ResearcherUz LogoResearcherUz
View Journal

КЎЧИРУВЧИЛИК СИЁСАТИНИНГ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛИЙ ХАЛҚЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ФУҚАРОЛИК АҲВОЛИГА ТАЪСИРИ. (XIXасрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида)

Abstract

Туркистондаги мустамлакачилик тажрибаси ҳақида шуни таъкидлаш лозимки, Россия империяси сиёсий доираларининг асосий мақсади Туркистон ўлкасини босиб олишнишининг дастлаби даврларидан бошлаб империяда мавжуд  қонунларни, бошқарув тизимини ўлкани бошқаришда қўллай бошлади. Туркистон ўлкаси босиб олинганидан бошлаб маъмурий бошқарув тизимида вилоятлар, уездлар, участка, посёлка ва қишлоқлар тарзидаги бошқарув тизими яратилди. Биринчи ўринда ер-сув масалалари тартибга олина бошлади. Барча ерлар давлат мулки деб эълон қилинди.Вақф мулклари аста секинлик билан қисқариб бориши натижасида маҳаллий аҳолининг диний эҳтиёжарига жуда катта салбий таъсир кўрсатилди.


Full PDF Document

Related Articles

Full text

ХАЛҚЛАРИНИНГ СИЁСИЙ, ФУҚАРОЛИК АҲВОЛИГА ТАЪСИРИ.

(XIXасрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида)

Турсунова Гавхар

Самарканд Давлат Тиббиёт университети ўқитувчиси

Туркистондаги мустамлакачилик тажрибаси ҳақида шуни таъкидлаш лозимки, Россия империяси сиёсий доираларининг асосий мақсади Туркистон ўлкасини босиб олишнишининг дастлаби даврларидан бошлаб империяда мавжуд қонунларни, бошқарув тизимини ўлкани бошқаришда қўллай бошлади. Туркистон ўлкаси босиб олинганидан бошлаб маъмурий бошқарув тизимида вилоятлар, уездлар, участка, посёлка ва қишлоқлар тарзидаги бошқарув тизими яратилди. Биринчи ўринда ер-сув масалалари тартибга олина бошлади. Барча ерлар давлат мулки деб эълон қилинди.Вақф мулклари аста секинлик билан қисқариб бориши натижасида маҳаллий аҳолининг диний эҳтиёжарига жуда катта салбий таъсир кўрсатилди.

Туркистон маъмурияти бутун мустамлака даврида узоқни кўзловчи ниятларда вақф мулкини, айниқса, вақф ерини мусодара этиш, қисқартириш чораларини кўрди. Вақф мулкини ташкил этувчи ердан, савдо дўконларидан, боғлардан, тегирмонлардан ва ҳоказолардан олинадиган даромад ҳисобидан мадрасалар, мактаблар, катта бўлмаган қишлоқларда эса масжидлар ҳам таъминланарди. Зеро, юзаки қараганда, мустамлакачи маъмуриятнинг Россиядан кўчириб келтирилганлар манфаатлари йўлида амалга оширилгандек бўлиб кўринган бу чоралар, аслида ислом таъсирини камайтириш, мусулмон муассасалари ролини заифлаштириш сиёсатининг таркибий ва энг асосий қисми бўлиб қолди. Вақф мулкининг тортиб олиниши, унинг миқдори зўрлик билан камайтириб борилиши маҳаллий деҳқонлар орасида ерсизлар ва ишсизлар сонини ошиб боришига олиб келди, натижада, улар кўпинча батраклар сафига қўшилиб кетарди.

Генерал-губернатор К.П. фон-Кауфман давридан бошлаб, 1873 йилдаёқ исломга ёндашув ҳамда туб миллатлар халқ оммаси орасида мафкуравий иш олиб боришга, Туркистонда мавжуд анъанавий таълим тизимини мустамлакачилик мақсадларига мувофиқ тарзда ислоҳ қилишга ёндашувларининг ишлаб чиқилиши муносабати билан империя ҳарбий вазири Милютинга ёзилган мактубида «маънавий ва ижтимоий ҳаётида туб тафовутлар мавжудлиги туфайли» кўчманчи аҳолини ўтроқ аҳолидан ажратиш зарурлиги асослаб берилди ва кўчманчиларнинг руслар билан яқинлашувга мойиллигини таъкидлаб: «Биз ҳозирнинг ўзидаёқ, номаълум келажакка қолдирмай, улар орасида рус фуқаролигини ёйиш тўғрисида ташвиш тортишимиз ва бу билан, бир томондан, кўчманчиларни маданий халқлар оиласига олиб кириш борасида зиммамизда турган инсонпарварлик бурчимизни бажаришимиз ва иккинчи томондан, уларни ўзимизга яқинлаштириб, кўчманчилар орасида ёйила бошлаган мусулмонлик таъсиридан ажратиб олишимиз лозим», - деб ўқтирилди.

Туркистон генерал-губернаторлиги ва Дашт генерал-губернаторлиги мусулмон аҳолисининг анъанавий ўқув юртлари тизимини қисқартириш ва ўзгартириш бўйича Россия империяси ва мустамлакачи маъмурият сиёсатига эса «Россияда истиқомат қилувчи бегоналар таълими бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги империя қонунида (1870-йил март) таърифлаб берилган: «Ватанимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча бегоналарга таълим беришдан кўзланган пировард мақсад, сўзсиз, уларни руслаштириш ва рус халқи билан қўшиб юборишдан иборат бўлиши лозим» , - деган тезис асос бўлган.

Россия империясининг ҳукмрон доиралари, мафкурачилари ислом динига, мусулмонларга қарши экспансияни мусулмон халқларни сиёсий ва ғоявий пароканда қилиш учун зарур, деб ҳисобладилар, чунки бусиз ҳокимиятнинг мустамлакачи тузумини ҳамда Туркистонга кўчирилаётган рус аҳолининг иқтисодий, сиёсий мавқеининг ҳукмронлигини таъминлаб бўлмасди.

Россия империяси томонидан келтириб жойлаштирилган рус аҳолиси маҳаллий туб халқларга доимий тазйиқ ўтказиб туришнинг муҳим омили сифатида қараларди. Дастлабки йилларда Россия ҳукмрон доиралари мустамлакачи маъмуриятининг Туркистон бошқаруви учун махсус мўлжалланган ёндашув ва фаолият услублари бўлмаганлигини, фикримизча, қуйидагича изоҳлаш мумкин: империя ҳукумати Ғарбий Европа давлатлари, энг аввало Буюк Британия ва Франция билан муносабатлар янада мураккаблашиб кетишидан хавфсираб, ХIХ асрнинг 60-йиллари бошида қозоқ хонликларига кириб боришдан ташқари, Қўқон хонлиги ҳудудининг катта қисмини истило этиш билан вақтинча кифояланиш ниятида эди. Устига устак, маълумки, 1865- йил августда Туркистон вилояти тузилганидан кейин империя ҳукумати шу вилоят ўрнига Россия протекторати остида бўлиши лозим бўлган Тошкент хонлигини тузишни мўлжаллаган эди. Оренбург генерал-губернатори Крижановский 1866-йил баҳорда шу мақсадда Тошкентга келганди. Бироқ бу фақат дипломатик найранг эди, чунки Туркистоннинг ички маъмурий-ҳудудий тузилишининг ўзи келажакда соф ҳарбий вазифаларни амалга оширишга мослаштирилган эди. Россия империяси туб халқларнинг қуролли қаршилик кўрсатишидан чўчиб, 1874 йилда Шимол (Сибир), Шимолий Кавказ, Туркистон мусулмон аҳолиси вакилларини ҳарбий хизматга жалб этишни расмий равишда тақиқлади.

Бироқ, К.П. фон-Кауфманга бу чора, шунингдек, мустамлака режимини мустаҳкамлаш бўйича кўрилган бошқа чоралар ҳам етарли эмасдек туюлди, шу боис, у ҳарбий вазирга ёзган маърузаномада: “Агар биз ўлкани бундан буён ҳам шу тарзда бошқарадиган бўлсак, унинг аҳолиси (туб аҳоли назарда тутилмоқда– Г.Т.) бизни ҳукмдорлар деб ҳисобламай, ихтиёрида ҳар эҳтимолга қарши жиддий ҳарбий куч бўлган полиция агентлари деб адолатли равишда ўйлайди”, - деб таъкидлаганди. Гарчи империя ҳукмрон доиралари томонидан Кауфманнинг барча ислоҳотчилик таклифлари ҳисобга олинмаган бўлса-да, 1886-йилда қабул қилинган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида Низом»га мувофиқ илгари либерал деб овоза қилинган ҳарбий-халқ бошқаруви маъмурий-полиция бошқарувига алмаштирилди.

Лекин ўлка, вилоят, уезд бошлиқлари, турли идоралар амалдорлари, анъанавий равишда асосан, Россия ҳарбийларидан тайинланар эди. Шу билан бирга Россиянинг ҳукмрон доираларида, Туркистондаги империяча истилочилик, мустамлакачилик сиёсатини қўллаб-қувватлаб чиққан рус зиёлилари муҳитида кўп миллатли туб аҳолининг маданий, маънавий бойлиги ҳамда анъаналарининг мафкуравий таъсирини заифлаштириш усуллари, шунингдек, исломни инкор этиш ва руҳонийларнинг машҳур вакилларини мустамлака ҳокимлари тарафига оғдириш ёки православ руҳонийларининг миссионерлик фаолиятини ташкил қилиш билан баробар мусулмонлик салоҳиятига қарши ошкора таъсир кўрсатиш тўғрисидаги баҳс-мунозаралар тинмай давом этарди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Абдурахимова Н.А. Колониальная система власти в Туркестане (вторая половина XIX – начало ХХ вв): Автореф. дисс. докт. истор. наук. – Тошкент, 1994.

2. Кауфман А.А. Переселение: Мечты и действительность. – М., 1906.

3. Ғоффоров Ш.С. Тарих ва тақдир;Россия империясидан Туркистонга кўчирилганлар (XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошлари).Т., “Фан”-2006.

4. Южаков Ю.Д. Итоги двадцатисемилетнего управления нашим Туркестанским краем.– Спб.,1891

5. Фомченко А.П. Русские поселения в Туркестанском крае в конце XIX – начале ХХ в. (Социально-экономические аспект).-T.:Фан.1983

6. G.Tursunova. The policy of the Russian empire in Turkistan in relation to the religion of islam. Web of Scientist: International Scientific Research Journal (WoS)ISSN: 2776-0979, Volume 3, Issue 5, May., 2022

Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.