ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ЯНГИЛАНГАН КОНСТИТУЦИЯ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИДИР

Abstract

ушбу мақолада янгиланган Конституция, янгиланётган жамиятнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Янгиланган Конституция муаллифлари халқ эканликлари кўрсатилади ва халқчил конституция эканлиги асослантирилади. Янги бандларни бажарилиши энг аввало ҳар бир фуқаролардан ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданиятни шаклланишини талаб этади.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИДИР

Махмудов Розмет Муратович,

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги

Университети профессори,

педагогика фанлари доктори, профессор

maxmudovrozmet1965@mail.соm.

Қорабоев Абдулазиз Абдурахмонович,

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги

докторанти, тел: +99894-640-82-79

Аннотация: ушбу мақолада янгиланган Конституция, янгиланётган жамиятнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Янгиланган Конституция муаллифлари халқ эканликлари кўрсатилади ва халқчил конституция эканлиги асослантирилади. Янги бандларни бажарилиши энг аввало ҳар бир фуқаролардан ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданиятни шаклланишини талаб этади.

Калит сўзлар: янгиланган Конституция, янги таҳрирдаги конституция, моддалар, ўзгартиришлар, бойитилишлар, халқдан тушган таклифлар.

Аннотация: в данной статье обновленная Конституция является правовой основой обновленного общества. Показано, что авторами обновленной Конституции является народ и обосновано, что это популистская конституция. Реализация новых положений требует формирования у каждого гражданина правосознания, правового воспитания и правовой культуры.

Ключевые слова: обновленная Конституция, новая редакция Конституции, статьи, поправки, дополнения, предложения народа.

Annotation: in this thesis, the updated constitution is the legal basis of the renewed society.It is indicated that the authors of the updated constitution are the people, and it is justified that the khalkhil is the Constitution.The implementation of new items requires, first of all, the formation of legal consciousness, legal education and legal culture from each citizen.

Keywords: updated constitution, constitution in the New Edition, articles, amendments, enrichment, proposals from the people.

Янгиланган Конституциянинг талаблари, янги қонун лоҳиясида ўз аксини топган. Давлатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада конституциявий-ҳуқуқий қонунчилик манфаатларини мустаҳкамлаш йўлидаги туб ислоҳатлар деб тушунилади.

Ўзбекистон Республикасининг янгиланган конституциясида суд, прoкратура органлари фаолиятига, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишга оид бир қатор конституциявий кафолатлар белгиланган1. Юртимизда 2023 йил 30-апрель куни ўтказилган референдумда янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида иштирок этган фуқароларнинг 90,21% томонидан ёқлаб овоз бериш орқали қабул қилинганлиги, унда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзуумидлари ва интилишлари ўз аксини топганлигидан далолат бермоқда. Янгиланган Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсадиижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини химоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустахкамланди.

Янгиланган ёки янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тўлақонли амалга ошириш, унда мустаҳкамланган уствор принципларни Янги Ўзбекистон - Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқиш, давлат органларининг фаолиятини янги конституциявий –ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, фуқароларда ўз ҳаётида халқ конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туриши мақсадида қуйидагилар белгиланган, яъни янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи навбатдаги устивор вазифаси этиб белгилансин деб бир қанча бандларда аниқ қилиб кўрсатиб ўтилган2.

Янги бандларни бажарилиш энг аввало ҳар бир фуқаролардан ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданиятни шаклланишини талаб этади. Ҳар бир фуқаро қонун ижросини (янги Конституция ижросини) таъминлашда ўзгаларнинг конституциявий бурчларини бажаришлари талаб этилади, шунинг учун ҳам янгиланган Конституциянинг барча талабларини сўзсиз бажаришни 1 Эшпўлатова Н. Янги Конституция талаблари янги қонун лойиҳасида. Одиллик мезони илмий-амалий, ҳуқуқий журнали №7, 2023. 1-2 б. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конситуциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 8-май ПФ67-сон // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. https://lex.uz/ru/docs/6461609 устивор вазифа этиб белгиланган. Белгиланган чора тадбирлар ижросини ўз вақтида таъминлаш учун давлат органлари ва ташкилот раҳбарларининг Конституцияни амалга ошириш бўйича жавобгарлиги белгиланди.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасида қуйидагилар (10 пунктида) аниқ белгиланган, яъни болалар ва ёшларда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга оид қоидаларини амалга ошириш мақсадида 2023-йил 1-сентябрдан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий-меърос объектларига жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилиши айтилган. Ушбу банддаги кўрсатмалар ҳам ижтимоий институт раҳбарларни томонидан сўзсиз бажарилмоқда ва мактабларда ҳар жума куни маданият муассасаларига бепул тадбирларга олиб борилмоқда ва киритилмоқда.

Шунингдек, фуқароларнинг янги тахрирдаги Конституциянинг 50-моддасида белгиланган таълим олиш ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида 2023-йил 1-августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъий назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтирилган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилсин дейилган3. Худди шу кўрсатма бажаришини бугунги кунда амалга ошириётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз ва бу исбот талаб қилимайдиган жароён ҳисобланади.

Янги таҳрирдаги конституциянинг 55-моддасида белгиланган “ҳар бир шахснинг” ўз ҳуқуқларни бошқа шахс ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида 2024 йил 1-январдан бошлаб маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундурмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилсин” дейилган. 3 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Янги таҳрирдаги 01.05.2023. https://lex.uz/docs/6445145

Ушбу фикрлар шахс манфаатларига хизмат қилади. Янгиланган конституциянинг 65% моддалари ўзгатирилди, бойитилди ва халқдан тушган таклифлар инобатга олинган.

Янгиланган конституциянинг 142-моддаси талабларидан келиб чиқиб, адвакатура соҳасига ёш кадрларни фаол жалб қилиш мақсадида 2023 йил сентябрдан бошлаб олий таълим ташкилотлари юристпруденция йўналишида тахсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида мехнат қонунчилигига мувофиқ ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат берилади.

Ушбу 142 модданинг амалиётга тадбиқ этилиши бўлажак мутахассисларни келажакда иш билан таъминлашга қаратилиши билан бирга ишга жойлашишда ўз ўрнини топишга ёрдам беради.

Хулоса, ўрнида шуни айтамизки янгиланган конституция янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади4. Янги Ўзбекистоннинг янгиланган конституцияси ўзининг ижтимоий моҳиятига кўра ўша жамиятнинг ҳуқуқий жиҳатдан иникоси ҳисобланади ва халқ манфаатига хизмат қилади.

Янгиланган Конституция халқ учун, давлат учун ҳуқуқий база ҳисобланади. Барча қонунлар ўша янгиланган Конституциянинг моҳиятидан келиб чиқиб ёзилади, янгиланган конституциянинг муаллифлари халқ ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Янги таҳрирдаги 01.05.2023 йил. https://lex.uz/docs/6445145

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конситуциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 8-май ПФ-67-сон // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. https://lex.uz/ru/docs/6461609

3. Эшпўлатова Н. Янги Конституция талаблари янги қонун лойиҳасида. Одиллик мезони илмий-амалий, ҳуқуқий журнали №7, 2023. 1-2 б.

4. Махмудов Р.М. Шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви муаммолари. Мустақил ва Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлатни ва фуқаролар жамиятини шакллантириш муаммолари. Илмий-назарий конференция материаллари. Т.: 2006. – 133-134- бетлар. 4 Махмудов Р.М. Шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви муаммолари. Мустақил ва Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлатни ва фуқаролар жамиятини шакллантириш муаммолари. Илмий-назарий конференция материаллари. Т.: 2006. – 133-134- бетлар.

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.