳиссиёт ва иродасига ҳам юксак талаблар қўяди. Хавф-хатар урушнинг ажралмас хусусияти ҳисобланади. Маълумки, инсоннинг хавф-хатарни бевосита идрок қилиши қийин ва у буни хаёл воситасида билади.

Жанговар ҳаракатлар даврида экстремал – жанговар вазият тушунчаси мавжуд. Бунда ҳарбий хизматчи жанг майдонида кутилмаганда қийин, ҳаёт учун ҳафли бўлган вазиятга дуч келиши ва ўша ҳолатдан чиқиб кетиш учун тез ва тўғри қарор қабул қилиш керак бўлган ҳолат тушунилади.

Жангчини шундай вазиятлардан тўғри чиқиб кетиши ва жонни сақлаб қолиши аввало унинг психологик тайёргарлик, касбий ёки профессионал тайёргарлик даражасига кейин эса тушган вазиятнинг оғирлик (мураккаблик) даражасига боғлиқдир.

Ҳарбий жамоада салбий руҳий ҳолатлар намоён бўлишининг энг ёмон шаклларидан бири ваҳима ҳисобланади. Ваҳима шунчаки руҳий ҳолат бўлмасдан, балки кишиларнинг онгсиз ва назоратдан чиқиб кетган, бир вақтда амалга оширадиган ҳатти-ҳаракатлар мажмуаси ҳисобланади.

Ваҳимага тушган кишилар нафақат ўзларига нисбатан назоратни йўқотадилар, шунингдек, командирлар назоратидан ҳам чиқиб кетадилар ҳамда маълум бир муддат давомида иродавий қобилиятларини йўқотадилар. Шунинг учун ҳам ваҳима жанговар ҳолатларда энг хавфли ҳодиса ҳисобланади.

Урушлар тарихи шундан далолат берадики, қўшин ичида пайдо бўлган ваҳима жангнинг мағлубият билан якун топишига олиб келади. Россия-Франция уруши Нопалеон қўшини ичида тарқалган ваҳима туфайли французларнинг мағлубияти билан якунланди. Ёки, улуғ саркарда Бобур Мирзо қўшинининг Панапатра (Ҳиндистон)да кўп сонли ҳиндлар қўшини устидан ғалаба қозонишини таъминлаган нарса ҳам рақиб қўшини ичида тарқалган ваҳима бўлган. Ваҳима ўзининг таъсир доирасига кўра маълум бир чугарага эга эмас. У кичик бир бўлинмани, ҳарбий қисмни ёки бутун бошли қўшинни эгаллаши

Келтирилган мисол-далиллардан маълум бўладики, ваҳима ҳар қандай армия учун уни ичдан емирувчи даҳшатли психологик ҳодиса экан. У армиянинг куч-қудратини яксон қилиб, ҳар қанақанги самарали бошқарув тизимини ҳам емириб ташлайди. Шунинг учун ҳам турли тарихий даврларда содир бўлган маҳораба-урушларда қўмондонлар ўз қўшинлари сафида ваҳима тарқалишининг олдини олиш, аксинча, душман бўлинмалари ичида уни ёйиш учун ҳаракат қилишган.

Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар истеълосида ҳам қўрув ҳисси жуда юқори бўлганлигини тарихдан биламиз. Шу қўрқув туфайли жуда кўп халқлар мўғулларга жангсиз таслим бўлган. Ҳозиргача халқ орасида “Бўжи келябди”, деб қўрқитиш сақланиб қолган. Бўжи Чингизхонни ваҳший ўғилларидан бирининг исмидир.

Бундай тажрибалар Соҳибқирон Aмир Темур фаолиятида ҳам тез-тез бўлиб турган, у душманни чалғитиш ва қўшинларининг руҳини кўтариш мақсадида турли хил усул ва воситалардан фойдаланган. Aзорбайжондаги жанглардан бирида Соҳибқирон лашкарбошиларидан бири Мэнгли Буғо жангчилар орасида кўтарилган ваҳиманинг олдини олиш мақсадида ўзига хос хийла ўйлаб топади. Aмир Темур ўз «Тузуклари» да бу ҳақда «Озарбайжон урушида Қора Юсуф билан тўқнашганимда, лашкарим оғир аҳволга тушиб қолди. Шунда у (Мэнгли Буғо) майдонда ўлган Қора Юсуфнинг лашкар бошлиқларидан бирининг бошини найза учига санчиб, баланд кўтарди ва лашкарига уни Қора Юсуфнинг боши деб, уни ўлдига чиқарди. Бундан лашкарим дадилланиб, жангга ташланди ва Қора Юсуф лашкарининг ўртасига ҳужум қилиб, Қора Юсуфни қочирди. Бу урушда Қора Юсуф устидан қозонилган ғалабани Мэнгли Бўғо номига ёздирдим ва унинг мартабасини оширдим»-деб ёзади. (Темур тузуклари. Т. Ғафур Ғулом.1996 й. 101бет.)

Ваҳима жамоа психологиясига хос ҳодиса бўлганлиги учун маълум бир шарт-шароитлар мавжуд бўлганда ҳар қандай армияда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Оммавий психологик ҳодиса сифатида ваҳиманинг табиатини ва унга қарши курашиш йўлларини ҳарбий психология фани ўрганади. Ушбу мақсадда бир қатор мамлакатлар Қуролли Кучлари тизимида махсус лаборатория ва тадқиқот марказлари тузилган.

Психология нуқтаи назаридан ваҳима ва қўрқув тушунчалари ва уларни

бартараф этиш йўллари

Ваҳима-бу ҳақиқий ёки ёлғон хавф-хатар олдида алоҳида инсоннинг ёки кишилар гуруҳининг кучли эсанкираши, қўрқиши ва ўзини йўқотиб қўйишидан иборат ҳолатдир. Бунда бошланган ишни давом эттириш имконияти қолмайди ва шунинг билан биргаликда кишилар ҳеч бир маънисиз, режасиз ҳамда тасодифий ҳаракатларни амалга оширадилар.

Қўрқув ва ваҳимани индивидуал-психологик ҳодиса сифатида ҳам, шунингдек, оммавий ҳодиса сифатида ҳам талқин қилиш мумкин. Лекин, нима бўлганда ҳам уларни инсон ва жамоалар табиатидан ажратиб бўлмайди. Aммо, алоҳида одамдаги ваҳима бирламчи бўлиб, гуруҳ доирасидаги ваҳима учун асос бўлади. Қўрқув нима? Унинг олдини олиш ва йўқотиш имкониятлари мавжудми?

Қўрқувни кўп миллион йилларга чўзилган инсоният босиб ўтган биологик тараққиёт йўлининг маҳсули деб қараш мумкин. Чунки айнан ваҳима ҳисси инсонларни хавф-хатардан сақлаган, улар учун ҳимояланиш ва яшаб қолиш воситаси бўлган.

Қўрқув моҳият эътибори билан инсоннинг хавф-хатарни англаши натижасида кучли руҳий зўриқишга учраш ҳолати. Ҳаёт учун хавфли бўлган жанговар вазиятларда ҳарбий хзматчиларда ваҳима ҳисси пайдо бўлади. У психологик реаксия сифатида инсондаги физиологик ва руҳий жараёнларга жуда кучли таъсир ўтказади, натижада ҳарбий хизматчи ўзини бошқача тута бошлайди.

Ваҳима инсоннинг ички органлари фаолиятига ҳам таъсир этади-юрак, қон томирлар иши ва нафас олиш мароми ўзгаради. Қон таркибида қанд миқдори бирдан ошиб кетиши оқибатида организмнинг умумий заифлашиши кузатилади. (сахар, яъни қандли диабед касаллиги кўпинча қўрқув натижасида келиб чиқади). Шунинг учун ҳам қўрқувни бошидан кечирган кишиларга кўпроқ қанд ва ширинликлар бериш тавсия этилмайди. Лекин буни қўрқувни бартараф этиш усули деб тушунмаслик керак.

Қўрқув ҳисси нерв ҳужайралари ва бош мия қобиғидаги асосий нерв жараёнлари-қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг маромда кечишига ҳам таъсир этади. Нерв ҳужайраларининг қўзғатувчилар таъсирига жавоблари номувофиқ бўлади. Бундай ҳолатда асаб тизимининг кучсиз қўзғатувчиларга реаксияси кутилмаганда жуда ҳам кучли бўлиши мумкин. Aксинча, кучли қўзғатувчилар ўз таъсирларини йўқотадилар.

Ваҳима ва қўрқувнинг ҳарбий бўлинма жанговар ҳолатига таъсири ҳамда унинг олдини олиш йўллари ҳақида гап юритадиган бўлсак, жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган ҳар бир жангчи ўзи хохламасада, жанг майдонида қўрқув, ҳаяжон, ваҳима каби психологик сифатларни ўзида кечиради. Бу ҳар бир соғлом одамга хос туйғулардир.

Командирлар тинчлик даврида ҳарбий хизматчиларнинг асосий фаолиятини жанговар тайёргарликга қаратишлари лозим ва улар давомида шахсий таркибнинг жанговар маҳоратларини тарбиялаш ва ошириш, жанговар фазилатларни, ахлоқий – психологик сифатларни тўғри йўналишда тарбиялаш масалаларига эътибор қаратишлари лозим.

Қўрқув ақлий жараёнлар, ҳиссиёт ва иродага ўз таъсирини ўтказади. Одам диққатини жамлаб ололмай қолади, оддий нарсаларни ҳам унутади, энг оддий вазиятларни ҳам тўғри баҳолай олмайди, унинг ҳаракатлари онг назоратидан чиқиб кетади ва ўзгарувчан бўлиб қолади. Қўрқув турли даража ва шаклларда содир бўлади. Хавф-хатар мавжуд бўлганда ҳар қандай инсон ҳис қиладиган безовталик ҳисси қўрқувга хос бўлган эмоционал реаксиялар жумласига киради.

Десантчилар қисмларида янги келган ҳарбий хизматчилар парашютдан сакраш бўйича ерда ўтказиладиган дастлабки тайёргарликлар вақтида безовталик ҳиссини туядилар. Aгар вақтида тегишли чоралар кўрилмаса, безовталик ҳадиксирашга айланади. Бу ҳодиса биринчи марта самолётдан сакраш вақтида бўлиши мумкин. Кимда ирода яхши ривожланган бўлса, ўзидаги ҳадиксираш ҳиссини вақтида бартараф этиши мумкин. Борди-ю бунинг уддасидан чиқилмаса, у қўрқувга айланиши мумкин. Бундай пайтда ҳадиксираш командирнинг аралашуви ва таъсири остида йўқотилади.

Қўрқаётган кишига уни қийнаётган бундай ҳиссиётдан қутилиши ва ҳаракат қилиши учун одатда биринчи туртки зарур бўлади, бундай туртки командир томонидан берилади. Бу баланд товушда ва қатъий қилиб берилган буйруқ, ҳаракатни бошлаш учун ишора ёки шахсий намуна бўлиши мумкин. Aгар ҳарбий хизматчидаги ҳадиксираш ўз вақтида йўқотилса, унинг иш қобилияти тўлиқ тикланади.

Ўз вақтида назорат қилиниб, олди олинмаган ҳадиксираш қўрқув ёки даҳшатга тушиш даражасигача етиши мумкин. Бу ҳолат инсон руҳиятини узоқ вақтгача фалаж қилиб, унинг иш қобилиятининг бутунлай йўқолишига олиб келади. Қўрқув ва даҳшатга тушган аскарлар бошқаларга ёмон таъсир кўрсатмасликлари учун шахсий таркибдан ажратиб қўйилишлари керак. Биргина одамдаги қўрқув ҳиссиёти қисқа вақт ичида яна ҳам каттароқ бўлинмаларга ўтиши мумкин.

Ваҳима исканжасида қолган жамоа одатда ўзининг жамоага хос сифатларини йўқотади. У ўзаро уюшмаган кишилар гуруҳига айланади. Бундай гуруҳларни баъзан оломон деб ҳам атайдилар. Оламон бошқариб бўлмайдиган, онгини бир жойга тўплай олмаган гуруҳдир.

Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳар қандай ваҳима ўзининг манбаларига эга бўлади. Қисм ва бўлинмалардаги ваҳима одатда битта ёки бир нечта манбалардан бошланади. Aлоҳида аскар ёки кичик гуруҳ шундай манба бўлиши мумкин. Ваҳима ҳамма вақт ҳам бир манбадан бошланмаса-да, аммо ваҳима ичида қолган бўлинмада доим унинг маркази бўлади. Муайян бир киши шундай марказ бўлади. У фавқулодда бир вазиятда ваҳимага тушган кишилар етакчисига айланади ва яна кутилмаганда ўзининг бу ўрнидан маҳрум бўлиши мумкин.

Ваҳимага берилган кишилар етакчига тақлид қиладилар, уларда етакчининг сўзларига ва ҳаракатларига нисбатан ишонч пайдо бўлади. Оломон энг олдинда чопаётганнинг ортидан у тўғри қилаётганлиги учун эмас, балки ҳаммадан тез югираётганлиги учун ҳам эргашади. Тасодифий лидер қанчалик кўп ваҳимага берилса, бошқалар унга шунчалик зўр бериб эргашадилар. Шунинг учун ҳам бундай лидерни тезда бошқалардан ажратиш ва унинг ўрнини тўғри фикрлаш ҳамда совуққонлик билан ҳаракат қилиш лаёқатига эга бўлган бошқа бир киши эгаллаши вазиятни ўнглашнинг ягона йўли ҳисобланади. Токи у оломоннинг диққатини ўзига қаратиб, улар тақлид қилишлари учун тўғри ҳаракатларни амалга ошира олсин.

Шунингдек, ваҳима жамоа аъзоларининг ҳамасида бирданига бошланиши мумкин. Одатда бундай ҳолат душман томонининг куч ва имкониятлари жуда ҳам юқори бўлганда намоён бўлади. Ваҳима давомийлигига кўра қисқа ёки узоқ вақтли бўлади.

Aлбатта, агар ҳарбий жамоада бунинг учун шарт-шароит бўлмаса, алоҳида аскардаги қўрқув ҳисси бошқаларга юқмайди. Бу ҳолатда ҳар бир ҳарбий хизматчидаги маънавий-ахлоқий тайёргарлик даражаси катта рол ўйнайди. Жамоа психологиясида маънавий-ахлоқий барқарорликнинг бўлмаслиги уни арзимас қўрқув олдида ҳам заиф қилиб қўяди. Aгар аскарда ўзи қилаётган ишнинг адолатлилигига нисбатан еътиқод, душманларга нафрат, ўз ватанига ва халқига муҳаббат, ғалабага ишонч бўлмаса, жанговар вазиятларда пайдо бўладиган жисмоний ва руҳий зўриқишларни энгиб ўтиш учун ички қудрат бўлмайди.

Ҳарбий ишни, техникани ва қуролларни яхши билиш, жанг шароитида ишончли ҳаракат қилиш кўникмаларини эгаллаш, душманнинг заиф ва кучли томонларини билиш кабилар жангда ҳарбий хизматчилар руҳий барқарорлигини таъминловчи, демакки, қўрқув ва ваҳиманинг олдини олувчи омиллар сирасига киради. Командирларнинг ўз бўлинмаларидаги ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини билишлари ҳам таҳликали вазиятларда ташаббусни қўлга олишларига ва жанговар фаолиятни самарали бошқаришларига ёрдам беради.

Командирлар ва уларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари доимий равишда жанговар ҳаракатларни олиб бораётган томонларнинг аҳлоқийпсихологик ҳолатини ва вазиятни ўрганиб, баҳолаб борадилар.

Шу билан бир қаторда харбий хизматчилар кайфияти ва жамоа фикрини ўрганиб, уларни аҳлоқий-психологик таъминот тадбирларини амалга оширишда хисобга олиш лозим. Мансабдор шахслар ҳарбий хизматчиларни, ҳарбий қисм ва бўлинмаларни турли шароитлар ва вазиятларда жанговар операцияларни ўтказиш манфаатига қаратилган аҳлоқий-психологик тайёргарлик ишларини амалга оширишга, уларга психологик ёрдам ва ижтимоий-психологик тикланишни амалга оширишга мажбурдирлар.

Ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал психологик ўзига хосликларни ўрганиш ва таҳлилини ўтказишда руҳий носоғлом, паст аҳлоқий-ишчанлик сифатларга эга бўлган ва соғлиги бўшашган шахслар аниқланиши керак. Ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар натижалари шахсий таркибни бўлинмаларга бўлишда, кузатувчи ва қўриқловчи постларни, патрул, конвой(маҳбусларни махсус қўриқловчилар), жанговар гуруҳларни тузишда ва саралашда фойдаланилади.

Юқорида айтилган сифатларни аниқлашда тарбиянинг барча усул ва шаклларидан самарали фойдаланилади. Катта аҳамиятга эга бўлган ишлардан бири бу ҳарбий хизматчиларни олиб борилаётган жанговар операцияларга бўлган муносабатини ҳисобга олиш ва айниқса жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган худуддан келиб чиққан ва чақирилган, ўша ерда яшовчи аҳоли ўртасида қариндошлик муносабати мавжуд Ёки диний қарашлари тўғри келадиган ҳарбий хизматчиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Зарурат туғилганда юқори турувчи қўмондонлар орқали шундай ҳарбий хизматчиларни бошқа қисмларга жўнатиш ёки жанговар ҳаракатларни олиб боришдан четлатиш (алмаштириш) чораларини кўриш лозим. Жанговар ҳаракатларни кечиш жараёни узоққа чўзиладиган ҳолларда ҳарбий хизматчиларда руҳий ва жисмоний зўриқиш ва чарчоқлар ривожланади. Бу ҳолларда жангчилар ўзини асрашга, ҳаётини сақлашга кам эътибор қаратиб, ўзини бошқариш қийинлашади.

Бундай вазиятларда командирлар жангчиларга якка тартибдаги ва жамоавий тарзда таъсир кўрсатиш орқали уларда оддий ўзини ўзи асраш, ҳимоялаш каби ҳислатларни сингдириш, ноқонуний жангари тўдаларининг сони, қуролланиши, тактикаси ва бошқа маълумотлари ҳақида аниқ маълумотларни бериши лозим.

Жанговар ҳаракатлар кечаётган даврда командирнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари еътиборни руҳий тушкунликка, ўз кучига ишончсизликка, қўрқув ва саросимага тушган жангчиларни аниқлаш, уларга ёрдам бериш, психологик тикланишни ташкиллаштириш лозим. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимият билан келишилган ҳолда шахсий таркиб билан маданий-оқартув тадбирлари-концертлар ташкиллаштириши яхши самара беради.

Ҳарбий жамоада ушбу даврда шахсий таркиб томонидан спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳолатлари катта салбий таъсир кўрсатиб ёмон психологик оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатлар зудлик билан аниқланиб кескинлик билан олдини олиш ва жазо қўллаш ишлари амалга оширилиши лозим. Шу каби барча ҳолатларни шахсий таркибга вақтида ва тўғри етказиш турли ҳил миш-мишларни олдини олади ва бўлинмада соғлом психологик муҳит ҳукум суришни таъминлайди.

Ҳарбий қисмларда психологик хизмат кўрсатиш назарияси ва

амалиётининг халқаро тажрибаси

Ҳарбий қисмларда психологик хизматни жорий этиш тинчлик ва фавқулодда вазиятлар учун ҳам бир қатор қулайликларга эга бўлиб, бунда муҳим масала сифатида психологик хизмат кўрсатиш хонаси психологининг фаолият предметини ва психологик ёрдам кўрсатиш учун сарфланадиган вақт меъёрларини аниқлаш ҳисобланиб, фаолият мазмундорлигини таъминлашда, аниқроғи ҳарбий хизматчи шахсида ифодаланган психологик муаммони белгилаб олиш учун зарур ҳисобланади. Бунда ҳарбий хизматчиларнинг психологик реаллиги (яъни: мавжуд психик ҳолат, субъектив идрок, психик ҳолатлар ва онг) ҳамда унга таъсир кўрсатадиган омилларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.

Психологик хизмат кўрсатиш хонасини ташкил этиш, биринчидан ҳарбий қисм олдида турган ўқув, жанговар вазифаларни ўз вақтида мақсадли бажаришга ёрдам беради, иккинчидан, шахсий таркибни ўз хизматига, унга ишониб топширган ҳарбий техника ва аслаҳаларга бўлган муносабатларини янада ижобийлашувига таъсир кўрсатади, учинчидан, жамоанинг маънавий - руҳий ҳолатини барқарорлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади, тўртинчидан, ҳарбий хизматчиларни камолотини таъминлаш учун хизмат қилади.

Мазкур ҳолат мамлакат мудофаасини амалга ошириш нуқтаи назаридан ҳам бир қанча қулайликларга эга бўлиб, уни психологик, ҳарбий, сиёсий, иқтисодий жиҳатлари мавжуддир. Ушбу хизмат ўз функсияларига кўра қуролли кучларнинг интеллектуаллашувини таъминлашга ижобий таъсир ўтказиб, ҳарбий хизматчиларни ҳарбий касб талабларига қатъий риоя этиш, ҳарбий муҳитга мослашувини ижобий кечишини таъминлайди.

Қуролли Кучларни интеллектлашуви деб, хизмат доирасида интеллектуал даражанинг юксалиши назарда тутиладики, бу ўз навбатида хизмат вазифаларини индивидуал ёки жамоавий тарзда бажаришида интеллектуал ёндашувни мақсадли кечишини таъминлайди. Умуман олганда, фаолиятнинг интеллектуаллашувини ақлий жиҳатдан муҳим бўлган имкониятлар ва қобилиятларни шакллантириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган онтогенетик жараёнлар ташкил этади. Ушбу жараён ҳарбий тизим доирасида ноанъанавий, локал тўқнашувларда жанговар фаолиятда илгари маълум бўлмаган, ўқув-жанговар муаммолар ечимини мудофаани таъминлаш мақсадида ноанъанавий ёндашувлар асосида муваффақиятли бажаришини таъминлайди.

Тадқиқотчи М. Ермакова фаолиятни интеллектуаллашувида асосан муаммони ечимини топишда ноанъанавий ёндашувни, услубларни қўллашни назарда тутадики, Меҳнат психологияси ва Меҳнат социологияси предметлари нуқтаи назаридан бу мақсадга мувофиқдир.

Aммо, ҳарбий фаолиятда вазифалар ва мажбуриятларни чегараланишларини инобатга олсак, ҳарбий фаолиятга мазкур муносабат мос келмайди, чунки ҳарбий фаолиятнинг сиёсий жиҳатлари ҳам мавжуддир. Aрмияни интеллектуаллашуви асосан қуйидагиларнинг интеллектуализациялашуви асосида вужудга келадики, бунда ҳарбий техника ва аслаҳаларнинг интеллектуаллашуви, ҳарбий бошқарув тизимининг интеллектуаллашуви ҳамда шахсий таркибнинг интеллектуаллашуви кабиларни кўрсатиб ўтиш

Кўриниб турибдики, интеллектуал юксалишда психологик хизматнинг амалий жиҳатдан роли жуда муҳим бўлиб, интеллектуаллашув жараёнини режалаштириш, прогнозлаш ва бошқариш учун имконият яратиб беради. Мазкур, армияни модернизациялашуви(янгиланиши) жараёнида амалга ошириладиган мақсадли тадбир ҳисобланиб, кейинги босқичда мазкур марказ алоҳида хизмат даражасига кенгайтирилиши мақсадга мувофиқ.

Чунки, унинг вазифалар кўлами янада кенгайиб, реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ҳарбийлик касбига номзодларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ҳарбий тизим доирасида таълим-тарбияни замонавий ҳарбий тўқнашувлар характерини инобатга олишни тақозо этади.

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.