ИСЛОХОТЛАР
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 307-гурух курсанти
Хушбоқов Абдумалик Шайдулло ўғли
Аннотация: Ушбу мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматлари тизимидаги муоммолар ва амалга оширилаётган ислохотлар жараёнида қаьбул килинаётган норматив хуқуқий хужжатлар, уларни тартибга солувчи нормалар хамда уларни қўллаш амалиёти ва амалга оширилаётган ишлар хақида фикр алмашилган.
Калит сўзлар: ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликга қарши кураш, профилактика инспектори, фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жамоат тартибини сақлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар 2883-сонли қарори қаьбул қилинди. Ушбу қарорда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида бахолаб, оқибатда ушбу фаолиятга бошқа идоралар лозим даражада эьтибор қаратмаётанлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ва жиноятчиликга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаётганлиги, идоралараро хамкорликнинг мавжуд эмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро номутаносиблиги каьи камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф етиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди. Мазкур қарор билан идоралараро комиссиялар фаолияти қайта ташкил етилди ва хафтанинг хар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармонида асосий эьтибор ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини сифат жихатидан янада яхшилаш, бу йўналишдаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф етиш йўналишлари, ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси сохасида амалга оширилган ишлар бўйича хисобдорлиги тартиби белгилаб берилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шахар ва вилоятлар Кенгашлари томонидан ҳар чоракда тегишинча Қорақолпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шахар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошкармалари бошлиқларининг, ҳалқ депутатлари туман ( шахар ) Кенгашлари томонидан хар чоракда туман-шахар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг хисоботлари хамда хар ойда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосардари-ҳуққубузарликлар профилактикаси бўлими бошлиқларининг хисоботлари ешитилиши тартиби киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори раьбул қилиниб, “Махалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги меҳанизмларини сақлаб қолган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика ( катта ) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (профилактика инспекторларининг ёрдамчилари) лавозимлари жорий этилди ва уларга ҳуққубузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарлик юклатилди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган норматив хужжатлар мазмунидан келиб чиқиб, шуни алохида таькидлаб ўтиш жоизки ҳуқуқубузарликлар профилактикасини амалга оширишда барча суьбектларининг хамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва имкон берадиган шарт-шароитларнибартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни устуворлигини таьминлаш масалаларига алохида эьтибор қаратилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда ички ишлар органларининг давлат органлари, жамоат тузилмалари ва фуқаролар билан хамкорликдаги фаолияти натижаси ўлароқ ҳуқуқубузарликлар профилактикаси соҳасида ижобий натижаларга эришиб келинмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси тўғрисида”ги қонуни
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар 2883-сонли қарори
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.