ТАЪСИРИ
Ибрагимов Н.М., қ.х.ф.д., профессор
Озадова Р., магистрант
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Аннотация: Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида бажарилган дала тажрибасида такрорий экин сифатида етиштирилган Молдавский 257 СВ дурагайидан энг юқори дон ҳосили (44,5 ц/га) минерал ўғит N175 P105 K70 кг/га меъёрда қўлланилганда эришилган.
Калит сўзлар: Маккажўхори, минерал ўғит, меъёр, дон ҳосили, вариационстатистик таҳлил.
Аннотация: В полевом опыте на орошаемых луговых аллювиальных почвах Хорезмской области наибольший урожай зерна (44,5 ц/га) гибрида кукурузы Молдавский 257 СВ достигнут при применении минеральных удобрений в норме N175 P105 K70 кг/га.
Ключевые слова: Кукуруза, минеральные удобрения, норма, урожай зерна, вариационно-статистический анализ.
Abstract: In the field experiment on meadow alluvial soils of the Khorezm region the highest grain yield (4.45 t ha -1) of the maize hybrid Moldavsky 257 CB was achieved with application of fertilizers at the rate of N175 P105 K70 kg ha -1 .
Keywords: Maize, mineral fertilizers, rate, grain yield, statistical analysis.
Кириш. Ўзбекистон шароитида экинлардан бир йилда икки-уч марта ҳосил олиш имконияти мавжуд [2]. Жумладан, кузги бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида етиштирилган маккажўхоридан 60-70 ц/га дон ва 50 т/га силос масса олиш мумкинлиги тажрибаларда кўрсатилган [1]. Маккажўхорини анғизга экиш хорижий давлатларда ҳам ривожланган. Масалан, Хитойда такрорий экин сифатида маккажўхори етиштирилганда 78,1 ц/га дон ҳосили олинган [4]. Ҳозирда республикамизда юқори ҳосилдор маҳаллий ва хорижий маккажўхори дурагайлари мавжуд. Шу боис, турли тупроқ-иқлим шароитларида уларни етиштириш агротехнoлогиясини, жумладан ўғит қўллаш тизимини такомиллаштириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Тадқиқот услублари. Маккажўхорининг Молдавский 257 СВ дурагайида минерал ўғитларни турли меъёрларининг самарадорлиги ўрганишга бағишланган дала тажрибаси Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларида олиб борилди (1-жадвал). Тажриба ўтказишдан олдин тупроқнинг 0-30 см қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорлари бўйича кам таъминланган ҳисобланади. Тажрибада ўғитларнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилди: карбамид (46% N), суперфосфат (17% P2 O5) ва калий хлориди (60% K2O) ишлатилган. Фосфорли ва калийли ўғитларнинг тўлиқ меъёри кузги буғдой ўримидан кейин ўтказилган шудгордан олдин берилган. Азотли ўғитларнинг йиллик меъёри тенг иккига бўлиниб, унинг бир қисми маккажўхорида 4 барг пайдо бўлганда, иккинчи қисми эса ўсимликнинг 8 баргли ривожланиш фазасида қўлланилган. Тажриба ўтказиш одатдаги қўлланмалар [3] асосида олиб борилган.
Тадқиқот натижалари. Тажрибадан олинган маълумотларни кўрсатишича, абсолют назорат вариантида (N0 P0 K0) маккажўхори дон ҳосили энг паст (ўртача 15,6 ц/га) бўлган (1-жадвал).
1-жадвал
Минерал ўғит меъёрларини анғизга экилган маккажўхорининг
дон ҳосилига таъсири
Вар.
Такрорланишлар бўйича
дон ҳосили, ц/га
Қўшимча
I II III IV
1 N0 P0 K0 15,3 15,7 16,4 15,1 15,6 -
2 N125 P75 K50 32,3 31,6 31,3 30,0 31,3 15,7
3 N150 P90 K60 39,5 40,6 39,8 38,9 39,7 24,1
4 N175 P105 K70 45,0 44,1 43,9 44,9 44,5 28,9
5 N200 P120 K80 45,9 44,7 46,3 45,1 45,5 29,9
Тажрибанинг бошқа вариантларида қўлланилган минерал ўғит меъёрлари маккажўхори ҳосилдорлигига ижобий таъсир кўрсатган. Шундай холат бошқа изланишларда ҳам қайд этилган [5]. Тажрибамизда ўғит N125P75 K50 кг/га меъёрда берилганда дон ҳосили икки баробарга ошиб, 31,3 ц/га ни ташкил қилган ва ўғитсиз назоратга нисбатан 15,7 ц/га қўшимча ҳосил олинган. Минерал ўғит меъёри N150P90 K60 кг/га гача оширилганда маккажўхори дон ҳосили ҳам кўпайган (39,7 ц/га). Бунда абсолют назоратга нисбатан олинган қўшимча ҳосил 24,1 ц/га га тенг бўлган. Минерал ўғит N175 P105 K70 кг/га меъёрда қўлланилганда энг юқори дон ҳосилига эришилган (44,5 ц/га), қўшимча ҳосил 28,9 ц/га ни ташкил этган. Минерал ўғит меъёри N200 P120 K80 кг/га гача қўпайтирилганда маккажўхори дон ҳосили янада ортмаган ва 45,5 ц/га га тенг бўлган.
Маккажўхори дон ҳосилининг вариацион-статистик таҳлили бажарилган ва унинг натижалари кўрсатишича, минерал ўғит меъёри N0 P0 K0 дан N175 P105 K70 кг/га гача оширилганда 1-4 вариантлар орасидаги фарқлар статистик жиҳатдан тасдиқланган (2-жадвал). Минерал ўғит N175 P105 K70 ва N 200 P120 K80 кг/га меъёрларда қўлланилган вариантларнинг дон ҳосили бўйича фарқи статистик жиҳатдан тасдиқланмаган. Стандарт четланиш ва стандарт ҳатолик барча вариантларда мутаносиб равишда <1 ва <0,5 бўлган.
2-жадвал
Анғизга экилган маккажўхори дон ҳосилининг
статистик таҳлили натижалари Вариант
Стандарт
четланиш
Стандар
ҳатолик
Вариация
коэффи-
циенти
1 N0 P0 K0 15,6d§ ±0,57 ±0,29 3,67
2 N125 P75 K50 31,3c ±0,96 ±0,48 3,08
3 N150 P90 K60 39,7b ±0,71 ±0,35 1,78
4 N175 P105 K70 44,5a ±0,56 ±0,28 1,25
5 N200 P120 K80 45,5a ±0,73 ±0,36 1,61
ЭКФ05 1,08
§Устундаги бир хил ҳарфга эга сонлар орасидаги фарқ статистик жиҳатдан тасдиқланмаган.
Тажрибанинг 1 ва 2 вариантларида такрорланишлар орасидаги фарқ 1,3 ва 2,3 ц/га бўлганлиги сабабли вариация коэффициенти нисбатан юқори, яъни >3% бўлган. Бошқа вариантларида макажўхори дон ҳосилининг вариация коэффициенти <2,0 ташкил этган.
Хулоса. Дала тажрибаси шароитида анғизга экилган маккажўхорининг Молдавский 257 СВ дурагайида минерал ўғит N175 P105 K70 кг/га меъёрда ишлатилганда юқори дон ҳосили (44,5 ц/га) олинган.
Фойдаланилган адабиётлар 1. Абдиев А., Холмуродов Ш., Остонақулов Т.Э. Маккажўхори навларининг ҳосиодорлигига карбамидга аралаштирилган олтингугурт меъёрларининг таъсири // Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги журнали. 2021. №5. 27-28 б. 2. Авлиякулов М. Ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлардан йил давомида самарали фойдаланишда экинлардан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси / Қишлок хўж. фанлари бўйича фалсафа доктори (Рh.D) дисс. автореферати - Тошкент: ПСУЕАИТИ, 2017. -21 б. 3. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари / Тошкент: ЎзПИТИ. 2007. -147 б. 4. Jin L B, Cui H Y, Li B, Zhang J W, Dong S T, Liu P. 2012. Effects of integrated agronomic management practices on yield and nitrogen efficiency of summer maize in North China // J. Field Crops Research. 2012. V.134. P.30–35. Shi D., Li Y., Zhang J., Liu P., Zhao B., Dong Sh. Increased plant density and reduced N rate lead to more grain yield and higher resource utilization in summer maize // Journal of Integrative Agriculture. 2016. V.15 (11). P.2515–2528.
Text was extracted automatically from the PDF and may contain inaccuracies.