Компетенциявий ёндашув ҳақида олимларимизнинг илмий
тадқиқотлари.
Термиз шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактаби математика
ўқитувчиси Ш.Нормуродов
Таянч сўзлар: Компетенция,такомиллаштириш, форум, таълим технологиялари, дидактик, креатив, компетентли, техника
Жаҳонда рақамли иқтисодиёт шароитида техника олий таълим муассасаларида компетенциявий ёндашув асосида физика ўқитишни такомиллаштириш механизмлари татбиқ этилган. 2015 йил май ойида Кореянинг Инчеон шахрида бутун жаҳон форумида жаҳоннинг 160 дан ортиқ давлатидан 1600 дан ортиқ иштирокчи қатнашган. Бу форумда таълим барқарор тараққиётини таъминловчи асосий омил сифатидаги концепцияси, яъни “Таълим-2030” Инчеон декларацияси қабул қилинди ва бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш долзарб вазифа сифатида белгиланди. Техника олий таълим муассасаларида компетенциявий ёндашув асосида физика ўқитишни такомиллаштириш борасида дидактик таъминот сифати даражасини ошириш, талабалар ижодий тафаккурини ривожлан-тиришга йўналтирилган замонавий таълим технологияларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Жамиятнинг креатив ва компетентли мутахассисларга бўлган эҳтиёжи шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш муҳимлигини ошириб, долзарблаштирилмоқда.
Таълимда компетенциявий ёндашув тарихига оид материаллар таҳлили асосида қуйидаги маълумотларни келтириш мумкин “Компетенция” ва “Компетентлик” сўзлари илк бор илмий адабиётларга кириб кела бошлади. Англиялик олим Д.Хаймс томонидан “Компетентлик” тушунчаси киритилиши, тилшунослик назариясига нисбатан компетенция атамасининг америкалик лингвист Н.Хомский томонидан “Синтаксис назарияси аспектлари” номли асарида “Компетенция (ўз тилини биладиган, гапирадиган, эшитадиган) истеъмол қиладиган (конкрет ҳолларда тилдан реал фойдаланадиган) фундаментал фарқни ажратамиз” ёки “инсоннинг қандайдир фаолиятни бажариш қобилиятидир” деган фикрларини келтириб ўтиш мумкин. Компетенция тушунчаси ишбилармонлар муомаласига кириб келган бўлса, бунда компетенция - касбий билим ва кўникмаларга қарши қўйилган. Яъни компетенция ва унинг турли талқинлари бевосита уларга илмий-методик тадқиқот заруратини вужудга келтирди. Шундай қилиб, компетенция муаммоси таълим соҳасига кириб келди, мулоқот қилишни ўрганишда компетенция ва категориялари ишлатила бошланди ва бу тушунчаларнинг мазмуни ишлаб чиқила бошланди. Бунда компетентликнинг “тайёр бўлмоқ”, “лаёқат” деган категориялари тақдим этилди ва “жавобгарлик”, “ишонч билан” каби психологик сифатлари аниқланди.
Компетенция ва компетентлик тушунчалари юзасидан кўплаб олимлар, мутахассислар фикр билдиришди. Масалан, Ж.Равеннинг “Замонавий жамиятда компетентлик” номли монографик асарида: “у кўплаб миқдордаги компонентлардан ташкил топган бўлиб, улардан кўпчилиги бир-бирига нисбатан мустақил...., айрим компонентлар кўпроқ когнитив соҳага тегишли, бошқалари – ҳис-туйғу соҳага тегишли... Бу компонентлар ўз-ўзини самарали бошқаришда бир-бирини тўлдириши мумкин” деган фикрни илгани суради. XXI асрда таълим бўйича халқаро Европа кенгашида Ж.Делор “Таълим- яширин хазина” номли маърузасида “таълим таянадиган тўртта устунни” тушунтириб беради: билишни, бажаришни ўрганиш, биргаликда яшашни ўрганиш, яшашни ўрганиш.
Бу тушунчалар компетентликнинг асосий мазмунини очиб беради. Ж.Делор фикрича, бажаришни ўрганиш дейилганда, нафақат касбий малакага эга бўлиш, балки кенг маънода компетент бўлиш, яъни гуруҳларда ишлай олиш ва иш пайтида юзага келадиган кўплаб мураккаб вазиятлардан муваффақиятли чиқиб кета олишни тушунтирди. Таъкидлаш жоизки, “компетентлик” тушунчаси билан биргаликда, унинг синоними сифатида “малакалар базаси” термини ишлатилган ҳоллар ҳам мавжуд.
Б.Оскарсон фикрига кўра, улар кенг қамровли, махсус касбий хислатларига қўшимча равишда ривожланади. Бундай таянч компетенциялар: жамоада самарали ишлаш, режалаштириш, муаммоларни ечиш, ижод қилиш, пешқадам бўлиш, тадбиркорлик, ташкилотчилик ва коммуникатив кўникмаларни ўз ичига олади. Компетентликни илмий категория сифатида таълимга нисбатан қўллаш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган. Хусусан, А. К. Маркованинг ишларида меҳнат психологияси контекстида касбий компетентлик махсус предмет сифатида қаралган бўлса, ўқитувчи компетентлигига тегишли бўлган ишлар Л.А.Петровская, Н.В. Кузъмин, Л.П.Алексеев ва бошқалар томонидан илгари сурилган. Мазкур ёндашув ривожланиш босқичининг яна бир жиҳати шундаки, ЮНЕСКО материаллари ва ҳужжатларида таълимдан кутиладиган натижа сифатида бир қанча компетенциялар ажратиб олина бошланди. Хусусан, Берн шаҳрида Европа Кенгаши дастури бўйича ўтказилган симпозиумда таълимни ислоҳ қилишда таянч компетенцияларни белгилаш орқали таълим олиш ва муваффақиятли ишлашларига кенг йўл очилиши хусусидаги масала қўйилади.
В.Хутмахернинг умумлаштирувчи маърузасида компетенция тушунчаси кўникма, компетентлик, қобилият, маҳорат каби тушунчалар билан бир қаторда ишлатилса-да, унинг мазмуни ҳали тўла очиб берилмаганлиги таъкидлаб ўтилади. Олимнинг таъкидлашича, “компетенция” тушунчаси, тушунчалар майдонида “биламанки, нима...”, дан кўра “биламанки, қандай....” тушунчасига яқинроқ, бундан ташқари, етук мутахассис В.Хутмахер Европа кенгаши томонидан қабул қилинган, “Европа ёшлари эга бўлиши керак бўлган” қуйидаги таянч компетенциянинг таърифларини тушунтирди:
- ижтимоий ва сиёсий компетенциялар, жамоада қарор қабул қилишда қатнашиш ва у ҳақда жавобгарликни ҳис этиш. Зўравонлик ишлатмасдан можароларни ҳал этиш; демократик институтлар ишини яхшилаш ва қўллабқувватлаш; кўп маданиятли жамият ҳаёти билан боғланган компетенциялар, ўзгаларни ҳурмат қилиш, бошқа маданиятга, тилга ва динга эга бўлган инсонлар билан биргаликда яшай олиш каби зарурий хислатларни сингдириш, оғзаки ва ёзма алоқага киришиш билан боғлиқ компетенциялар. Бу контекстда коммуникацияга киришиш учун ўз она тилидан ташқари яна бошқа тилни билиши муҳим аҳамиятга эгалиги; оммавий ахборот воситалари ва рекламалар орқали тарқатилаётган ахборотларга нисбатан танқидий муносабатда бўлиш, унинг ижобий томонларини ажрата билиш; касбий ва ижтимоий ҳаёт контекстига кўра бутун ҳаёти давомида узлуксиз равишда ўқиб, ўрганиб боришни назарда тутади. С.Шо яна қуйидаги: “асосий малакалар” масалан, саводхонлик, ҳисобкитоб олиб бора олиш; “ҳаётий кўникмалар”, масалан, ўз-ўзини бошқариш, бошқа инсонлар билан муносабат; “таянч малакалар”, масалан, коммуникативлик, муаммоларни ечиш; “ижтимоий ва фуқаролик малакалари”, масалан, ижтимоий фаоллик, қадриятлар; “банд бўлиш учун малакалар”, ахборотни ишловдан ўтказиш; “тадбиркорлик малакалари”, ишбилармонлик имкониятлари; “бошқариш малакалари”, маслаҳат бериш, таҳлилий мушоҳада қилиш; “кенг малакалар”, таҳлил қилиш, режалаштириш, компетенция тушунчаларини киритди.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Адольф В.А. Теоретические основы формирования профессиональной компетентности учителя. Дис... д-ра пед. наук. -М., 1998. -356 с.
2. Султонова Ў. Н. Ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш юқори самарадорлик гаровидир УНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, 2016. –Б. 139-142.
3. Алейников В.В. Подготовка студентов к использованию компьютерных технологий в профессиональной деятельности: Автореф... дисс. пед. наук. – Брянск, 1998. – 19 с.
4. Султонова Ў. Н. Ўқувчиларнинг изланиш ва тадқиқотчиликка йўллаш методи. Халқаро илмий-амалий конференция. «Инновация-2016». Илмий мақолалар тўплами. –Ташкент: ТДТУ, 2016. – Б. 108-109.
5. Арефьев Р.С. Формирование готовности к самопроектированию коммуникативной компетентности у студентов педагогического ВУЗа: Дисс... канд. пед. наук. – С., 2004. – 190 с.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.