ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА ЯНГИ НАВЛАРИНИНГ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛ ТЎПЛАШИ.

Abstract

Ушбу мақолада республикамизнинг жанубий минтақаси  кескин континентал иқлим шароитида ингичка толали ғўза навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосил элементларинг шаклланиши, гуллаш динамикаси, уларнинг сони, кўсакларининг очилиши, жами шаклланган ҳосил элементлари ва тўкилиши бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Шунингдек қўлланиладиган агротехник тадбирларни тўғри ва мақбул муддатларда ўтказишнинг юқори ҳосил тўпланишидаги самарадорлиги ўрганилган.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛ ТЎПЛАШИ.

Донабаев А.А. қ.х.ф.н., катта илмий ходим. ИТПИТИ

Абдурахимов Н.Н. доцент. ТАИРИ

Аннотация. Ушбу мақолада республикамизнинг жанубий минтақаси кескин континентал иқлим шароитида ингичка толали ғўза навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосил элементларинг шаклланиши, гуллаш динамикаси, уларнинг сони, кўсакларининг очилиши, жами шаклланган ҳосил элементлари ва тўкилиши бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Шунингдек қўлланиладиган агротехник тадбирларни тўғри ва мақбул муддатларда ўтказишнинг юқори ҳосил тўпланишидаги самарадорлиги ўрганилган.

Калит сўзлар. Ғўза, истиқболли, нав, ингичка толали, ўсимлик, илдиз, тизим, озуқа, бўйи, вегетатив, генератив, ҳосил элементлари, шона, гул, кўсак, тўкилиш, ҳарорат, гармсел, нисбий намлик, меъёр, ҳосилдорлик.

Маълумки, пахта тўқимачилик ва бошқа саноат тармоқларини хомашё билан таъминлайдиган техник экинлар сирасига киради. Текстил маҳсулотларини экспортбоп қилиб чиқариш учун ўзимизда етиштирилаётган ғўза навларида уларни парваришига, айниқса тола сифати ва ҳосилдорликни оширишга жиддий эътибор бериш зарур. Бунинг учун бугунги кунда экилиб келинаётган ғўза навларидан тола сифат кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги юқори бўлган, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга бордошли, ҳосилни механизмда териб олишга мос бўлган навларни танлаб олиш ва уларнинг экин майдонини кенгайтириш зарур.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда асосий майдонларга селекционер олимларимиз томонидан яратилган, толаси жаҳон бозорида харидоргир, тезпишар, турли касаллик ҳамда табиатнинг ноқулай экстримал шароитларига бардошли, серҳосил ғўза навлари жойлаштирилмоқда. Лекин, ушбу экилиб келинаётган ғўза навларининг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг турли тупроқ иқлим шароитларига мос бўлган агротехникасини ишлаб чиқиш тўлилигича ўз ечимини топаётгани йўқ.

Шу боис, ишлаб чиқаришга тавсия этилаётган ҳар қандай янги, истиқболли ва районлаштирилган ғўза навларини парваришлаш агротадбирлари тизимини тупроқиқлим шароитларини инобатга олган ҳолда катта майдонларда жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.

Республикамизнинг жанубий минтақасида экилаётган ва кенг синовдан ўтаётган ингичка толали ғўзанинг янги навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил тўплаши 1- жадвалда келтирилган.

Олиб борилган кузатув ва тадқтиқотлар натижасига кўра май ва июнь ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида ғўза жадал ривожланиб, ўртача бир туп ғўзада 7,8- 20,4 дона ҳосил элементлари, жумладан 2,7-3,2 донагача кўсаклар шаклланганлигини кўриш мумкин. Июнь ойи охирги ўн кунлигидан об-ҳаво ҳолати ўзгариб, ўта иссиқ кунлар бошланди, кундузи ҳаво жуда қуруқ ва ўта иссиқ бўлиб, 5-10 м/с тезликда гармсел шамолларнинг эсиши такрорланиб турди. Ғўзанинг гуллаш- кўсак етилиш фазасида минтақадаги қуруқ, иссиқ иқлим таъсирида шона чокларида ёриқлар пайдо бўлиб, эрталаб яшил, дуркун ҳолатдаги шоналарнинг тўкилиши қайд этилди. Кейинги кунларда (29-30.06) гул ва шоналарнинг тўкилиши кучайди. Июль ойи бошидан кундузги ҳарорат 46,5℃ гача кўтарилиб, гармсел кучли шамолларнинг фаоллиги ошди. (5 кун давомида 10-19 м/с тезликда гармсел такрорланиб турди) ва экинларга жиддий талофат келтирди. Кузатилган ўта юқори ҳарорат 11 кун (23.06-04.07) давом этишидан аксарият ингичка толали ғўза навларида ҳам шоналарнинг ўсимлик танасида қуриб тўкилиши содир бўлди. Июлнинг 2чи ва 3чи ўн кунлигида ҳарорат (38,9-45,7℃) янада ортиб борди,, куннинг ўртача ҳарорати ҳам 41,2-41,4℃ ни ташкил этди. Юқори ҳарорат ва гармсел таъсирида ғўза навлари ривожланиши жадаллиги кескин сусайиб қолиши кузатилди.

Июль ойида иқлим ўзгаришлари таъсирида ғўза навларида 7,0-15,4 дона (26-48%) шона, гул ва майда кўсакларнинг қуриб қолиши, қўлланилган агротехник тадбирлар самараси натижасида 1-сентябрда ўтказилган фенологик маълумотларга кўра 19,7-24,2 дона кўсаклар сақланиб қолганлиги аниқланди. Ўта юқори ҳарорат кузатилган июль ойида қўлланилган агротехник чора-тадбирлар натижасида 13,0-17,1 дона кўсаклар қўшилганлиги (2-жадвал) аниқланди. Кўсакларнинг 50 % очилиши навлар бўйича 97,1- 103 кунни (23-29 июлда) ташкил этди. (1-жадвал)

Ғўза навларида қисқа вақт ичида июнь ва июль ойларида жадал ривожланиш, етарлича ҳосил тўпланганлиги (19,7-24,2 дона кўсак) шоналарнинг кўсакка айланиши ва кўсаклар етилиб, дастлабки кўсаклар очилиши бошланганлиги қайд этилди. (2-жадвал)

1-жадвал.

Ингичка толали ғўза навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил тўплаши. тизм алар

%

гул

лаш

%

оч

ш

01.06 01.07 01.08 01.09

бўй

см

ш

он

бўй

см

ҳо

си

л

бў

ғи

ни

со

ни

ҳоси

л

элем

енти

Жу

ар

бўй

см

ҳо

си

л

бў

ғи

ни

со

ни

ти

жумлада

Тўк

или

ш

кўл

ами

,

Кў

кл

ар

со

ни

,

Жумла

очилга

кўсакл

ар

Тўкилга

элемент

а %

а % Ст.

57.3 98.

0 33.2 4.7 57.4 11.

7 20.4 3.1 83.7 16.

5 30.8 13.4 44 8.5-

15.8

20.

7 9.0 4 1607 54.4 10

3 34.0 6.0 56.6 12.

4 17.8 2.8 78.9 14.

9 26.9 7.0 26 6.9-

9.3

24.

2 9.8 4 Терм из-

58.9 98.

9 35.2 4.8 61.6 12.

3 18.3 2.7 82.2 16.

8 30.2 11.7 39 8.0-

14.1

22.

0 8.1 3 Терм из-

56.4 98.

1 35.5 5.0 62.3 12.

9 19.8 2.8 84.0 17.

4 31.8 15.4 48 8.7-

16.5

22.

2 7.5 3

56.1 97.

1 37.7 4.4 60.8 11.

9 18.0 3.0 80.4 16.

1 31.9 15.2 47 8.8-

17.7

21.

8 8.9 4

58.2 99.

0 36.6 5.3 61.9 12.

8 19.9 2.9 79.1 16.

9 32.2 15.2 47 8.0-

16.4

21.

4 8.8 4

56.0 99.

5 33.7 5.8 54.4 11.

7 17.9 3.2 71.4 17.

9 27.8 12.4 45 6.8-

14.0

19.

7 9.9 5

57.4 10

0 37.7 4.4 60.8 11.

9 18.2 3.0 89.4 16.

5 27.9 10.0 36 8.0-

11.7

21.

3 7.5 3 1651 59.1 10

0 37.0 4.3 62.3 12.

7 17.8 2.7 83.0 17.

3 25.0 11.7 47 7.7-

12.7

21.

2 7.0 3

2-жадвал.

Юқори ҳаво ҳарорати ва гармсел таъсирини камайтиришдаги агротехник

тадбирларнинг ҳосил элементларини сақлаб қолишдаги самараси. тизма

1.08 1.09 Ҳосилдорлик,

ц/га

тла

ри,

жум

лада

кўса

клар,

т-

тўкилга

н ҳосил

элемент-

лари

июл

ойида

қўшилга

т-

и,

жу

ар,

авгу

ст

ойид

қўш

илга

кўса

клар,

очилган

кўсаклар йиллар бўйича

на %

х/э

кў

к

а % 202

0 й

ўр

та

ча Ст.Су рхон-

30.8 17.4 3.0 10.

4 34 13.4 14.

3 32.3 20.7 3.3 9.0 43 36.0 26.8

1. 1607 27.2 19.9 2.3 5.0 22 8.3 17.

1 28.2 24.2 4.3 9.8 40 37.2 37.2

1.

37. Терми з-202 30.2 18.5 3.7 8.2 27 11.9 15.

8 32.8 22.0 3.5 8.1 37 37.5 29.6

37. Терми з-208 31.8 16.5 4.0 11.

4 36 15.4 13.

7 31.9 22.2 5.7 7.5 34 37.7 31.7

6.

38. н-16 31.9 16.7 2.1 13.

2 41 15.3 14.

9 24.5 21.8 5.1 8.9 41 36.0 25.8

2.

3-жадвал.

Ингичка толали ғўзанинг янги навлари ҳосилдорлиги.

№ Навлар I II III ўртача

2020 й

1 Ст. Сурхон-14 37,0 36,4 37,8 37,1

2 СП-1607 38,1 39,2 40,3 39,2

3 Термиз-202 39,9 39,0 40,4 39,8

4 Термиз-208 37,6 36,6 38,0 37,4

5 Сурхон-16 36,6 37,7 38,7 37,7

6 Сурхон-18 35,5 35,0 36,9 35,8

7 Сурхон-103 32,0 31,2 33,1 32,1

8 Сурхон-106 26,2 35,4 37,0 36,2

9 СТ-1651 34,0 36,3 36,2 35,5

2021 й

1 Ст. Сурхон-14 40,2 38,8 39,3 39,4

2 СП-1607 43,5 40,4 41,4 41,8

3 Термиз-202 40,7 39,1 39,7 39,8

4 Термиз-208 41,2 39,7 40,0 40,3 н-18 32.2 17.0 2.5 12.

8 40 15.3 14.

1 28.9 21.4 4.4 8.8 41 34.0 34.0

9.

35. н-103 27.8 15.4 2.0 10.

4 37 12.4 12.

2 22.4 19.7 4.3 9.9 50 29.6 29.6

31. н-106 27.9 17.9 3.4 7.0 25 10.4 14.

9 27.4 21.3 3.4 7.5 35 35.1 33.2

9.

36. 1651 27.1 15.7 3.0 8.7 32 11.7 13.

0 29.7 21.2 5.5 7.0 33 33.4 31.2

9.

5 Сурхон-16 40,6 39,0 39,7 39,8

6 Сурхон-18 39,6 38,2 39,5 39,1

7 Сурхон-103 34,1 33,3 34,6 34,2

8 Сурхон-106 40,4 39,3 39,7 39,8

9 СТ-1651 38,8 37,2 38,3 38,1

2022 й

1 Ст. Сурхон-14 36,3 34,7 36,9 36,0

2 СП-1607 37,4 36,2 37,9 37,2

3 Термиз-202 37,2 35,9 38,3 37,5

4 Термиз-208 38,0 36,6 38,5 37,7

5 Сурхон-16 36,3 35,6 36,1 36,0

6 Сурхон-18 33,5 33,7 34,8 34,0

7 Сурхон-103 29,5 28,9 30,4 29,6

8 Сурхон-106 34,1 35,2 36,0 35,1

9 СТ-1651 33,2 33,0 34,0 33,4

Ингичка толали ғўза навларидан қуруқ ва ўта иссиқ иқлим, сув танқислиги

шароитида тупроқни шудгорлаш, экиш, суғориш, озиқлантириш ва бошқа

агротехник тадбирларни мақбул муддат ва меъёрларда қўлланишида таклиф

этилаётган ғўза агротехникасида ўсимликнинг илдиз тизими тупроққа чуқур кириб

бориши ҳисобига тупроқнинг қуйи қатламлардаги нам ва озиқа элементларидан

самарали фойдаланиши ҳамда вегетатив ва генератив органларнинг

шаклланишидаги мутаносиблик эвазига юқори ҳосил, сифатли тола олиш

мумкинлиги аниқланди. Тажрибада экилган ғўза навларидан 2020 йилда 32,1-39,8

ц/га, 2021 йилда 34,2-41,8 ц/га, 2022 йилда 29,6-37,7 ц/га ҳосил териб олинди.

Жумладан 2020 йилда энг юқори ҳосил Термиз-202 навидан-39,8 ц/га, мос равишда

2021 йилда СП-1607 навидан- 41,8 ц/га, 2022 йилда эса Термиз-208 навидан -37,7

ц/га, олинди. Тадқиқот ўтказилган барча йилларда ҳосилдорлик бўйича энг паст

кўрсаткич Сурхон-103 навида кузатилди. (3-жадвал.)

Фойдаланилган адабиётлар

1.Аҳмедов Ж., Нуридинов А ва бошқалар. Танлов нав синовида ўрганилган

янги яратилган тизмалари ҳосилдорлиги ва қимматли хўжалик белгилари. Қишлоқ

хўжалигида янги тежамкор агротехнологияларни жорий этиш. 274-278-б. Тошкент-

2011.

2.Абдурахимов Н.Н. Ғўзани чилпишнинг ҳосил тугунчаларини сақлашдаги

роли ва ҳосилдорликнинг ўзгариши. «Тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўза ва ғўза

мажмуидаги экинларни парваришлашда манба тежовчи агротехнологияларни

амалиётга жорий этишнинг аҳамияти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман

маърузалари тўплами. 182-184 б. Тошкент-2012.

3.Абдурахимов Н.Н., Б.Жўрақулов. Ғўзани чилпиш муддатларининг ўсимлик

ёритилганлик даражаси ҳамда ҳосил элементлари пайдо бўлиши ва сақланиб

қолишидаги роли. «Ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни парваришлаш

агротехнологияларини такомиллаштириш» мавзусидаги Республика илмий-амалий

анжумани маърузалари асосида мақолалар тўплами. 188-190 б. (2013 йил 4-5 декабр)

Тошкент-2013.

4.Белоусов М.А. Физиологические основы корневого питания хлопчатника.

Ташкент-1964.

5.Жўрақулов Б., Абдурахимов Н., Нормуродов Б. Ингичка толали ғўзадан

юқори ҳосил олиш агротехникаси. Тошкент. “Фан”-1994.

6.Доспехов . Методика полевых опытов. УзНИИХ (2007).

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.